WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 10 » “Оммавий маданият”нинг совуқ шарпаси ёхуд “Валентин куни”

ПОИСК / IZLASH:

20:50
“Оммавий маданият”нинг совуқ шарпаси ёхуд “Валентин куни”
Ўзбек халқи тарихида ўчмас из қолдирган, нафақат халқимиз балки дунё маънавий хазинасига ўзининг бетакрор асарлари билан муносиб ҳисса қўшган буюк бобокалонларимиздан бири, шубҳасиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларидир.

Нафақат буюк давлат арбоби ва саркарда, балки олим ва шоир, улуғ мутафаккир сифатида дунё аҳли унинг ижоди юксак эътибор ва ҳурмат билан қарайди.

У асарлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, энг аввало, улуғ мутафаккирнинг шоҳ асари– "Бобурномани” тилга олишимиз лозим бўлади. Ушбу нодир асар бугунги кунда дунёнинг 31 тилига таржима қилинган. Ғарбнинг машҳур олимлари, хусусан, франциялик Паве де Куртейл, англиялик олимлар Ж.Лейден, В.Т.Албот, Р.Колдекот, А.Бевереж, германиялик олимлар А.Кейзер ва Ю.Клайнрат ва бошқалар "Бобурнома” мазмун ва моҳиятини жаҳон аҳлига етказганидан буюк шараф туйганларини эътироф этганлар.

Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистон давлатчилиги тарихида ҳам катта из қолдирган йирик давлат арбобидир.Ҳиндларнинг улкан эътирофларга сазовор бўлган ватанпарварлариданЖаваҳарлаъл Неру Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган:"Бобур Ҳиндистонга келгандан кейин, катта силжишлар юз берди ва янги рағбатлантиришлар ҳаётга, санъатга, архитектурага тоза ҳаво бахш этди, маданиятнинг бошқа соҳалари эса бир-бирларига туташиб кетди”.

Биз авлодлар улуғ бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва серқирра ижодига ҳурмат ила,уни чуқур ўрганишимиз, қолаверса,бутун дунёга тарғиб қилишимиз зарур.

Шу ўринда бир мулоҳаза билан ўртоқлашишни истар эдим. Барчамиз биламизки, 14 февраль санаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган кунидир. Шу боис, улуғ аждодимизнинг бой маънавий меросига юксак ҳурмат ва эҳтиром туйғуси ила, кўпгина давлатлар ушбу кунни биз сингари кенг нишонлаб келишади. Бу албатта, барчамизга чексиз қувонч, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Бироқ аччиқ бўлсада таъкидлаш зарурки, айрим ёшларимиз (улар кўпчиликни ташкил этмаса ҳам) томониданушбу кун миллий менталитетимиз, халқимиз минг йиллар давомида кўз қорачиғидек асраб авайлаб келган қадрият ва урф-одатларимизга ёт бўлган бир "байрам”ни ҳали ҳануз айрим тор доираларда нишонлаб келишмоқда.

Бу ҳол айниқса, 14 февраль санаси арафасида глобал тармоқда урчиб кетади. Тўғри, сўнгги йилларда юртимизда изчиллик билан олиб борилган маънавий ислоҳотлар, эврилишлар маҳсули ўлароқ, Интернет тармоғининг миллий сегментида "Валентин куни” ёхуд "Севишганлар куни” сингари "оммавий маданият” унсурлари кескин бартараф этилди. Бироқ таъкидлаш жоизки, миллий ўзлик ва ўзимизга хос тафаккур тарзига зиён етказиши мумкин бўлган бундай иллатларга муросасиз бўлиш, назаримизда, бугунги куннинг бош талабидир.

Агарда "Валентин куни” тарихига назар солсак, маълумотларда у қадимий Римда туғилишни кўпайтириш мақсадида эротик фестиваль сифатида жорий қилинган, дейилади. Ўша замон ва шаҳар маданияти ҳамда ахлоқидан келиб чиқиб, айтиш керакки, у даврда ҳали дин пайдо бўлмаган эди.Ахлоқсизлик тарғиботчилари, яъни бундан мўмай даромад топиш ниятидаги чаққонлар эса 17-асрда Францияда ва 18-асрда Англияда ушбу кунни байрам сифатида тарғиб қила бошлашган. Ушбу тенденция Ғарбда янада оммалашиб, бугун ўзининг бетартиб "мева”ларини бераётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Ғарбнинг бугунги қиёфасига бир назар солсак,Ғарб одамларининг оила қадриятларига муносабати, бир жинсли никоҳлар,ахлоқсизлик гирдобининг тобора чуқурлашиб бораётгани соғлом фикрли инсон борки, хавотирлантирмай қолмайди.

Яна бир мулоҳаза: "Валентин куни”нинг динимиз ёки халқнинг қадимиз урф-одатлари билан боғлиқ жиҳатлари мутлақо йўқ. Аксинча, унинг илдизлари ахлоқсизликка бориб тақалиши тарихдан маълум.Мамлакатимиз аҳолиси кўп миллатли ва кўп конфессиялидир. Қолаверса, ўзбек халқига хос қадриятлардан бири бағрикенгликдир.Бироқ келиб чиқиши ва асоси ахлоқсизликка бориб тақаладиган бундай "байрам”нинг ёшларимиз орасида оммалашувига шунчаки томошабин бўлиб туриш, юрт келажаги ва асрлар давомида асраб-авайлаб келинаётган ўлмас қадриятларимизга хиёнатдир. Назаримизда, бундай ҳолатларда жавобимиз кескин ва муросасиз бўлиши зарур.

Фахриддин СОЛИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази бош мутахассиси


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 171 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016