Жуфтлик фарзандли бўлганидан кейин ижодий танаффус қилди
Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва америкалик хонанда Ник Жонас ота-она бўлгандан кейин илк бор оммага кўриниш берди.
Жуфтлик январь ойининг охирида ота-она бўлганини оммага эълон қилди. Шундан сўнг улар ижодда ҳам танаффус қилди ва фарзанд тарбияси билан шуғулланаётганини айтди


Аввалроқ Приянка Чопра илк бор Ник Жонас билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритган эди.

Болливуд юлдузи Приянка Чопра ўзидан 9 ёш кичик турмуш ўртоғи Ник Жонас билан ажрашиши ҳақида тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди.
Унинг Instagram’даги саҳифасидан турмуш ўртоғининг фамилиясини олиб ташлаши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Приянка Чопра маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида бу миш-мишларга жавобан ижтимоий тармоқлардаги ҳаёт унга ёқмаслигини, бу миш-мишлар ёлғон эканини, шунчаки ўзи ва турмуш ўртоғи учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида шу ишни қилганини айтди.
«Агар мен ижтимоий тармоққа фотосурат жойлаштирсам атрофдагилар уни дарров муҳокама қилади. Ижтимоий тармоқларнинг ҳаётмизга таъсири туфайли кўплаб муаммолар юзага келади. Мен уларга аҳамият бермайман. Мен ва турмуш ўртоғим ҳақида тарқалган миш-мишлар ёлғон, бу ишни хавфсизликни таъминлаш мақсадида қилдим», — дейди Приянка Чопра.
Маълумот учун, Приянка Чопра ва Голливуд хонандаси, актёр Ник Жонас 2018 йил декабрь ойида турмуш қурди. Уларнинг тўйи тўрт кун давом этган. Никоҳ маросимига Болливуд ва Голливуднинг таниқли инсонлари ташриф буюрган.