WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » РАФИҚАМ ОЛДИДА ГУНОҲКОРМАН...

ПОИСК / IZLASH:

06:50
РАФИҚАМ ОЛДИДА ГУНОҲКОРМАН...
— Мен сураткашман. Оддийгина. Болакайлар мени кўришса, «Расмчи амаки» дея қийқиришади. Катталар эса «Мансур расмчи» дейишади. Кимлар учундир баъзи пайтлари жуда керакли инсонман. Баъзиларнингдир наздида эса бўйнига фотоаппарат илиб олганча кун бўйи хиёбонда айланиб юрадиган бекорчи. Аммо мен айнан шу ишимдан завқ оламан. Ахир минглаб бахтли чеҳраларни тасмаларга муҳрлаб, ширин хотираларга бериламан, дардларимни унутгандек бўламан...

***

«Тўғри юрсанг, қоқилмайсан». Отам раҳматли кўп шу сўзни айтарди. Бир умр боғбонлик қилиб, рўзғор тебратган дадам жуда ҳалол инсон бўлган. Болалигимиздан қийинчилик кўриб ўсганимиз учун ҳам доим яхши яшашга, меҳнат қилиб, биримизни икки қилишга ҳаракат қилганман. Бир пайтлари пули кўп одамлар энг бахтли кишилар деб ўйлардим. Бундай қарорга келишимга кичкиналагимда юз берган бир воқеа сабаб бўлса, ажабмас.

Онамнинг айтишича, болалигимда суратга тушишни жуда яхши кўрган эканман. Туман марказидаги хиёбон ёнидан ўтиб қолсак, доим суратхона томон чопар ва суратхонага кириб олиб, стулчага ўтирарканман. Сураткаш амакининг "Ҳозир қушча учиб чиқади” деган гапларини эшитганимда бирам завқланардим. Фотоаппаратдан кўз узмай қушча учиб чиқишини интизор кутардим... Аммо ҳар сафар чироқча лип этиб ёнарди-ю, қушча учиб чиқмасди... Мен эса умидимни узмасдим. Қўл учида кун кўрадиган оила учун ҳар икки кунда сураткашга пул бериш қийин эди. Баъзида сураткаш амаки онамнинг ғамгин кўзларига қараб, буни англарди-ю, пул олмасди. Баъзида эса ёлғондакам суратга олиб қўя қоларди. Бир гал эса онам қаттиқ уришиб берди. Ўшанда чамамда ўн ёшларда эдим. Доимгидек суратхона томон чопаётганимда қўлимдан маҳкам ушлади-да, "Мансур, пулимиз йўқ! Бошқа расмга тушмайсан” деди. То уйга қайтгунча йиғлаганим ҳамон эсимда. Ва ўзимга-ўзим сўз берганман: "Катта бўлсам, бой бўламан! Қушча учиб чиқадиган фотоаппарат сотиб оламан! Болаларни бепул суратга оламан”.

Йиллар ўтиб, суратхона бузиб ташланди. Ўша амаки ҳам оламдан ўтди. Менинг орзуларим ҳам ўз-ўзидан болалик йилларимда қолиб кетди. Гўё улар унутилгандек эди...

***

Ота-онам қийналиб бўлса-да, барча болаларини олий маълумотли қилишган. Мен ҳам ўқишни тугатиб, мутахассислигим бўйича банкда ишлай бошладим. Ҳарактчанлигим, топшириқларни вақтида бажаришим билан раҳбарият назарига тушдим. Секин-секин ишларим ўнгланиб, бўлим бошлиғи бўлдим. Бу орада уйландим, бирин-кетин фарзандларим дунёга келди. Ҳаёт гўзал, бир қарашда жуда бахтли эдик... 

Аммо... хом сут эмган бандалигимга бордимми, ёки пок орзуларим нафс йўлида қурбон бўлдими, адашдим! Тўғри йўлдан кета туриб, билиб-билмай эгри томонга қайрилдим. Йўқ, барига ўзим айбдорман. Кўзимни каттароқ очиб ишлаганимда бунақа бўлмасди. Раҳбарлар, менга маслаҳат солганлар, менинг имзом билан иш битирганлар, булар ўз йўлига. Ўша пайтда ўзим ҳам енгил йўлдан осон юриб кетишни ўйлаганман. Ва охири хатоларим учун жавоб бердим. қонун олдида ва тақдир қаршисида!

Мен-ку уч йиллик жазони ўтаб, яна соғ-омон уйимга қайтдим. қилган айбим учун жавоб бердим. Энди янги ҳаёт бошлайман, болаларим бағримда бўлади деган ўйлар оғушида эдим... Афсус, хатом мен ўйлагандан-да қимматга тушган экан...

***

Севарани мактаб давримдан яхши кўрардим. Нозиккина бу қиз доим ҳимояга муҳтождек туюларди. қишда қор ёққан кезлари танаффус пайтида «Болалар қорбўрон қилса», дея мактабдан чиқишга чўчирди. Жисмоний тарбия дарсларида воллейбол ўйнасак, доим бир чеккада тўпнинг зарбидан қўрқиб ўтирарди. Ўртоқларим билан бу қўрқоқ қизнинг устидан роса кулардик. Аммо дарсдан кейин доим уни уйига кузатиб қўярдим. Бунинг устига, жуда аълочи эди. Деярли барча уйга берилган вазифаларимни Севара тайёрлаб келарди. У ўз кучи билан ўқишга кирди, ўқиди. Ўша биз таълим олган мактабда дарс бера бошлади. Оила қурганимиздан кейин бу ожизгина қизнинг қанчалик иродали, кучли эканлигига амин бўлдим. Меҳрибон, фаросатли. Ҳеч қачон нолимайдиган, доим кулиб турадиган келинидан онам ҳам жуда хурсанд юрарди. қамоқда пайтим ҳам болаларни оқ ювиб, оқ таради. Тинимсиз ҳолимдан хабар олиб турди. Менинг эса виждоним қийналарди. Билардим, ёлғиз боши билан қийналаётганини. Аммо ўзи ҳеч нолимасди. Доим "Ҳаммаси яхши бўлади” дея таъкидлар, хатлар ёзарди. У менга умид, куч берган, аммо дардларини ичига ютган. ҳаммасини кейин аёлим қаттиқ оғриб шифохонага тушгач билдим...

Энг ёмони эса даҳшатли воқеани эшитиб, аввалига қўлларим мушт бўлиб тугилди, шифохона хонасидан отилиб кўчага чиқаётганимда эса шифокор тўхтатди. Ундан янаям даҳшатли гапларни эшитдим-у, бутун танам бўшашиб кетди. Фақат бир савол миямда айлана бошлади: "Наҳотки?”, "Ҳаммасига мен айбдорман...”

***

Бу воқеа қамалган йилим содир бўлган экан. Уч йил Севара ҳаммасини ичига ютиб яшаган.

Катта ўғлимизнинг туғилган кунида Севара кичкина дастурхон тузаган. Кўнглига шодлик сиғмагани сабаб мунғайиб болалар билан ўтирган. Онам, акам ва келинойим билан бир йўқлаб келай дея, уйимизга келишган. Ўша куни маҳалламизда тўй бўлган экан. Қўшнимиз Абдурасил оиласидан ажрашган. Унинг хотини ичкиликка муккасидан кетган эрини икки боласи билан ташлаб кетиб қолди. Ўша кеча Абдурасил тўйда роса ичган-у, чироқ ёниб турган бизнинг уйга кирган. Маст эркакнинг ёлғиз аёлнинг уйига кириб келишидан акам жаҳл отига минган. Ўртада катта жанжал чиққан. Тўйдан қайтаётган барча қўни-қўшни томошага йиғилган. Севара шўрлик эса номусдан ўлай деган.

Эртасига акам Абдурасилникига борган, масалага ойдинлик киритган, ҳаммасини босди-босди қилади. Аммо Севаранинг номи қора бўлиб қолаверган. Энди қўни-қўшнилар у ҳақда бўлмағур гаплар айтишар, хотиним эса доим ишга мунғайиб бориб келар экан. Онам қанча бизникида яшаб тура қолинг деса ҳам кўнмаган, акамнинг юзига қарашга ботина олмагандир-да. Айбсиз айбдор бўлса ҳам ўзини кечира олмаган.

Бу гапларни эшитиб, унинг қанчалик ориятли, номуси кучли аёллигига тан бердим. Аммо буни тан олиш энди ҳеч нарсани ўзгартира олмасди. Кучли сиқилиш, доим шоша-пиша овқатланиш, болаларнинг қорни тўйсин дея ўзи оч-наҳор юриши, кундузлари мактабда дарс бериб, кечаси билан тикувчилик қилиши ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Болалигидан ошқозони хаста аёлим саратон дардига йўлиқишининг сабаблари шу эди...

***

Севарани асраб қолиш учун жонимни беришга тайёр эдим. Бор-будуимни сотиб, уни даволатишга ҳаракат қилдим. Уч йил болаларни онамга топшириб, шифохонама-шифохона юрдик... Барча муолажаларни олдик... Севара эса доим қўлларимни ушлаб ялинарди: "Мансур ака, мен тузалмайман... Ортиқча овора бўлаяпсиз... Болаларни ўйланг... қийнаманг мени...” дея... Мен эса таслим бўлгим келмасди...

Аммо, барибир, қўлимдан ҳеч нарса келмади. Уч боламни чирқиратиб, аёлимни қора тупроққа топширдим.

***

Тўйимиздан кейин туғилган кунимга Севара маошидан фотоаппарт сотиб олиб берган. Кичкина, оддийгина. Совғани бераркан кулиб, "Фақат чиройли бўлганимда суратга олинг мени хўп” деганди. Деярли ҳар куни болаларнинг ҳар бир қадамини суратга олардик. Ўзи эса суратга тушишдан қочар, «Эртага чиройли қилиб сочимни турмаклайман» дея баҳоналар қиларди. Ўлимидан олдин эса альбомизнинг қўлидан қўймаган. "Кўрдингизми, мен қанақа ақллиман. Мана, энг бахтли кунларимизни эслатувчи расмлар бор”, деб айтарди. Аммо унинг мен билан яшаган даврдаги бахтли нигоҳлари муҳрланган сурати йўқ…

Энг оғири, онаси соғиниб алаҳсираб чиқадиган болаларимнинг кўзларига қара олмайман. Йиғлашса, нима деб юпатишни билмайман... Виждоним эса доим азобда... Агар мен қинғир ишларга аралашмаганимда бунақа туҳматларга қолмасди аёлим... Ахир у жуда нозик эди. Бундай бўҳтонларни кўтара олмади... Менинг ориятимни асради... Мен эса уни сақлаб қололмадим...

***

Одамлар энг бахтли кунларида мени эслашади. Мен уларнинг тўйларини, энг қувончли онларини хотира китобига жойлайман. Янги ҳаёт бошлашаётганида ҳужжатга суратга тушишга келишади. Уларнинг орзуларидан, яшашга бўлган умидларидан куч оламан. Шу йўл билан юрагим таскин топишини истайман... Чунки ич-ичимдаги оғриққа чидаш жуда оғир...

Ҳаётимни ҳикоя қилишдан мақсадим эса эркаларга аёлларингизни асранг, уларни қадрланг, ҳаётингиз альбомини фақат чиройли суратларла безатинг дейиш... Мен каби виждон ва соғинч азобида қолманг. Ҳаётингиз ёрқин рангларга тўла бўлсин...

Шоира ШАГИАҲМЕДОВА қоғозга туширди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 347 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016