WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 3 » “ПРОКУРОР” ВА “МХХ ХОДИМИ” БЎЛИБ ОДАМЛАРНИ ЧУВ ТУШИРГАН ФИРИБГАР ФОШ ЭТИЛДИ

ПОИСК / IZLASH:

08:57
“ПРОКУРОР” ВА “МХХ ХОДИМИ” БЎЛИБ ОДАМЛАРНИ ЧУВ ТУШИРГАН ФИРИБГАР ФОШ ЭТИЛДИ
Бели оғримай пул топишни одат қилган, бу йўлда ҳар қандай қабиҳлик ва фирибгарликка қўл урадиганлар афсуски орамизда бор. Бош прокуратуранинг "Ҳуқуқ” газетаси тақдим этаётган бир жиноят тафсилоти ана шундай оғирнинг остидан, енгилнинг устидан юриб мўмай пул топишни касб қилиб олган, ҳатто бу мақсади учун давлат органи, аввалига "прокуратура ходими”, кейин эса "Миллий хавфсизлик ходими” сифатида қалбаки ҳужжат тайёрлаб жиноий ҳаракатларни содир этган олтиариқлик Эгамберди Ҳожибековнинг қилмишлари ҳақида. 

Гарчи Эгамберди Ҳожибеков бир неча бор суднинг қора курсисида қилмишлари учун сўроқ қилиниб, жавобгарликка тортилган бўлса-да, тавбасига таянмай жиноий қилмишини давом эттираверди.  Ёлғонни ямламай ютиши, сувга олиб бориб суғормай келиш "усул"ларини "та- комиллаштирди". Баланд парвозга шайланган Эгамбердига Олтиариқ торлик қилиб қолди, мамлакат бўйлаб "ов"га чиқди. Қуйида жиноий тафсилотлар "қаҳрамони”нинг ана шу "ов” ҳаракатларидан айримларига тўхталамиз.

БИРИНЧИ "ОВ”: 13 МИНГ $ ЭВАЗИГА ОЗОДЛИК ВАЪДАСИ

2006 йил сентябрь ойида Янгийўл шаҳрида Худоберганга (жабрланувчиларнинг исм-фамилиялари ўзгартирилган) ўзини прокуратура ходими "Баҳодир" деб таништириб, меҳмондорчиликда мезбоннинг Фарғона шаҳрилик таниши бўлган Мунисахоннинг наркотик модда би¬лан ушланиб қамалган поччаси Алибек Шарипжоновни қамоқдан чиқаришни ваъда қилиб, хизмат ҳақи учун ўн уч минг доллар сўрайди. "Прокуратура ходими Баҳодир”нинг сўзларига ишонган аёл аввалига бўлиб-бўлиб, 8500 АҚШ дол- лари, сўнгра пойтахтнинг Беруний даҳасида кўришиб, яна 4500 доллар берди. "Прокура¬тура ходими" аёлни шаръий никоҳлаб ҳам олди. Унинг Тошкент шаҳридаги уйида яшаб юрди. Мунисахон поччаси Алибекнинг иши судга ошганидан кейин шубҳалиниб қолди. Аммо "Баҳодир" уни тинчлантиришни ҳам уддасидан чиқди:

—  "Суд ҳукмини ўқийверсин. Қамоқхонадан олиб чиқаман". 

Аммо вилоятга "хизмат сафарига" кетганича Мунисахонга қайтиб қора- сини кўрсатмади. 

ҲОЖАТБАРОР ТАНИШЛАРДАН 250 МИНГ СЎМГА "ГУВОҲНОМА”

У шу тахлит яна бир "ов”ни амалга ошираётганда, қўлга тушиб орада яна бир бор судланиб чиқди. Озодликка чиққач, ўзини савдога уради. Бу борада унинг тинчини таъминлаш учун сохта ҳужжатлар тайёрлаб берувчи ҳожатбарорлар топилади. Уни фотоаппаратида суратга тушириб, уч кун ичида 250 минг сўм эвазига бир қарашда ҳақиқийсидан фарқлаб бўлмайдиган қалбаки гувоҳномани қўлига тутқазишди. Тошкент шаҳридаги бозордан ҳарбий китель ва шим, қалбаки гувоҳномани кўрсатиб, дўкондан полковник погонини олди. Фирибгар аввалига ўзини миллий хавфсизлик хизмати ходими "Баҳодир Эргашевич Нурмуҳаммедов", дея таништириб юрди. Кейин ўзини ўзи бошқа "лавозимга кўтарди". "Республика Ҳарбий прокуратурасида бўлим бош- лигининг ўринбосари, жазони ижро этиш муассасалари устидан назорат қилувчи "кура¬тор" бўлиб ишлайман", дея Тошкент шаҳри, вилоят ва туманларда нафақат тажрибасиз, содда, ҳатто ўқимишли, оқ-қорани таниган фуқароларнинг ҳам ишончига кириб, уларни чув тушираверди.

* * *

НАВБАТДАГИ ЎЛЖА: УМРА САФАРИ УЧУН 3 000 $

Аширжон Даллиев Ўртачирчиқ туманилик ўртоғи Давронни йўқлаб бориб, чойхонада "Нурмуҳаммедов Баҳодир Эргашевич, миллий хавфсизлик хизмати ходими" билан та¬нишади. Ана шу танишув фирибгарнинг фош этилишидаги биринчи қадам бўлган, дейиш мумкин.

* * *

"Полковник Баҳодир Нурмуҳаммедов" ҳар ойда водийдаги жазони ижро этиш муассасаларини "назорат қилгани" ташриф буюрар, Аширжон уни Қўқон шаҳрида кутиб олиб, айтганини бажо келтирарди.

Аширжон маҳалладоши Турғунбой аканинг Умра сафарига бориш масаласида ёрдам бериш учун пол¬ковник "Баҳодир ака"дан илтимос қилди. "Полковник” навбатдаги сафари чоғида Турғунбой ака билан ўғлини Аширжон ёрдамида учрашади ва улардан уч минг АҚШ доллари, отахон ва турмуш ўртоғи паспортларини олди. Бир ҳафтадан кейин яна кўришиб, Турғунбой акага арзон нархда "Isuzu" автомобилини олиб берадиган булди. Ундан бўлиб-бўлиб 37 минг АҚШ долларини олиб кетди. Бир ойдан кейин пас¬портларини қайтариб берди. Тез орада машинани олишла- рига ишонтирди. Аммо...

***

КЎЗА КУНИДА СИНДИ...

"Умра " сафари ҳам, "Isuzu" автомобили ҳам чўпчаклигига ишонч ҳосил қилган Тур¬ғунбой Саидов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза ёзди. "Полковник"нинг шериги сифатида Аширжон Даллиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўрилди. Етказилган зарарни — 40 минг АҚШ долларини қоплагани туфайли судланувчига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. "Баҳодир Нурмуҳаммедов" олиб кетган пулларни ўз ёнидан тўлашга мажбур бўлган А.Даллиев уни қидира бошлади. "Полковник" ҳеч қаерда ишламаслиги, асли исм-фамилияси Эгамберди Ҳожибековнинг фирибгарлиги фош этилиб, иши судга оширилганини билгач, бошини чангаллади.

Суд мажлисида фирибгар ўзини МХХ ва прокуратура органлари ходими дея таништириб, жами 19 ҳолатда фуқароларнинг ишончига кириб, алдаб қўлга киритган жуда кўп миқдордаги пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани иқрорлиги, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланди. 

Турли қиёфага кирувчи қалбаки одамга айланган, қал¬баки ҳужжат тайёрлаб фойдаланиш, пора беришга ундаш, фирибгарлик жиноятларини содир этган Э.Ҳожибековга беш йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Ундан жабрланувчиларга етказилган зарар ундириладиган бўлди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 92 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016