WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 7 » Ҳожиакбар Ҳайдаров: “Дадамнинг қўшиқларини ҳозирча куйлай олмайман”

ПОИСК / IZLASH:

21:00
Ҳожиакбар Ҳайдаров: “Дадамнинг қўшиқларини ҳозирча куйлай олмайман”
"Эътироф” миллий мукофотини топшириш маросимида "Санъат соҳасидаги хизматлари учун” марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаров ҳам тақдирланди. "Эътироф”ни санъаткорнинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров қабул қилиб олди. Ҳожиакбарнинг ўзи ҳам қўшиқ куйлайди. Унинг  "Ёрижоним” ва "Отамга” номли қўшиқлари мухлислар эътиборига тушган. Ҳожиакбар "Darakchi” сайти мухбири билан суҳбатда оиласи ва келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

—Отангиз Нуриддин Ҳайдаровнинг сўнгги кунлари ҳақида гапириб берсангиз?

—Дадам Мустақиллик майдонига байрам олди репитицияга кетаётганларида юраклари хуруж қилиб қолган экан. Ўшанда ёнларида бўлган Суннат ака деган шогирди дарҳол Қорақамишдаги госпитальга олиб бориб реянимацияга ётқизган экан. Аҳволи оғирлигини айтмасдан бизга фақат ошқозонлари оғриб қолибди, деб хабар беришган. Шифохонага борганимизда ойим нима гаплигини тушунганларида шок ҳолатга тушиб қолганди. Мен ва укам ҳали ёш бўлганимиз учун нима бўлаётганини аниқ билмаганмиз. Ўшанда мен 14, укам 11 ёшда бўлганмиз. Реянимацияда 2-3 кун ётганларидан кейин ҳам бизни дадамни олдиларига қўйишмаган, фақатгина деразадан қарашга руҳсат беришганди холос.  Ўшанда озгина биз билан гаплашиб бизнинг соғлигимизни сўраган эдилар. 3 октябр куни тўсатдан оламдан ўтиб қолганлар. Дадам раҳматли Фарғона вилояти Акбаробод туманидан бўлган. Дадам ўтганларини эшитган одамлар шаҳарга кираверишдаги 5 км масофадаги йўлларнинг хазонларни супуриб, тозалаб кутишган. Бутун туман аҳли дадамни шу ерга қўйишар экан, деб кутишган экан. Аммо дадамни Тошкентдаги Қайлоқ ота мозорига қўйганмиз. Дадамнинг дўстлари, санъаткорлар ҳозиргача менга таъкидлаб айтадиган бир гаплари бор Нуриддин ака 47 йил умр кўриб, 100 йилда қилиб бўлмайдиган ишларни қилиб кетди дейишади.

—Эътироф- 2015  куйлаганингизда мухлислар саҳнада худди дадангизни кўргандек бўлишибди?

—Ота касбини давом эттириш ҳар бир фарзанднинг бурчи деб ўйлайман. Саҳнада дадамнинг мухлисларига ўзим айтмоқчи бўлган гапларни имкон қадар етказишга ҳаракат қилдим. Саҳнага чиқаётганимда дадангизнинг "Юр, муҳаббат” қўшиғини куйлаб беринг, дея таклиф қилганлари сабабли ушбу қўшиқни куйладим. Тўғриси, дадамни шунча хотирлаб, улар ўтгандан кейин ҳам уларни эҳтиром қилган барча- барчадан миннатдорман. Менинг  қўшиқларимни тинглаб дадамни эслашса бу мени энг катта ютуғим.

—Мутахасислигингиз, аввал қайси соҳада фаолият юритгансиз шулар ҳақида гапирсангиз?

—Болалигимда отам раҳматли архитектор бўласанми, деб сўрардилар. Сабаби болалигимдан ҳар хил уй макетларини ясаб юрардим. Лекин Архитектура институтига топшириб кира олмаганман. Оила ташвишлари сал олдинроқ бўйнимга тушганидан кейин, масъулиятни эртароқ ҳис қилганман. Кўп ишлашимга тўғри келган.

—Қандай ишлар билан шуғуллангансиз?

—Музқаймоқ сотганман, дўконда ишлаганман. Ундан сўнг 16 ёшлик вақтимда ўқув марказида компьютер сабоқларидан дарс берганман. Лицейни тугатиб ўқишга кира олмадим, икки йил рўзғор билан овора бўлиб қолдим. Айни дамда  университетнинг 2 курсида тўлов-шартнома асосида ўқийман.

—Дадангизни ижодидаги энг ёқтирган қўшиқ қайси, ўша қўшиқни куйладингизми?

—Дадамнинг ижодидаги қўшиқларнинг ҳаммаси менга ёқади. Аммо кўпларини ҳозир куйлай олмайман. Сабаби уларни куйлаш учун етарли маҳорат, вақт, ўз устимда ишлашим керак. Ҳозиргача "Юр муҳаббат”, "Юлдузим” каби қўшиқларини куйлаганимнинг сабаби кутишга сабрим етмаганидан.

—Отангизни шогирлари орасидан ва бошқа санъаткорлар орасидан дадангиз оламдан ўтгандан сўнг сизни қўллаб қувватлаганлар ҳам бўлдими?

—Дадамдан кейин уларнинг шогирдлари, дўстлари менга сен дадангни йўлини давом эттиришинг керак дейишганди. Аммо онам бунга қарши бўлганлиги сабабли улар ҳеч нарса дея олмаганлар. Чунки онам санъаткорнинг аёли бўлганлиги учун бу йўлнинг барча қийинчиликларини билганлар. Санъаткорлар орасидан бизга ёрдам берган Дилмурод Исломов ва Бекмурод Жўраевларни алоҳида таъкидласак бўлади. Бизнинг оғир кунларимизда ёнимизда туриб қўллаб- қувватлаганларга раҳмат дейман.

—Онангизни қандай кўндирдингиз?

—Мен тўрт йилдан буён дадамни йўлини олиб кетиш учун жиддий киришганман. Унгача ҳам қўшиқлар айтиб юрардим-у, аммо унақа жиддий эмас эди. Ўша вақтгача "Нега сен дадангни йўлини давом эттирмаяпсан?” деган саволларга жавобим йўқ эди. Сабаби онамни рухсат бермаяптилар, деб айта олмасдим.  Онамни ҳам яхши тушунардим улар мени қийналмасин, отаси кўрган машақатларни, заҳматларни кўрмасин деганларда. Аммо бир амаллаб уларни кўндирдим.

—Шоу- бизнесда фаолиятни юритиш учун, фаолиятни давом эттириш учун яхшигина даромад керак. Маблағ томонидан қийналмаяпсизми?

—Шу соҳага жиддий киришганимдан кейин қачон халққа ижодимни кўрсатишга лойиқ деб ҳисобласам кейин катта маблағ тикаман, деб олдимга мақсад қилиб қўйганман. 2-3 йил давомида ижодда, ҳаётда оқ-қорани танидим, билдим. Тўғриси ҳозир маблағ томонидан қариндошларимиз беминнат ёрдам қилишяпти. Мухлисларимизга бир клипни тақдим қилишгача бўлган жараённнинг ўзига ҳам анча пул кетади. Бу даромаднинг аксари қисми тўйдан топилиши ҳам сир эмас.

—Мухлислар яхши кунларга, тўй тантаналарга чақиришяптими?

—Шу 2015 йилда жуда кўп хизматларда бўлдик. 

—Асосан хизматлар қайси вилоятларда бўляпти?

—Пойтахтда кўпроқ "бирров”ларга бораяпмиз. Деярли барча вилоятларда "навбатчи хонанда” сифатида хизмат қиляпмиз. Мақсадим шоу бизнес орқасидан бойиб кетиш эмас, аксинча санъатдан топганимни санъатга тикиш.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 175 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016