 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:
Шифокорлар COVID-19 инфекциясида иситма 3-4 кун 38-39 даражагача кўтарилади, иситмани тушириш керакмас, организм вирус билан курашиши керак дейишади, иситмани қандай назорат қилиш керак?
Соғлом организм ЎРВИ, грипп, коронавирус каби касалликларда ўз муносабатини (жавобини) иситма орқали намоён қилади. Бу пайтда организмнинг мавжуд иммун тизими фаоллаша боради.
Албатта тана ҳароратининг кўтарилишига бефарқ бўлишимиз керак эмас ва биз айнан тана ҳароратининг кўтарилишига нима сабаб бўлгани аниқлаш учун тиббиёт ходимларига мурожаат қилишимиз керак.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам тана ҳароратининг кўтарилишига хавфсиз арзимас ҳолат сифатида қарашимиз асло тўғри эмас. Айниқса ковид инфекцияси авж олиб турган ҳозирги пайтда бу каби белгилар пайдо бўлишига эътиборли бўлишимиз керак.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|