У ҳақидаги қизиқарли маълумотларни мақолада ўқишингиз мумкин
Бугунги мақоламиз ўзбек қўшиқчиси, бастакори ва продюсери Озода Нурсаидова ҳақида.
БИОГРАФИЯ
Озода Нурсаидова 1974 йил 9 октябрда Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида дунёга келган. Озода ёшлигидан жуда шўх бўлган, ҳаттоки болалар билан ҳам муштлашиб юрган. Мактабни битиргач, болаликдаги орзуси ҳуқуқшунос бўлиш мақсадида 1991 йил Тошкент Юридик Коллежига топширган, лекин кира олмаган. Ҳонанданинг мусиқага ва миллий эстрадага қизиқиши катта бўлган. Бора бора бу қизиқиш мақсадга кейин эса ниятга айланган. Ният эса ўз рўёбини кўрсатди. 1993 йил Мухтор Ашрафий номидаги Ўзбекистон давлат консерваториясининг анъанавий қўшиқ ҳамда рақс йўналишига хужжат топширди.
КАРЪЕРА
Озода ўз ижодий ишини шарқона мусиқа, халқаро қўшиқлар ва мақом куйлаш билан бошлади ва бу йўналишларда тиришқоқлик билан ижод қилди. 1994 йил Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг олтин фондида сақланаётган мақом йўналишидаги «Мугулчаи наво» ва «Инонма» деб номланган иккита қўшиқни куйлади. Шу йили Муҳаммад Юсуф шеъри билан «Mуҳаббат қайдасан» қўшиғини басталади. Ушбу тарона омадли келди. Xонанда ўз устида кўп ишлашни бошлади. Яна иккита «Этмасмидим», «Отажон» қўшиқларини чиқарди. 1997 йилдa «Мухаббат қайдасан?» қўшиғига биринчи клипини ишлади. Шу йилнинг ўзида илк мусиқий альбомни тайёрлаб мухлисларига тақдим этди. 1999 йил иккинчи альбомини ҳам тингловчилар эътиборига ҳавола этди. Шу йилнинг ўзида яккахон конйертини ҳам оммага тақдим этди. 2001 йилда «Йилнинг энг яхши хонандаси» номинациясида ғолиб бўлди. Озода Саидзодани бошқа давлатларда қўшиқчи эмас бастакор деб танишади.

Маълумот ўрнида, 2000 йиллар бошида Ўзбекистонда мисли кўринмаган машҳурликка эришган Озода Нурсаидова кўплаб таниқли ҳонандаларга хавф сифатида кўрилади. У 13 йил давомида норасмий таъқиқда бўлган. Илк таъқиқи 2003 йилда бошланган. 2006 йилда ушбу ҳолат яна такрорланган. «Сабабини ўзим ҳам билмайман», дейди Саидзода. Ҳонанданинг қўшиқлари радио ва телеэкранларда намойиш этилмади. Чет элга ишлаш учун кетмоқчи бўлган, аммо онасини кўзи қиймай умидсизликка тушиб қийналган Озода Нурсаидова ўз ижодини Ўзбекистон ҳудудида якунига етти деб ўйлаган эди. Бироқ, у яна ҳаракат қилди. Қийинчиликларга қарамай 2018 йилда Озода «Я Ҳабиби» таронасини муҳлисларига ҳавола этди ва ушбу тарона 2018 йилнинг энг машҳур қўшиқларининг бирига айланди.

«Нима сабабдан Нурсаидова фамилиянгизни Саидзода таҳаллусига алмаштиргансиз?», деб савол берилганида: «Асли паспортда фамилиям Нурсаидова, ёшлигимдан бобомнинг исмини оламан деб юрардим, шу сабабли ҳам Саидзода таҳаллусига алмаштирдим ва миллийлик руҳини олиб келиш учун шундай қилдим», деб жавоб берди.
Ҳозирда унинг «Қанийди», «Эслама мени», «Сокини Ишқ», «Соғинди дил», «Аждодлар», «Кечиринг она», «Лейли», «Сен бўлмасанг бошқаси», «Ламбо», «Ҳаяти» каби тароналари хит даражасига етиб, мухлислар томонидан севиб тингланиб келмоқда.
ДИСКОГРАФИЯCИ
1997 — «Муҳаббат қайдасан»;
2000 — «Кетма»;
2001 — «Асрасин»;
2002 — «Энди ман кетаман»;
2003 — «Ишқ шароби»;
2004 — «Орзуларим»;
2006 — «Бу куйлар кечагимас»;
2010 — «Тингланмаган қушиқлар»;
2014 — «Эътироф эт».
Маълумот учун:
Озода Нурсаидова ҳозирда 47 ёшда;
Оила қурмаган;
Синглиси Нилуфар билан бирга яшайди;
Instagram’даги обуначилари сони 2 миллион;
«Malibu 2» автомабилини ҳайдайди.