WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9738]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1773]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3399]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6005]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10417]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1302]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2361]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2985]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5004]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [405]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [656]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [141]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, rosellakc1, debrapj60, brandify18, martinhi4, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, jefferyvv60, loumb16, zelmalg2, charlottetd18, lapilaf, nelliefj1, jayzl60, larrydd1, beatricedb3, choirty, barryrr16, ritabg60, sheliavi4, joeap3, claudinege1, myrtlefy16, britneylo18, williesr3, enidpg2, deenazj69, [Полный список]
Главная » 2020 » Август » 22 » Қора зовга учган келинчак

ПОИСК / IZLASH:

09:42
Қора зовга учган келинчак
Бир пасдан сўнг у қаттиқ ўкириб юборди. У «Энди мен нима қиламан?!» дея гоҳ ўзини қизнинг устига ташлар, гоҳ ерни муштлаб йиғларди. Йигитнинг овози тоғу-тошларга акс садо берарди.

* * *

Қор-музлари эриб, қўнғиртоб тус олган адоқсиз қир-адирлар яшилликка бурканган. Енгил шабададан тебранаётган майсаларнинг хушбўй ҳиди димоғларни қитиқлаб, кишига ҳузур бағишлайди. Офтоб қиздиргани сайин намиқиб ётган далалардан аёвсиз ҳовур кўтарилади. Олам ҳар қачонгидан-да мунаввар бўлиб кетгандек. Синфдошим Раҳим билан мактаб орқасидаги тепаликка чиқиб, узоқ-узоқларга тикиламиз. Ёруғликдан кўзларимиз қамашади. Қўнғироқ чалиниб, дарс бошланса ҳам ичкарига киргимиз келмайди. Сал наридаги қирда берилиб ўтлаётган, оналари бағрида ўйноқлаб чопаётган қўзичоғу улоқчаларга қўшилиб тентирагимиз, қир-адирлар узра шамолдай учгимиз келади…

Шундай кунларнинг бирида кўклам ҳавосига тўйиб, беҳад шодланиб мактабга чопдик. Ўқитувчимиз аллақачон кириб, дарсни бошлаган экан. Кечикканимиз учун озроқ танбеҳ берди. Жойимизга бориб ўтирдик. Ўқитувчимиз секин ўрнидан турди-да, хуш кайфиятда гап бошлади:

— Болалар, мана, кунлар ҳам исиб кетди. Эртага табиат қўйнига саёҳат уюштирамиз, тайёргарлик кўриб, эртароқ келинглар.

Бу гапни эшитишимиз билан қийқириб юбордик. Қувончимиз ичимизга сиғмасди. Айни шу дамларни интиқлик билан кутаётгандик. Чунки ҳар йили кўкламда тоққа саёҳатга олиб чиқарди.

Ўшанда мен олтинчи синфда ўқирдим. Бувамнинг оппоқ эшаги бор эди. Бўйи баланд бўлгани учун унга бировнинг ёрдамисиз мина олмасдим. Бунинг устига, ҳанги анчагина асов ҳам эди. Кўпинча охур олдига етаклаб келиб, бир сакраб миниб олардим. Дарс тугаб, уйга келгач, негадир мен ҳам ўқитувчимизга ўхшаб тоққа эшак миниб чиқмоқчи бўлдим. Кечга томон ҳангининг думи ва ёлини қўй қайчи билан қиртишлаб чиқдим. Ўзим тенги қитмирроқ бир боланинг айтишича, шундай қилсам, эшак ювош бўлиб қолармиш. Қаёқда дейсиз, ювош бўлиш ўрнига, кўрган одамнинг кулгисини қистатадиган ҳолга келди. Устига-устак, бундан бувам ҳам хабар топиб, мени роса койиди. Хуллас, ниятим амалга ошмади, ҳамма қатори саёҳатга пою-пиёда йўл оладиган бўлдим.

Эртаси куни азонлаб уйғондим, онам халтачага майда-чуйда нарсалар солиб қўйган экан. Кун ёйилиб, офтоб қиздира бошлаганида йўлга тушдик. Хурсандчилигимизнинг чек-чегараси йўқ, ўқитувчига биримиз Каптар ғорини томоша қилгач, Қора зовни ҳам бориб кўришни айтсак, бошқамиз Рустам мерганнинг чорбоғидан Зиндон сойга ошиб ўтишни таклиф этардик. Қувноқ кайфиятда кетаётган ўқитувчимиз: "Улгурсак, ҳаммасига борамиз”, дея барчанинг фикрини маъқулларди.

Катта-кичик, узун-қисқа сойликлардан иборат қишлоқ ортда қолиб, Ғиштбандга етиб келдик. Мана шу ердан тоғ бошланарди. Тоғнинг нариги томони Қора зов бўлса, тўғрида, икки тоғнинг ўртасидан туянинг ўркачидек бўртиб турган баланд қоялар остида Каптар ғори жойлашганди. Ундан ҳам нарида кичикроқ бир қишлоқча бор эди.

Биз у томонга ўтишдан олдин тоғнинг орқа тарафидаги Қора зовни томоша қиладиган бўлдик. Аммо унгача анча йўл, баланд тоғни ошиб ўтиш зарур, бунинг устига, тоғнинг айрим жойларида эҳтиёт бўлмаса, оёқ тойиб, пастга қулаб кетиш ҳам ҳеч гап эмас. Шунинг учун ўқитувчимиз бизни ҳар қадамда тўхтатиб, хавфсизроқ жойлардан юришга ундарди. Биз эса қулоқ солмай, тошдан-тошга сакраб, юқорига кўтарилардик. Қора зовни томоша қилиш иштиёқи бизга сира тинчлик бермасди. Тоғнинг тепасида тош кам, барқ уриб ўсган ям-яшил майсаларнинг ёқимли ифори ён-атрофга таралар, кенг қулоч ёзган оч яшил тусдаги андизлар майин эсаётган шабададан гўё рақсга тушаётгандек енгил тебранарди. Тоғ ёнбағирлаб пастга, Қора зовга туша бошладик. Тоққа кўтарилишдан кўра пастга тушиш қийинроқ кечди. Шунинг учун ҳам жуда секинлик билан ҳаракат қилдик ва бир пасда тоғ этагига — Қора зов лабига етиб келдик.

Бамисоли ғорни эслатувчи Қора зов уч томондан улкан қоялар билан ўралган бўлиб, бошидан охиригача қора-қўнғир тошлардан иборат эди.

Қоялардан қараганда зов қоп-қора бўлиб кўринар, унга қарашга кишининг юраги бетламасди. Зов остида одам ўзини улкан ғор ичида тургандек ҳис этарди. Аммо ўқитувчимиз у ерга тушгани қўймади. Йўлда давом эта бошладик. Раҳим иккимиз сездирмай орқада қолиб, Қора зовга тушишга келишиб олдик. Секин-секин орқада қолиб, тош кавагига беркиниб олдик. Буни ҳеч ким сезмади. Болалар анча олислаб кетгач, иккаламиз орқага қайтиб, яна Қора зов бўйига келдик.

Қўрқа-писа зовга қарай бошлаган эдим, Раҳим биқинимга туртди.

— Анавиларни қара, зовга тушишяпти.

— Ким? — деб зов тарафга алангладим.

Қарасам, зовнинг нариги бўйидан тошдан-тошга ўтиб, бир йигит билан қиз пастга тушаётган экан. Улар бизни кўрмади. Мен Раҳимнинг қўлидан шартта тортдим, негадир яширинишимиз керакдай ўзимизни тош панасига олиб, ошиқ-маъшуқларни кузата бошладик. Раҳим йигитни таниди:

— У Тов қишлоқдан, отамнинг жўраси Нурулло чўпоннинг ули Йўлчи ака-ку! — деб бошини чўзиб-чўзиб қараб қўйди.

Раҳимнинг отаси ҳам чўпон бўлиб, у отасининг отига мингашиб, Тоғ қишлоққа кўп келган, бу ердаги одамларнинг кўпчилигини танирди.

Йигит билан қиз бахт нашидасидан сармаст ҳолатда зовга эниб борарди. Қулайроқ жойда тўхтаб, тошга суянганича, қўлларидаги чўғдек тоғ лолаларини бир-бирларининг юзларига теккизиб ҳазиллашишарди. Пастда Қора зов ваҳимали ҳувиллар, Раҳим иккимиз тош панасидан мўралаганча, завқ ва ҳавас билан уларга термилиб турардик.

Бир пайт қаршимиздаги баҳайбат қоя устида, ним пушти тусда гуллаган наъматаклар орасидан иккита каклик бараварига сайраб юборишди. Какликлар сайрашини эшитган қиз илкис ўша томонга қаради. Иккала каклик ҳам бир-бирига навбат бермай узоқ сайради. Биз ҳамон йигит билан қизга мўралаб турардик. Улар аста-секин пастлай бошлашди, йигит олдинда, қиз эса орқада бир нималар деб кулар, қўлидаги лолалар билан йигитнинг бошига оҳиста уриб қўярди.

Улар Қора зовга етай деганда қиз чинқирганча пастга қулади. Қўлидаги алвон лолалар ҳар тарафга сочилиб кетди. Йигит турган жойида қотиб қолди. Сўнг ўзига келди-ю, тошдан-тошга сакраб ўтиб, қизнинг олдига югурди. Биз ҳам тошнинг панасидан чиқиб, сочлари тўзғиганича типирчилаётган қизга қараб турардик. У оёқларини ерга уриб, бошини кўтаришга ҳаракат қилар, лекин сира овози чиқмасди. Йигит унинг олдига етиб келгач, қизни кўтариб олди. Бир пасдан сўнг у қаттиқ ўкириб юборди. У «Энди мен нима қиламан?!» дея гоҳ ўзини қизнинг устига ташлар, гоҳ ерни муштлаб йиғларди. Йигитнинг овози тоғу-тошларга акс садо берарди.

Мен қўрққанимдан дир-дир титрай бошладим. Раҳимнинг ҳам ранги оқариб кетди ва шу заҳоти «Буни ўқитувчимизга айтишимиз керак», дея югуриб кетдик. Аммо сира қадамимиз унмас, қўрқувданми, ҳаяжонданми, гоҳ мен, гоҳ Раҳим олдинга ўтиб кетар, оёғимиз салга тойиб йиқилиб тушар, яна туриб чопардик. Ниҳоят, синфдошларимизга Каптар ғорига чиқаверишдаги булоқ бўйида етиб олдик. Ям-яшил барг ёзган катта тут тагида ўқитувчимиз билан бирга синфдошларимиз уйларидан олиб келган егуликлар билан тамадди қилишаётган экан. Синф раҳбаримиз бизни кўриши биланоқ, уриша кетди:

— Қаерда дайдиб юрибсизлар. Ҳаммани илҳақ қилиб ўлдирдиларинг! Шошмай туринглар, сизлар билан эртага мактабда гаплашаман.

Қўрққаним учунми, тилим ҳеч айланмасди. Раҳим кўрганларимизни чала-чулпа қилиб гапириб берди. Воқеадан ҳамма хабар топди. Синф раҳбаримиз ва икки ўқитувчи тезда Қора зов тарафга йўл олди.

Кун бўйи томоғимдан ҳеч нарса ўтмади, онам тайёрлаб берган егуликларни очиб ҳам қарамадим. Лола тергим ҳам келмади. Ўқитувчилар пешинга яқин қайтиб келишди. Йигит билан қиз Тоғ қишлоғидан эканлигини, бундан бир ҳафта олдин турмуш қуриб, бугун қишлоқ одатига кўра тоққа саёҳатга чиққанини, келинчак бошидан қаттиқ яраланиб, шу заҳоти жон берганини айтишди. Улар йигитнинг уйидагиларини воқеадан хабардор этишибди.

Кеч тушиб, баҳор салқини сезила бошлаганида ортга қайтдик. Тоғ-тошлар оралаб келар эканмиз, негадир ҳамма жим эди. Кутилмаганда бир каклик тепамиздан учиб ўтди-да, тоғнинг нариги бетига бориб қўнди ва тошлар орасидан чўзиб-чўзиб сайрай бошлади. Энди унинг сайраши қулоғимга зов бўйида эшитганимдек ёқимли туйилмади. Энди у «Келинчак ўлди, келинчак ўлди», деяётгандек эди гўё.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 109 | Добавил: iphone | Теги: #xabarlar, #новости, #uznews, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #newsuz, #Yangilik, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020