 Палеонтологлар Сурия жанубидаги Телль-Карасса қўрғонидан Араб халифалиги даврига оид мусулмон қабрини аниқлади. Бу ҳақда Швеция тадқиқотлар кенгаши маълум қилди. Сурия ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатлари дастлабки халифалар давридаёқ Араб халифалиги таркибида бўлган. VII асрда улар халифалик марказига айланади. Ушбу давлат даврида Ислом маданияти, ҳуқуқи, молияси ва цивилизациянинг бошқа муҳим элементлари мустаҳкамланади ҳамда шаклланади.
Олимлар қабрларни тасодифан топиб олган археологларнинг сўзларига кўра, ушбу ёдгорлик Натуфий маданияти яқинида жойлашган(милоддан аввалги XIII-X мингйилликлар). Бу ҳудудда яшаган одамлар ҳали тўлиқ деҳқончиликка ўтмаган, аммо ўтроқ турмуш тарзи кечирадиган ва бир қанча донли экинлар етиштирган.
Бундан ўн йил илгари тадқиқотчилар Телль-Карасса қўрғонининг тепаликларидан бирида оммавий қабрлар топишган. У ерда ўрта ёшдаги 14 эркак ва аёллар кўмилган ушбу одамлар келиб чиқишини ўрганиш мақсадида палеонтологлар уларнинг суякларидан ДНК намуналарини олган ва радиоуглерод таҳлил ёрдамида ёшини аниқлаган.
Натижада Телль-Карасса одамлари олимлар тахмин қилгандан анча ёш эканлиги аниқланган. VII аср охири — VIII аср бошларида, Араб халифалиги шаклланиши даврида дафн қилинган. Бундан ташқари, икки индивид геномлари таҳлили улар маҳаллий аҳоли ва Натуфий маданияти вакиллари эмас, Арабистон яримороли аҳолисидан бўлганини кўрсатган. "Дастлаб биз Яқин Шарқнинг илк фермерлари ДНКсини ўрганяпмиз деб ўйлагандик. Уларнинг суякларидан олинган намуналар орқали улар Умавийлар ҳукмронлиги даврида яшаган одамлар эканини аниқладик”, — деган Бургосс университети (Испания) илмий ходими Кристина Вальдиосера. Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|