WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 30 » Пойтахт техника бозорларидан телевизор танлаймиз

ПОИСК / IZLASH:

18:17
Пойтахт техника бозорларидан телевизор танлаймиз
Ҳозирги кунда кўпчилик асосий вақтини интернет тармоғидаги кўнгилочар воситалар билан ўтказишни афзал билади. Рост, дунё янгиликларини, турли телеканаллар ва радиостанциялар дастурлари билан  "ўргимчак тўри” орқали танишиб бориш мумкин. Ва албатта турли мессенжерлар сизга истаган кишингиз билан электрон мулоқот қилиш имконини беради.

Дейлик, бугунги радио ҳайдовчиларнинг энг мақбул ҳамроҳи бўлса, телевидение ҳали-ҳамон аҳоли ўртасидаги энг оммабоп ахборот воситаси бўлиб қолаётир. Чунки, оила даврасида телевизор кўриб, чақчақлашиб ўтиришга нима етсин? Шу боис, телевизор танлашда унинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олиш талаб этилади.

Бугун техника олами шиддат билан ривожланмоқда. Телевизор ишлаб чиқарувчилар ҳам ана шу янгиликларни эътиборга олишади, албатта... Дейлик, йигирма йиллар илгари рангли телевизорлар, масофадан бошқариладиган пультлар ҳашамдорлик белгиси саналса,  бугунги кунда истеъмочиларнинг талаблари ҳам, телевизор имкониятлари ҳам сезиларли даражада ортган.

Ҳажм аҳамиятга эга!

Хўш, янги телевизор харидида нималарга эътибор қаратиш лозим? Биринчи навбатда экран диагоналига эътибор қаратинг. Агар хонангиз майдони катта бўлса, ТВ ҳажми ҳам шунга муносиб бўлиши керак. Ошхона, ётоқхона ёки кичикроқ хоналар учун ихчамгина, дейлик 32 дюйм (81 см) диагоналга эга экранли телевизорлар кифоя қилади.

Нархи  1 млн 200 минг сўмдан бошланади.

Зал ёки меҳмонхонага қўйилидагин телевизор экрани диагонали 40 дюймдан (101 см) бошланади. Шунда сиз экранга унча яқин ўтирмасангиз ҳам бўлади. Бу кўриш қобилиятингизни турли хавф-хатардан асрайди. Шунингдек, бундай катта экранли телевизорлар томошабинлар сонининг ҳам кўпроқ бўлишига имкон беради.

Оддий,  40-42-дюймли телевизорлар нархи ўрнатилган функцияларига қараб  2 млн сўмдан бошланади.

 Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда, барча замонавий телевизорларда флешка, ташқи хотира ташувчилар (қаттиқ дисклар) ўрнатиш ва у орқали фильмлар, фотосуратлар томоша қилиш ва мусиқа тинглаш имкониятлари мавжуд.

"АҚЛ” қанча туради?

Замонавий тил билан айтганда  Smart-TV ёки "ақлли” телевизорлар сизга бироз  қимматга тушиши мумкин. Уларда компьютерга уланмаган ҳолда, интернет тармоғидан фойдаланиш имкони мавжуд. Веб-браузер билан ишлаш жараёни эса, масофадан бошқариш пульти ёрдамида бажарилади. Айрим телевизорларда 3D функцияси мавжуд. Бу эса, махсус кўзойнаклар ёрдамида тасвирларни кенг ҳажмда ва аниқ-тиниқ кўриш имконини беради.

Бундай телевизорларни 3 млн сўмдан бошлаб сотиб олиш мумкин.  

Ўта юқори имкониятларга эга панеллар янада қимматроқ туради. Масалан, 40 дюйм (101 см) диагоналли, 3840x2160 нуқтали  (оддий телевизорлардан икки баравар юқори) "ақлли” телевизорлар нархи 5 миллион сўмдан бошланади.

Агар сизга янада каттароқ, аниқ тасвирли телевизор керак бўлса, 50, 55 ва  ҳатто 65 дюймли моделларга қизиқиб кўришингиз мумкин.

Уларнинг нарзхи  6 млн сўмдан бошланиб,  25 млн сўмгача боради. Уларнинг кўпчилиги 3D функциясига эга, янада қимматроқ нусхаларда эса, қайрилма экранлар мавжуд бўлиб, тасвирни янада аниқ ва ёрқин кўриш имконини беради.

Тасвирлар ёрқинроқ бўлса...

Телевизор харид қилаётганда, ишлаб чиқариш жараёнида қўлланган технологияга эътибор қаратинг. Бу ерда тафовут фақат тасвирни индивидуал қабул қилишда кўзга ташланади. Ҳозирги кунда суюқ кристалли,  LED ва плазмали панеллар кенг тарқалган.

Ҳозирги пайтда суюқ кристалли панелларга талаб анча юқори. Ёрқин тасвирларни эса,  LED-экранлар, суюқ кристалли панеллар тақдим этади. Уларда лампочкалар ўрнида светодиодлар қўлланилади. Бу тасвирни имкон қадар майин, сифатли қилиб кўрсатади, нархи ҳам албатта, шунга яраша бўлади.

… Янада аниқроқ

Энг контарстлиси плазмали телевизорлар саналади. Лекин уларда экран ҳар доим ёрқин бўлавермайди. Фақат уйингизга алоҳида ҳашамат ва салобат бахш этишини айтмаса...

Айни вақтда, бундай телевизорлар кўзларни қувнатадиган, рангларга бой ва ёрқин  тасвирларни кўришга мослашган. "Шарҳ бурчаклари” ҳам ушбу ТВларнинг ўзига хос жиҳатларидан. Бундай телевизорни ён тарафдан кўраётган томошабинлар ҳам ноқулайлик сезишмайди. Бироқ, суюқ кристалли экранлар ҳақида бундай дейиш қийин. Бундай телевизорларни ён тарафдан кўрилганда, ранглар акси тўлиқ етиб бормайди.

Шу билан бирга ҳар учала турдаги телевизорлар сифатли ва чидамлилик жиҳатидан бир-биридан қолишмайди.

 Кейинги вақтларда ишлаб чиқарувчилар бундай экранларни мобил қурилмалардан "кўчирилган” IPS технологиялари билан тўлдиришмоқда. Улар ёрдамида тасвир ва овоз сифати сезиларли даражада яхшиланади.

 "Рақам”лар ортида...

Танлов давомида эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муҳим жиҳат бу катта ҳажмли рақамли телевидениени кўриш картаси остида махсус бўлмалар борлигидир. Қувонарлиси, мамлакатимизда рақамли телевидение имкониятлари кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Бу ҳар биримизга эшиттириш ва дастурларни юқори сифатда томоша қилиш имконини беради.

Дарвоқе

Агар сиз тасвирга унча талабчан бўлмасангиз, бу функциянинг сизга кераги йўқ. Бусиз телевизор сизга бироз арзонроққа тушади.

Яхшироқ эшитай десангиз...

Албатта, биз томоша давомида лаззат олишни истаймиз. Шу боис тасвир ҳамиша тиниқ, чиройли овозга жўр бўлиши керак. Бу бирор мусиқали дастур, фильм томоша қилишда катта аҳмиятга эга. Қоидага кўра, кўпгина телевизорларда 20 ватт қувватга эга динамика ўрнатилган бўлади. Бироқ, янада каттароқ ҳажмли овозлар учун қўшимча акустик тизимларни  харид қилишга тўғри келади.  Бу албатта уй кинотеатри жамланмаси бўлиши шарт эмас, масалан, компьютерларга мўлжалланган карнайли овоз кучайтиргич бўлиши ҳам мумкин.

Хулоса ўрнида

Смартфон, телефон, планшет, компьютер ёки ноутбукларга нисбатан бугун телевизорлардан сал камроқ фойдаланмиз. Шу боис бу ерда телевизорнинг тавсифи ва частотаси  эмас, сизнинг дидингиз ва танловингиз муҳим аҳамиятга эга.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 184 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016