WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 28
Гостей: 28
Пользователей: 0


Kun faolllari:
spoline, ElenaPaf, weryreok, Xofjmos
Главная » 2014 » Июнь » 27 » Оталар & болалар - 7 муаммонинг 7 ечими

ПОИСК / IZLASH:

07:21
Оталар & болалар - 7 муаммонинг 7 ечими
Хоҳ қиз, хоҳ ўғил бўлсин, фарзанд ҳаётидаги илк мукаммаллик андозасини ОТАдан олади. Афсуски, баъзилар фарзандлари айнан уларнинг ҳаракатлари  ва сўзларидан ўрнак олган ҳолда улғайишини унутиб қўйишади. Бу гал саҳифамиз орқали фарзанд тарбиясида отанинг ўрни мавзуси юзасидан муштарийлар томонидан берилган саволларга руҳшунос Гўзал РЎЗМАТОВА жавоб беради.

«Болалар билан иши йўқ»

— Уч фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим ишга болалар ухлаб ётганида чиқиб кетиб, уйга улар уйқуда эканида қайтиб келади. Дам олиш кунларини эса телевизор қаршисида ўтказади. Эрим болалар тарбиясида фаолроқ бўлишини истардим... [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

Наргиза, Тошкент шаҳри

Руҳшунос маслаҳати: — «Болага қарамайсиз, у билан ишингиз йўқ» каби дашномлардан узоқ бўлинг. Ота-болани бирлаштирувчи ҳамда бирдек мамнун қилувчи ҳолатларни юзага келтиринг. Табиат қўйнида оилавий ҳордиқ чиқариш, ота-ўғилни футбол кўргани бориши кабилар икки томонга ҳам фойда бериши аниқ.

"Ўғлим меҳнатнинг тагида қолди...”

— Ўғлимиз 7 ёшда. Турмуш ўртоғим рўзғорда эркак киши бажараши лозим бўлган ишларга уни ҳам жалб қила бошлади. Бундан қувонсам-да, баъзан ўйинқароқлик даври тугамаган болани эрта катта қилиб қўймаяпмизми, деб хавотирланаман...

Гулноза,  Бухоро вилояти

Руҳшунос маслаҳати: —Маслаҳатим, ота-ўғил муносабатларига аралашманг. Болангизни аяшни бошласангиз, у этагингиз ортига яширинишга ўрганиб қолади. Фарзанд ҳақида фақат она эмас, балки ота ҳам қайғуришини унутиб қўйган кўринасиз.  Бола учун ота доим қўллаб-қувватловчи ва илдам қадам ташлашга ундайдиган шахс  бўлади. Ота ҳам ўз навбатида ўғлига ишонч билдирса ҳамда унга ғолибдек муносабатда бўлса, ҳақиқий эркак тарбияланиши шубҳасиз. Шунингдек, ўғил келажакда аёллар билан бўладиган муносабатларининг андозасини ота-онасидан олади.

«Қараб тур, дадангга айтиб бераман!»

— Опам фарзандлари бирор хато иш қилса, дарров «Даданг ишдан келсин, айтиб бераман», деб қўрқитади. Поччам ўта босиқ одам, шу вақтгача жаҳли чиқиб, кимгадир қаттиқ гапирганини билмайман. Болаларни отаси билан қўрқитиш тўғримикан, деб ўйлаб қолдим...

Мирмансур, Тошкент вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Болага ота-она ёки бобо-бувилардан бирини жазоловчи шахс сифатида кўрсатиш, албатта, нотўғри. Бола истар-истамас оиласининг ўша аъзосидан узоқроқ бўлишга, унинг нигоҳидан беркинишга интилади. Іар бир ҳаракати жазоловчи томонидан салбий баҳоланишидан қўрқиб турса-да, қолганлар олдида ўзи истагандек ҳаракат қилади. Тўғри, фарзанд оиладаги катталарнинг биридан ҳайиқиши керак, лекин уни доимий қўрқувда ушлаш тарбиянинг мақбул усули саналмайди.

«Фарзандларим дадасидан безиллаб қолишган»

— Турмуш ўртоғим табиатан жиззаки инсон. Арзимас нарса ҳам унинг асабига тегиб, жаҳлини чиқариши мумкин. Мен-ку, унинг феълига кўнканганман. Аммо яқиндан буён болаларимизни калтаклаяпти. Айниқса, ўғлимни аямайди. Фарзандларим дадасидан безиллаб қолишган. Эримга камар билан бериладиган «тарбия»ни тўхтатишни тушунтиролмай ҳалакман...

Шарофат, Хоразм вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Оилангиздаги вазиятни турмуш ўртоғингизни истагисиз ўзгартириш қийин. Камар ёрдамида берилган «тарбия» натижасида  бола отаси ва катталар олдида саросимага тушадиган, ваҳимага берилиб қўрқадиган бўлиб қолади. Отани ҳурмат қилиш туйғуси қўрқув ва нафрат билан алмашиши мумкин. Шунингдек, боланинг ўзига бўлган ишончи пасайиб, руҳиятида ўзгаришлар кузатилади, дарсларни ўзлаштириши пасайиб, ўз қобиғига ўралиб қолиши мумкин. Энг ёмони эса, бу ачинарлари ҳолат занжир каби давом этавериши мумкин.

«Ажрашдик, энди нима бўлади?»

— Рафиқам билан ажрашдик. Суднинг қарорига кўра, ҳар ҳафтанинг якшанбасида қизимни кўришим мумкин. Собиқ хотиним бунга рози. Молиявий жиҳатдан боламни қўллаб-қувватлайман, ғамхўрлик қиламан. Руҳиятида ўзгариш бўлмаслиги учун нима қилишим керак?

Нодир, Навоий вилояти

Руҳшунос маслаҳати: —  Іар бир учрашувга совға-салом, турли сайрларни уюштириш шарт эмас, шунчаки бола билан биргаликда вақтни қизиқарли ўтказиш тавсия этилади. Унутманг, истироҳат боғи ва бошқа жамоат ерларида бола билан учрашиб, вақт ўтказиш меҳр ва муносабатларни мустаҳкамлаш учун камлик қилади. Іафтада бир марта фарзандингиз билан кўришсангиз, уйда бўлиш, қизиқарли ҳаракатга бой ўйинлар ўйнаш, биргаликда китоб ўқиш ёки кино, мультфильм томоша қилишни маслаҳат берамиз. Яна болага ўтган кунларни эслатиш, онасини ёмонлаш кабилар ҳам нотўғри таъсир қилади.   [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi!]

«Ўғлим отаси билан гаплашмайди...»

— Тўнғич ўғлим 16 ёшда. Отасининг хиёнатига гувоҳ бўлганидан буён мана ярим йилдирки, дадасига, ҳатто, қайрилиб ҳам қарамайди. Боламнинг кўнгли синган, отасига бўлган ишончи йўқолган. Эрим ҳам ўғли билан суҳбатлашишни истамайди. Ота-болани қандай қилиб яраштиришни билолмаяпман...

Рисолат, Тошкент шаҳри

Руҳшунос маслаҳати: — Ота ким ва қандай бўлишидан қатъи назар уни иззатламоқ фарзанднинг бурчи. Эрингиз билан яшаяпсизми, демак, сиз унинг хиёнатини кечиргансиз. Фарзандингизга ҳам буни унутишни маслаҳат беринг.  Тўғри, бошида осон бўлмайди. Аввалига унутса, кейинчалик кечиради ҳам. Турмуш ўртоғингиздан ҳам ўғли билан ҳоли гаплашиб олишини илтимос қилинг. Ота-ўғил муносабатлари яхши бўлиши учун бир-бирини тушуниши керак, тушуниш учун эса суҳбатлашиш лозим.

Она – фарзанд ва ота ўртасидаги кўприк

— Қўшним жуда қаттиққўл. Қизларини кўчага ортиқча чиқармайди. Кийим борасида ҳам чекловлари кўп. Бир неча марта кўчага чиқиб кетаётган қизларининг уй йўлакчасида эгнидаги кийимни алмаштирётганига кўзим тушди. Іайратланарлиси, уларга онаси кўмаклашаётганди. ҳайрон қолдим...

Марғуба, Тошкент вилояти

Руҳшунос маслаҳати: — Болага жазо ёки чеклов қўйилганда, уларнинг фойдаси, таъсири ҳақида ўйлаш лозим. Кўпинча фарзандимиз алоҳида шахс эканини унутиб, ўз хоҳишларимизни уларда татбиқ қилишга уринамиз. Ота-она қиз бола тарбиясига жиддий ёндашиши лозим. Лекин бола кичиклигидан «қилмагин» деб айтилган нарсанинг аксини қилишга интилади. Шунинг учун уни бироз эркин қўйган маъқул.  «Йўқ», «мумкин эмас» дегандан кўра, нима сабабдан бирор ишни қилмаслик лозимлигини тушунтирган яхши. Онанинг қизларига ёрдам бераётганини оқламайман. Она ими-жимида қизларини қўллагандан кўра, фарзанд ва ота ўртасида кўприк бўлса, эртага юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан ҳимояланган бўлади. 

Азиз, ота-оналар! Бола тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам бирдек ўрни бор. Фарзандимизни вояга етказиш бизнинг энг олий вазифамиздир! Сизни ҳам болалар тарбияси борасида бирор муаммо қийнаётган бўлса, таҳририятга мурожаат қилинг ёки www.bepul.net/forum саҳифасига хат ёзинг.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 942 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018