WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10027]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1826]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3454]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6231]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10837]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1347]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2444]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3073]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5073]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [431]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [717]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [51]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 20
Гостей: 17
Пользователей: 3
Zelenazaa, iphone, Zelenahrd

Kun faolllari:
iphone, Zelenazaa, Zelenavbt, rosellakc1, shawnfd11, nelltj16, rebekahxt18, loisbd11, zelmalg2, Zelenahrd, Zelenaxyh, Zelenaztn, InvillcibLe, jeniferma60, DavidHalay, zoxferg
Главная » 2020 » Декабрь » 3 » «Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас». Зарина Низомиддинова миш-мишларга изоҳ бермаслиги ва ўзидан 12 ёш катта турмуш ўртоғи ҳа

ПОИСК / IZLASH:

07:08
«Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас». Зарина Низомиддинова миш-мишларга изоҳ бермаслиги ва ўзидан 12 ёш катта турмуш ўртоғи ҳа
Айни пайтда Россиянинг Москва шаҳрида яшаётган, яқинда иккинчи бор оналик бахтига сазовор бўлган  Зарина Низомиддинова Instagram орқали мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. Заринага берилган саволларнинг аксарияти турмуш ўртоғи ҳамда иккинчи ўғли ҳақида бўлди. Қуйида актриса ва унинг фолловерлари ўртасидаги савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Саидумарнинг исмини ким қўйган?

— Ҳаммамиз, бутун оиламиз билан.

— Саидумар инжиқми?

— У жуда меҳрибон, яхши бола. Яқинда унинг юзини кўрсатганимда ҳамма унинг аслида қанчалик ширин, меҳрибон ва истеъдодли бола эканини тушунади.

— Саидумарнинг дадасининг исми?

— Унинг дадасининг исми одатий ўзбекча исм, лекин аниқ одамлар ҳозир тахмин қилаётган исмлар эмас. Сиз мени тушундингиз.

— Тўйингиздаги расмингизни қўйинг, илтимос, агар мумкин бўлса.

— Қанақа тўй? Кулгили бўлар энди кап-катта ўғлим билан тўй қилсак. Биз оилавий тўй қилмаслик қарорини қабул қилдик. Энг асосийси Аллоҳнинг олдидаги бурчимиз.


— Ҳомиладорликда қанча ортиқча вазн тўпладингиз?

— Кучли токсикоз туфайли кўп вазн тўпламадим. Бор-йўғи 10 кило.

— Фарзандингиз неча кило вазн билан, қаерда туғилди?

— Мен ҳақиқий полвонни 4 кило вазн билан дунёга келтирдим. У Москва шаҳрида туғилди, шунинг учун у Россия фуқароси.

— Суннат қилдирдизми ўғлингизни?

— 7 кунлик чақалоқлигида қилдирдик.


— Москва яхшими ёки Тошкент?

— Москвада ҳам яхши, бироқ мен Ватанимни севаман. Тез орада албатта қайтаман, иншооллоҳ.

— Катта ўғлингизга ўхшайдими Саидумар?

— Ўхшашмайди, лекин шўхлиги акасига ўхшайди.

— Ҳомиладорлик пайтингизда грипп бўлдингизми?

— Мен ҳомиладорлик пайтимда касал бўлишга жуда қўрқдим, шунинг учун соғлиғимга эътиборли бўлдим. Мен нафақат ўз саломатлигим, балки ичимдаги кичкина одамнинг ҳам саломатлиги учун масъулиятни ҳис этдим. Шу сабабли ҳомиладорлик пайтида бирор марта касал бўлмадим, алҳамдулиллаҳ.

— Катта ўғлингизни ҳам кичкинангиздек яхши кўрасизми?

— Ўйлашимча, ҳар бир она фарзандларини бирдек яхши кўради. Шунчаки, кичкиналарни биз кўпроқ эркалатамиз. Чунки улар бизнинг меҳримизга катталардан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади. Бироқ уларнинг иккаласини ҳам бирдек яхши кўраман.


— Саидумар сизнинг никоҳли фарзандингизми?

— Ҳа, албатта, никоҳли. Мусулмонмиз ахир.

— Турмуш ўртоғингиз қаерлик?

— Келиб чиқиши Ўзбекистондан, тошкентлик.

— Унинг ёши нечада?

— Турмуш ўртоғим 43 ёшда, у мусулмон. Мен 31 ёшдаман.

— Агар ўғлингизнинг отаси ҳақиқатан ҳам одамлар айтаётган инсон бўлмаса, нима учун миш-мишларга барҳам бермайсиз?

— Мен омма эътиборидаги шахсман. Мен ҳақимда турли гап-сўзлар, миш-мишлар бўлиши табиий. Бунга кўникиб қолганман. Баъзан изоҳларни ўқиб, кулгим келади. Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас. Мени яхши биладиган ва адекват инсонлар шундоқ ҳам менга ишонади. Умуман олганда, мен ҳамма нарсани вақт ҳукмига ташлайман. Вақт ҳаммасини ўз жойига қўяди.


— Қачон Ўзбекистонга қайтасиз?

— Мен Ўзбекистонга фақат вирус туфайли, ёш болали бўлганим ва унинг учун қайғураётганим учунгина қайта олмаяпман. Одамлар ўйлаб топаётган бошқа сабаблар туфайли эмас.

— Турмуш ўртоғингиз билан ҳам сурат қўясизми?

— Бунақа нарсаларга қизиқмайман. Балки қўярман, балки йўқ.

— Москвада ҳовлида турасизми ёки кўп қаватли уйдами?

— Ҳовлида қайнота ва қайнонам туришади. Биз эса кўп қаватли уйда.

— Турмуш ўртоғингиз қанақа инсон?

— Жуда самимий, оқкўнгил, бировга ёмонлиги йўқ, энг асосийси ота-онасига жуда ғамхўр инсон.

— У қаерда таҳсил олган?

— Турмуш ўртоғимнинг маълумоти олий. Лондонда университетни тамомлаган.


— Кинода танаффус қиляпсизми ёки кетдингизми?

— Буни кичик танаффус деб ҳисоблаймиз.

— Нима сабабдан Ўзбекистондан чиқиб кетдингиз ёки кимдир сабабчи бўлдими?

— Энди нима десам экан, шунчаки Саидумарнинг отаси Москвада яшайди. Шунга фарзанд отасининг олдида бўлиши керак, деб ўйладим.

— Нима учун ҳомиладорлик даврингиздаги расмлар билан бўлишмадингиз?

— Билмасам, шунга қарор қилдим. Балки, кейинчалик фикримни ўзгартирсам, бўлишарман. Лекин у расмлар қизиқмас, деб ўйлайман. Ҳамма қатори думалоқ қоринли расмлар.

— Ўғилларингиз орасида неча ёш фарқ бор?

— Фарзандларимнинг ораси 12 ёш

— Ўғил кутдингизми ёки қиз?

— Фақат ўғил хоҳладим, шунақа асал ўғил.


— Ўғлингизнинг сочлари сариқ, отаси сариқми?

— Онасининг ҳам сочлари тилларанг бўлган чақалоқлигида.

— Маслаҳатингиз керак: Malibu 2 олайми ёки Hyundai Sonata?

— Қайси бири янги бўлса, ўшани олинг. Аммо Malibu 2 олсангиз, келажакда сотишга қийналмайсиз, шуниси бор.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 86 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #новости, #Yangilik, #xabarlar, #uznews, #habarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021