 Биз — аёллар гўзал кўриниш учун кимнингдир тажрибасида синалган пардоз воситалари ҳақида эшитишимиз заіоти уларга ишқибоз бўламиз-қоламиз. Аммо ҳар қандай обдон реклама қилинган маҳсулот аллергияга сабаб бўлиши, теримизга зиён етказиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Ахир тушь, лаб бўёғи, крем, соч бўёғи кабилар ҳам баъзан саломатлигимизга салбий таъсир этиши мумкин. Пардоз воситалари таркибидаги айнан қайси қўшимчалар аллергик реакцияга сабаб бўлиши, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари ва уларни харид қилишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида дерматолог-шифокор Нодира АКРОМОВАдан билиб оламиз.
Консервантлар
Пардоз воситасида турли паробенлар ва формальдегидлар қанчалик кўп бўлса, у шунча узоқ муддат сақланади. Ишлаб чиқарувчилар учун бу фойдали. Бироқ биз —мижозлар эҳтиёт бўлишимиз керак. Чунки агрессив кимёвий бирикмалар туфайли бундай пардоз воситалари кўп ҳолларда аллергик реакцияларга сабаб бўлади. Шунинг учун харид чоғида яроқлилик муддати қисқа ва таркибида имкон қадар камроқ консервантлар бўлган воситаларга эътибор қаратинг.
Ифорлар
Пардоз воситаси қанча кучли ва ёқимли ифор таратса, билингки, унинг таркиби турли ароматизаторларга бой. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар баъзан хом-ашёнинг нохуш ҳидини йўқотиш, баъзида эса аёлларнинг эътиборини қозониш мақсадида ўткир ифорлардан фойдаланишади. Бу эса терида тошмалар пайдо қилиши , бошни айлантириши ва бошқа турли нохушликларга сабаб бўлади. Баъзида эса табиий ифор берувчи воситалар сунъийларидан-да кўпроқ хавф туғдириш ҳоллари ҳам кузатилиши мумкин экан. Масалан, тадқиқотчилар бергамот ёки цитрус меваларнинг эфир мойлари аллергияга сабаб бўлишини аниқлашган.
Бўёқлар
Лаб бўёғи таркибидаги аналин ранг берувчиси, қош ва кўз қаламларидаги хром, кумуш, никел металли тузлар аллергия қўзғатувчи асосий воситалар ҳисобланади. Албатта, бу моддаларни бошқа косметик воситалар таркибида ҳам учратиш мумкин. Бироқ улар лаб ва кўз орқали бевосита организмга тушишгани туфайли аллергия қўзғаш эҳтимоли юқори. Демак, пардоз воситаси қанчалик ёрқин ва унинг сақланиш муддати қанчалик узоқ бўлса, агрессив қўзғатувчилар шунча кўплигига эътибор беришимиз даркор.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]
Рекламаларга учманг!
Рекламаларда келтирилган «гипоалерген» ёки «аллергенлардан ҳоли» каби жумлалар ҳам бизни аллергия ҳужумидан тўлиқ ҳимоя қилолмайди. Чунки бу воситалар таркибидаги биоқўшимчалар ҳам баъзида аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Аммо бундай косметик восита ишлаб чиқарувчилар чиндан ҳам имкон қадар аллергия қўзғатувчи қўшимчалардан нисбатан камроқ фойдаланишади. Ўз-ўзидан маълумки, «гипоалерген» ёзуви туширилган косметиканинг сақланиш муддати ҳам қисқа бўлади.
Синалган воситангиз панд берса...
Анчадан буён фойдаланиб келаётган пардоз воситаси ҳам аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Сабаблар қуйидагича:
Іаво орқали турли бактериялар тушиши оқибатида пардоз воситасининг таркиби ўзгариб, терида муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ўта таъсирчан тери соҳибалари ҳар қандай пардоз воситасида кўрсатилган яроқлилик муддатининг биринчи ярмидагина улардан бехавотир фойдаланишлари мумкин.
Айтайлик, севимли кремингиз иситгич ёнида ёки қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушиб турувчи стол устида турса, юзингизда пайдо бўлган тошмалардан ажабланманг. Бундай муаммолардан йироқ бўлишни истасангиз, пардоз воситаларини сақлаш қоидаларига доим амал қилинг.
Баъзида турли дори воситалари, кимёвий пиллинг, лазерли муолажалар ёки фотоэпиляция, иммунитетнинг пасайиши туфайли ҳам организм пардоз воситалари билан салбий реакцияга киришиши мумкин.
Олдини олиш қоидалари
Косметик воситаларни қўллаш бўйича йўриқномани диққат билан ўқинг ва унга амал қилинг.
Янги пардоз воситаси сотиб олишдан аввал тирсангингизга суртиб кўринг. 24 соатдан кейин аллергия белгилари кузатилмасагина, уни харид қилинг.
Косметик воситаларни тез-тез ўзгартириб, турли фирмалар маісулотларидан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.
Мевали ниқоблардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг. Агар мева танавул қилганингизда аллергия қўзғатса, ундан тайёрланган ниқоблар ҳам сиз учун хатарли ҳисобланади.
Пардоз вақтида:
терида қичишиш ва ачишиш;
терининг қизариши ва яллиғланиши;
кўз остида кўкимтир доғлар, шиш ва қопчалар пайдо бўлиши;
кўз ўз-ўзидан ёшланиб, говмичча ёки қовоқда тангасимон оқ доғларнинг пайдо бўлиши;
кўп миқдорда ҳуснбузар тошиши;
лабнинг ҳаддан зиёд қуруқлашиши
кузатилганда зудлик билан косметик воситани юзингиздан ювиб ташланг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Саодат ОЧИЛОВА тайёрлади.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|