Отабек Маҳкамов актёрда яхши томонга ўзгаришни кўрган
АҚШда яшаб ижод қилаётган ўзбекистонлик журналист, актёр, юрист Отабек Маҳкамов Instagram саҳифасида 7 йиллик гина-кудратдан сўнг Алишер Узоқов билан ярашиб олганини маълум қилди.
Отабек Маҳкамов Алишер Узоқовни тасодифан учратиб қолган. У билан гаплашганда актёр яхши томонга ўзгарганининг гувоҳи бўлган. Журналист Узоқовнинг «ўзгаришлари» узоққа етишига умид қилишини айтди.
«Барчага ассалому алайкум, Алишер Узоқов билан 7 йилдан бери гаплашмаганимизни муҳокама қилмаган инсонни ўзи бўлмаса керак. Шу кунларда, эса, Алишерни тасодифан учратиб қолганимда, уни яхши томонга ўзгарганини ва ўз хатоларини тушуниб етганининг гувоҳи бўлдим. Умид қиламан, Узоқовнинг бу ‘ўзгариши’ Узоққа етади. Бу борада, ёшлигимда, томоша қилган АҚШнинг ‘Симпсонлар’ мултфилмининг қаҳрамони шундай деган эди: ‘Одамнинг яхши томонга ўзгариши бу муаммо эмас, лекин, энг қийини ўша одамнинг эски ёмон ҳолатига қайтиб қолиши’. Ҳурмат билан,Отабек Махкамов», — деб ёзади Отабек Маҳкамов.