WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 12 » ПАРИЗОДА: «ҚИЗАЛОҚЛАРИМ БИЛАН УЛҒАЙЯПМАН...»

ПОИСК / IZLASH:

22:24
ПАРИЗОДА: «ҚИЗАЛОҚЛАРИМ БИЛАН УЛҒАЙЯПМАН...»
Паризоданинг нафақат ижодий ютуқлари балки суюкли ёр, меҳрибон она эканлигига ҳам ҳавас қилувчилар кам эмас. Бугун раққоса хонадонида меҳмон бўлар эканмиз у билан ижод эмас, балки шахсий ҳаётига оид саволлар билан юзланишга қарор қилдик. Суҳбатдошимизнинг оилавий ҳаёти, ўй-фикрлари сизни ҳам бефарқ қолдирмаса керак...

Суҳбатдошимизнинг хонадонига ташриф буюрганимизда ширингина қизалоқнинг шодон кулгуси қулоғимизга чалинди. Бу Паризоданинг тўнғич фарзанди Эъзоза. Ижодий гуруҳимиз билан саломлашган қизалоқ ҳам ойисига ҳамроҳ бўлиб бизни ичкарига таклиф этди.

–     Қизингиз дастёрингизга айланибди.

–     Нимасини айтасиз. Ҳозирданоқ менга ёрдам бериб, бир нима ишларни қилиб юради. Ўзи кичкинагина бўлса ҳам кўмаги катта.

–     Суҳбат аввалида иккинчи бор она бўлганингиз билан табриклаймиз. Кичик маликамиз кўринмайди?

–     Эндигина ухлади. Лекин сира хавотир олманг, у ўзини ҳеч ҳам кўп куттирмайди. 15 дақиқа ўтар-ўтмас уйғониб қолади.

–     Ундай бўлса, тезгина суҳбатлашиб олайлик. Яна бир карра оналикparizoda3
бахтини ҳис этиш...

–     Чексиз ҳаяжон, бахт ва қувонч... Шукр, икки қизалоқнинг онасиман. Қалбимдаги ҳис-ҳаяжон, шодликни сўз билан изоҳлаш қийин. Иккинчи қизимни дунёга келтирганимда илк бор она бўлганимдан ҳам кўпроқ қувондим. Аммо биринчи ҳомиладорлик билан иккинчисини солиштирсам, фарқи катта бўлди. Эъзоза туғилганида чилла вақтида инжиқлик қилиб йиғлайверганидан нима қилишни билмай унга қўшилиб йиғлагандим. Бунисида эса тажрибам ошган кўринди, ҳамма нарсани осонлик билан бажардим. Аммо шундай бўлса ҳам иккита фарзанднинг онаси бўлиш, барибир, қийин. Бирини тинчитиб олсанг, иккинчиси бирор-бир қилиқ қилиб турган бўлади. Югур-югур билан куним қандай ўтиб кетганини билмай қоламан.

–     Қизларингиз онасининг эркасими ёки дадасининг?

–     Катта қизим Эъзоза ҳудди менинг ўзим. Эркатой, маҳмадона, чаққон, баъзида қайсарлиги тутса, ҳеч кимга қулоқ солмайди. Уйдагилар ҳам «Худди ўзингнинг болалигинг» деб кўп айтишади. Иккинчи қизим эса қуйиб қўйгандек дадасининг ўзи. Иккиси икки хил. Эъзозанинг шўхлиги чақалоқлигидан маълум эди. Садия эса бироз беғам. Таглиги тоза, қорни тўқ бўлса, ортиқча ҳеч кимни безовта қилмайди.

–     Эъзоза синглисига рашк қилмаяптими?

–     Туғруқхонадан қайтганимда қизим хомуш, ҳеч ким билан гаплашмасдан аразлади. Бундай ҳолатда болалар, ҳамма эътибор чақалоққа қаратилаётганидан ҳафа бўлар экан. Мени эса булардан хабарим йўқ эди. Катталар маслаҳати билан айёрлик қилиб, онамнинг тажрибасидан ўтган бир ишни қилдик. «Қизим қара сенга чақалоқ мана бу ширинликни олиб келибди. Бу қўғирчоқ сенга синглинг Садиядан совға», деб уларни бир-бирига таништирдим. Бироз вақт ўтгач эса Эъзоза у билан ўзи вақт ўтказишга, йиғласа, ўзича овутишга уринадиган бўлди. Ҳозир эса унинг меҳрибонлиги ҳаммамиздан ўтади. Садияга айтиб берадиган алласини эшитсангиз, ҳайрон қолардингиз. Шириним, асалим, гўзалим, эркатой, синглим, деб бешик тебратиб қўяди (кулади).

–     Ижодни бошлаб юборибсиз.

–     (жилмайиб) Касбим шуни тақозо этади. Ансанбльни назоратсиз қолдириб бўлмайди. Олдиндан режалаштирилган ишларни вақтида бажариш керак. Бундан ташқари, яхши кунларига айнан мени таклиф қилишни ният қилганлар кўп экан, рад этсам, хижолат бўламан. Бундан ташқари, бу йил тўртинчи босқичда таҳсил олаяпман. Шунинг учун бироз вақт уйда ўтириб чилладан чиққач, ишга киришиб кетдим.

–     Ўқиш, иш, фарзандларингизга ким қараяпти? Ё энагага топширганмисиз?

–     Энага ёллаш ҳақида, ҳатто, ўйламаганман ҳам. Очиғи, уларга фарзандларимни ишонмайман. Онам ва оила аъзоларим ёрдам беришаяпти. Улардек қизларимни ҳеч ким парвариш қилолмайди. Волидам қизларимга мендан-да кўпроқ меҳр беради.

–     Йиллар ўтиб, фарзандларингиз билан бирга кам вақт ўтказганман деб афсусланиб қолмайсизми?

–     Имкони бўлса-ю, ҳар бир дақиқамни улар бирга ўтказсам дейман. Эъзоза билан бирга турли тўгаракларга бориб, ўйингоҳларда маза қилиб вақт ўтказгим келади. Аммо доим ҳам бунинг иложи бўлавермайди-да. Бироқ бўш вақт топдим дегунча, албатта, уларнинг ёнида бўламан.

–     Болалар тарбиясида ким қаттиққўлроқ, сизми ё турмуш ўртоғингиз?

–     Мен кўпроқ эркалатаман. Улар билан кам вақт бирга бўлганим учун барча истакларини бажариб, шу тариқа айбимни ювсам керак. Турмуш ўртоғим эса эркалатиш билан бирга бироз қаттиққўлликни ҳам унутмайди. Агар ҳаддан ташқари хархаша қилаверса, «Асал қизим бўлмай қоласан», дейди. Бунга жавобан эса қизим дадасини айтганини қилишга уринади. 

–     «Менинг юртим» телеканалида эфирга узатилган «Қайнона-келин» сериали жуда оммалашди. Сизни айёр келин образида кўриб, балки ҳаётдаги Паризода экранда гавдаландимикан деб ўйлаб қолдим?

–     Қайнонамга билан она-боладек муносабатда бўлганимиз учун ҳеч қачон айёрлик қилмайман. Аслида, ким билан бўлмасин, ўзимни табиий ва ростгўй тутишни яхши кўраман.

parizoda1
–     Экрандаги қаҳрамонингиз билан ўхшаш жиҳатларингиз борми?

–     Суратга олиш жараёнида ўзимни қайтадан ёш келинчак бўлиб қолгандек ҳис қилдим. Келинликда кийган либосларимда роль ўйнадим. Бу ҳам ўзига хос руҳият бағишлаб турди. Ролимдаги характерни кўрсатиб беришда эса киноларда кўрган келинлар образидан фойдаландим.

–     Актрисаликка бефарқ эмаслигингизни биламиз, балки бирор-бир жиддийроқ ролни синаб кўрарсиз?

–     Илгари таклифлар бўлганди. Аммо ўзим қувноқ, шаддод қиз бўлганим учун ижро эта олишимга кўзим етмади. Режиссёрлар «Ҳаётингдаги нохуш воқеани эслаб йиғла» дейишса, тушунмасдим. Йиғлаш қўлимдан келмаган. Чунки ҳаётимда ёмонлик кўрмаган инсонман. Шунинг учун ўша пайтдаги жиддий драматик ролларни рад этганман. Бугун эса ёшим улғайиб, ҳаётнинг оқу қорасини кўриб, жиддий ролларни ўйнаб бера олишимга кўзим етаяпти.

–     Сизни нотабиийликда танқид қилувчилар ҳам топилади...

–     Паризода пластик операция қилган, унинг гўзаллиги сунъий, деган гапларни ўзим ҳам жуда кўп бор эшитганман. Тўғри, замонавий косметология имкониятларидан фойдаланиб ростушовка қилганман, лабимга гель қуйдирганман. Аммо буларга анча бўлди. Илгари бошқаларга қизиқиб фойдалангандим-да. Лекин табиийликка ҳеч нарса тенг келмайди.

Оила ва санъатни тенг маромда олиб боришга ҳаракат қилаётган суҳбатдошимнинг гапларини тинглаб, унда ўзи таъкидлагандек жиддийлик, масъулиятни сездим. Ахир оилавий юмушлар билан санъатдаги фаолиятни бир вақтнинг ўзида эплашни ҳамма ҳам удасидан чиқа олмайди. Унга бугунгидек шижоат ва самимийлик ҳеч қачон тарк этмасин, дея тилак билдириб, хонадонини тарк этдик.

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 278 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016