WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Ноябрь » 29 » «Пул топиб келиш эрнинг вазифаси» деманг!

ПОИСК / IZLASH:

19:49
«Пул топиб келиш эрнинг вазифаси» деманг!
Ҳар бир оилада иқтисодий қийинчиликлар учраб туради.  Руҳшуносларнинг фикрича, бундай вазиятда оилавий муаммолар кўпайиши кузатилади. Сабаб эса жуфтликларнинг етарли даражада камолотга етмагани ва оилавий барқарорликнинг ўзгарувчанлигидадир. Иқтисодий қийинчилик оила инқирозига сабаб бўлишига йўл қўймаслик эса жуда муҳим...

Иқтисодий қийинчилик — оила ришталари мустаҳкамлиги учун катта синов. Ҳар қандай ҳолатда бир‑бирини қўллаб-қувватловчи, ҳамдард ва ҳамфикр бўлган жуфтликлар бу қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтадилар. Муаммо эса муносабатларининг янада мустаҳкамланишига туртки бўлади.

Инқироз ва эркак

Жамиятшунослар олиб борган тадқиқотларга кўра, эркак ҳаёти давомида иш фаолияти ва оила боқувчиси ролини биринчи ўринга қўяди. Пул топиш мавқеи қанчалик юқори бўлса, омадлилик ҳисси ҳам шунга яраша бўлади. Маълум сабабларга кўра, бу мавқени вақтинчалик бўлсада йўқотиш унинг ғурурига қаттиқ таъсир кўрсатади. У ўзини кераксиз, омадсиз ҳис қила бошлайди, оиласини етарли даражада таъминлай олмагани учун ўзини айбдор сезади. Натижада ўзига бўлган ишончини йўқотган эр тажовузкор, жиззаки, одамови бўлиб, депрессияга тушади.

Бундай ҳолатда оиладаги тотувликни қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин?

Аввало аёл турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаши лозим. Қандай қилиб дейсизми? Бир неча кишига саволлар билан мурожаат этганимизда, қуйидаги жавобларни олдик:

    аёл ҳам эрнинг бу ҳолатини тушуниши;
    ундан ортиқча нарса талаб қилмаслиги;
    сабрли бўлиши;
    эридан ширин сўзини аямаслиги;
    иқтисодий етишмовчилик ўткинчилигини билдириб туриши керак...

Демак, аксарият аёллар қийинчилик онида ўз жуфти ҳалолларига тиргак бўлиб, уни тушунишга тайёр. Ҳамдардлик эркакка дадиллигини қайтаришга, аёлининг ҳар қандай ҳолатда ҳам ундан юз ўгирмаслигига бўлган ишончини орттиради. У нафақат оиласи олдидаги масъулиятни, балки севган инсонларининг доимо ёрдамга ҳозирлигини ҳам ҳис қилиб, ўзини тоғларни қалқон қилишга ҳам қодир сезади.

Танглик қай даражада?

«Пул топиб келиш эрнинг вазифаси» деб қўл қовуштириб ўтириш нодон аёлнинг иши. «Дадаси, хафа бўлманг, иккаламиз ҳамжиҳат ишлаб, оиламизни бу қийинчиликдан олиб чиқамиз», дейди оқила аёл. Кейин тез даромад келтирадиган иш билан шуғулланиш лозим.

Тирикчиликнинг айби йўқ

Бундай пайтда аёл ҳам қўлидан келганча эрига ёрдам бериши керак. Аёллар табиатан ошпазлик ва тикиш‑бичиш ишларини моҳирлик билан бажара олади. Қийинчилик даврида мана шу маҳоратни ишга солиш мумкин. Лекин аёл «мен ҳам рўзғор тебратишга ёрдам бераяпман», деган баҳона билан ўз вазифаларини бажаришни ҳам унутиб қўймаслиги керак.

Гап, гаштак, чойхона каби русумлар бор. Буларни вақтинча йиғиштириб туриш тўғрироқ бўлади. Бу эркакка ҳам аёлга ҳам тегишли. «Шу баҳона пулимиз йиғилиб қолади» дейиш нотўғри. Ҳар куни оз‑оздан келиб турадиган сармоя «йиғилиб қолган пул»дан баракалироқ.

Ишонинг, аҳиллик бўлса, ҳар қандай оила 3 ойдан кейин иқтисодий тангликни, оилага келган кризисни ортда қолдиради.

Бирлашганга толеъ ёр

     

    Оилавий муаммоларда бир‑бирингизни айбламанг.
    Яқинларингизнинг ёрдамидан бош тортманг. «Мен эркакман, ўзим уддалайман, аралашма», деманг. Акс ҳолда улар ўзларини сизга кераксиз ҳисоблай бошлашлари мумкин.
    Руҳшуносларнинг фикрича, қийинчиликлар инсоннинг яширин истеъдодларини кашф этишга ёрдам бераркан. Қийинчилик борми, демак, уни енгиб ўтиш учун куч ҳам етарли. Кўнглингизни туширманг.
    Ҳар қандай ҳолатнинг яхши томонларини кўра билиш лозим. Муаммога хотиржамроқ ёндашишга ҳаракат қилинг.
    Соғлигингиз ва кучингизни асабийлашишга ва «нега бундай бўлди?» деган саволга жавоб қидиришга сарфламанг. Вазиятни борича қабул қилинг. Шунда ечим топиш осонроқ кечади.
    Ишдан бўшаган бўлсангиз, демак, янги соҳаларни кашф этиш ёки ўз соҳангиздаги иш савиясини ошириш, ўқиб-ўрганиш вақти келди. Ишдан кетишни дам олиш, ўзингизга келиш фурсати деб билинг.
    Бизнесингиз инқирозга юз тутдими, демак, иш режангизда хатоликлар мавжуд бўлган. Фаолиятингизни бошқача назар билан ўрганиб чиқиб, янги иш бошлашдан аввал хатоларни бартараф этинг.

Хуллас, иқтисодий қийинчилик ҳам оилавий муносабатларни синаб кўриш учун яхши сабоқ бўла олади. Муҳими, бу дарсдан керакли хулоса чиқара билмоқ. Олдингизга мақсад қўйинг ва унга интилинг. Ёнингизда сизни қўллаб-қувватлашга тайёр оила аъзоларингиз бор, демак, қийинчиликлар сиз учун қўрқинчли эмас.

Мадина 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 14 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016