WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9563]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1736]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [502]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3370]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5826]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10290]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1241]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [213]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2332]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2902]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4960]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [376]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [636]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [39]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
kapriolndk, kapriolwjv, Olgafog, Zelenasnb, rosellakc1, debrapj60, brandify18, nelltj16, kaylavv4, cynthiank2, jefferyvv60, jonathanin11, Zelenafod, plaf, auttuh, Zelenaxyh, brookega18, CaydeCrex, rozapiktorova, martinadt16, kaseyey16, swaphy, maryellenrl2, matildaip60, johnnieok18, ollieag1
Главная » 2020 » Июль » 8 » Ҳомиласидан айрилган севгилим мени қарғаганди… Афсус, қарғиши боламга урди…

ПОИСК / IZLASH:

09:35
Ҳомиласидан айрилган севгилим мени қарғаганди… Афсус, қарғиши боламга урди…
Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан отаси ва бош врачнинг сўзлари қулоғига чалинди. Врач бундай вақтда айтиладиган сўзларни тўтидай такрорлади. Содиқ ака эса ғалати овоз чиқарди. Чамаси, у ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тўхтатиб қолди. Тағин врач: «Жим! Беморга сездириб қўйманг. Уни уйга олиб боринг, нима истаса қилсин. Хоҳлаган нарсасини есин», деди. Содиқ ака ўзини қўярга жой топа олмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Бир зум унга қараб турган врач индамай хонасига қараб кетди. Дониёр эса қайтиб ўрнига ётди ва «Худога шукр, ниҳоят, буларнинг барчасидан қутулар эканман. Алвидо сизга, азоблар дунёси», деди. Аммо кўксида нимадир чирс этиб узилгандай бўлди. Шу пайт палатага отаси кириб келди. У Дониёрни кўриши билан унга:

— Ўғилтой, сизга зўр янгилик, — деди ясама тантанаворлик билан. Аммо гап сўнгида овози титраб кетди. Лекин буни ўғлига сездирмасликка уриниб, йўталиб олди. — Бугун жавоб беришди, энди уйга кетамиз. Врач билан гаплашдим. Жуда зўр, деди. Энди бир-икки ойлардан сўнг келиб кўрикдан ўтиб кетсанг бўлди экан. Ётиб даволаниш шартмас. Тузалиб кетибсан!

Дониёр отасига қараб туриб бўғзи ачишиб, кўзига ёш келганини сезмай қолди. У ўлимдан қўрқиб эмас, отасининг ҳозирги аҳволига кўзёш қилаётганди. Содиқ ака эса ўғлини  тузалиб кетганини эшитиб, севинганидан йиғлаяпти деб ўйлади ва баттар кўнгли бузилди.

Улар шоша-пиша нарсаларни йиғиштира бошлашди. Дониёр отасига қарашар экан, илк бора шифохонага қайтиб келмайдиган бўлиб кетаётганини ҳис қилди. Кейин дори-дармон ва энди ювилган полнинг намхуш ҳидига тўла палата ҳавосидан ўпка тўлдириб нафас олди. Дониёр учун ҳатто мана шу ҳид ҳам қадрдон эди. У шифохонанинг ҳидига шунчалик ўрганиб қолган эдики, уйига борган пайтлари ҳеч кимга сездирмай укол-дорилар солинган пакетни очиб, тўйиб-тўйиб ҳидларди. Ҳозир ҳам мана шунинг хумори тутиб хонадаги ҳаводан захирага олиб кетадигандай чуқур-чуқур нафас олди. Содиқ ака унинг бу ҳаракатини кўриб:

— Ҳа, ўғлим, тинчликми? — деди хавотир билан.

— Тинчлик, ўзим шундай, — деди Дониёр ва игна суқилавериб кўкариб, қорайган билагига термилиб қолди.

Кейин ҳар бир игнанинг изига синчиклаб қаради. Тағин ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғи билан чап билагидаги игна изларини бирма-бир ушлади. Ҳар бир ҳамшира қандай укол уради-ю, ундан сўнг қайси шаклда из қолишигача биладиган Дониёр уларни номма-ном айтиб чиқди: «Нодира, Дилбар, Ойқиз ва Хуршида». Кейин чап кўксида оғриқ турди. Буни отасига сездиргиси келмай аввал ўрнига ўтирди, кейин уйқуси келганини баҳона қилиб ётиб олди. У ўрнига ётиб, кўзойнагини олган эди, палата шифтини оппоқ туман қоплаб, ҳеч нарса кўринмай қолди. Дониёр «Буткул кўр бўлиб қолмай куним битса яхши эди», деб ўйлади.

* * *

Дониёр ўн ёшга тўлганда Содиқ ака ўғли олисга қараганда кўзи ғалати бўлишини пайқаб қолди. Уни қаратиш учун шифохонага олиб борди. Шифокорлар касаллик сабабини ахтариб Дониёрда мия саратони борлигини аниқлашди. Ўсимта жуда секин ривожлангани билан кўпаядиган туридан бўлиб чиқди. Шу боис уни операция қилишмади. Аммо муттасил равишда ўсимтани ўсишдан тўхтатадиган укол-дорилар бериб туришди. Шу боис у ўн ёшидан буён тез-тез касалхонада даволаниб чиқарди. Охирги уч йилда эса ўсимта нафақат кўзига, балки асаб толаларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Унинг кўзи хира тортиб борар, боз устига тез-тез бошида оғриқ туриб, ўзини лоҳас сезадиган бўлиб қолди. Шунга яраша укол-дорилар миқдори ҳам кўпайди. Доимий даволанишлар ва ҳасталик азоби Дониёрни жонидан тўйдириб юборганди. У боя сўнгги куни яқинлигини эшитиб, унчалик ваҳимага тушмаганининг сабаб шу эди.

* * *

Энди бу азоблардан осонгина қутуламан, деб ўйлаган Дониёр ҳақиқий қийноқлар олдинда эканини уйига қайтиб келгач уч кун ўтиб билди. Боши шу қадар кучли оғриқ бердики, энг яхши дорининг ҳам нафи тегмади. Дониёр жон аччиғида азоб чекаркан: «Нега айнан мен?» деб ўйлади. Сўнг палатадошини ёдга олди. Умри поёнига етиб бораётган отахон ўшанда: «Бу дунёда қувонч ҳам, қайғу ҳам бесабаб рўй бермайди», деганди. Дониёр шу гапни эслаб, болалигидан то шу кунгача боши хасталикдан чиқмагани учун сабаб ахтара бошлади. Аммо арзирли сабаб тополмади. У ўзини қийнаётган саволга жавоб топиш учун отасини сўроққа тутди:

— Дада, — деди у иккинчи қаватдан пастга қараб тураркан, — илтимос, ростини айтинг, нима учун айнан мен касал бўлганман? Бунинг сабаби нима?

Содиқ ака ўғлидан кўзини олиб қочди ва:

— Худо суйган бандасига дард беради-да, ўғлим. Мана энди яхши бўлиб кетасан, оз қолди, — деди зўрға тили сўзга айланиб.

— Алдаманг! Ҳаммасини яхши биламан…  Ўлишдан қўрқмайман, фақат…  сизни ва онамни ўйлаб сиқиламан. Дада, илтимос, айтинг, нима учун айнан мен?! Гуноҳим нима?

Содиқ ака ўзини босиб туролмади. У юзини кафти билан тўсиб, ўкириб йиғлаб юборди ва хонадан отилиб чиқиб кетди. Шундан сўнг Содиқ ака туни билан ухлай олмади. Ўғлининг саволи жон-жонидан ўтиб кетганди. У шулар ҳақида ўйларкан, бир замонлар бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгига келди.

Ўшанда Содиқ ака иккинчи курс талабаси эди. У ёзги таътил бошланишидан олдин курсдоши Сабоҳатга дил изҳори қилди. Сабоҳат ҳам унга бефарқ эмас эканми, тезда розилик берди. Шу билан уларнинг бахтли кунлари бошланди. Иккаласи дарсдан сўнг хиёбонларда айланар, таътил вақтида ҳам бирор баҳона билан уйдан чиқиб, учрашиб туришарди. Кунлар ўтгани сари уларнинг муносабатлари чуқурлашиб борди. Энди улар бир-бирисиз яшай олмайдиган бўлиб қолишди. Шу тариқа янги ўқув йили ҳам бошланди. Улар учинчи курсга ўтганида Содиқни ота-онаси уйлантирмоқчи бўлишди. Шу боис ундан кимгадир кўнгил берганми ёки йўқлиги ҳақида сўрашди. Содиқ эса Сабоҳат ҳақида ота-онасига айтди. Улар  вақт ўтказмай совчиликка бориб келишди. Сабоҳатнинг ота-онаси ҳам рози бўлишди. Аммо улар тўйга бироз шошмай туришларини, ёшлар аввал ўқишни тамомлаб олиб, ишга жойлашишларини айтишди. Содиқнинг уйидагиларга ҳам бу таклиф ёқиб тушди. Шундан сўнг улар очиқ-ошкора учрашадиган, институтда ҳам бир-биридан айрилмай юрадиган одат чиқаришди. Улар ана шундай бахтли юрган кунларнинг бирида Сабоҳат:

— Тўйни тезлаштирмасак бўлмайди, — деб қолди.

— Нега? — ажабланиб сўради Содиқ.

Бунга жавобан Сабоҳат фарзанд кутаётганини айтди. Буни эшитган Содиқнинг фиғони чиқди:

— Эсинг жойидами? Ўйлаб гапирсанг-чи! Ахир қандай қилиб сени бу аҳволда уйга киритаман, эшитган кулмайдими? Ўзинг  биласан,  синфдошим шундай аҳволга тушгани учун ўртоқларим ҳалиям уни гапирмайди.

— Бу нима деганингиз ахир?! Ҳаётимизни бировларнинг гапига қараб ўзгартирмаймиз-ку!

— Менга ақл ўргатма, билдингми! Хуллас, гап шу: ё болани йўқ қиласан, ёки алвидо! — деди Содиқ.

— Нима, бунинг учун фақат мен айбдорманми? Қолаверса, агар ундан воз кечсам, кейин ҳеч қачон болали бўлмаслигимиз мумкин. Шуни биласизми?

— Билишни ҳам, эшитишни ҳам истамайман!

Содиқдан буни кутмаган Сабоҳат кўнглидаги гапларни тўкиб солди. Бундан ғазабланган Содиқ кетар экан, атайлаб Сабоҳатни қаттиқ туртиб юборди. Зина ёнида турган Сабоҳат йиқилиб тушди. Унга қайрилиб ҳам қарамаган Содиқ зум ўтмай кўздан ғойиб бўлди. Сабоҳат эса зўрға ўзини ўнглаб, ташқарига чиқди. Аммо тоби қочиб ўриндиққа ўтириб қолди. Унинг аҳволини кўрган курсдошлари «Тез ёрдам» чақиришди. Кўп ўтмай Сабоҳатни жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар унинг жонини сақлаб қолишди-ю, аммо Сабоҳатга бир умр бефарзанд ўтишини айтишди. Бу хабарни эшитган Содиқ шифохонага уни кўриш учун келди. Сабоҳат эса юзини терс буриб:

— Бир умр болангнинг қийналаётган юзига қараб азобланмасанг, рози эмасман! — деди.

Шундан сўнг у бошқа бирор сўз айтмади. Кейин Содиқ бошқа қиз билан ҳаётини боғлади. Кўп ўтмай улар фарзанд кўришди. Аммо уларга Дониёрдан бошқа бола насиб етмади. Дониёр ўн ёшга тўлгач эса Содиқ аканинг бахтли ҳаётига соя тушди. Ўғли тузалмас дардга чалинган эди. У шу вақтгача бунинг сабаби ҳақида ўйламас, Сабоҳатнинг гапларини эса аллақачон унутиб юборганди. Дониёр ундан «Дунёда ҳеч нарса бесабаб бўлмас экан. Хўш, унда мен нима учун бундай азоб чекишим керак? Гуноҳим нима эди?» деб сўраганидан кейин Сабоҳат билан боғлиқ воқеани эслади. Сўнг кўз олдига ўғлининг илтижо билан қараб турган нигоҳи келди ва бир вақтлар қилган хатосини тушуниб етди. Аммо энди кеч бўлганди…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 87 | Добавил: iphone | Теги: #xabarlar, #Yangilik, #ahborot, #новости, #Yangiliklar, #news, #habarlar, #uznews, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020