WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 13 » Рафиқамга ўхшайди, бироқ...

ПОИСК / IZLASH:

20:10
Рафиқамга ўхшайди, бироқ...
— Олти ой илгари автоҳалокат туфайли рафиқам дунёдан кўз юмди. Ўзим ҳам шифохонага тушиб қолдим. Буларнинг бари худди тушда кечаётгандек гўё. Ахир хотинимни еру кўкка ишонмай севардим. Мени бу дунёда ушлаб турган ягона тасаллим ҳам, овунчоғим – қизим. Даволанаётганимда эса бир аёл билан танишиб қолдим. Унинг ҳам эри касаллик туфайли оламдан ўтган, қўлида икки гўдаги билан ёлғиз қолган экан. Тўғриси, туйғуларимга тушунолмай қолдим. У билан тез-тез гаплашиб турганимиз, дардимиз бир бўлгани, балки иккимиз ҳам бир вилоятда улғайиб, пойтахда ишлаганимиз учунми, кўнглимда илиқлик бор. Эҳтимол раҳматлик рафиқамга ўхшаб кетгани учун қандайдир туйғуларни ҳис этаётгандирман, билолмаяпман. Бир-биримизни яқиндан билишимиз учун бироз вақт керак. Лекин уни ўзимга ўргатиб қўйиб, туйғуларим сароб бўлиб чиқса, ҳеч нарса бўлмагандек юролмайман-ку! Шундоқ ҳам ташвиши ўзига етгулик, кўнгли ярим аёлга беҳуда умид бериб, афсусланиб юришни ҳам истамайман. Хотинимга ўхшаб кетса-да, унинг ўрнини боса олмаслигини тушуниб турибман. Шу сабабли ҳам иккиланиб қолдим. Устига-устак, у мендан бироз катта. Маслаҳат беринг, унга уйланайми? Ҳали аёлимнинг йили ҳам ўтгани йўқ.

Умид, 32 ёш, Навоий вилояти. 

Қайнонажон: — Кўнгил деганлари шу бўлса керак, ўғлим. Унга қулоқ солинг, ҳеч қачон алданмайсиз. Сиз ақл билан иш кўрадиган ёшдасиз, бебошлик даврингиз ўтиб кетган. Қолаверса, яхши кўрган хотинингиздан жудолик хам анча улғайтириб қўйган. "Хотинимнинг ўрнини босолмайди" деганингизда сизга раҳмат айтгим келди. Аёлини қадрлаган инсондан ёмонлик чиқмайди. Тақдир экан, начора. Ҳаёт ўз  измида давом этаверади. Фарзандингиз бор, қувончингиз, аёлингиздан ёдгорингиз. Уни тарбиялаш биринчи галдаги вазифа сиз учун! Сиз танлайдиган аёл қизалоғингизга оналик қила олсин. Юрагингиздаги дардингизни ҳар кун бир янгиламасиги, аксинча ҳамдард бўлиши керак, менимча. Унинг ҳам бошига шундай савдо тушган экан, балки тушунар. Бир-бирингизни синаб кўринглар, гарчи ҳаёт қаттиқ синовдан ўтказган бўлса-да, ярим кўнгилнинг ортиқча гап кўтариши қийин. Алам кўрган қалбнинг яраланиши осон. Ёш масаласига келсак, бу асосийси эмас, деб ўйлайман. Турмушнинг иши қийин, унга бировнинг аралашуви, маслаҳат бериши душвор аслида. Бироқ мурожаат қилган экансиз, бурчимизни адо этиб сизга қўнгилдан маслаҳат бердик. Танлов ўзингизнинг қўлингизда... Сизга бахт, омад ва сабр тилаб қоламиз.

Шаҳноза ҳалилова, руҳшунос: — Сўзларингиздан ичингизда қўрқув яширинганлигини тушуниш мумкин. Сиз нафақат ўша аёлга, балки ўзингизга ҳам умид беришдан қўрқаяпсиз. Чунки инсон яқин кишисини йўқотар экан иккинчи бор бу ҳолатга тушмаслиги кафолатланишини истайди. Назаримда, асабларингиз тинчланишига ҳам бироз вақт керакдек. Бунинг устига, янги муносабат бошлаш учун эскисини қўйиб юбориш, тақдирга рози бўлиш лозим. "Агар рафиқам бўлганида эди...” деган фикрлар хаёлингизни банд қилаверса, бир қарорга келишга шошилманг. Бу аёл рафиқангизга ўхшашини айтганингизда, унинг сиймосида турмуш ўртоғингизни излаяпсиз, деган тасаввур уйғонди менда. Бироқ вақт ўтиб, ҳар иккиси бошқа-бошқа инсон эканини тушунганингизда, ҳафсалангиз пир бўлиши мумкин. Бундай вазиятда муносабатларни давом эттириш жуда мураккаб. Маслаҳатим, мутахассис билан туйғуларингиз устида ишланг, қўрқувларингиздан халос бўлганингиздан кейингина янги муносабатлар ҳақида ўйлайсиз. Балки ўша аёл ҳам сиздан эрини излаётгандир… Нима бўлганда ҳам шошилмаганингиз маъқул.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди. 


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 309 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016