WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5397]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [715]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2494]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4156]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [741]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1731]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [310]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1900]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3345]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 77
Гостей: 77
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, GloriaVori, Lochin5, kisilini_annaEl, Janeanfeeft, Gridoradriems, Moogumiexhago, Makelvdody, Ariuranaupsern, AnararnAidecy, AurilasBeaugh, DalarneAudimi, KeralarFeally, KagadalCrog, DograCheema, Thetagasdipt, Thetannbugh, Truefistgype, Bazanroanna, Madargues, IanlakTebric, NikazahnUseklY, NilaloreVest, CedarEnuche, SaigarVelt, Balaklync, Nuadaraicorgo, Morazelbymn, BloodeyeHeeday, Aratiusdeni, Dardindils, [Полный список]
Главная » 2018 » Январь » 8 » ОНАНИНГ ҚАРҒИШИ

ПОИСК / IZLASH:

10:55
ОНАНИНГ ҚАРҒИШИ
"Тоғ жойидан кўчибди, деган гапни эшитсангиз, ишонинг, аммо бир кимса ўз феъл-атворини ўзгартирибди, деса ҳаргиз ишонманг”, - дейилади ҳадиси шарифда. Илло, Яратганнинг ўзи тўғри йўлга бошлашни ирода этса, инсофу тавфиқ берса, ҳар қандай залолатли банда ҳам ҳидоятга юз тутиши муқаррар. Бунга ўзим шахсан амин бўлганман.

Бир йилча аввал хизмат сафарига боришимга тўғри келди. Мўлжални аниқ ололмаган эканман чоғи, вилоят марказига етиб бормасимдан вақт алламаҳал бўлиб қолди. Яхшики, марказий шоҳбекатдан боришим керак бўлган туманга такси юраркан.

- Меҳмонга ўхшайсиз, биродар, - йўлда кетаётиб савол ташлади такси ҳайдовчиси. - Биз томонларга қандай шамол учирди.

Мақсадимни айтдим.

- Бу томонларда таниш-билиш борми? - ўша алфозда сўради ҳайдовчи. - Бу оқшом қаерда тунамоқчисиз?

Нима дейишни билолмай бироз каловланиб турдим.

- Энди бирорта меҳмонхонанинг ёнида ташлаб кетарсиз.

Ҳайдовчи кўзгу оша бош чайқаб қўйди:

- Туманимизда биттагина меҳмонхона бор эди. Униям ҳозир аллаким хусусийлаштириб олган, дейишади. Ремонт қилаётганмиш.

У шундай деб, машинани сал секинлатиб, бошини мен тарафга ўгирди ва менга зимдан разм солиб чиқди:

- Бўлмаса, бугун бизникида ётасиз, биродар, эрталаб туриб ишингизни битирасизда, қайтаверасиз.

Ғалати аҳволда қолдим. Унинг таклифини рад қилай десам, кўнгли оғриши мумкин. Дабдурустдан хўп дейиш ҳам ноқулай. Шунинг учун ўзимни бироз «тарози»га солдим.

- Йўғ-э, сизниям овора қилиб нима қилдим. Таклифингиз учун ҳам катта раҳмат.

- Ҳеч овораси йўқ, - деди у бироз қатъий оҳангда. - Ярим кечаси қаерга ҳам борардингиз? Бизникида қоласиз, тамом-вассалом.

Ўжаргина одам экан. Айтганини қилди. Бўлмаса, ўзи айтганидай бу маҳалда қаёққа ҳам борардим?

Ҳайдовчининг уйи шундоққина туман марказида экан. Дарвозасидан киришимиз билан бир-биридан ширин иккита ўғилчаси югуриб чиқди. Аёли ҳам очиқ юз билан қарши олди.

- Аям қанилар?- сўради мезбон хотинидан.

- Хуфтон намозини ўқиётгандилар. Ҳозир чиқиб қоладилар.

Уй эгаси мени меҳмонхонага бошлади. Шинамгина уйда ҳар эҳтимолга қарши камтарона дастурхон тузалиб, усти ёпиб қўйилган эди.

- Сиз баҳузур ўтира туринг, биродар. Мен аямни бирров зиёрат қилиб чиқайин. Хавотир олиб ўтиргандирлар.

Унинг ортидан ҳавас-ла тикилиб қолдим. Бир одамнинг тўкис ва бахтли ҳаёт кечириши учун яна нима керак? Тагида машинаси, кўркам ҳовли-жойи, файзли оиласи бор экан. Аслида бахт ана шунинг ўзида мужассам эмасмикан?

Кўп ўтмай уй эгаси қайтиб келди.

- Ие, нега қараб ўтирибсиз, - дея дастурхондаги нонни синдиришга тушди. - Қани, дастурхонга қаранг. Аяси, чой қайнадими?

- Бугун... кимнидир

- Ҳа, кутаётувдим, кутилган одамнинг ўзиям мана ўтирибди, - деди у кулимсираб. - Хижолат чекманг, меҳмон, одатим шунақа. Сизга ўхшаган мусофирлар уйимда тез-тез меҳмон бўлиб туришади. Бунга уйдагилар ҳам кўникиб қолишган. Лекин, айтиб қўяй, ҳар кимниям уйимга бошлаб келавермайман.

Шундагина уй эгаси боя, машина ичида, мени уйига таклиф қилишидан аввал яхшилаб назардан ўтказганини эсладим.

- Мусофирга мурувват кўрсатиш хайрли иш .дейишади-ку, - дедим ўзимни янада бамаъни кўрсатиш мақсадида.

- Балли, ҳадиси шарифда ўқиганим бор: уч кишининг дуоси шаксиз қабул бўларкан. Ота-онанинг, мазлум кишининг ва мусофирнинг дуоси. Отам ёшлигимда қазо қилганлар. Аллоҳга шукур, онамнинг дуоларини олиб кам бўлганим йўқ.

- Онангизнинг иззат-икромларини ҳам ўрнига қўяркансиз.

- Ҳа, - деди мезбон ҳозиргина олиб келинган чойни қайтаришдан тўхтаб бир зум хаёлга чўмаркан. - Онаизорнинг нақадар буюк зот эканини бироз кеч англаб етдим. Ҳалиям англаганим, бўлмаса, ўзимнинг ҳам бошим хор-зорликдан чиқмасди.

Унинг гаплари менга бироз эриш туюлди. Ҳамсуҳбатим ўз бошидан анча-мунча савдоларни кечирганини пайқадим. Унга саволомуз тикилиб турганимни кўриб ўзи ҳам гап бошлади.

- Айтсам ишонмайсиз, - деди менга чой узатаркан. - Икки йилча аввал мен бутунлай бошқа одам эдим. Ҳовли-жойим ҳам хароб аҳволда эди. Ўша кезлари нима бўлди-ю, ичкиликка қаттиқ ружу қўйдим. Шу касофат ароқнинг дастидан кўпчиликнинг ичида обрў-эътиборимни ҳам йўқотдим. Ҳар куни ичиб, тўполон қилаверганимдан кейин хотиним ҳам иккита боласини олдига солиб, онасиникига кетиб қолди.

...Суҳбатдошимнинг қиёфаси туйқусдан аламли тусга кирди. Аянчли ўтмишини кўз олдидан нари сурмоқчи бўлгандек, кўзларини бир-икки қаттиқ очиб юмди.

- Илгари раиснинг ҳайдовчиси эдим, - бироздан кейин гапида давом қилди у. - Шу ичкилик сабаб, ишдан ҳам ажралдим. Ўша пайтлар мени бир қултум заҳри қотилдан бўлак нарса қизиқтирмай қўйганди. Хотину, бола-чақаларим хаёлимга ҳам келмасди. Онам ҳар куни насиҳатни канда қилмасди:

- Жон болам, шу ордона қолгур ароқни қачон ташлайсан? Гулдек хотининг, бола-чақанг кимларнинг уйида сарғайиб юрса-ю, сенинг парвойингга ҳам келмаса? Бундай танангга ўйлаб кўрсанг-чи? Шу зормандани деб бутун ҳаётинг барбод бўлаяпти-ку!

Табиийки, бундай панду насиҳат менга ёқмасди. Бунақа пайтларда жаҳлим чиқиб, бечора онамни силтаб ташлаган пайтларим бўлган.

Онагинам "Ўзингга инсоф берсин-да, болам”, - деганча торгина уйчасига кириб кетарди.

Биласиз, ичкиликбозлик ҳам ўз-ўзидан бўлмайди. Бир шиша ароқ фалон пул туради. Мен эса тайинли бир жойда ишламасам...

Ароқнинг хумори тутиб, кўзимга ҳеч нарса кўринмай қолган кезлари уйдан қўлимга илинган нарсани опчиқиб сотар, пулига ичардим. Кейин одамлардан қарз олиб ича бошладим. Менинг феълимни билгандан кейин

қайси аҳмоқ менга қарз берарди.

Охирида онамнинг ўлимликка асраб қўйган пулигача ишлатдим. Пенсиясини беришган куни бечора аямнинг қўлидан юлиб оладиган бўлдим.

...У афсус билан бош чайқаб, кўзидан қуюлиб келаётган ёшларни кўрсатмаслик учун ерга қаради.

- Шўрлик онам... уйда қора қозон қайнамай қолмасин деб одамларнинг тўй-маъракасида дастурхончилик қиларди. Мен эса... бунақа аҳволда...

Бир оқшом аллақайси тўйдан бўкиб ичганим учунми, эрталаб уйғонганимда, бошим тош солингандек оғир бўлиб турарди. Ўрнимдан турай десам миям омбур билан ургандай зирқирарди. Аранг гандираклаб, ҳовлига чиқдим. Онам айвончада ўтириб хамир қораётган экан.

- Ая, пул беринг, - дея даб-дурустдан ўшқирдим.

Онам менинг бунақа безбетлигимга кўникиб кетгани учунми, пинагини ҳам бузмади.

- Сен болага қачон ақл киради, а? - деди тоғорадан кўзини узмай хамир муштларкан. - Ўтган куни олган пенсияни аллақачон ичиб бўлдинг-ку. Пулни қаердан топиб берай сенга?!

- Бошим ёрилиб кетай деяпти, - дея худди ёш боладек аламзадалик билан ер тепиндим. - Мен билмайман ҳозироқ пул топиб берасиз. Ўзингизда бўлмаса, қўни-қўшнидан сўраб чиқинг!

- Сенда ор-номус борми ўзи, болам! - дафъатан онамнинг кўзлари алам билан ёниб турганини илғадим. - Бир камим қўшниларникига "Ўғлим ароқ ичаркан, пул топиб беринглар!” - деб чиқишим қолувди.

- Юз грамм ичмасам ўлиб қоламан, ўлиб қоламан, - дедим ҳеч нарсани эшитишни ҳам истамай.

Онам менга бошқа ҳеч қандай гап кор қилмаслигини билдими, индамай хамир муштлашда давом этди. Менинг ғазабим эса тобора ошиб-тошиб борарди.

- Ая, пул беринг деяпман, - дея айюҳаннос солдим.

Онам эса мени умуман эшитмаётгандек эди. Ўша пайтда онамнинг ёнида сариқ чақа ҳам йўқлигини яхши билардим. Фақат буни тушунгим ҳам, бу ҳақда ўйлагим ҳам келмасди. Миямдаги оғриқ эса, зўрайгандан зўраяр, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.

Шунда... шунда ўзимни идрок этолмай қолдим. Зарб билан онамнинг олдида турган хамир тўла тоғорани тепиб юборганимни эслайман, холос.

Онам чаккамга мушт туширганидан кейингина ўзимга келдим. Қарасам онамнинг ғазаб билан ёниб турган кўзлари жиққа ёшга тўла... Ҳа, кўзларида ҳам қаҳр-ғазаб, ҳам кўз ёши бор эди. Уни бундай қиёфада авваллари кўрмагандим. Ўзимни ҳам ғайриоддий титроқ босиб кела бошлади.

Онам шу кунгача мени қарғамаган эди. Лекин ўша пайтда ўзини тутиб туролмади:

- Ҳа, худоё худованда, сен бола жувон... - яхшиямки оғзидан чиқаётган қарғишини ўрта белидан тутиб қолди. Аслида "жувонмарг бўлгин” дейиши керак эди. Аммо гапни дарров бошқа томонга буриб юбора қолди. - Ҳа, илойим оёққинанг синсин. Ҳеч замонда нонниям тепадими? Ўзимни урсанг, тепсанг бўлмасмиди, ноинсоф. Менгинани ерпарчин қилиб дўппосласанг ҳам рози эдим, нопок! Нонниям тепасанми? Нон-ку, бу!

Қанчалик қаттиқ гуноҳ қилиб қўйганимни ўша заҳоти тушуниб етган бўлсам-да, онамга ҳеч нарса демасдан гандираклаб кўчага чикдим.

Ғалати бир аҳволга тушиб қолгандим. Қайси тарафга кетиб бораётганимни ҳам билмасдим. Оёқларим ҳам ўзимга бўйсунмаётгандек эди. Ҳатто кўзларим ҳам ҳеч нарсани кўрмасди, гўё.

Кўчанинг нариги бетига ўтаётганимда қулоғимга машина ғилдиракларининг кутилмаган тормоздан асфальтда сирғалиб, асабий чийиллагани чалинди, холос. Ўша заҳотиёқ миямга урилган биринчи ўй шу бўлди. "Онамнинг қарғиши урди!”

Мезбон яна бир зум гапдан тўхтади. Қўлидаги пиёланинг гардишида алланарса битилгану, ўшани ўқимоқчи бўлгандек, диққат билан қадалиб қолди. Кейин худди қаршисида биров ўтирганини унутиб, ўз-ўзига гапираётгандай тилга кирди:

- Ўша лаҳзада ҳаётдан бутунлай умидим кесилганди. Ўлдим, деб ўйловдим. Йўқ, ҳали фоний дунёдан ризқ-насибам кесилмаган экан. Шифохонада ўзимга келиб, ҳамон тириклигимни, фақат иккала оёғим қаттиқ шикастланганини сездим. Кейин билсам суякларим синиб кетибди. Қулоғим остида онамнинг қарғиши қайта жаранглаб, ётган еримда сапчиб тушдим:

"Ҳа, оёққинанг сингур! Оёққинанг сингур! Оёққинанг сингур!..”

Йўқ, онамни жуда яхши билардим. Оёғим синиши тугул, бир тола сочим тўкилишини ҳам истамасди. Қилган гуноҳимга яраша қарғади. Тўғрисини айтганда, ўзим шу қарғишга лойиқ эдим. Агар ўша пайтда онамнинг оғзидан "жувонмарг бўл” деган гап чиқиб кетганида, эҳтимолки, аллақачон асфаласофилинга жўнаворган, икки дунёим куйиб, тўнғиз қавмида кетган бўлармидим.

...У ўз гапидан ўзи қўрқиб кетгандек, секингина "астағфуриллоҳ” деб қўйди.

- Кейингина кўзим; "ярқ” этиб очилди. Қанчалик разолатга, жаҳолатга ботганимни шифтга тикилиб, абгор ётганимда англадим. Ичкилик туфайли шунчалик тубанликка тушганимга иқрор бўлдим.

Онаизоримни ҳам, оиламни ҳам, ўзимни ҳам шунчалар хор қилганимни ҳис этдим. Пушаймонликдан дод дегим, уввос солиб йиғлагим келди. Бироқ, кўзимдан бир томчи ҳам ёш чиқмади. Жисмимда бир ҳовуч мадор ҳам қолмаганди.

"Энди ҳаммасига кеч бўлди”, - деб ўйлагандим. Шукурки, мен учун тавба эшиклари ҳали беркилмаган экан. Алҳамдулиллоҳ, пешанамга нури ҳидоятдан баҳра топиш ёзилган экан..

Онажоним мени йўқлаб бориши билан ўзимни тутолмай йиғлаб юбордим. Шўрлик онам ҳам менга қўшилиб анчагача кўз ёш тўкди. Оғзидан чиққан қарғиши учун минг карра пушаймонлигини айтди.

- Аҳмоқ ўғлингизни кечиринг, - дедим ўзимни йиғидан аранг тўхтатиб. - Бундан кейин касофат ароқнинг яқинига ҳам йўламаганим бўлсин. Худо шифо бериб оёққа турсам, умр бўйи хизматингизни қиламан.

Онам бу иқроримни шунчаки ўткинчи пушаймонлик белгиси деб ўйладими, рўмолчаси билан намли кўзларини артиб, ярим овозда деди:

- Майли, ўғлим. Сен тузалиб кетсанг бўлгани. Шифохонада ярим ойча даволандим. Анча пайтгача қўлтиқтаёқ билан юрдим. Лекин шу-шу бўлди-ю, ичкиликдан батамом юз ўгириб кетдим.

Онамнинг ўзи қудасиникига бориб, хотиним, болаларимни қайтариб келди.

Ўша кунларданоқ оила тебратиш учун тузукроқ иш қидира бошладим. Узоқроқ қариндошимиз менинг астойдил ичкиликдан тавба қилганимни эшитиб, ижарага "Дамас” машинасини берадиган бўлди.

Негадир рулга ўтирган кунимдан бошлаб ишимга барака кира бошлади. Қисқа фурсатда рўзғоримиз яна изга тушиб кетди. Бир йилнинг ичида ўзим ҳам битта машинага етарли пул ишлаб топдим. Етмаганига ундан-бундан қарз кўтардим.

Шунинг орасида чордевор ҳовлимнинг ҳам суробини эпақага келтирдим. Нимаики иш қилсам, аввало, онамнинг дуосини олишни одат қилдим.

Аввал билмаган эканман: бахт - қаватингда онаизоринг борлигида, саодат - унинг ризолигини билишда, хайр-барака ҳам оналарнинг дуосида экан.

Ҳамсуҳбатим ана шу сўзлар билан ҳикоясини якунлади. Мен эса унга ҳайрат ила тикилиб турардим. Шу онда хаёлимда Расулуллоҳнинг яна бир ҳадислари чарх ура бошлади:

"Жаннат оналар оёғи остидадир!”.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 123 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2018