WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11272]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1936]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3679]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8765]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11814]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1645]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [266]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3040]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3547]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1057]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [84]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 85
Гостей: 85
Пользователей: 0


Kun faolllari:
zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2022 » Май » 30 » «Оскар»га 4 марта номзод бўлган «Қочоқ келин» — Жулия Робертс ҳақида сиз билмаган 20 та факт (фото)

ПОИСК / IZLASH:


07:35
«Оскар»га 4 марта номзод бўлган «Қочоқ келин» — Жулия Робертс ҳақида сиз билмаган 20 та факт (фото)
Жулиа Робертснинг фильмографиясида ўнлаб ёрқин роллари бор, бундан ташқари, People журнали уни 5 марта дунёдаги энг гўзал аёл деб топган. Агар Робертс ўз авлодининг энг муваффақиятли актрисаларидан бири сифатида тарихга киради десак, муболаға бўлмайди, лекин унинг муваффақият сари йўли анча қийин кечганини кўпчилик билмайди.

    Жулия кичик шаҳарча — Смирнада, собиқ актёр ва драматург оиласида туғилган. Унинг ота-онаси болалар актёрлик мактабини бошқарган. Бўлажак юлдуз акаси Эрик ва синглиси Лиза билан бирга ўсган.
    Жулия 4 ёшга тўлганида онаси ажрашиш учун ариза беради ва тез орада бошқа одамга турмушга чиқади. Шу тариқа Робертснинг ўгай синглиси дунёга келади. Бу никоҳ Жулиянинг онасига бахт келтирмайди: янги турмуш ўртоғи оилани таъминлай олмагани устига жуда қаттиққўл одам эди. Ўгай отаси билан муносабатлари ёмонлиги етмагандай, ўз отаси касалликдан вафот этади.
    «Соҳибжамол» юлдузи болалигида саҳнани орзу қилмаган, балки ветеринар бўлишни хоҳлаган. Бироқ кейинроқ интервьюда у бу касбни ўрганиш унга жуда қийин бўлиб туюлганини тан олади.


    Кемпбелл ўрта мактабини тугатгандан сўнг, Жулия штат университетига ўқишга кирди, лекин уни тугатмай, ота-онасининг изидан боришга ва актриса бўлишга қарор қилади. Кўп ўтмай у Нью-Йоркка кетади ва моделлаштириш агентлиги билан шартнома имзолаш билан бирга актёрлик курсларига ёзилди.
    Айтиш керакки, унинг акаси, актёр Эрик Робертс Жулиянинг карьерасида муҳим рол ўйнаган. Айнан у Жулиянинг Голливудга қадам қўйишига ёрдам берган. Эрик у пайтда кўплаб фильмларда рол ўйнаганди. Кино агентини синглиси билан шартнома имзолашга кўндирган ҳам акаси бўлади.
    Кўп ўтмай, Робертсга бир нечта эпизодларга таклиф тушади ва акаси билан биргаликда кичик рол ўйнайди. Унинг энг диққатга сазовор иши юлдузли карьерасининг бошланиши бўлган «Мистик пицца» фильмидаги официант роли эди. Фильм чиққандан сўнг, нуфузли танқидчилардан бири Робертсни «шиддатли энергияга эга соҳибжамол» деб атайди.


    Афсуски, кейинчалик Жулия ва Эрикнинг муносабатлари бузилади, акасининг гиёҳвандлиги туфайли кўп йиллар гаплашишмайди ҳам. Жулия бундай турмуш тарзини хоҳламайди: акасининг қилиқларига ортиқ чидай олмасди.
    Эрик ва унинг қиз дўсти ўртасидаги болага васийлик қилиш учун кураш пайтида Жулия акасининг ёнини олмагани муносабатларни, айниқса, ёмонлаштирди.
    Айтганча, бу бола ҳозирда муваффақиятли актриса — Эмма Робертс эди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қизнинг тақдирида холаси катта рол ўйнайди. Бир вақтлар Жулия  Голливудга актёр акаси туфайли кириб келганди, кейинчалик у акасининг қизига юлдуз бўлишига ёрдам беради. Болалигиданоқ Эмма кўп вақтини холаси билан суратга олиш майдончаларида ўтказарди ва бу тажриба қизчада актриса бўлиш истагини уйғотди.


    Томошабинлар Жулияни «Соҳибжамол» фильми чиққандан кейин севиб қолишди, аммо бундан олдин у худди шу номдаги песага асосланган «Пўлат магнолиялар» фильмида ҳам рол ўйнаган. Режиссёрлар бу рол учун Лаура Дерн ва Вайнона Райдерни мўлжаллашган, аммо кастинг директори Жулияни синаб кўришларини сўраган. Кейинчалик песа муаллифи «хонага кирганида унинг табассуми атрофдаги ҳамма нарсани ёритиб юборганини» яхши эслайди.
    Фильм экранларга чиққандан сўнг Робертс «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотига «Иккинчи пландаги энг яхши аёл роли» номинациясида номзод бўлди.
    Кейинги муваффақият унинг афсонавий «Соҳибжамол» фильмидаги роли бўлди.


    Вивиан роли туфайли Жулия «Оскар» ва «Олтин глобус»га иккинчи марта номзод бўлади. Картина, шунингдек, романтик комедия учун сотилган чипталар сони бўйича рекорд қўяди, Робертснинг фильмда кийган қизил либоси эса кинодаги энг машҳур либослардан бирига айланади.
    Бунинг ортидан кинода унчалик машҳур бўлмаган бир қатор роллари пайдо бўлади, бунинг ортидан актриса 2 йил танаффус қилди. Тўғри, бу танаффус актрисанинг карьерасига яхши таъсир кўрсатмади: унинг кейинги фильмларининг баъзилари томошабин ва танқидчилар томонидан яхши қабул қилинмади, «Мери Райли» фильми эса бутунлай муваффақиятсизликка учради.
    Вазиятни Робертснинг «Дўстимнинг тўйи» фильми ва «Ўгай она» драмасидаги роллари ушлаб турди. Бироқ томошабинлар ҳали ҳам Жулия ва Ричард Гир дуэтини кўришни орзу қилган «Соҳибжамол»ни яхши кўрарди. Кўп ўтмай мухлислар истаганидек, улар жуфтлик ролини ўянаган «Қочоқ келин» фильми намойиш этилди.
    Шахсий ҳаётига келсак, Робертснинг ишқий романлари ҳақида кўп миш-мишлар тарқалган. Масалан, у актёрлар Жейсон Патрик, Лиам Нисон, Дилан МакДермотт, Метю Перри ва Кифер Сазерленд билан муносабатда бўлган. У ҳатто Кифер Сазерленд билан унаштирилган, лекин ёшлар тўйдан 3 кун олдин ажралишди. Кўп ўтмай Жулия кантри қўшиқчиси Лайл Ловеттага турмушга чиқди, аммо 2 йилдан кейин улар ҳам ажралишди.


    Ваниҳоят Робертс «Мексикалик» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган оператор Даниэль Модер билан оилавий бахтини топди. Тўй ранчода бўлиб ўтди. Ҳозирда эр-хотиннинг 3 нафар фарзанди бор: 2 эгизак – ўғил ва қиз, яна бир ўғил.
    Робертснинг янги ёрқин ғалабаси Стивен Содерберг фильмидаги Эрин Брокович роли бўлди. Ёлғиз она ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси образи актриса учун ажойиб муваффақият бўлди ва ниҳоят унга орзу қилинган «Оскар»ни олиб келди.
    Айтганча, Жулия  суратга олиш учун 20 миллион доллар олган биринчи актриса бўлди. кейинги иши — «Мона Лиза табассуми» фильмида актриса бундан ҳам каттароқ даромад олди. Бир мунча вақт у Голливуддаги энг кўп маош оладиган актрисага айланди.


    Жулия Робертс Жорж Клуни билан кўп йиллардан бери дўст. Улар «Оушеннинг 11 дўсти» фильмини суратга олиш пайтида яқинлашиб қолишди. Гап шундаки, ўша пайтда актриса эгизакларига ҳомиладор бўлган ва Клуни унга ҳар томонлама ғамхўрлик қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, бу жуда таъсирли эди.
    Эгизаклар — қиз ва ўғил туғилиши ҳам Жулия ва унинг акаси Эрик ўртасидаги музни эритиб юборди. Акаси тоға бўлганини билгач, дарров касалхонадаги синглисининг олдига югурди. Ўшандан кейин уларнинг муносабатлари илиқлашди, ҳозирда ҳам улар кўпинча оилавий таътилларни биргаликда ўтказишади.
    Клунидан ташқари, Жулия Опра Уинфри билан ҳам яқин дўст. Робертс худди шу номдаги асар асосида суратга олинган «Йе, ибодат қил, сев» фильмидаги роли учун ундан миннатдор. Гап шундаки, бу Опранинг энг севимли китоби бўлган ва Жулия  асар асосида фильм суратга олиш ғоясини берган.


    Қизиғи шундаки, ушбу фильм суратга олинаётганда Жулия  4 килога семиради —барчаси Рим маҳаллий ошхонасининг ажойиб мазаси туфайли эди. Робертс, шунингдек, фильм ижодкорларидан оиласини ҳам Балига кўчириб келиш шартини қўяди.
    Актриса ҳаётидаги энг қийин даврлардан бири 2014 ва 2015 йиллар бўлди: бу вақтда у 2 та катта йўқотишни бошдан кечирди. Аввалига унинг ўгай синглиси оламдан ўтди, кўп ўтмай узоқ давом этган хасталикдан сўнг онаси ҳам вафот этди.


    Бундай оғир стрессни енгишига иши ёрдам берди. Сўнгги пайтларда актриса жиддий фильмларда суратга тушишни афзал кўриб, оилавий муаммоларни бошдан кечираётган мураккаб қаҳрамонларни танлайди. «Мўъжиза» ва «Бенни қайтариш» фильмлари шулар жумласидан.
    2022 йилнинг кузида эса актрисанинг мухлисларига ҳақиқий совға бўлади: улар Жули ва Жорж Клуни дуэтини яна экранларда кўришлари мумкин. Дўстлар биргаликда «Жаннатга чипта» фильмида суратга тушишади.


    Фильмлардаги фаолиятидан ташқари, Жулия кўп йиллар давомида яхши ният элчиси бўлган. 1995 йилда у муҳтож болаларга ёрдам бериш дастурини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун Гаитига боради. Бундан ташқари, ўз фаолияти давомида Жулия кўплаб экологик ташаббусларни, хусусан, «Тоза ҳаво» ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, у аёллар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Change Bell кампаниясида иштирок этган.
    Ҳозирда юлдуз 54 ёшда, катта фарзандлари тез орада коллежга боради, актрисанинг ўзи эса ижодий режаларга тўла. Ва у ҳали ҳам ажойиб кўринишда. Қандай қилиб бундай формада бўлиши ҳақидаги барча саволларга Жулия шунчаки омадли эканлигини айтади: «Бу 97 фоиз генетика. Гўзаллик сирлари ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишонманг, ҳамма гап — яхши генетикада».

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 50 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #newsuz, #habarlar, #ahborot, #xabarlar, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022