WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6294]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [814]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2674]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4389]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8152]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [791]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1828]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2021]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3851]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [142]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 41
Гостей: 41
Пользователей: 0


Kun faolllari:
NortonK, Nikelsob, SherryDaf, sellspint, ShantelLaT, Michaelbip, GregorWeame, pacmmmo, s19832105
Главная » 2018 » Июнь » 19 » Отамнинг вафотидан сўнг ваҳимага тушиб қолдим...

ПОИСК / IZLASH:

13:49
Отамнинг вафотидан сўнг ваҳимага тушиб қолдим...
— Бундан уч йил олдин отам ҳаётдан кўз юмди. Шу воқеадан кейин яқинларимдан кимнингдир тоби қочса, ундан айрилиб қоладигандек ҳис қиламан ўзимни. Нега шундай, билмайман. Ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилганим сайин янада кўпроқ ваҳима босади. Жуда қийналиб кетдим, дугоналарим каби ўйнаб-кулиб яшашни истайман, аммо қўрқувни енголмаяпман...»

Савол «SMS» орқали келган.

Таҳририятимизга бўлган мурожаат бизни қўрқувлар ҳақида сўз очишга ундади. Танлаган мавзумиз чинданам жиддий, аммо чораси бор экан. Бугун шу ҳақида.

Мутахассис — Наргиз САТТАРОВА, руҳшунос

Қўрқув ва фобия, қандай фарқи бор?

Қўрқув инсонларга инъом этилган тўрт асосий ҳиссиётлардан бири ҳисобланади. Ва у орқали биз қайсидир маънода жон сақлаймиз. Қўрқув курашиш ёки ҳимояланишга ундайди.

Ушбу ҳиссиётнинг механизми жуда оддий, сиз бирор хавф-хатарни сезган заҳотингиз мияда ҳосил бўлган буйруқ орқали қонда адреналин миқдори кўтарилади. Юрак уриши тезлашади, артериал қон босими ўзгаради ва мана шу жараёнлар тезкорликда ҳаракатланишга ундайди. Сиз ё хужумга ўтасиз, ёки қоча бошлайсиз.

Ҳар қандай ҳиссиёт энергия талаб қилади ва у ташқарига чиқарилиши лозим. Борди-ю бунинг акси бўлса, салбий қувват ичингизда йиғилади ва бошқача кўриниш олади. Биз уни фобия деб атаймиз.

Психологияда қўрқувлар иккига ажратилади, реал ва невротик (ёки фобия). Реал қўрқув хавфли вазият юзага келиш олдидан белги сифатида пайдо бўлади. Невротик ёки фобиялар эса руҳий мувозанатнинг бузилиши асоратидир. Бунда сиз ҳақиқатан ҳам оғриқли ҳисларни туясиз ва сизни қаттиқ ваҳимага соладиган воқеа-ҳодисага дуч келишдан қўрқиб яшайсиз. Бу гўёки миянгиздаги тизимлашган дастур, аммо унинг муаллифи ўзингизсиз.

Негизи қаерда?

Барча ҳиссиётлар замирида мустаҳкам ўрнашган асос бор. Қўрқув, нафрат, аламзадалик, норозилик — ҳеч бири ўз-ўзидан юзага келмайди. Эҳтимол болаликда унут бўлган воқеа онг остида қаттиқ таъсирланишни келтириб чиқарган-у, сиз бундан бехабардирсиз. Улғайганингизда ўша ҳодисага ўхшаш бирор ҳолатга тўқнаш келинса, онг остидаги ахборот қўзғалади. Масалан, болалигингизда сув тўлдирилган ваннага сирпаниб кетгансиз. Тўғри, кейинчалик бу воқеа унут бўлади. Аммо адекват фикрлай бошлаш қобилиятингиз номоён бўлган даврда бир неча сония сув тагида қолиб кетсангиз ёки шўнғиганингизда ҳаво етишмагандек бўлса, болаликдаги қўрқув жонланади.

Яна бир мисол, бир пайтлари мактаб синфхонасида қулфланиб қолгансиз ва бир неча дақиқа ҳеч ким бу ҳақида билмаган. Орадан йиллар ўтди, ишга жойлашдингиз ва тасодифий кунларнинг бирида хона эшигининг қулфи бузилди. Муаммони бартараф этгунларига қадар сизда ваҳима ҳисси пайдо бўлиши мумкин ва у болалик (ёки ўсмирлик)даги ҳиссиётларни ҳам уйғотади. Содир бўлган ҳодиса аслида қўрқинчли эмас, аммо негадир ваҳима ҳиссини пайдо қилаверади. Негалигини англадингизми? Асоси бор-да, сабаби ҳам шу.

Кичикликдаги қўрқув йиллар давомида тарқалади. Аммо инсон адекват фикрлай бошлаганидан сўнг юзага келгани фобияга айланиши мумкин.

Хавф яқинлашмоқда!

    Юрак уришининг тезлашиши;
    тер ажралишининг ортиши;
    титроқ;
    оғиз қуруқлашиши;
    нафас сиқилиши;
    бўғилиб қолаётгандек ҳиссиётнинг юзага келиши;
    кўкрак қафасида оғриқ;
    кўнгил айниши;
    қорин соҳасидаги ёқимсизлик;
    бош айланиши, ҳушдан кетиш;
    қизиб кетиш ёки музлаб қолиш;
    қўл-оёқ увишиши фобия белгиларидир. Бирор воқеа-ҳодиса, объект ёки инсонлар ҳақида сўз борганида юқорида санаб ўтилган аломатлардан бири кузатилса, билингки, сиздаги қўрқув ич-ичингизга жойлашиб улгурган ва у фобия кўринишини олган. 

Насл суриши ҳам мумкин!

Ҳар қандай қўрқув ва фобия ўз вақтида бартараф этилмаса, тобора катталашиб, чуқурлашиб борилаверади. Эвазига эса хотиржамлик, саломатлик, бахт, омад, турмуш бой берилиши мумкин.

Омадсизлик, пулсиз қолиб кетиш, ўлим, хасталаниш, эркинликни йўқотиш, атрофдагиларнинг муносабати, гап-сўзлардан қўрқиш — мазкур ҳодисаларнинг генетик таҳлили мавжуд. Агар аждодларингдан кимдир катта миқдордаги маблағини бой берган бўлса, генетик занжир орқали ана шу туйғу сизга етиб келиши ва сиз пулсиз қолиб кетишдан қўрқиб қолишингиз мумкин. Шундай вазиятлар ҳам бўлади, аёл ўғил фарзандларининг ҳаётидан хавотирда яшайди. Қизларидан эса кўнгли тўқ. Бунинг изоҳи ҳам авлоддан авлодга ўтиб келаётган маълумотлар занжири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ёки аёл вояга етган оилада ўғил фарзанд нобуд бўлгач, унда ана шу ҳолатнинг такрорланишидан қўрқув ҳисси юзага келган.

«Гап-сўзларни кўтара олмайман!»

Бу ҳам қўрқув демоқчи бўлсангиз, адашасиз! Атрофдигаларнинг муносабатларидан хавотирланиш ўзига нисбатан ишончнинг пастлиги, холос. Бундай кишилар бошқаларнинг фикри билан яшашни маъқул кўришади, ваҳоланки бунинг акси бўлиши ҳам мумкин.

«Ёлғиз қолиб кетсам-чи?»

Аксарият аёлларни ўйлантирган, қўрқитган мавзу. Хўш, бунинг илдизи ҳам болаликка бориб тақаладими? Ҳа! Она фарзандига етарлича эътибор ажрата олмаган, бола ўз билганича катта бўлаверган, кўпинча буви ё ака-опалари билан қолган. Мактаб ёшига етганида эса уйда бир ўзи қолиши ҳам мумкин эди. Аввалига ёлғизликка кўникиш пайдо бўлади, кейинчалик мустақил ҳаётга қадам қўйганида эса бир ўзи қолиб кетишдан қўрқа бошлайди. «Керак эмас бўлиб қолсам-чи?» «Ташлаб кетса, нима қиламан?» «Яна бир ўзим қоламанми?». Қизалоқ улғаяди, ўспиринлик даврига қадам қўяди, сўнг аёллик дунёсига киради ва онг остида ўрнашиб қолган ёлғизлик тушунчаси ташқарига чиқади. Аслида, бу жуда эски ахборот, аммо у янги ҳаётга ҳам осонгина даҳл қилиши мумкин.

Энг асосийси...

Мутахассислар фикрича, инсон дунёга келаётганида унинг ҳужайраларида илк бор ўлим ҳақидаги ахборот ёзилади. Ҳаётдан кўз юмиш қўрқуви ҳамиша ҳам касалликларга боғлиқ бўлавермайди. Кимдир ўз келажагини кўра олмайди ва тушкунликка тушади. Бошқаларга эса тафаккур қилолмаслиги панд беради. Яъни инсон кейинги ҳаёти қандай бўлишини тасаввур қила олмаганида ўлим ваҳимаси юзага кела бошлайди. Борди-ю, айни шу кайфият кузатилганида бирор кимнинг вафот этгани тўғрисида хабар келса, ўлим қўрқуви янада кучаяди.

Эшик қаерда?

Тасаввур қилинг, кафтингиздан нур таралаяпти. Ана шу нурни қаршингизда турган қўрқув объектига йўналтиргансиз, яъни унга бор қувватингизни сарфлаяпсиз. Сизнингча, натижа қандай якун топади? Сиздаги қувват уни воқеликка кўчиради. Қўрққанингизни ўзингиз ҳаётингизга тортиб оласиз. Онгсиз равишда бажарсангиз-да, бу ҳақда ўйлайсиз, тасаввур қиласиз ва уни турмушингизга олиб кирасиз. «Ишқилиб касал бўлиб қолмай», «Ишимдан бўшатишмасин-да» дея сиз мавҳум нарсанинг рўёбга чиқишига замин яратасиз. Негаки, сиз миянгизга ахборот бераяпсиз: «Касал бўлиб қолмай» дегани «Касал бўламан», «Ишдан бўшатишмасин» «Ишсиз қоламан» деганидир.

Қўрқувдан қочиб бўлмайди, унинг ичига кириш керак. Аммо бу жуда хавфли тажриба ва уни фақат мутахассис назоратида бажариш лозим.

Сиз бирор нимадан қўрқасиз, бу эса танангизни зўриқишда ушлаб туради. Қайсидир бир аъзо ишдан чиқиши ҳам ҳеч гап эмас, асосийси, ички ҳотиржамликни йўқотасиз. Қўрқувни қўйиб юборганингизда эса ўз-ўзидан билагингиз кучга тўлиб, тетиклашасиз. Чунки руҳиятингизда таранглик йўқ, енгилсиз.

Ноадекват қўрқув йўқ нарса, агар уни ўзингиз чизиб, ҳаётга кўчирмасангиз. Ҳатто руҳий шикастланиш асорати бўлса ҳам, қўрқувни енгиш мумкин. Бунда сизга психоневролог, психолог мутахассислар ёрдам беришади. Муҳими, осойишта яшашингизга халақит бераётган зирапчани бармоқдан юлиб ташлаш истагига ҳафсала қилинса бас. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 35 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018