WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 23 » «Ота-онамнинг юзига оёқ қўйгандим...»

ПОИСК / IZLASH:

21:02
«Ота-онамнинг юзига оёқ қўйгандим...»
— Бир инсонга кўнгил қўйиб, эс-хушимдан айрилдим. Унинг гап сўзларига ишониб, ҳатто оқ кўйлак киймай турмуш қуришга, у билан қочиб кетишга ҳам рози бўлдим. Бунга ота-онам ҳам, қайнона-қайнотам ҳам қарши чиқишганди. Аммо кун келиб бизни кечиришади деган ҳаёлда никоҳдан ўтдик. Оиламиз пойдевори мустаҳкам эмас экан, кўп ўтмай нурай бошлади. Эримнинг ичиб келиб дўппослаши, хақоратларига чидолмай уч ойлик фарзандим билан ота уйимга қайтдим. Тиғсиз сўйгани эса унинг хиёнатлари бўлди. Ҳозир у фарзандини кўришни ҳам, билишни ҳам истамайди. Қайнона-қайнотам ҳам набираларининг ҳолидан хабар олишмайди. Болам ота меҳрини кўрсин, деб ҳар замонда дадасига қўнғироқ қилиб гаплаштираман. 3-4 марта кўргани келганида ўғлимнинг отасига меҳри тушган-да. Ўғлим яқинда уч ёшга тўлди. Туғилган кунида саҳарлаб туриб отасини кута бошлади. Чунки, охирги марта гаплаштирганимда дадаси шу куни келишни ваъда берганди. Кечгача дарвозага мўлтираб ўтирди болам бечора. Аммо у келмади... Шу бўйи отасини ёмон кўриб қолган, «Дадалар ёмон бўларкан» дейди ҳар замонда. Эримнинг бошқа аёлга уйланиб, фарзанд кўрганини онамга айтиб бераётганимда эшитиб қолган шекилли, «Дадам бошқа боласини яхши кўради»  дейди баъзида. Ўша кундан буён отасининг исмини эшитгиси ҳам йўқ. У ҳақда гапирсам ўзини билмасликка олади. Фарзандимга қандай муносабатда бўлишни, нима деб таскин беришни билмаяпман. Нима қилсам болам ҳаётда аламзада бўлиб қолмайди?

Умрия, 30 ёш, Бухоро вилояти

Қайнонажон: — Ҳар икки томон ҳам ота-онани зор қақшатиб бахтга эришмоқни истагансиз. Йўқ, ҳеч қачон бу йўл билан муддаога етиб бўлмайди. Эндиги мақсад – болани тўғри тарбиялаш. Кичкинтойингизни ардоқланг, дилига озор берманг. Отаси борлигини билгани яхши. Бироқ унинг мурғак, беғубор тасаввурига «Отанг бошқа аёлга уйланган, уканг бор» каби сўзларингиз озор беради. Бошқа оилада яшаётган отасини «Туғилган кунингда келади» деб ишонтириш, куттириш, руҳиятини синдириш керак эмас эди. Ақлли аёллар болаларига эр-хотин ўртасидаги ҳар кандай гап-сўзларни билдиришмайди. Отасини ёмонлаб ўзини азиз, жабрдийда кўрсатишни истаган оналар хато қиладилар. Чунки бола ҳамма нарсани бугун бўлмаса, эртага тушуниб етади ва тарозига солади. Шунда сиздан кўнгли қолиши мумкин. Болага она қанчалик азиз ва керакли бўлса, ота ҳам шундай. Отасининг виждони уйғониб боласининг бошини силагани, кемтик кўнглини кўтаргани келиб қолса, яхши гапиринг, ҳозирги оиласидан совутманг. Дилингизни оналик бахти мунаввар қилсин.

Шаҳноза Халилова, руҳшунос: — Руҳшунос сифатида биринчи навбатда болани тинчлантиришни маслаҳат бераман. Унинг мурғак қалбида кучли агрессия тўпланган. Агар шу қувват ҳозир тўғри йўналтирилмас экан келгусида унинг ҳаёти издан чиқиб кетиши мумкин. Болангизга отасини ёмонланг демайман, шу билан бирга мақтаб йўқ нарсаларга, саробга ишонтириб қўйманг. Уларни ишонтириш жуда осон, аммо шу ишончни оқлаш мушкул. Кутгани содир бўлмаганида эса кичкинтойнинг аламзадалиги ошади. Болани собиқ эрингиз билан ўртангиздаги муносабатларга аралаштирманг, муносабатларни тиклашда ундан фойдаланишга ҳам уринманг. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 61 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016