WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 7 » Қозоғистонлик аёл 15 нафар ўзбекистонликни 1700 АҚШ долларига пулламоқчи бўлди

ПОИСК / IZLASH:

06:37
Қозоғистонлик аёл 15 нафар ўзбекистонликни 1700 АҚШ долларига пулламоқчи бўлди
Мамлакатимизда саёҳат, меҳнат, таълим, даволаниш ёки бошқа мақсадларда хорижга чиқишнинг қонуний меъёрлари, йўл-йўриқлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, қонунларимизда фуқароларимизнинг ҳуқуқ, эрк ва манфаатлари қаерда бўлишидан қатъий назар ҳимояланиши белгилаб қўйилган. Шу боис, тегишли давлат идоралари томонидан кўпгина юртдошларимизнинг бу борада бузилган ҳақ-ҳуқуқлари тикланиб, қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилаётир.

Бироқ, афсуски, айрим ватандошларимизнинг мавжуд қонун-қоидалардан етарли даражада хабардор эмаслиги нопок, ноинсоф кимсаларнинг нафсини қитиқлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Кўктерак қишлоғида истиқомат қиладиган Элмира Нурмаханованинг қилмишлари ҳам бунга мисол бўла олади. У 1976 йилда Қозоғистонда туғилган, ушбу мамлакатнинг фуқароси. Тақдир тақозоси билан 1994 йилда ўзбекистонлик йигитга турмушга чиқиб, шу ерда яшаб келаётир.

Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон тили, дини, миллати, ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенг эканлиги бош қомусимизда ҳам белгилаб қўйилган. Элмира ҳам ана шу тенгҳуқуқлиликдан ўз ўрнида  фойдаланиб, ҳалол меҳнат билан пул топиш ўрнига ҳаром йўл билан даромад қилишни афзал билди. Унинг макр тузоғига илинган бир гуруҳ  ҳамюртларимиз эса...

Улар 15 киши эдилар. Маслаҳатни пишитиб, ишлаб пул топиш мақсадида Қозоғистоннинг Астана шаҳрига йўл олишди. Ҳамроҳларни Астанада ўзларини  "Рустам” ва "Жасур” деб таништирган  йигитлар кутиб олишди ва уларни бетон қуйиш учун бир фермага бошлаб кетишди. Аввалига ҳамроҳлар осонгина иш топишганидан хурсанд эдилар. Аммо... орадан уч ой ўтди ҳамки, иш ҳақидан дарак бўлмади. Оила аъзолари бағрига қўни-қўнжи пулга тўлиб қайтишни ният қилган қишлоқдошлар "Рустам”дан хизматлари ҳақини талаб қилишди. Бироқ, "Рустам” деганлари инсофни "туя қилганлар”дан экан. Бир чақа ҳам бермаслигини айтиб туриб олди.

Иш ҳақидан умидларини узган ҳамқишлоқлар кетиш тараддудига тушиб қолишди. "Рустам” уларни Ўзбекистон чегарасига қадар олиб борадиган автобусга ўтқазадиган бўлди. Паспортларни эса автобус ҳайдовчисига топширди: "Манзилга етгач, оласанлар паспортларни!”

Ҳамроҳлар шунисига ҳам шукур қилишди. Ҳар қалай, уйга эсон-омон кириб боришса бўлгани. Бегона юртда нон топиш ҳам осон эмас экан. Агар астойдил ишлашса, Ватанда ҳам яхшигина пул топса бўлади...

Рустамнинг "ҳиммати” бежиз эмаслиги ярим йўлга борганда маълум бўлди. Ҳайдовчи ҳамқишлоқларнинг ҳар биридан 8000 тенгедан пул йиғиб олди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, чегарадан ўтиш учун яна ҳар бир йўловчи 100 АҚШ долларидан тўлаши лозим экан. Нима учун дейсизми? Ҳамма гап шундаки, ҳамқишлоқлар Қозоғистон Республикасида бўлиш тартибларини бузишган, шу боис "айб”лари очилиб қолмаслиги учун ҳар қандай шартга рози эдилар.

Хуллас, йигитларнинг ҳар бири ўз уйига қўнғироқ қилиб, 100 АҚШ долларидан пул жўнатишни сўради. Албатта, пул топиш учун чегара ортига йўл олган ҳамқишлоқларнинг уйидагилардан пул сўраши мантиққа тўғри келмас. Аммо, ўз жигарларининг эсон-омон қайтишини истаганлари учун яқинлари айтилган пулни чегарага етказадиган бўлишди.

Ҳайдовчи 15 оғайнини уларнинг паспортлари билан бирга Ўзбекистон чегарасидаги "Қоплонбек” божхона пости яқинида, "Омон” ва  "Макс” исмли кимсаларнинг қўлига топширди.

Бу пайтда сўралган 1500 доллар пулни ҳамроҳлардан бирининг укаси Фарҳод чегара постигача олиб келганди. Уни эса чегара пости яқинида "қаҳрамонимиз” Элмира кутиб турарди. Бироқ негадир бу аёлнинг гап-сўзлари, ҳаракатлари Фарҳодга шубҳали туюлдими, пулни унга бергиси келмади.

Бундан ташқари у акасига қўнғироқ қилганида, Воҳид телефонни ёнида турган "Макс”га тутқазган, "Макс” эса, қандай бўлмасин, пулни тезлик билан юборишни тайинлаган эди. Фарҳод ортиқча бош қотириб ўтирмасдан, 1500 долларни 20 минг сўм эвазига шу атрофда юрган бир киши орқали "Макс”га – чегара ортига жўнатиб  юборди. Орадан бир соатча вақт ўтиб, "Макс” Фарҳодга қўнғироқ қилди ва юборилган пулни олганини айтди.

Фарҳоднинг бу ҳаракати Элмиранинг иззат-нафсига текканди. У дарҳол чегара ортидаги шериги "Омон”га сим қоқди:    

"Бу бола мени алдаб, пулни бошқа одамдан Максга бериб юборибди, нима қиламиз?” – Элмира шундай дея телефонни Фарҳодга тутқазди. – "Мана шеригим билан ўзинг гаплаш!”

"Омон” Фарҳодга яна икки юз доллар бериши кераклигини, акс ҳолда, қариндошларини чегарадан ўтказмаслигини айтди. Фарҳод танг аҳволга қолганди. Аммо, айни дамда ҳамқишлоқларининг ҳам ҳаёти хавф остида эди.

"Хуллас, пулни топасан, — деди Элмира. — Бўлмаса, шеригим акангни ҳам, унинг шерикларини ҳам сўйиб ташлайди!”.

Фарҳод эҳтиёт юзасидан олиб чиққан қўшимча  юз долларни Элмирага тутқазиб, "қолганини акамларни кўрганимдан кейин бераман” деб туриб олди. Элмира рози бўлди: у билан чегарадан ўтиб, акаси ва унинг шериклари гаровда турган жойга борди. Тўрт кундирки, деярли туз тотмаган ҳамқишлоқларини кўриб йиғлаб юбораёзди. Акаси уни кўриши билан уканинг қучоғига отилди.

Фарҳод яқин-атрофдан нон, чой топиб, ҳамқишлоқларининг қорнини тўқлаган бўлди. "Макс”, "Олим” ва Элмира билан гаплашиб, ҳамқишлоқларини уч-тўрт кун ичида чегарадан ўтказишга келишиб, ўзи ортига қайтди. Келишилган кун, яъни 2015 йилнинг 9 июнь куни Фарҳод ҳамқишлоқларини кутиб олиш учун яна чегарадаги "Навоий” постига етиб келди. Элмира ҳам доимгидек шу ерда ҳозиру нозир эди. Бироқ "ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганларидек, Элмира бу гал Фарҳоддан безрайганча  яна 200 доллар сўради.

"Мана, ҳозирча бор пулим шу, — деди Фарҳод аёлга 400 минг сўм тутқазиб. – Қолганини акамларни кўрганимдан кейин оласиз”.

Албатта, бунча пулни топиш ҳамроҳларнинг яқинларига осон бўлгани йўқ. Элмира ва унинг ҳамтовоқлари кўрсатган найранглардан безган Фарҳод то акалари чегарадан ўтгунича бу ҳақда МХХ ходимларига хабар бериб қўйган эди.

Хуллас, ҳамқишлоқлар чегарадан ўтиб келишди. Фарҳод акаси билан  икки шериги ҳамда Элмирани машинага ўтқазиб, ортга қайтди. Келес шаҳрига етганида, Фарҳод машинани тўхтатиб, аёлнинг қўлига қоғозга ўроғлиқ пулни тутқазди: "Мана, опа, сўраган пулингиз!”.

Элмира Нурмаханова бу пулларни ҳали сумкасига солишга ҳам улгурмаган эдики, тегишли идоралар вакиллари уни жиноят устида қўлга олишди.

...Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман суди Элмира Нурмаханова содир этган жиноятни атрофлича ўрганиб, уни Жиноят кодексининг 165-моддаси "в” бандига асосан  айбдор деб топди ва беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Суд ҳукмига асосан, Э.Нурмахановадан 1600 АҚШ доллари ва 400 минг сўм пулни жабрланувчилар фойдасига ундириш белгиланди.

Шу тариқа, жиноятчи ва унинг шериклари қонуний жазоларини олишди. Аммо, бундай фирибгар тўқиган найранг тузоғига ҳамон айрим содда, ишонувчан ҳамюртларимизнинг тушиб қолаётгани ачинарлидир. Аслида ҳар бир юртдошимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билса, ҳар бир муаммони қонуний йўл билан ҳал этишга интилса, бу каби нохуш ҳолатларга тушиб қолмаган бўлишарди...

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 174 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016