Inside The Games Россия спортчиларидан бирининг допинг-тести билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдирлаш маросими қолдирилгани ҳақида хабар қилди.
Душанба куни Россия спортчилари Пекин ўйинларининг жамоавий турнирида 74 очко билан ғолибликни қўлга киритишди. Марк Кондратюк, Анастасия Мишина, Александр Галлямов, Виктория Синицина, Никита Кацалапов, Камила Валиева чемпион бўлишди. 2-ўринда АҚШ (65), 3-ўринда Япония (63).
Тақдирлаш маросими сешанба куни бўлиб ўтиши керак эди, кейин эса номаълум муддатга қолдирилди. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот котиби Марк Адамс ҳодиса "шошилинч вазият туфайли ҳуқуқий маслаҳатлашувларни талаб қилгани”ни ва кейинроқ қўшимча маълумотлар берилиши ҳақида айтди.
Бугун ХОҚ матбуот хизмати раҳбари Марк Адамс россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг допинг-тести мавзусини миш-миш деб атади. Валиева машқ қилиш учун муз майдонига келди.