WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9723]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1769]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3398]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5986]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10404]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1291]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2357]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2980]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5000]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [403]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [655]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [140]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, joannace2, rosellakc1, debrapj60, martinhi4, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, ronzr2, kenyara69, evede3, cynthiank2, loumb16, zelmalg2, rosenu4, Lelfvermmorma, Nizedy, monicagg2, lucindarg11, eddietn69, pedropb18, gertrudeyr16, douglaszj1, lilyag3, terrisv18, lulanf3, ginaad18, staceygh69, johnbz18, rosalynak69, jaimelo4, [Полный список]
Главная » 2020 » Август » 5 » Омманинг моли етимнинг ҳақидан ёмон!..

ПОИСК / IZLASH:

11:47
Омманинг моли етимнинг ҳақидан ёмон!..
Етимнинг ҳақини ейиш ўта катта гуноҳ, оғир жиноят ва ўта кетган пасткашлик эканини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Етимларнинг мол-мулкларини зулм билан еган кимсалар қоринларига дўзахни ебдилар, холос» (Нисо сураси, 10-оят), дея бежизга таҳдид қилмаган. «Фалончи етимнинг пулини ўмарибди», дейилса, ҳар қандай виждонли одам ўзи билган энг оғир гаплар билан уни қарғаши, ҳақорат қилиши тайин.

Бироқ, шариат ва воқелик нуқтаи назари билан қарасак, етимнинг ҳақини ейишдек яна бир катта гуноҳ, оғир жиноят бор, аммо негадир кўпчилик унга бепарво. Бу ‒ омманинг молидан ноҳақ, ўғринча ейишдир.

Очиғини айтиш керак, постсовет мамлакатларда давлатнинг мулкини ўмариш одат тусига кириб, одамларнинг қон-қонига сингиб кетди. Одамлар давлатнинг мулкини худди эгасиз молдек тасаввур қиладиган бўлиб қолган. Давлатнинг мулкидан ўғирлаётганлар ўзини ҳеч ноқулай ҳам ҳис қилишмайди, худди отасидан қолган боғдан олма егандек, халқ мулкини бемалол ўпқонига тиқаверади. Ўрни келса, бу борада мусобақалашиб ҳам кетишади.

Нима учун шундай? Бунинг тарихига бироз назар солсак, даҳрийлар инқилоб қилиб, Русия ҳукуматини ағдарди, уларнинг тож-тахтини, мол-мулкини талон-тарож қилиб, тортиб олди. Кейин бу талончилик давом этиб, кенгайиб, бутун бир халқнинг юқори қатламига тегишли барча нарса мусодара қилинди. Даҳрий тузумга қарши чиққанлар, зиёлилар, ҳур фикрли, онгли кишилар халқ душмани деб эълон қилиниб, ўлдирилди, қамалди, сургун қилинди. Шунинг учун ўша пайтдаги мазлум қатлам бу давлатга нисбатан аламзада бўлиб қолди, «давлат менинг насабимни, мавқеимни, мол-мулкимни тортиб олди, энди мен ҳам давлатникини совураман, чунки унда менинг ҳақим бор» деган тушунчада бўлди. Совет даврининг охирига бориб, ниҳоятда оммалашган бу тушунча бутун халққа сингиб, давлатнинг мулкини ўғирлаш оддий иш бўлиб қолди, ҳатто уддабуронлик ҳисоблана бошлади.

Шу зайлда давлат халқнинг мулкини, халқ давлат мулкини талон-тарож қилишга одатланиб қолди. Буларнинг барчаси давлат билан халқ ўртасида жарлик, беаёв душманликни янада чуқурлаштириб юборди. Бугун ҳам мана шу руҳият кўп жойда ҳукмрон. Бу, Қуръон таъбири билан айтганда, халқнинг ўз-ўзини ўлдиришидир (Нисо сураси, 29-оятга ишора).

Минг афсуски, мустабид тузум парчаланиб, юртимиз мустақил бўлса ҳам, жуда кўпчиликда давлатнинг мулкига нисбатан ана шундай нотўғри муносабат сақланиб қолди. Жамиятни бугунгача зимдан қўпориб, емириб, заҳарлаб келаётган коррупция, порахўрлик, давлат мулкини талон-тарож қилиш, бировларнинг мулкини алдов ёки фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ана шу манфур тузумдан қолган разил сарқит, десак, хато бўлмайди.

Аслида давлат мулки омманинг моли бўлиб, уни ноҳақ ва яширинча олиш энг оғир ҳаромлардан саналади.

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда омманинг молидан яширинча олиб ейиш «ғулул» дейилади. Бу сўз одатда ўлжа тақсимланмасдан олдин ундан бирор нарсани махфий равишда олишни билдиради, лекин уламолар бу нарса омманинг молидан яширинча ейишнинг барча кўринишларини ўз ичига олишини таъкидлашади.

Руммоний айтади: «Ғулул сўзи «ғолалун» сўзидан олинган бўлиб, аслида сувнинг дарахтлар орасига сингишига айтилади. Хиёнатда мулкка одамлардан махфий суратда, ҳалол бўлмаган йўл билан кирим бўлгани учун бу гуноҳ «ғулул» деб аталган».

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

«Кимки ғулул қилса, ўлжага хиёнат қилса, Қиёмат куни хиёнат қилиб олган нарсаси билан келади. Сўнгра ҳар бир жон қилган қилмишини(нг жазосини) тўлиқ олади. Уларга зулм қилинмас».

Демак, ким омманинг мулкидан яширинча бирор нарса олса, Қиёмат куни маҳшаргоҳга ўша нарса бўйнига осилган ҳолда келади, одамлардан яшириб қилган хиёнати барчага ошкор этилади. Бу ҳолатнинг тафсирини бевосита ҳадиси шарифда ўқишимиз мумкин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда туриб, ғулул ҳақида сўзладилар. Унинг гуноҳи катталигини, иши оғирлигини гапириб, шундай дедилар: «Қиёмат куни бирортангиз елкасида маъраётган қўй билан, кишнаб турган от билан келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени қутқаринг!» деганини кўрмайин! Мен ҳам: «Сен учун ҳеч нарса қўлимдан келмайди, сенга (ҳукмларни) етказганман», демайин. Елкасида ўкириб турган туя билан келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени қутқаринг!» демасин. Мен ҳам: «Сен учун ҳеч нарса қўлимдан келмайди, мен етказганман», деб турмайин. Елкасида унсиз нарса* билан келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени қутқаринг!» демасин. Мен ҳам: «Сен учун ҳеч нарса қўлимдан келмайди, мен етказганман», демайин. Ёки елкасида ҳилпираб турган бир парча латта билан келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мени қутқаринг!» демасин. Мен ҳам: «Сен учун ҳеч нарса қўлимдан келмайди, мен етказганман», демайин».

Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу ҳадиси шарифда ким омманинг молидан нимани ўғирлаган бўлса, Қиёмат куни ўшани елкасига ортган ҳолда келиши, унга ҳатто шафоатчиларнинг пешвоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёрдам бера олмасликлари таъкидланмоқда. Бундан оғир ҳолат бўлмаса керак.

Омманинг мулкидан ўмаришнинг катта-кичиги бўлмайди, барчаси ҳаром ва оғир гуноҳ ҳисобланади. Имом Бухорий «Саҳиҳ»да бу ҳақда алоҳида боб очиб, уни «Ғулулнинг ози ҳақида» деб номлайди ва унда бундай хиёнатнинг ози ҳам оғир гуноҳ эканига далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтиради:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ: كَانَ عَلَى ثَقَلِ النَّبِيِّ r رَجُلٌ يُقَالُ لَهُ كِرْكِرَةُ فَمَاتَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ r: «هُوَ فِي النَّارِ». فَذَهَبُوا يَنْظُرُونَ إِلَيْهِ فَوَجَدُوا عَبَاءَةً قَدْ غَلَّهَا.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юкларига Киркира деган киши мутасадди эди. У вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У дўзахдадир», дедилар. Бориб қарашган эди, бир абоа (чопонга ўхшаш устки кийим) топиб олишди. У буни ўлжага хиёнат қилиб олган экан».

Омманинг молидан ҳақсиз равишда, яширинча олиш ҳатто шаҳидни ҳам дўзахга улоқтиради. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Бир қул Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юкларини тушираётган эди, тўсатдан дайди ўқ келиб, ўша қулга тегди. Одамлар: «Унга шаҳидлик қутлуғ бўлсин!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Хайбар куни ўлжалардан улушлар тақсим бўлмай туриб олган шамласи (ўраниб олинадиган устки кийим) унинг устида олов бўлиб ловуллайди», дедилар. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни эшитган заҳоти бир пойабзал ипини олиб келиб, «Мен мана шуни олган эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу дўзахдан (олинган) пойабзалнинг ипи!» дедилар».

Қаранг, ким омманинг молидан бирор нарса олса, дўзахдан ўшанча улуш олган ҳисобланар экан. Бир ип олса, дўзахдан бир ип, бир кўйлак олса, дўзахдан бир кўйлак олган бўлади. Бу маъно бошқа ҳадисларда ҳам таъкидланади.

Имом Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳаромдан битган ҳар бир эт дўзахга муносибдир», деганлар.

Имом Бухорий Хавла Ансорийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳнинг молига ўзини ноҳақ урадиган кишиларга Қиёмат куни дўзах бўлади», деяётганларини эшитганман».

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни шарҳлар экан, «Яъни мусулмонларнинг мол-мулкини ботил тасарруф этадиганлар», дея изоҳлайди.

Демак, мусулмонларнинг молига масъул бўлган киши уни ўзига эмас, бировга ноҳақ берса ҳам, ўзига дўзахни сотиб олган бўлар экан.

Бу ҳадиси шарифда эътибор бериладиган яна бир нукта шуки, омманинг моли Аллоҳнинг моли ҳисобланар экан. Бинобарин, халқнинг мулкини ўмараётган кимса Аллоҳнинг молидан олаётганини унутмаслиги керак.

Кимдир «Нима учун омманинг моли етимнинг ҳақига тенглаштирилмоқда?» дейиши мумкин. Бунинг сабаби жуда оддий. Омманинг молида етимнинг ҳақи бўлиши тайин, чунки умумий бойликда бутун халқнинг ҳақи бор, жамиятда эса етимлар бўлиши табиий. Бинобарин, омманинг мулкидан ноҳақ олган киши қайсидир етимнинг ҳақини ҳам олган бўлади. Аммо у қайси етимнинг қанча ҳақини олганини била олмайди ва шу жиҳатдан бунинг гуноҳи янада оғирроқ бўлади. Бу гуноҳнинг тавбаси чин қалбдан надомат чекиш, бу ишни қайтиб қилмасликка қатъий жазм қилишдан ташқари ўша ноҳақ олинган молни тўлалигича ўз жойига қайтариш билангина бўлади.

Омманинг мулкида барчанинг ҳақи бор бўлгани учун ундан ўғирлаш бир кишидан эмас, бутун халқнинг чўнтагидан ўғирлаш ҳисобланади, миллионлаб одамларнинг молига тажовуз қилиш саналади.

Воқелик тасдиқлаб келган исломий тушунчага кўра, мол-дунёни ҳалолдан топиш кишига қувват бўлса, уни ҳаром йўл билан топиш, ноҳақ ўзлаштириш инсонни очкўз қилиб қўяди ва охир-оқибат ҳалокатга дучор этади. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Бу мол-дунё тотлидир. Ким уни ҳақли равишда олиб, ҳақли ўринга қўйса, у қандай яхши ёрдамчи! Аммо ким уни ҳақсиз олса, ебтўймасдир».

Баъзи одамларда ғалати тушунча бор. Ҳаромдан, хиёнатдан пул топади-да, озгина садақа қилиб, ўзича ўша пулни «поклаб олади» ва шу билан уни ҳалол бўлди деб ўйлайди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ҳаром молдан қилинган садақани қабул қилмайди. Бундан савоб умид қилиш эса гуноҳ устига гуноҳ бўлади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида «Аллоҳ покдир, У Зот фақат пок нарсани қабул қилади», деганлар. Имом Бухорий бу маънони очиқлаб, «Саҳиҳ»да алоҳида боб очиб, уни «Аллоҳ хиёнатдан топилган садақани қабул қилмайди, фақат пок касбдан бўлганини қабул қилади» деб номлайди.

Маъдан, кон, сув, тош ва бошқа шу каби юрт бойликлари, шунингдек, оммадан йиғилган мол-мулклар, бир сўз билан айтганда, давлатнинг хазинаси бутун халқнинг мулки ҳисобланади. Шу боис, уни тасарруф этишда ишбошилар ва мутасаддилар ниҳоятда омонатдор бўлиши, ҳар бир сўм учун бош қотиришлари, барча иш шаффоф бўлиши лозим, давлатнинг хазинасидан шаръий ва қонуний жиҳатдан ҳақдор бўлмаган кишига бирон нарса бериш омонатга хиёнат бўлишини, бировнинг ҳақини бошқага ноҳақ едириш бўлишини унутмасликлари керак.

Халқнинг молига омонатдор бўлган шахслар уни гўё шахсий бойликларидек, ўзлари истагандек тасарруф қилишлари ҳалол эмас. Улар омманинг мулкига омманинг номидан тайинланган вакил ҳисобланадилар, шунинг учун бу вазифани ниҳоятда омонатдорлик билан бажаришга масъулдирлар.

Мисол учун, ночор оилаларга ажратилган пулни ким биландир келишиб, ўзлаштириш, ночор бўлмаган таниш-билишига йўналтириш очиқ ҳаром ҳисобланади. Шунингдек, маълум қатламга белгиланган пулни тўлиқ етказмай, қанчадир қисмини уриб қолиш, омонатни етказгани учун ҳақ талаб қилиш, вазифани суистеъмол қилиш каби тасарруфлар ҳам шаръан ҳаромдир.

Электрлаш ташкилотидан назоратчи келиб, қарзингиз фалонча бўпти деса, унга уч-тўрт сўм пора бериб, камроқ бериш ҳам бировнинг, яъни омманинг ҳақидан уриб қолиш бўлади. Бир кишининг ҳақини уриб қолсангиз, Аллоҳ инсоф бериб, бунинг гуноҳлигини билиб қолгач, ўша одамни топиб, ҳақини бериб, розилик сўрасангиз, ўша одам гуноҳингиздан кечса, иншааллоҳ, Аллоҳ тавбангизни қабул қилиб, бу гуноҳ сиздан соқит бўлиши мумкин. Мабодо ўша одам вафот этиб кетган бўлса, унинг меросхўрларини рози қилиш керак бўлади. Аммо омманинг мулки деганда 35 миллион кишилик Ўзбекистон аҳолисини тушунсак-чи? Шунча одамнинг ҳар биридан қандай қилиб узр сўрайсиз? Шунча одамнинг қандай қилиб розилигини оласиз? Шунинг учун ҳам омманинг, халқнинг мулкига тажовуз қилиш деярли кечирилмайдиган, ўта оғир гуноҳ ҳисобланади.

Каминадан бир неча бор сўралган саволлардан бири ишламай маош олиш ва ким биландир гаплашиб, ноҳақ нафақа олиш борасида бўлган. Бир куни масжидда бир йигит сўраб қолди: «Домла, менинг амаким бир корхонада раҳбар. Мени ишхонага тиркаб қўйган, ойлик беради, аммо мен иш қилмайман, фақат ҳар замонда бориб, кўриниб қўяман. Амакимга «Бундай қилманг, менга тўғри келмайди», десам, «Менинг давримда фойдаланиб қолавер», деб унамаяптилар. Шу пул менга ҳалол бўладими?»

Мен у боладан: «У ишхона амакингизнинг хусусий корхонасими ёки давлатникими?» деб сўрасам, «Йўқ, давлатники», деб қолди. Шунда мен унга: «У ҳолда олаётган ойлигингиз сизга ҳалол эмас», дедим.

Яна айрим кишилар ўзи 3-гуруҳ ногирони, аммо нафақани кўпроқ олиш учун 1 ёки 2-гуруҳ ногирони қилиб ёздиришади. Бу ҳам ҳалол эмас, омманинг молидан ноҳақ ўзлаштиришдир. Мана шунга ўхшаш ҳаром-ҳариш ишлар сабабли бугун ҳаётимиздан барака кўтарилган, ривожланиш йўқ, ҳотиржамлик йўқ, ўз-ўзимизни чўктириб ётибмиз.

Халқнинг мулкини ноҳақ ейишнинг энг қалтис кўринишлари сифатида омманинг молидан фойдаланишда маълум тоифага ноҳақ равишда имтиёз бериш, давлат мулкларини хусусийлаштиришда ҳақдорлар қолиб, таниш-билишчилик қилиш каби тасарруфларни келтириш мумкин. Ундан ҳам даҳшатлиси, беморлар учун давлат тарафидан ажратилган ёрдамларни ўзлаштириш ҳисобланади. Ўсма касалига учраган беморларнинг дориларини ва егуликларини ўмарадиган одамлар борлигини эшитган эдик. Яқинда пандемия сабабли тарқатилган ёрдам ва дориларни ўғирлаган кимсалар ҳақида ҳам хабар тарқади. Қайси виждон билан бу даражада разиллик қилиш мумкин, ақл бовар қилмайди. Буларнинг барчаси Холиқнинг наздида катта гуноҳ, халққа нисбатан оғир жиноят ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам омманинг моли ҳақида: «Аллоҳга қасамки, мен бермайман ҳам, ман қилмайман ҳам, мен фақатгина ўзимга буюрилган жойга тасарруф этаман», дер эдилар. Демак, ҳатто у зот ҳам омманинг мулкини ўзларича тасарруф этмаганлар, балки ваҳий асосида, шаръий қонунларга кўра тақсимлаганлар.

Омманинг молини етимнинг молига тенглаштириш шунчаки гап эмас, буни халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам таъкидлаган. У киши: «Мен Аллоҳнинг мол-мулкига етимнинг молидек қарайман», дер эди. У кишининг давлат хизматида байтулмолнинг шамини ишлатиб, шахсий ишларида ўз маошларига олган шамни ёқиб қўйишлари ана шу эҳтиёткорликнинг амалий мисоли эди.

Омманинг моли ҳисобидан бунёд қилинган иншоот, буюм ва бошқа нарсаларга зарар келтириш ҳам мусулмонларнинг мулкига тажовуз ҳисобланади. Масалан, кимдир ўзича давлатдан ўч олмоқчи бўлиб, қандайдир алам билан давлатга тегишли иншоотларга зарар келтириши, ойналарни синдириб, бинога ўт қўйиши мумкин. У буни ўзича жоиз ҳам санаб қолади. Аслида бу ҳам омманинг мулкига тажовуз бўлиб, ҳаром ишдир.

Вақф, хайрия ва шу каби омманинг бошқа мулкига масъул шахслар ушбу мулкдан маош олишлари мумкин. Бунда уларнинг ойликлари хизматларига яраша белгилаб қўйилади ёки қилган меҳнатлари учун ўртача ҳақ олишлари жоиз бўлади.

Омманинг мулкидан ноҳақ ўзлаштиришга одатда қуйидаги омиллар сабаб бўлади:

1. Эътиқод сустлиги, диёнатсизлик, ризқ топишда Аллоҳга суянишнинг йўқлиги;

2. Ахлоқ-одоб, одамийлик, омонатдорлик, тўғрилик, орият каби хислатларнинг емирилиши, халқда ўзаро биродарлик руҳининг йўқолиши;

3. Шариат ҳукмларини билмаслик, менсимаслик, ҳалол-ҳаромни ажратмаслик;

4. Аллоҳ таоло ҳар бир ишни кўриб турганини, ҳисоб қилиб турганини унутиш;

5. Қаноатсизлик, дунёга муҳаббат, маишатпарастлик, орзу-ҳавасга берилиш;

6. Омманинг мулкини сарфлашга оид қонун ва низомларнинг пухта ва адолатли ишланмаганлиги;

7. Ижтимоий назоратнинг сустлиги;

8. Омманинг молидан олинадиган маошларнинг воқеликка, турмуш тарзига мутаносиб эмаслиги.

Халқнинг мулкидан ноҳақ ўзлаштиришни бартараф этиш учун бунга сабаб бўлаётган мазкур ва бошқа омилларга қарши курашиш керак. Ҳалоллик ва тўғриликни фарзандларга ёшликдан, мактабдан сингдириб бориш, уларни Аллоҳдан қўрқадиган, динини ҳурмат қиладиган инсонлар қилиб тарбиялаш лозим. Мактабданоқ пора бериш, ёлғон баҳо олишга ўрганган одамлар ҳеч қачон ҳалолликка қаноат қила олмайди. Шу билан бирга, одамларда дунёга бўлган муносабатни тўғрилаш, иймоний тарбияни изчил олиб бориш, турли ваъз-насиҳат, тарғиботлар орқали одамларда ахлоқий меъёрларни шакллантириш ва бунинг учун керакли чораларни кўриш даркор.

Шунингдек, одамларга меҳнатларига яраша, турмушларига етарли маош бериш, кишиларнинг ҳалол пул топиш, ҳалолдан бойишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, қонун-қоидаларни жорий қилиш керак. Халққа бош бўлиб турганлар ҳалол пул топишни осон, ҳаромдан бойлик орттиришни қийин қилиб қўйишлари керак. Эҳтикор, яъни монополия, коррупция каби иллатларни йўқотиш учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши, бу хайрли ишга эса раҳбарлар, ишбошилар бош-қош бўлиши даркор. Зотан, омма ишида, эл-юрт ислоҳотида етакчи шахслар кўпроқ масъул бўладилар.

Очиғини айтганда, ҳозир бизда айрим кишилар ҳалол йўл билан бойишнинг иложи йўқ деб ўйлайдиган бўлиб қолган. Аслида ҳақиқий бойлик фақат ҳалоллик билан топилади. Ҳозирда дунёда айрим бойлар «Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич», деганларидек, топаётган миллионлаб долларлари қаердан келаётганини очиқлаб қўймоқда. Бунинг учун билим ва меҳнат керак.

Ҳалол йўл билан ҳам беҳисоб бойлик топса бўлади, зотан, барака фақат ҳалолда бўлади. Фақат ҳалол, одатда, ҳаромдан бир қадам кейин келади. Ана ўша бир қадамни кутишга сабр, иймон, таваккул керак, холос. Зеро, ризқлар азалда белгилаб қўйилган.

Шуни унутмаслик керакки, ҳалолликни ўзимизга шиор қилиб олмагунимизча ҳеч қачон ривожлана олмаймиз. Ҳаммаси қуруқ гап бўйича қолаверади. Ҳалоллик билан, диёнат билан ишламас эканмиз, ҳеч бир ислоҳот кутилган натижани бермайди, ҳаргиз биримиз икки бўлмайди. Аллоҳ ҳалол ва тўғри ишга ривож беради, гарчи уни қилган одам иймон билан қилмаса ҳам. Аммо иймон даъво қилинса-ю, ҳалол-ҳаром фарқланмаса, ноҳақлик, зулмдан ҳазар қилинмаса, у ерда ривож, тараққиёт бўлмайди, барака бўлмайди. Ҳаром ва ноҳақ орттирилган бойлик ҳеч қачон яхшилик келтирмайди.

Ушбу сатрларни ўқир эканмиз, дарров бировларни айблашга киришмай, аввало ўз аҳволимизга қарашимиз керак. Қачонлардир, қаердадир ўзимиз ҳам бу борада камчиликка йўл қўйгандирмиз, балки ноҳақ тасарруфга рози бўлгандирмиз, ислоҳ қилишга қурбимиз ета туриб, бепарво бўлгандирмиз? Умуман олганда, диндан гапирилганда уни аввало ўзимизга тегишли деб билишимиз ва унга аввало ўзимиз амал қилишимиз лозим. Уни бошқаларга баҳо бериш учунгина қўллашни ўрганиш энг катта хатолардан саналади.

Ҳар биримиз ўз шахсий тасарруфларимизни, оиламизни ва атрофимизни ислоҳ қилишимиз керак. Мункарни кўрганда имкон қадар уни тўхтатиш пайида бўлишимиз даркор. Халқнинг мулкини, Умар розияллоҳу анҳу айтганларидек, етимнинг ҳақи деб қарашимиз ва шу асосда унга муносабатда бўлишимиз лозим. Ана шунда биз чин маънода ислоҳот сари қадам босган бўламиз ва бу тез орада мева бера бошлайди. Агар барча биргаликда давлат мулкини халқнинг моли эканини ҳис қилиб, уни етимнинг ҳақидек билиб муносабатда бўлса, беш-олти йилда Ўзбекистон оёққа туриб, илдам ривожланаётган мамлакатлар қаторига қўшилиб олади, деб ўйлайман.

Бу мавзуда жуда кўп гапириш мумкин. Бироқ, ўқувчини қийнамаслик учун шу ерда сўзимга якун ясасам. Ишонаманки, билимли инсонлар шунинг ўзиданоқ етарли хулоса ола биладилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизга Ўзи тавфиқ ва ҳиммат берсин, омматан халқимизга кенг ризқ, фаровон ҳаёт, ҳалолдан сероб бўлиб, ҳалолга сарфлаш бахтини насиб айласин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 31 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #uznews, #habarlar, #news, #Yangilik, #новости, #Yangiliklar, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020