WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6294]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [814]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2674]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4389]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8152]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [791]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1828]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2021]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3851]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [142]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 42
Гостей: 42
Пользователей: 0


Kun faolllari:
NortonK, Nikelsob, SherryDaf, sellspint, ShantelLaT, Michaelbip, GregorWeame, pacmmmo, s19832105
Главная » 2018 » Июль » 3 » Қорли йўл (Ҳикоя)

ПОИСК / IZLASH:

09:30
Қорли йўл (Ҳикоя)
1

Жулдурвоқи ёқали, йўл-йўл пешбандли кенг кўйлакдаги она отхонадан отларни олиб чиқди. Йиллар унинг белини дол қилган, у бу ишлар учун энди кексайиб қолганди. Чеккага бориб тўхтади, жониворнинг қорнига аста шапатилаб, қозиққа боғлади; оғир-оғир нафас олиб, кўкка узоқ тикилиб қолди.

Яланғоч тилоғочлар деярли отхонагача бостириб келишган. Қуёш нурлари шохлар орасидан сийрак тушиб туради. Соат учларга бориб бу нур манбайи ортга чекинади. Отларни одатда куннинг ярмигача ташқарига олиб чиқишади.

От терслик қилади: бутун танаси билан сапчийди, пишқириб, калласини силкийди. Юганини осилтирганча у ёқдан бу ёққа изғийди. Олд оёқлари билан қорга депсинади, ҳар-ҳар ерга жигарранг "олмалар”ни сочади.

Оила бошлиғини еттинчи январда тупроққа қўйишди. Ўтган йили қишда отларни унинг бир ўзи олиб чиқарди. Бешала отни ҳовлига боғлаб, отхонадаги похол тўшамаларни қоқар, охурларни тозаларди. Сўнгги марта уни кексайиб қолган тўриғининг туёғини тозалаётганида кўргандим. Тўриқнинг тиззасини букиб, бамбук куракча билан, букчайволиб, жониворнинг туёғига аста тақиллатарди. Ота Уэда касалхонасига кузнинг охирларида ётди. Учинчи январда эса жони узилди. Дафн маросими еттинчи январда бўлди. Шаҳарда, ўпка саратонидан ўлди, дейишди. Ўшандан бери отларни ташқарига марҳумнинг аёли олиб чиқади. Тез орада оиланинг ёлғиз қизи қайтиб келди. Қиз Токиода таҳсил олар, она уни чақириб олганди. Февралдан бошлаб қизча тиним билмай, меҳнатга шўнғиди. Эгнида эски кўйлак, унинг устидан пешбанд тақиб олган, хипча бели боғич билан тортиб боғланган. Отларни олиб чиқиб, худди онасидек нўхтасидан боғлайди, қозиқдан сал нарироқда. Балки буларни болаликдан кўриб юргани учун устомонлик билан бажарар. Отни боғлаб ортга, отхонага йўналади.

От диконглайди. Ирғишлаб орқа оёқларига ўтиради; чалқанча ётиб, ағанайди. Бўйнини чўзиб, қорга тумшуғини буркайди. Уларга момиққина қор хуш ёқса керак-да.

Она камдан-кам бешаласини олиб чиқади. Биттасини, иккитасини, гоҳида учтасини. Кунлар қисқа, эркак кишининг қўли етишмайди. Учта охурни она-бола кечгача тозалайдилар. Кўпинча отхонадан ўғит ташланадиган ўрага бир қучоқ похол билан чопаётганларига кўзим тушади. Юзларигача чангга ботишган. Битта қилиб боғланган сочлари ёйилиб кетган.

Отхона орқасидаги уй ён-веридагиларга қараганда пастак кўринади. Томга қор тушганида уй қор остига кўмилгандек бўлиб қолади. Кулба орқасидаги тилоғоч ўрмонидан бошланадиган бу овлоқ манзарани томоша қилишни яхши кўраман. Ҳеч зоғ йўқ – фақатгина кампир, қизалоқ, отлар...

Отлардан бири қора, жайдари, Кисодан келтирилган, қолганлари бўзранг, тўриқ. Айтишларича, араб арғумоқлари билан англо-норманд зотларининг дурагайлари. Қорасининг ёллари калта, қулоқлари кичкина: тўрт-беш яшар, ундан ортиқ эмас. Лекин буниси ҳам тоза зотдорга ўхшамайди – қорни осилган, оёқлари калта.

Мен ўзим Вакасаданман. Ёшлигимда бизда от билан ер ҳайдашарди. Бунақанги пакана отларнинг озмунчасини кўрмадимми. Улар Хоккайдо ва Тохокуда боқиладиган қирчанғилар эди. Узуноёқ арғумоқлар ёнида улар кўримсиз бўлиб қолади. Шундай бўлсада, мен уларнинг садоқатлари ва босиқ феъллари учун ёқтираман. Зотдор отларнинг бари асов ва бўй бермайди.

2

Қор тўхтаб, офтоб мўралаганда кўчага чиқаман ва ҳалиги уй томон одимлайман. Отларни олиб чиқишмаган кунлар ҳам бўлади, шунда ўтиб кетаётиб, имиллайман. Қор уюмлари орасидан отхона кўзга ташланади. Кириш эшигидан уч сяку[1] нарида тор йўлакдан отлар мўлтирашади. Бўйнини устунга ишқайди, депсинади. Эҳ, қанчалик озодликни хоҳлашаяпти! – Уларни тушунаман.

Яқин атрофда она-бола кўринмайди. Тунги фургонда қаёққадир жўнашгани аниқ. Оталари тириклигида даҳлиз идора вазифасини бажарарди. У ер доимо кишиларга тўла бўларди. Энди эса дарпардалар тортилган, аҳён-аҳёнда очилади. Қор ёққанда ҳатто кундузи ҳам электр чироғи ўчирилмайди.

Ёзда шаҳарча дам олувчиларга тўлиб кетади. Дала-ҳовлиларга ўз соҳиблари қайтишади. Отхонали уйни савдо даҳасидан тилоғочзор ажратиб туради, ундан кейин айланма йўл ўтган. Июл-августда йўлни велоспедчилар эгаллайди. Станцияларда пештахталар пайдо бўлади: Токио фирмалари филиалларининг ўзи бу ерларда уч юзтача бор, бироқ кузга бориб барчаси ёпилади, ойна ва эшикларга фанерлар қоқилади – бутун қишга. Ҳувиллаб қолган дўконлар ўзларининг пойтахтлик лоқайд хўжайинларига ўхшайди, гўё. От чоптириш клуби – дарахтзорнинг у ёғида, гавжум кўчалардан олисда; уйлар бу ерда бир-биридан узоқроқ жойлашган. Теварак атрофда ҳамиша жимжитлик.

Одатда, она-боланинг ҳовли ва отхонада елиб-югуришларини томоша қилиб бўлиб, тилоғочзор оралаб М. меҳмонхонасига йўл оламан. Меҳмонхона Мейдзи[2] нинг бошида қурилган, қайинзор ўртасида. Бу кўҳна, ўта оригинал европа услубидаги ёғоч иморат. Унинг суратини журналлар саҳифасида дамба-дам учратиш мумкин. Авваллари меҳмонхона кузда беркитиларди. Аммо уч йилдан буён қишга ҳам ҳозирлик кўрилади ва меҳмонхона ҳар куни мижозлар хизматида. Шаҳарчада иккита католик черкови бўлиб, ёшлар у ерда жон деб никоҳдан ўтишади. Роҳиблар ҳам меҳмонхона соҳиблари билан тил бириктириб олишган – эндиликда аризаларни биргаликда қабул қилишади. Қорли кунларда ёш келин-куёвлар бу ёққа келиб-кетиб туришсада, меҳмонхона сира тўлмайди. Бирор зот қолмаган бинога тикилиш жону дилим, шунинг учун, албатта, сайрга чиққанимда бу ерларга судралиб бўлсада келаман.

Тез орада шу ерлик официант ҳамда ходимларни юзларидан таниб оладиган бўлдим. Олтмиш ёшлардаги мўйсафид Токонами дилкаш чиқиб қолди. Бир сафар майхонада ёлғиз ўтирганда менга кўзи тушиб, илтифот билан стулни сурди ва бирга қаҳва ичишга таклиф этди.

– Ҳа-а, Маттанилар хўжалигида иш кўплигини қаранг, – гап бошладим.

– Умридан барака топсин, қизалоқ! – мақтай кетди суҳбатдошим. – Ўқишини ташлаганига афсуслангани йўқ.

Албатта, балки бошқа сабаблар ҳам бўлгандир, қўшимча қилди Токонами, ахир ўқиши тугашига оз қолганди, барибир отасига раҳмат. Ҳозирги пайтда отлар ортидан кун бўйи лўккиллаб юришга кўнадиган қизни кундузи чироқ ёқиб тополмайсиз.

– Биласизми, Маттани биринчи бўлиб шаҳарда от чоптириш клубини очган. Отларни ундан бошқаси яхши билмасди. Америкаликлар даврида йигирматагача от боқарди. Ҳа, у отларни севарди...

Токонами Маттани билан қалин ошна эканликларини эслаганча:

– Жуда ғалати-а, қишда отларни бўкиб қолгунча боқишади, ёзда эса ижарага берилганда, деярли чалақорин ушлашади.

Ҳайрон қолдим. Менимча, аксинча бўлиши керак. Отни ишлатишяптими, куч сарфлаяптими, демак, тўйдириш лозим – ақлим шундай дерди. Аммо Ёнэдзо Маттани узоқ йиллар давомида амин бўлгандики, чала зотли отларга жир битса, қутуриб, бўй беришмайди, шунинг учун ёзги мавсумда ем-хашакни камайтирганди. Отлар кучсизланиб қолишсада, эгарга хотин киши ёки болалар ўтирганда ипакдай мулойим бўлиб қолишарди. Маттанининг обрўси кўтарилди: унинг отлари энг ювош эди.

Буни илк бора эшитиб, қизиқиб қолдим.

– Маттанидек отларни парваришлаш – серғалва иш. Бека кунда беш маҳал ем беради. Саҳар бешда уйғонади. Кеч туриб кўрчи, туёқларини деворга дупурлатишиб, ўз ҳақларини талаб қилишади. Кейингиси кун ярмида берилади, ундан сўнг соат учда, кечки тўққизда ва охиргиси тунги ўн бирда. Албатта, соат уч ва тўққиздагисида пичан-у сув. Бошқа вақтларда пичанга арпа аралаштирилади, бермасанг, бош чайқашгача боришади... Ҳа-а, машаққатли ҳузур. Она-бола қиш фаслида тузукроқ ухлолмайдилар ҳам.

Маттанилар ҳовлисидаги тинимсиз ғимир-ғимирнинг боисини энди тушундим. Ўйга чўмдим.

– Шу йили уларга талабалар ёлланишди, ақча ишлаб олгани. Лекин барибир қизчасиз уддалай олишмасди. Қолаверса, шаҳар маҳкамаси ҳам жонга тегди – отлар кўчани булғаяпти, деб уришаверади. Ўтган йилдан буён тоғдек қоғоз уюми тўпланиб қолди, Маттанилар уларни нима қилишни билишмаяпти. От чоптириш ҳам назорат остига олинган кўринади.

Токонами хўрсинди ва кутилмаганда сўраб қолди:

– Ўзингиз отларни ёқтирасизми?

Шошиб қолдим: мен ҳатто уларни яхши кўраманми, йўқми – билмайман. Эгарга ўтириш насиб қилмаган. Шунга қарамасдан: "Ёқтираман”, – деб жавоб бердим. Токонамининг дабдурустдан берган саволи қалбимда эски, ғира-шира хотираларни жонлантирди.

3

Бу ўттиз йил аввал бўлиб ўтганди. Биринчи марта шу ерда ижарага уй олдим, тоғ шаҳарчасида.Ўшанда ўзим билан қизимни ҳам олиб келгандим. Қизалоғимнинг оёғи хаста эди. Ўша ёз учга тўлганди.

Гўдакнинг умуртқа поғонасида туғма нуқсони бўлиб, букур билан туғилганди. Сўнг кўп ўтмай болани операция қилишди. Нуқсон бартараф қилинди, бироқ жарроҳ эҳтиётсизлик қилиб, асаб толасига шикаст етказиб қўйди. Шу сабаб қизимнинг оёқлари фалаж бўлиб қолди. Айниқса, тиззадан пасти ёмон эди, товон қисми умуман ҳаракатланмасди. Кичрайиб кетган оёқлари деярли ривожланмади. Хотиним энди қизалоғимиз фақат ногиронлар аравачасида юра олишидан ҳавотирланганидан шифокор билан маслаҳатлашиб, операцияга рози бўлди: қизимизнинг ривожланмай қолган суякларини ўстириш учун онасининг суягидан кўчириб ўтказиладиган бўлди. Бу ҳазилакам иш эмасди. Операциядан кейин қизим қўлтиқтаёқдагина юриши мумкин эди.

Операция ўша ёз бўлиб ўтди, жуда яхши эсимда.

Деярли ҳар куни уйимиз ёнидан отлар ўтарди. Касалманд қизим уларни бутун борлиғи билан кузатарди. Ҳатто дарвоза ёнида аравачасини ғилдиратиб борволарди. Баъзида отлар ўнтача бўларди, бутун бошли уюр, ҳар бирида йигит-қизлар, болалар ўтирарди. Отлиқларни кузатиб борувчи қароллар отнинг жиловидан ушлаб олишарди. Ҳамма отлар Маттанни клубидан эди – у пайтларда Маттаннининг рақобатчилари бўлмасди, шаҳарда фақат улар от боқишарди. Отхона ҳам ҳозирги жойда эмас, шаҳар ўртасидаги станция олдида эди. Маҳаллий маъмурият рухсат берган сайр маршрути уйимиз ёнгинасидан, эски йўлдан ўтарди. Қизим йиғламсираб отда сайр қилдиришимизни ёлвориб сўрарди. Баҳонаси ҳам тайёр эди: ўзим юролмаганимга яраша от минишга рухсат беринг. Хотиним бунга қарши эди. Уни тушунса бўларди. Таваккал қилишнинг нима кераги бор? Қарол ҳам рухсат бермаган бўларди. Хотиним арзандамизни юпатишга беҳуда уринарди. Охир-оқибат овунтириш учун отхонага олиб боришга келишдик, отларни кўргани. Хотиним аравачани етаклади.

Қайтиб келишганда, қизимнинг шодлиги ичига сиғмасди: шунча от, ҳаммаси ҳар хил рангда.

– Унга Ханако чунонам ёқиб тушди, бўз от, – деди хотиним. Маттанида бундай бия битта эди. Отхона пештоқига ҳам "Ханако” деб ёзилган тахтача осиб қўйилганди.

– Ханакони силамоқчи эди, лекин бу таъқиқланган экан. Хўжайиндан илтимос қилувдик, йўқ демади. Ўйлаб кўргин-а, от ҳам тушунар экан! Тумшуғини чўзиб пишқирди. Эркатойимиз чўчимади ҳисоб. Отнинг ҳўл лабларини силаб қўйди. Гарчи, сен отларни хушламасанг-да бу жуда ҳайратомуз.

Қизиқ, нега хотиним бунақа деди? Мен умуман отларга кек сақламасдим. Шундан бери қизим кун ора отхонага қатнайдиган одат чиқарди. Ойиси бандлигида болани холаси – хотинимнинг опаси олиб борарди.

– Ханако сира тепағон эмаскан! – бидирлади сайрдан қайтган қизим. Бироқ хотиним опасига: "Яқин борманглар, тепиб юбориши мумкин”, – деб жаврарди.

Ўша ёз ишим бошимдан тошиб ётар, қизим билан клубга боришга вақт тополмасдим. Бундан бўлак важим йўқ эди. Ҳар куни, эртага аниқ бориб келаман, деб ўзимга сўз берардим. Аммо вақт сувдек оқиб ўтар, бунинг устига ҳазонрезги куз бошланганди. Балки, хотиним шунга, отларга тоқати йўқ, деб ўйлагандир.

4

Қирқ тўртинчи йилнинг майида қўлимга чақириқ қоғозини тутқазишди: мени Фусимига, №43 отрядга жўнатишди, тўпга қўшилган отларни ҳайдовчи сифатида. Муқаррар яқинлашиб келаётган мағлубият аён бўлиб қолса-да, негадир армияда ёш отларни йиғиб, қийнашаётгани мутлақо тушунарсиз эди. Уч ой давомида не мусибатларга дучор бўлмадим. Тонг саҳардан кечгача қиладиган ишим отларнинг тагини кураш, булғанган ҳашакни қуритиш-у охур тозалаш эди. Ҳар бир отлиққа учтадан от тўғри келарди. Меникилар гапга кўнадиган эди. Ўз эгаларини майиб қиладиган терс, асовлари ҳам учраб турарди. Аскар Асакити Кобаясини от тепиб ўлдирди. Бу кечқурун сувлоқда бўлганди. Кечагидек кўз ўнгимда.

Отхона олдига сувдон қўйилганди: сув билан тўлдирилган узун қисқа тарновлар. Гарчи сувдонлар бешта бўлса-да, ўша оқшом сувдон атрофида тўс-тўполон бўлиб кетди. Аскарлар отларини отхонадан олиб чиқиб, навбат кутиб ўтирмай ур-сур билан олдинга интилдилар. Даҳшатли ур-йиқит бошланди. Бунда навбатчининг айби йўқ эмасди. Сувдон атрофида ғуж бўлган аскарлар ҳам, отлар ҳам асабийлашишар, дарғазаб бўлишарди. Ошнаси Отанини ўтишини кутиб турган Кобаяси сувдонга оти Сикисимани етаклади. Жиловни пастга тортди – ёнидаги хизматдошлари билан саломлашди – ва сувдон томон суқилди. Худди шу онда аскар Ватанабэ ҳам Оясима лақабли отини сувдонга олиб борди. Бирдан Оясима орқаси билан кескин бурилганди Кобаяси ўнгга, тўппа-тўғри Аягинунини отига учиб бориб урилди. Ғоят мудҳиш манзара. Букчайиб қолган Кобаяси сувдонни ушлаб олишга улгурганди. Шунда Оясима яна кети билан шатанглади. Кобаяси юзида ҳайрат-ла тизгинни қўлидан бўшатди ва мувозанатини йўқотиб ерга қулади. Сикисима калласини силкиб, ўзини ёнга ташлади. Ҳавони Кобаясининг нидоси кесиб ўтди. Қайрилиб қаради: унинг танаси беш метрча нарига бориб гупиллаб тушди. Йиқилаётиб нимадир деб қичқирди. Аммо қўллари ёйилиб овози ўчди. Мен отимни отхонага ҳайдаётганлигим боис ёрдамга тез етиб боролмадим. Эгасини тепиб юборган Сикисима чанг кўтариб, уни отхонанинг шарқий тарафига судраб кетди. Навбатчининг: "Эҳтиёт бўл!” – деган аянчли чинқириғи янгради. Кобаясини жўралари ўраб олди. Лекин у унсиз, ҳаракатсиз чўзилиб ётарди. Манглайи болтада ёрилгандай чуқур жароҳатланган, юзларидан қон тирқираб оқарди. Нима қилишни билмай донг қотганча Кобаясини эскадрон штабига, муолажахонага кўтариб кетишаётганига анграйиб қолгандик – то замбил эшик ортига беркинмагунча тикилиб турдик.

Ўша воқеадан сўнг сувлоқда хушёрликни оширдик. Аммо нақ уч ой мобайнида отларни сувдонда ғалати қўрқув билан суғордик. Кобаясининг вафоти тўғрисида хизматни тугатиб билдим. Ўша фалокатдан тўрт кун ўтиб, узилибди; бизга бу ҳақида хабар беришмаганди.

5

Мен хотинимга армиядаги хизматим ҳақида сира оғиз очмаганман. Кўплар бу борада оғиз тўлдириб гапиришади. Лекин шахсан камина бирон жасурлигим билан кўкрак керолмайман. Паст бўй, қадди букилган, майиб-мажруҳ – кимдир кўзини, кимдир бармоғини йўқотган – оғайниларим ёдимда. Ҳатто ичларида учта силга учраганлари ҳам бор эди, худди менга ўхшаб. Икки ё учинчи даражадаги. Қишлоқ даласида ишлардик – асли шунга чақирилган эканмиз. Ишёқмаслар, командиримиз бизни шундай атарди. На аскар эдик, на ҳарбийча ҳаёт кечирардик – ниманиям гапириш мумкин. Кўпчилик "кавалерия”ни эшитганда кўзларини чақчайтириб, кулгидан юмалаб қолишганди. Шундан кейин бу ҳақда гапиргим келмай қолган.

Баъзида марҳум Кобаяси кўз ўнгимдан ўтади.

Вақт ўтиб, "оловли” йиллар хотирамдан ўчгандек бўлди. Хотира – ғалати нарса-да. Одамлар барча кўнгилсизликларни унутиб юборишади. Балки бу нохуш хотиралар уларни азият чекишга мажбур этганидандир. Шунинг учундирки, от тумшуғига қўлини теккизган қизимдан завқланган хотиним "Сенга ўхшаганмас!” – дегани қаттиқ ботганди. Хизматдалигимда у билан таниш ҳам эмасдик. Ўша пайтлар тўнғич қизимнинг онасига уйлангандим. Урушдан кейин ажрашдик. Иккинчи марта уйландим. Фақат биринчи хотинимгина бошимдан нималар ўтганини биларди. Бегоналарга хизматдаги йилларим ҳақида нафрат билан сўзлаб беришни қўймасди. Кейинги хотинимга ўтмишимни гапириб ўтирмадим... Токонамининг саволи хотирам тубига чўкиб кетган кечинмаларни қўзғатганди: отлар ўтмишни ёдга солди. Шу боис ҳам нима дейишни билмай каловланиб қолдим. Бинобарин, фронтчи оғайнимнинг – ҳақиқий урушнинг ҳидини ҳам билмайдиган биз аравакашлар ҳақида баландпарвоз сўзлаб ошириб юбормадиммикан – юзидан тирқираб оқаётган қон узоқ вақт майдалаб ёққан қор каби кўз ўнгимдан кетмади.

6

Бутун қиш бекор бўлдим. Қилган ишим сайр бўлди, холос. Хонаси келганда Маттаннилар уйи томон қадам санардим – отларни томоша қилгани – бироқ бека билан чақчақлашмасдим.

Қуёш нурларида кумушдек товланаётган отхонада бўз ҳамда тўриқ от хотиржам туришибди. Она-бола қийқиришиб отларга қор отишяпти. Бундай дамларда уларга қичқиргим келади. Анов бўз от отхонада ягона – ўттиз йил олдин қизим у билан ўйнамаганмиди? Балки, у Ханакодир?.. Ҳа, йўқ, бу бўлса йигирма яшардир. Демак, у эмас. Хўрсиниб оламан. Эртасига яна ўйлаб қоламан: ўша, фақат кексайиб қолган. Биламан, уни камдан кам кўчага олиб чиқишади. Уни нима деб аташаркин? Аммо она билан қиз шундай масофа ушлаб туришардики, менга ўхшаган ёт киши савол билан суйкалавериши ўнғайсиз эди. Оила боши энди йўқ. Барча ташвишлар онанинг елкасига тушган: тез орада серташвиш мавсум – ёз фасли кириб келади. Қиш ичи отларни яхшилаб эмлаш лозим. Маттанилар ёзга тайёргарлик кўриб оёқдан қолишди. Она, афтидан, ҳали-ҳануз ўқишини ташлаб келган қизининг келажагини ўйлайвериб ичидан сиқилаётган бўлса керак. Улар билан суҳбатлашиш учун ҳовлига кириб кўришимни мутлақо тасаввур қилиб кўрмаганман ҳам.

Мана, учинчи қишки ошпаз аёл билан бирга яшайман. Хотиним билан қизим Токиода. Қизим юқори босқичнинг учинчи синфида ўқийди. Бу ёқларга онда-сонда келади. Таҳсилгоҳи Сэтагаяда жойлашган, ногиронлар учун махсус муниципал мактаб. Ойисининг қатъий уринишлари билан қўлтиқтаёқда юришга ўрганди, лекин барибир кўпинча мактабга аравачасида боради. Хотиним уни бир соатга бўлса-да ёлғиз қўймайди.

Яқинда Токиога бордим, иш юзасидан. Уйга ўтиб ҳеч кимни топмадим. Иккалови касалхонага кетишган экан. Дарҳол ортимга қайтдим. Ўша куни кечасиёқ хотиним қўнғироқ қилди.

– Бирон нарса керакмиди? – сўради у.

– Йўқ, – жавоб бердим, – модомики Токиога келган эканман, қизимни бирровга кўриб кетай девдим. Шифокорлар нима дейишяпти?

– Жамики хасталиклар боламизда йиғилган. Доктор шундай деди. – Хўрсинди. – На менда, на унда куч қолди...

Бу одатдаги кўрик эди, бироқ энди қизимнинг буйрагида касаллик пайдо бўлганди. Сийдик чиқариш каналидаги асаб толаси қуриб қолган ва мактабда ҳам сийдик тўпловчи аппарат олиб юришига тўғри келарди. Ундан ташқари ривожланмаган оёқлар танани кўтариб туролмас, бошқа органлар ҳам яхши ишламасди. Болам ўсган сайин дард ҳам катталашарди. Ҳа, бу оғриқларга чидаш қизим учун нақ азобнинг ўзгинаси. Вақти-вақти билан Токиога келган пайтларимда ўз зурриёдимни кўриш истаги туғилади. Қизим эса танасини судраб, аранг учрашувга чиқади. Шунда мен ҳаммасини хотинимга ташлаб, яна тоққа қочиб кетаман.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу йил қиш қорли келди. Қор икки-уч кунлаб тинмай ёққан кунлар ҳам бўлди. Кечалари қутирган бўрон эшик қоқарди. Бунақанги кунларда столга яқинлашишнинг ҳожати йўқ. Бирон нима қоралаёлмайсан, дилгир ўйларга берилиб, вақтингни ҳавога учирасан. Ҳозирги хотиним ўзимдан ўн тўрт ёш кичик. Демак, ўн икки йилдан кейин етмишга яқинлашганимда у эллик олтида бўлади. Йигирма еттига кирган ногирон қизимизга аввалгидек ғамхўрлик қилиши лозим бўлади. Етмишдан у ёғига яшолмасам керак, яна ким билади дейсиз? Армияга тушганимда мусофирчиликда ўз ўлимимни топсам керак деб ўйлардим. Ахир, урушга жўнатилганлар бир ҳафта ўтмай ҳалок бўлишди-ку! Симоносэкидан чиққан ҳарбий кемани Тайвандаёқ бомбардимон қилишиб, чўктириб юборишди. Аскарлар отлари билан трюмда[3] эдилар, ҳеч ким қочишга улгурмади. Навбатимни кутгунимча мени озод этишди. Шундай қилиб тирик қолдим. Бугун эллик олти ёшимда нафас олаётганим тақдирнинг иноятидир. Етмиш ёшгача яшашим ҳам турган гап. Бироқ мен кетсам, хотиним ва ногирон қизимга нима бўлади? Ўттиз йил олдин қизимга онасининг суягини кўчириб ўтказишганда касалхонага бормагандим. Зарур ишларимни баҳона қилиб, қочиб қолгандим. Мен худбин ота эдим. Айтишларича, киши одамлардан олисда бўлса-да, уларга хаёлан интилади; менга келсак, афтидан, фалакдан юборилган туҳфа – ҳаётдан якка ўзим роҳатланишни хоҳлаган кўринаман. Қийинчиликларга тоқатим йўқ. Кўзимни чиппа юмиб улардан қочаман. Ким учундир ўз суякларимдан воз кечган бўлармидим?..

7

Февралнинг ўрталарида кунлар бирдан исиб кетди, қорлар тез суръатда эрий бошлади. Аммо илиқ кунлар узоққа чўзилмади, ойнинг сўнгги ўн кунлигида совуқ яна ҳужум қилди. Бу ерларда февралнинг охири январникидек оғир – қишнинг энг аёзли кунлари. Тоғлар этагигача оқ либос кийган. Ўрмон чакалакзорларидаги яланғоч ялангликлар нуқрадек ялтирайди.

Куннинг иккинчи ярмида кулранг булутлар тарқалиб, кўзни олмайдиган даражада қуёш кўринди. Иссиқ палто ва этигимни кийиб, кўчага чиқдим. Беихтиёр Матаннилар уйи томон йўлга тушдим-у баногоҳ тўхтадим. Тилоғочзор билан ёш қарағайлар ўтқазилган кўчатхона ўртасидаги қор босган йўлда от туёқларининг изи қолганди. Излар янги бўлиб, олдинга қараб кетганди. Шубҳасиз, от бу ердан яқиндагина ўтган. Излар аниқ-равшан бўлиб, мендек тажрибасиз изқуварга ҳам тушунарли эди. Мана у олд туёқларини қорга ботирган, мана бу ерда эса орқага тисланган. Тор отхонадан эркинликка чиқиб севингани кўриниб турибди. Тўхта-чи, отнинг бир ўзи тентираб юрмайди-ку! Кимдир етаклаши керак. Онасимикин? Ёки қизи? Яна қизиқиш билан бошқа изларни – одамникини аниқлаш умидида йўлни кўздан кечирдим. Ҳа, мана улар... Аёл кишиникилиги аниқ. Ўлчами тахминан 9,5. Тарам-тарам резина тагчармлар из қолдирган, излар у ер-бу ерда четга чиқиб кетганди. Қизалоқ бўлиши керак. Изларига қаранда узоққа кетмаган. Қизиқ. Қизнинг бир ўзи асло отларни олиб чиқмасди, бугун эса тўсатдан сайрга отланибди. Ҳали шунақами! Эҳтимол, отлар узоқ қорли қишда ўтириб қолгандир, шунгами уларни битта-битта кўчага олиб чиқишяпти.

Қадамимни тезлатдим. Тез орада излар ўнгга бурилди, қарағайзордан иборат нишабга. Бу ерда қор бокира эди. Фақат от ва одамнинг излари қор кўрпаси юзасидан тўрт қатор нуқтали чизиқ тортганди. Шошилдим. Қарағайзор тилоғоч ўрмони билан алмашди. Сўқмоқ пастга қараб кетганди. Агар тўғрига юрилса, қизил қарағайлар ўсадиган Минамигаока тепалигига чиқилади. Миш-мишларга қараганда яқин ўртада бу ерлар валиаҳд шахзода тасарруфига ўтаркан. Сал нарироқда авиаотряд казармасининг харобалари, чорва боқиладиган яйлов. Қизча ва от қаёққа ғойиб бўлишди? Қани улар? Яна тез-тез юра бошладим. Атрофда бирорта одам яшайдиган кулба кўринмайди. Эман ва каштанларнинг шохлари синган, пўстлоқлари шилинган; чақмоқ зарбидан учлари куйиб, кўмирга айланган, мўжиза билан омон қолган улкан қарағайлар яланғоч ўрмонлар гердайиб турибди. Катта илдизпояларда ўтирган қоп-қора қушлар "пир” этиб учиб кетишди...

Кимсасиз сўқмоқ. Қиз ва от қаёққа йўқолишди? Юрагим така–пука бўлаёзди. Яланғоч тилоғочзор тугаб, оққарағайлар эгаллаган тепаликка чиқдим. Кўз ўнгимда яланглик намоён бўлди. Ана улар. От ва одам. Лекин... у ерда одам битта эмас! Хаёлимда қад кўтарган қизча от устида кетяпти. Отни эса онаси етаклаб бормоқда. Қизи отда, онаси пиёда. Оппоқ сайҳонликда икки ҳайкал – оқ қоғоздаги хира қора-қизил тасвир. Нафас чиқармай қотиб қолдим.
Қизнинг эгнида қизил кўйлак. Мағрур, сочлари пала-партиш турмакланган; жиловни виқор билан ушлаб олган. Она ҳар замон қизига назар ташлайди ва яна бошини ҳам қилиб оёқ судрайди. Нўхта қайиши таранг тортилади. Осмон тағин хўмраяди. Қора булутлар қуёшни яширишади; қуёш митти хира шарча сингари тус олиб, нур ҳам сочмай қолади, аммо текислик илгаригидек оппоқ йилтирайди. Тўриқ от. Ора-сира қиз уни олдинга ниқтайди. Она етолмай, эгилганча изларидан шошади. Улар тобора олдинга – ғарбга кетишади.


[1] Сяку — узунлик ўлчови, 30.3 см.

[2] Мейдзи — тарихий давр, 1867-1912 йиллар

[3] Трюм – кеманинг механизмлар ўрнатиладиган ва юк ортиладиган остки қисми.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 58 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #Yangilik, #habarlar, #newsuz, #xabarlar, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018