WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 7 » Президент Ислом Каримов Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини йўллади

ПОИСК / IZLASH:

19:27
Президент Ислом Каримов Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини йўллади
Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!

Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман. 

Мана шу байрам кунларида биз – юртимизнинг кексаю ёш барча-барча эркак зоти, мард ўғлонлари ҳақиқатан ҳам Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш аёл сиймоси олдида, авваламбор, меҳрибон оналаримиз олдида бош эгиб, таъзим бажо келтирамиз. 

Мунис опа-сингилларимиз, вафодор умр йўлдошларимиз, дунёдаги энг чиройли, латофатли қизларимизни табриклаб, уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларимизни, чуқур ҳурматимизни изҳор этамиз, жажжи қизалоқ набираларимизни бағримизга босиб, чин юракдан қутлаймиз. 

Шу кунларда ҳаммамизнинг тилимизда, дилимизда бўлган бир фикрни ҳеч иккиланмасдан айтишни зарур деб биламан. 

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Чиндан ҳам, ўзининг беқиёс меҳри ва фидойилиги, сабр-қаноати ва чидамлилиги билан хонадонларимизда, бутун жамиятимизда тинчлик-хотиржамлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаб, ҳаётимизга файзу тароват бағишлайдиган, тунлари бедор бўлиб, болаларимизни баркамол инсонлар, Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари этиб вояга етказадиган ким? 

Меҳрибон ва оқила аёлларимиз эмасми? 

Умр йўлларимизда қандай оғир синов ва машаққатлар дуч келмасин, уларни енгиб ўтишда руҳимизни кўтариб, кучимизга – куч, ғайратимизга – ғайрат қўшадиган инсонлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, дунёдаги энг мўътабар зотлар, қалби дарё аёлларимиздир. 

Шу маънода, Алишер Навоий бобомизнинг "Аёллар – фаришталарнинг опа-сингилларидир” деган ҳикматли сўзларида қандай чуқур маъно борлигини, ўйлайманки, ҳаммамиз яхши тушунамиз. 

Ҳурматли юртдошлар! 

Биз ўз олдимизга қўйган олий мақсадимизга эришиш йўлида, яъни жаҳондаги энг тараққий топган, демократик ва эркин давлатлар қаторига кириш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, халқаро майдонда мамлакатимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришда, мухтасар қилиб айтганда, бугун Ўзбекистонимиз қўлга киритаётган улкан марраларда – бу қайси соҳа, қайси касб-ҳунар бўлмасин, уларнинг барчасида аёлларимизнинг муносиб, буюк ҳиссаси борлигини миннатдорлик билан таъкидлаймиз. 

Бу ҳақда гапирганда, хотин-қизларимизнинг нафақат кундалик турмушда, балки давлат миқёсидаги энг муҳим масалаларни ҳал қилишда ўрни ва роли тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этишни зарур деб биламан. 

Бугунги кунда юзлаб депутат аёлларимиз Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларда халқ вакиллари бўлиб фаолият кўрсатаётгани, давлат ва жамият бошқарувида, сиёсий ва ижтимоий ҳаётимизда, фуқаролик институтлари ва нодавлат тузилмаларда қанчадан-қанча опа-сингилларимиз эл-юрт манфаати учун жонбозлик билан хизмат қилаётганини ҳурмат билан эътироф этамиз. 

Биз учун устувор аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия, маданият ва илм-фан соҳаларида меҳнат қилаётган ходимларнинг 73 фоизини, соғлиқни сақлаш тизимида 75 фоизини, ишлаб чиқариш тармоқларида 42 фоизини, қишлоқ хўжалигида 43 фоизини айнан аёллар ташкил этаётгани уларнинг ҳақиқатан ҳам бирор-бир соҳада ҳеч кимдан қолишмаслигини кўрсатади. 

Ҳозирги вақтда мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар самарали бошқариб, барчага ўрнак ва намуна бўлиб келмоқда. 

Мен жойларда бўлиб, мана шундай ўзининг қадр-қимматини, ҳаётнинг пасту баландини яхши биладиган, келажакка катта ишонч билан қараб, сидқидилдан меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз билан учрашиб, суҳбат қурганда, очиғини айтишим керак, ўзим учун катта таассурот, маънавий-руҳий қувват оламан.

Жамиятимиз тараққиётини бугунги юксак босқичга кўтаришда дунёда ўхшаши кам бўлган ноёб тузилма – маҳалла фаолларининг, хусусан, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаётган, кўпни кўрган, жонкуяр опа-сингилларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлиги барчамизни албатта қувонтиради. Элу юртимиз ўртасида соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, хонадонларда турли гинаю аразларнинг олдини олиш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзини аямасдан меҳнат қилаётган ана шундай минг-минглаб аёлларимизга ўз номимдан, халқимиз номидан самимий ташаккур изҳор этишни ўзимнинг бурчим, деб биламан. 

Азиз опа-сингиллар! 

Биз Ватанимиз мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб юртимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш каби муҳим вазифаларни давлат сиёсати даражасига кўтарганимиз ва бу соҳада амалга ошираётган ишларимиз бугунги кунда жаҳон миқёсида ҳавас билан тан олинмоқда. 

Бу ҳақда кўп гапирмасдан, биргина 2015 йилнинг ўзида тадбиркор аёллар учун ажратилган кредитлар 1 триллион 255 миллиард сўмни ёки 2014 йилга нисбатан 130 фоизни ташкил этганини айтиш кифоя, деб ўйлайман. 

Ҳеч шубҳасиз, бундай кўмак ва ёрдам хотин-қизларнинг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги муносиб иштирокини таъминлашда муҳим амалий қадам бўлмоқда. 

Ўтган йили касб-ҳунар коллежларини битирган 230 мингдан кўпроқ қиз болалар ишга жойлаштирилгани, тадбиркорлик соҳасида ўз ишини бошлаётган 6 мингдан ортиқ ёш қизларга 51 миллиард сўмдан зиёд кредитлар ажратилгани ҳам опа-сингилларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш борасидаги салмоқли ишларимиз қаторига киради. 

Шу билан бирга, кейинги икки йилда 2 минг 80 та хонадонга мўлжалланган 57 та кўп қаватли "Камолот” уйлари барпо этилиб, ёш оилаларга берилгани, минглаб ёшларимиз учун имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитлари ажратилгани ва бундай тадбирлар изчил давом эттирилаётганини қайд этиш ўринлидир. 

Шулар ҳақида сўз юритар эканмиз, 2015 йилда 1 минг 668 нафар спортчимиз, жумладан, 567 нафар қизимиз халқаро мусобақаларда иштирок этиб, 983 та медалга эришгани, иқтидорли фарзандларимиз нуфузли халқаро танловларда 137 та совринли ўринни, жумладан, 76 та гран-прини қўлга киритганини юртимизда соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишларимизнинг амалий натижаси сифатида қабул қиламиз. 

Айни вақтда хотин-қизларимиз учун янада қулай шароитлар яратиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ўз билим ва профессионал малакасини амалда намоён этиши учун кенг йўл очиб бериш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак. 

Айниқса, жондан азиз фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган инсонлар қилиб камол топтириш, аввало, қиз боланинг тақдири ҳақида ғамхўрлик қилиш, уни бамисоли жамиятимизнинг гулидек тарбиялаб, вояга етказиш, бўлажак оиланинг бахтли бекаси сифатида кўриш вазифаси, яна ва яна бир бор айтаман, барчамизнинг энг олий мақсадимиз бўлиши даркор. 

Нега деганда, бунинг негизида халқимиз, миллатимизнинг ҳаёти, келажаги билан боғлиқ оддий ва шу билан бирга, ўта масъулиятли ҳақиқат мужассам бўлиб, уни ҳеч қачон унутмаслигимизни истардим. Яъни, қизларимиз тимсолида биз авваламбор бўлғуси оналарни, ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом авлодни ўзимизга тасаввур қиламиз, наслимиз давомчиларини кўрамиз. Ҳеч шубҳасиз, қиз бола соғлом, билимли, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлса, у қурадиган оила ҳам, бу оиланинг меваси бўлмиш бола ҳам соғлом ва бахтли бўлади. Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият барқарор ва фаровон бўлади. 

Ҳаммамиз яхши тушунамизки, мамлакатимизда 2016 йилнинг Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши аввало ана шундай эзгу мақсадга хизмат қилади. Ушбу дастур доирасида жами 7 триллион 483 миллиард 300 миллион сўм ва 194 миллион 400 минг доллар ҳажмидаги ишларни амалга ошириш белгиланганининг ўзи, ўйлайманки, унинг миқёси ва кўлами қандай улкан эканидан далолат беради.

Дастурда белгиланган, кундалик ҳаётимизда энг муҳим эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишлар ҳақида гапирганда, биринчи навбатда, тиббиёт масканлари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, акушер-гинекологлар, болалар шифокорларининг малакасини юксалтириш, она ва боланинг соғлиғидан мунтазам хабар олиб, уларга тегишли ёрдам кўрсатадиган патронаж ҳамширалар сонини кўпайтириш каби ўта долзарб масалалар бундан буён ҳам диққатимиз марказида бўлади.

Юртимизда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, ёшларимизнинг онги ва қалбини бизга мутлақо ёт бўлган зарарли оқим ва таъсирлардан, "оммавий маданият” хуружларидан сақлаш, оилаларда, маҳаллаларда олиб бораётган тарбиявий ишларимизни янги босқичга кўтаришни бугун тобора кескинлашиб, мураккаблашиб бораётган ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб этмоқда. 

Ана шундай ўткир масалаларни ечишда мен сиз, муҳтарама аёлларимизга, сизларнинг ақл-заковатингиз, олижаноб фазилатларингизга таянишимни, сизларни ўзимнинг энг яқин маслаҳатчиларим ва сафдошларим, деб билишимни фурсатдан фойдаланиб бугун яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман. 

Азиз ва қадрли опа-сингилларим! 

Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман. 

Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!
Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! 
Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, элу юртимиз ардоғида бўлинг, азизларим, меҳрибонларим!


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 115 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016