WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 44
Гостей: 44
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, rapedZes, kapedZes, aapedZes, papedZes, wapedZes, napedZes, iapedZes, hapedZes, dapedZes, bapedZes, Titan3P, qapedZes, japedZes, yapedZes, NortonK, zapedZes, uapedZes, Entinlytelm, [Полный список]
Главная » 2014 » Апрель » 21 » Оналар учун: қиз бола тарбиясидаги энг керакли тавсиялар

ПОИСК / IZLASH:

20:19
Оналар учун: қиз бола тарбиясидаги энг керакли тавсиялар
Гап-сўз ўрганади, ҳаракатларига тақлид қилади. Айниқса, қиз бола то турмушга чиққунигача онасининг измида юради. Қиз боладан энг яқин кишинг ким деб сўралганида ҳам "онам” деган жавоб олишимиз аниқ.  Шунинг учун "Онасини кўриб, қизини ол”, дейишади-да. Қиз боланинг тарбияси нозик эканлиги тўғрисида кўп гапирамиз, амалда-чи, бу масалага қандай ёндашиш лозим? Психология фанлари номзоди, доцент, руҳшунос Соҳибжамол Жўраева бу масалага ойдинлик киритади.

Бировнинг хасми

Ўзбек хонадонларида қиз бола тарбиясига алоҳида аҳамият берилади. Болалигиданоқ қизалоқни ёмон кўз ҳамда сўздан асраб-авайлайди. Вояга етгунича шаънига гард тушмасин деб ота-она, яқинлари  парвона бўлади. Ота-она қалқон бўлиб ҳимоя қилаётган қизини "бировнинг хасми” дейди. Балоғатга етган қизларига меҳмондай муносабатда бўлишади. Ҳар бир хатти-ҳаракатини тўғрилаб, келин бўлиб тушадиган хонадон учун тайёрлашади. Аслида, бу одоб-ахлоқ йўриғининг асосида қиз болани бекаликка ўргатиш, оналикка тайёрлаш ётади. Фарзандларнинг беихтиёр ота-онасига тақлид қилишини инобатга олсак, қиз бола аввало ўз онасини идеаллаштиради.

Сизнинг маликангиз

Қизни кичиклигиданоқ назокатли қилиб тарбиялаш учун ўзингиз унга намуна бўлишингиз керак. Дилдан чиқмаган қалбаки мақтов ёки хушомад беўхшов эшитилади. Гўдак буни дарҳол сезади ва сўзингизни қабул қилмайди. Қизчангизни рақс гуруҳига беринг, уни чиройли ҳаракат қилишга ўргатишади. Уни музей ва кўргазмаларга олиб боринг, у гўзалликдан, санъатдан баҳра олишга ўрганади. Унга чиройли кўйлак ва туфличалар, безаклар, болалар гигиеник ва пардоз воситаларидан олиб беринг. Шунда у барчасидан оқилона фойдаланишни ўрганади. Унинг ҳар бир гўзал, нозик ҳаракатларини эътиборга олинг. Мақтанг ва севинг. Ўпинг ва эркаланг. Уни завқлантиринг. Қизингизга ташқи кўринишида борасида камчиликларини юзига солаверманг. Айниқса, у жуда озғин ва дўмбоқлиги борасида кўп гапирманг. Бундай тушунча унинг онгига тез жойлашади ва салбий фикрларни келтириб чиқаради. Ҳатто сиз томонингиздан бехосдан айтиб қўйилган луқма ҳам бола кўнглини ўкситиши мумкин. Шунчаки ўз камчиликлари ва нуқсонларини қабул этишни ёки улардан қутилиш сирларини ўргатинг. Ўз қизчангизни ардоқланг.

Унутманг: қизингиз келажакда қандай бўлиши унинг онаси — Сизга боғлиқ!

Қатиқққўл бўлиш шартми?

Кичик ёшдаги қизалоқ болаларча қайсарлик, эркалик билан баъзида танбеҳ эшитса-да, катталарнинг айтганини қилмаслиги мумкин. Оилада жазоловчи мақомини олган она бундай пайтда қизалоғига қаттиққўллик қилиб, жисмоний жазо қўллайди. Лекин бу тарбиядаги яхши чора эмас.  Бундан ҳам ёмони "Айтганимни қилмасанг, бошқа ойи топиб ол, энди сени қиз қилмайман” деган гапларни айтишдир. Онасидан калтак ейишдан қўрқиб қочаётган болага бу ундан-да каттароқ жазо бўлиб кўринади. "Энди сени қиз қилмайман”, деган сўз қизчага онасидан ажраб қолишини англатади, жисмоний ҳамда руҳий зарба болакайни тушкунликка туширади. Кейинчалик эса бу ҳолат ўзига паст баҳо бериш кўринишида намоён бўлади. "Мен ёмонманми? Нима қилсам онамга ёқаман?”  деган фикр унинг бутун ҳаёлини забт этади. Уй ишларида ёрдам бериш, аъло баҳоларга ўқиш ва шунга ўхшаш нарсалар фақатгина онанинг кўнглидан жой олиш, ундан бир оғиз бўлсада мақтов эшитиш учун бажарилади. Зинҳор ўзига ёққани ёки хоҳлаганидан эмас. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

Унутманг: фарзанд билан ота-онанинг ўзаро муносабатига боланинг гўдаклигида пойдевор қўйилади. "Қизим ҳали кичкина, нимани ҳам тушунарди” деб ўйламанг!

Балоғат остонасида

11 ёшдан бошлаб ҳар бир  ўсмир қизнинг руҳияти,  дунёқараши ва фикрлаши кундан-кунга ўзгара бошлайди. Она фарзандини тушунишга иложи борича ҳаракат қилиши лозим. Она қизига қанчалик яхши йўл кўрсатиб дашном бермасин,  бола ота-онасининг гапига қулоқ солмай, аксинча, яна ҳам баттарроқ ҳаракат билан жавоб қайтариши мумкин. Аслида онаси уни яхши йўлга бошлашга ҳаракат қилаётгани тўғрисида ўйламаслиги  ҳам мумкин. Шунинг учун иложи борича она ўсмир қизининг кўнлига йўл топгач,  яхши гапни ўзига қурол қилиб олиши лозим.  Кўп вазиятда ўсмир кизлар жўяли гапга муҳтож бўлган маҳал онаси билан сирлашиб, маслаҳат сўрамоқчи бўлади. Лекин онасидан қўрққани сабабли ундан сир сақлашга мажбур бўлади. Болаларининг ўсмирлик давридаги ҳавойилигига фақат онанинг сабри чидайди. Чунки бу даврда кимдир қайсар, яна кимдир одамови бўлиб қолади. Сал нарсага жаҳли чиқади. Бу биологик жараён эканлиги ва у яқин орада ўтиб кетиши ёдингиздан кўтарилмасин.

Унутманг: қиз боланинг жинсий тарбияси учун — она маъсул. Қиз балоғат ёшига етишидан аввалроқ жинслар борасида ҳамда ҳайз жараёни ҳақида етарли маълумотга эга бўлиши лозим. Онадан етарли маълумот ололмаган қиз атрофдан маслаҳатгўйлар қидиришга тушади.

Палахмон тоши

Ҳар бир она қизи вояга ета бошлагач, уни оилавий ҳаётга тайёрлаб бориш ниятида бўлади. Бир оиланинг бекаси бўлиши учун нима керак бўлса ҳамма нарсани ўргатади. Асосийси эса, қийинчилик ва кўнгилсизликларга бардошли бўлишни уқтиринг. Оилада аёлнинг сабр-тоқати тоғдек келадиган муаммоларни енга олишга қодир. Ривоят қилишларича, кунларнинг бирида Луқмони Ҳаким бир онанинг ўз қизига насиҳат қилаётганига гувоҳ бўлибди: "Қизим, сен ҳам балоғат ёшига етиб қолдинг, эртага бировнинг хасмига айланасан. Менинг уйимга эса меҳмонга келасан холос. Сен яхши ҳаёт кечираман, обрў-эътиборли бўлиб юраман десанг, қайнонангни ҳурмат қил. Барчадан эрта тур! Ҳаммадан кеч ёт! Қўлинг эгри бўлмасин, бошингга қилич келганда ҳам рост гапир. Ёлғончи, чақимчи, иккиюзламачи, ғийбатчи бўлма. Қайнонангни, оила-аъзоларингни бировга ёмонлама. Зийрак, доно, ақлли бўл…” Шунда Луқмони Ҳаким "Онасини кўриб қизини ол, арқоғини кўриб бўзини ол” деганлари шу бўлса керак, деб йўлида давом этибди. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

Унутманг: қизингиз бўлажак оиласининг андозасини сиздан олади. Аниқроғи "қуш уясида кўрганини қилади”.

Келин бўлди, ёр-ёр!

Баъзи оналар турмушга чиқаётган қизларига оиладаги устунликни қўлга олиш, эр ва қайнонага бўш келмаслик ҳақида "насиҳат” қиладилар. Сиз ундай эмассиз, тўғрими? Оқ ювиб, оқ тараб, асраб-авайлаб катта қилган қизингизни ўқитиб, ҳунарли қилиб, қўлингиздан ишни олганида ўзга хонадонга узатдим деб қайғурманг. Ўша ерда тиниб-тинчиса, кўнглингиз хотиржам бўлади-ку. Эртадан кечгача тинмай қайнона-қайнотасига хизмат қилади, катта оилани эплайди, деб миннатга йўл берманг. Бу ишлари учун қудангиз қизингизга "Баракалла” демаётган бўлса ҳам андишадан айри тушманг.. Куёвингизнинг қизингизга муносабатида беэътиборликни сезсангиз ҳам аралашманг.  Қизингиз энди ўзга оила аъзоси. У оилада сизнинг иштирокингиз қанчалик кам бўлса, унинг ҳаёти тинчроқ бўлади. Умуман қайноналар учун келиннинг пазанда, хушмуомала ва чаққон бўлиши мажбурият ҳисобланади. Сиз ҳам куёвингизни ҳунарли, ўқимишли, топармон-тутармонлиги учун мақтамаганингиздек, қизингизни ҳам қайнонаси қилган ишлари учун алқашини кутмаган маъқул. Ўй-фикрларингиз билан уйингизга ойда бир ё икки марта келадиган қизингизни заҳарламанг. Муаммолари билан ўзи курашишига ташлаб қўйинг демаймиз, лекин ўша муаммолар келиб чиқишига сабабни ҳам топиб берманг. 

 Унутманг: қизингиз энди ёш бола эмас. Ёрдам сўраганидагина унга кўмак беринг. Оилани тинч сақлаш борасидаги маслаҳатларингизни аяманг, лекин муаммонинг ўзига аралашмаган маъқул.

Сиз тарбиялаган қиз эртага бутун оилангизнинг юз-у кўзи бўлиб бошқа хонадонга боради. Қизалоғингиз нозик елкасига катта маъсулиятни олган. Сиз эса ҳотиржамсиз, ахир шундай оқила қизни вояга етказдингиз.  Момоларимиз бизни "Илоҳим, бахтингни топгин, тахтингга етгин”, деб эрта-ю кеч дуо қилишган. Қизларимизни бизни шу тилакларга етказадиган қилиб тарбиялайлик!

Дилноза Шуҳрат қизи тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1157 | Добавил: iphone | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, tortishuv, nima deysiz? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018