WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 19 » Отам асраб олинганимни юзимга солди...

ПОИСК / IZLASH:

20:41
Отам асраб олинганимни юзимга солди...
— Ёшим ўн еттида. Онам уй бекаси, отам эса тадбиркор. Уларнинг ҳар иккиси ҳам иккинчи марта турмуш қуриб, фарзандли бўлишолмай, мени асраб олишган экан. Кейин синглим туғилди. Аммо дадам ўғил фарзанд кўришни жуда истагани боис тоғамнинг ўғлини боқиб олганмиз. Бироқ сўнгги йилларда ота-онамнинг бор меҳр ва эътибори фақат укамга қаратилгандек. Кун кулса ҳам, укамга, ой кулса ҳам... Менинг ҳаётим билан сира қизиқишмайди. Суҳбатлашиш учун атиги бир соат ажратишга вақтларини қизғонишади, истакларимни билишни исташмайди. Яқинда бир йигит билан танишиб қолдим. Яқинроқ билганимдан кейин ёқтириб қолганимни тушундим. Онамга айтгандим, кўришиб, гаплашди. Ҳатто, маъқуллагандек эди. Бироқ отам билгач, бари ўзгариб кетди. Нимагалигини билмади-ку, у киши муносабатларимизга  тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатмоқда. Охирги пайтларда, ҳатто, қўл телефонимни ҳам олиб қўйди. Паймонам тўлиб, ичимдагиларни тўкиб солгандим, асраб олинганимни юзимга солиб, мени уйдан ҳайдади. Тўғриси, дунёларга сиғмай кетаяпман. Оиламдагиларга қолса, уйдан чиқмасдан ўтираверсам. Эркинлигимни чегаралаб қўйишганига сира чидолмаяпман. Отамни кўрсам, ғазабимни яширолмай қоламан. Агар уларнин озгина эътиборини қозонолганимда ўзимни бунчалик кераксиз ҳис этмасмидим. Ота-онамнинг меҳрини қозонишни истайман. Маслаҳат беринг, нима қилай?

Мадина, Андижон вилояти

Қайнонажон: — Ота-она розилиги билан иш тутиш хайрли амалдир. Тақдирнинг синовлари барчанинг бошида бор. Фақат ҳар кимга ҳар хил тарзда келади бу имтиҳон. Оналарга нисбатан оталар боласининг тақдири учун кўпроқ масъулият ҳис килиб, Худо кўрсатмасин, боласи бахтсиз бўлса, албатта, ўзини айбдор деб биладилар. Отангизни яхши кўринг, қизим, у кишини аччиқ гаплар айтишга мажбур қилманг. «Мен болангизман, сизни йўриғингиздан юраман, отажон, фақат мени ҳам бир эшитиб кўринг-а, мабодо сизга тўғри келмаса, бахтимдан кўраман…» денг. Шунча йил сизни оқ ювиб, оқ тараб, онангиз билан бирга парваришлаб, вояга етказган экан, энди у кишининг гапи ерда қолса, одобдан эмас, она қизим. Ўйлаб кўринг. Сизнингча, укангизга меҳрибонликлари зиёдалигида ота-онани айбламанг. Ўғил боланинг тарбияси оғирроқ бўлади. Сиздек эс-ҳушини таниган қиз беғубор дилингизни бундай икир-чикирлар билан оғритманг. Атрофдаги одамларга, айникса, оила аъзоларингизга нисбатан яхши фикрда бўлинг, яхшилик қилаверади. Бир тасаввур қилинг-а, мабодо мана шу ота-онангиз сизни қарамоғига олмаганида, ҳаётингиз қандоқ кечарди. Шукр килинг. Укангиз ҳам бир кун сизга суянчиқ бўлади. Ўз жигарингиздек кўринг, аҳир битта дастурхонда нон еб, битта хонадон ҳавосидан баҳра олмоқдасизлар. Ҳаёт жуда мураккаб, болам. Оғир-вазминлик билан, гапларингизни ўйлаб гапиришга, ҳар бир ишни тўғри бажаришга ҳаракат қилинг. Сизни бағрига босиб, қадрлаган инсонларнинг қадрига етинг. 

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Гарчи сизни асраб олишган бўлишса-да, ота-онангиз ва укаларингиз билан ўртангизда руҳий боғлиқлик бор ва буни ҳеч ким четга суриб қўя олмайди. Биринчи навбатда «Мен уларга бегонаман» деган тушунчани бутунлай хаёлингиздан чиқаринг. Кейин ўйлаб кўринг, отангиз билан кўнгил қўйган инсонингиз ҳақида очиқ гаплашганингиз тўғримикан? Чунки ота ва қиз муносабатларида ўзига яраша чекловлар, парда бўлиши лозим. У кишининг жаҳл устида сизга айтган сўзларини сира ёқламаймиз. Аммо бундай вазиятда ҳар қандай ота ҳам, эҳтимолки, қизини койиган бўларди. Демак, отангиз тақдирингиз ва келажагингизга бефарқ эмас. Агар у сизни бегона санаганида асабийлашиб ўтирмасди ҳам. Эътибор фақат укангизга қаратилганидан ҳам хафа бўлишингиз ноўрин. У ҳали кичкина, ўзингиз ҳам унинг ёшида бундан ҳам кўпроқ эътиборга сазовор бўлгандирсиз, балки. Қолаверса, ўсмир ёшда ота-онасининг меҳрига тўймаган қизлар уни кўчадан, аниқроғи, йигитлардан қидиришга ўтишади. Мен мутахассис сифатида сизга бундай йўл тутмасликни тавсия қиламан. Чунки ҳар бир инсоннинг биринчи муҳаббати ота-онасига қаратилган бўлади. Агар киши  шу меҳрдан тўлиқ қонмас экан, бошқа ҳеч бир туйғу унинг ўрнини боса олмайди. Бундай ташналик билан хатога йўл қўйиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун қанчалар мушкул бўлса ҳам, ота-онангиз билан муносабатларингизни йўлга қўйиб олишингиз лозим.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 56 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016