WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6289]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [814]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2673]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4386]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8149]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [791]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1826]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2020]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3851]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [137]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 37
Гостей: 35
Пользователей: 2
MihailWeame, OlegkaWeame

Kun faolllari:
iphone, Titan3P, OlegkaWeame, maydaysufarry, MihailWeame, Evgeniymow, Mohamedcog, CyrstalNax, Timothyteend
Главная » 2014 » Август » 4 » “Қорним оғрияпти...” Гастроэнтерологга 8 савол

ПОИСК / IZLASH:

11:05
“Қорним оғрияпти...” Гастроэнтерологга 8 савол
Ёз, чилла, пишиқчилик мавсуми... Ҳаво ҳарорати кўтарилгани сари ошқозонимиздан ҳам шикоятларимиз орта боради. Бу борада озгина муаммо пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Биз ҳам худди шундай қилдик.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказининг бўлим бошлиғи, гастроэнтеролог шифокор Элнора Дўстмуҳамедова маълумот беради.

 

— Кўпинча саҳарлик вақтида ухлаб қолиб, оч қоринга рўза тутамиз, ифторликда эса азбаройи чанқаб кетганимиздан муздек сув ичиб юборамиз. Бу ошқозонимиз учун зарарли эмасми? Умуман, рўзада қай тартибда овқатлансак тўғри бўлади?

Одил 25 ёш, Тошкент.

—                Соғлом инсон организмига саҳарлик қилмасдан рўза тутиш зарар етказмаслиги мумкин, аммо сурункали тарзда эрталаб овқатланмасдан кун бўйи оч юриш, албатта, салбий таъсир ўтказади. Ифторда муздек сув ичиш ҳам чанқоқни қондириш ўрнига ошқозон ичак тизимининг яллиғланишига олиб келиши мумкин. Мутахассисларнинг тажрибаларидан 20 даражадан паст ҳароратдаги сув ошқозонга тушганида тана ҳароратининг даражасигача исиб олмагунча сўрилмаслиги аниқланган. Уларнинг фикрига кўра 20-25 даражадаги илиқ сув чанқоқни қондириш учун айни муддао. Егулик борасида эса одатда рўзадорлар 18 соат давомида очликка бардош беришади-ю, оғиз очгач кўпроқ таом танаввул қилиб, лоҳас бўлиб юришади. Бундай ҳолга тушмаслик учун бир дона хурмо ва бир пиёла сув билан оғизни очиб, 10 дақиқадан сўнг таом танаввулига киришинг. Бу вақт мобайнида ошқозонга егулик тушганлиги ҳақидаги маълумот мияга етиб келади. Шу тариқа меъёридан ортиқ овқатланиш юкидан халос бўласиз.

 

— Бир неча йилдан буён ошқозон ярасидан даволаниб келаман. Сўнгги вақтларда хасталик деярли безовта қилмай қўйди. Ярани даволашда ошқозонни юпқа плёнка билан қоплаб олувчи дори-дармон воситалари мавжуд деб эшитдим. Айтингчи, улар ёрдамида ошқозон ярасидан бутунлай халос бўлишнинг имкони борми?  

Умрия 32 ёш, Навоий.

—                Албатта, даволаш тўғри йўлга қўйилган бўлса, ошқозон яраси хасталигидан бутунлай халос бўлишнинг имкони бор. Агар хасталик уч йил давомида сизни безовта қилмаётган бўлса, йилига икки бор: баҳорда ва кузда профилактика учун тиббий кўрикдан ўтиб туришингиз кифоя. Шунингдек, дард қайталамаслиги учун овқатланиш тартибига эътиборли бўлиш талаб этилади. Айнан сизнинг ҳолатингизга мос дори воситаларини фақат шифокор назорати остида истеъмол қилиш керак.

 

— Баъзида овқатланганимдан кейин жиғилдон қайнаб, беҳузурлик пайдо бўлади, оғизга аччиқ сув келади. Жиғилдон қайнашини енгиллатиш учун содали эритма ҳам ичиб юрдим. Аввалига фойда берган бўлса, кейинчалик таъсир қилмай қўйди.  Нима сабабдан бундай ноҳушлик пайдо бўлишини  ва бундай пайтларда нима қилишим кераклигини билишни истайман. Жавобингиз учун раҳмат!

Дилшод 52 ёш, Самарқанд.

— Жиғилдон қайнашининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири ошқозон шираси таркибидаги ишқор (кислота) миқдорининг кўпайиб кетиши ҳисобланади. Бунга эса ёғли, аччиқ, шўр, газланган сув, спиртли ичимликлар, цитрус меваларни кўп миқдорда истеъмол қилиш сабаб бўлади. Замонавий тиббиёт жиғилдон қайнаганда содали эритмадан фойдаланишни тавсия қилмайди, чунки  бугунги кунда ошқозонга зарар етказмай самарали таъсир кўрсатадиган дори воситалари талайгина. Маслаҳатим, юқоридаги белгиларни кузатсангиз, албатта, шифокор кўригидан ўтинг. Чунки жиғилдон қайнаши маълум касалликларнинг аломати бўлиши ҳам мумкин.   

 

— Бир танишим ошқозон яраси ҳасталигидан азият чекади. Унга касаллиги ҳуруж қилганида хом тухум ютиш фойда беришини айтишибди. Мен бунга бироз ишонмадим, чиндан ҳам бу усул фойда берадими?

Маҳмуд 48 ёш, Наманган.

— Ошқозон яраси ҳуруж қилганида биринчи ёрдам сифатида хом тухум ютиш самара берса-да, унга ишониб уйда ўз-ўзини даволаш билан шуғулланиш нотўғри. Агар хасталикни даволашга етарлича эътибор қаратмасангиз, касаллик авж олади ва кейинчалик жарроҳлик амалиётига мурожаат қилиш эҳтимоли бор. Шунингдек, меъда ости бези  яллиғланганида қайнатилмаган тухум билан даволаниш саломатлик учун хавфли эканлигини ёдда сақланг.   

 

— Онам гастритдан азият чекади, ҳозир укам  ҳам ошқозонидаги оғриқдан шикоят қиляпти. Бу хасталик ҳам насл сурадими?

Гулноза 22 ёш, Тошкент.

— Меъда-ичак хасталиклари наслдан наслга ўтиши тиббиётда кузатиладиган ҳолат. Яъни фарзанд онанинг қорнидалигидаёқ гастритни қўзғатувчи генлар болага ўтади. Аммо бу бола келгусида, албатта, гастрит бўлади дегани эмас. Фарзанд ота-онадан фақат гастритга мойилликни мерос қилиб олиши мумкин. Бевосита касалликни эса нотўғри овқатланиш, алкоголь, тамаки маҳсулотлари ва бошқа бир қатор омиллар қўзғатади.

 

— Қизим ошқозонидан шикоят қила бошлагач, текширувга олиб борган эдим, афсуски найчани ютолмади, айтингчи текширишнинг бундан бошқа усуллари ҳам борми?

Юлдуз 34 ёш, Бухоро.

  —  Гастроскопия шу кунгача меъда хасталикларини текширишда энг самарали усул ҳисобланади. Агар фарзандингиз зондларни ютишга қийналса, хасталикка рентген нурлари ёрдамида ташхис қўйиш мумкин. Аммо бугунги кунда болалар учун махсус ингичка зондлар ҳам мавжуд бўлиб, бу зондлар аввалгиларига нисбатан анча самаралидир.   

 

Республика Ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт педиатрия маркази гастроэнтерология бўлими раҳбари, профессор Олтиной Комилова: 

— 3 ёшли фарзандим уйқудан уйғонганда оғзидан ўта ноҳуш ҳид келади. Базида оғзини очиб қарасам тили оқариб қолганини кўраман. Бунинг сабаби нимада?

— Оғзидан ноҳуш ҳид келиши тиббиётда галитоз деб номланади. Ёш болаларда учрайдиган галитознинг асосий сабабларидан бири бу оғиз бўшлиғида патоген (зарарли) микробларининг купайиши ҳисобланади. Бу ҳолат, айниқса, кўп касал бўладиган болаларда кузатилади. Боланинг тишида кариес пайдо бўлиши ҳам галитозни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, ошқозон-ичак касалликлари, айниқса меъда шираси таркибидаги кислота кўпайиб кетганда оғиз бўшлиғида ноҳуш ҳид пайдо бўлади. Масалаҳатим, болангизни ухлатишдан  аввал тишларини тозалаб ювишга одатлантиринг, ЛОР ҳамда болалар гастроэнтерологи кўригидан ўтинг.

 bola

 — Доим ҳам боланинг мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилишини назорат қилишнинг имкони бўлавермайди. Агар болада тарвуз ёки мева сабзавотлардан кейин ич кетиши кузатилса уй шароитида ундан қандай халос бўлиш мумкин? 

 — Болаларда ич кетиши ёз фаслида тез-тез кузатилади.  Бунинг сабабини фақат кўп хўл мева истеъмол қилишдан қидириш керак эмас. Ҳаво ҳарорати кўтарилгани сари  микроблар кўпайиб, меъда ширасидаги ҳазм фермантлари фаоллиги сусаяди.  Болангизнинг ҳарорати кўтарилиб, қайт қилишни бошласа, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз зарур. Агарда умумий аҳволи ўзгармаса, биринчи навбатда  организм сувсизланишини олдини олиш керак.  Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра  беморга ҳар ич кетганда ҳар килограмм вазнга 10 мл  суюқлик (глюкоза ва туз аралаш эритма) ичиши лозим.  Яъни болангизнинг  вазни10 кгбўлса, 100 мл эритма беришингиз мумкин. Ва, албатта, ҳар қандай дори воситасини шифокор маслаҳати билангина  қўллаш мумкинлигини ёдда сақланг.

 Саодат Очилова

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1040 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1  
Qorin ogrishi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018