WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5133]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [676]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2469]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4107]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7579]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [720]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2633]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [135]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [152]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1687]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [299]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1839]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3196]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 49
Гостей: 48
Пользователей: 1
Dagdaapomia

Kun faolllari:
DonaldPt, Patriottdh, BulasMuff, Nilashigo, Badarextich, GrokinosOvebra, ShaktirnGari, Nuadahold, HugitusInceno, Kelladoraculky, AralsaOblirl, Tolarviaf, CedoraRakaks, Gobeiexcugs, Landagecamp, Mikakreecero, IshnmathVivaxy, GrogisVevy, CorneBouh, BuzanaraFeford, Munirasofe, Ghotusshoown, Bragoreorax, GranisSpat, Buzanraddado, SirargasSlathe, Dagdarnmich, ThorgannBany, TokoraAbubre, Gadalkinc, Vukreeasseld, [Полный список]
Главная » 2017 » Ноябрь » 3 » РАЪНО ШОДИЕВА: «ИЛМИЙ ИШ ЁҚЛАДИМ, ЭНДИ БАДИИЙ АСАР ЁЗАМАН!»

ПОИСК / IZLASH:

10:52
РАЪНО ШОДИЕВА: «ИЛМИЙ ИШ ЁҚЛАДИМ, ЭНДИ БАДИИЙ АСАР ЁЗАМАН!»
Бу актрисадан кўпчилик ҳайиқиб туради. Негаки, ўзига хос феъли, талабчанлиги ва эркалиги бор. Эҳтимол, мана шу жиҳатлар уни севимли санъаткорлар қаторидан жой олишига туртки бўлгандир. Бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ у экранда хунук кўринишдан чўчимайди. Қайтанга грим устаси ҳамда либослар бўйича дизайнерларнинг ишини ҳам енгиллаштириб, керак бўлса, уларнинг вазифасини ҳам бажариб кетаверади. Айни кунларда ҳар доимгидан ҳам банд бўлган Раъно ШОДИЕВА билан "Суғдиёна" газетаси ижодкори самимий суҳбат уюштирди.

— Қўнғироқ қилганимда «Кечки пайт ўқишда бўламан», дедингиз. Касбий малакангизни ошираяпсиз чоғи?

— Бу йил кино оламига кириб келганимга йигирма олти йил бўлади. Йиллар давомида жуда кўп маҳоратли ижодкорлар билан ишладим, ҳар биридан ўрганганим тажрибамни оширди. Ва ҳаётимнинг айни шу палласига келиб, ўзим учун санъатнинг яна бир йўналиши — сценарийнавислик соҳасини кашф қилаяпман. Қўнғироқлашганимизда айтганим шу эди. Биринчи босқичдан ўтолсам, ўқишни давом эттираман, насиб қилса, сценарий ҳам ёзиб кўрмоқчиман.

— Бу фикр хонанда Улуғбек Рахматуллаевнинг «Табиб» клипидан сўнг пайдо бўлмадими?

—Мазкур клипдаги ролимдан кейин бир қанча кутубхоналардан таклифлар тушди «Ёзган китобингизни бизга беринг» деган мазмунда. Мухлислар орасида ҳам «Китобингиз чиқибди, қаердан топсак бўлади» дея сўраганлар кўп бўлди. Ана шулар туртки бўлиб, сценарийнавистлик курсида таҳсил ола бошладим ва бадиий асар ёзиш истаги пайдо бўлди.

— Йигирма олти йил оз-мунча муддат эмас!

— Ижодимни ўн уч ёшимда бошлаганман (кулиб). Вақтнинг ўтишини қаранг!

— Яна кўп йиллар ижод қилишингизни тилаб қоламиз!

— Раҳмат! Айтганингиз келсин!

— Кўпчилик бош ролларда кўринмай қолганингизнинг сабабига қизиқаяпти. Сўнгги суратга тушган фильмларингизда асосан эпизодлардасиз?

— Аввалдан бош ролда ҳам, эпизодда ҳам бирдек суратга тушганман, сон жиҳатдан ҳозиргидан кўпроқ бўлгандир, балки. Сўнгги йилларда эса саноқли фильмларда иштирок этдим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Магистратурада ўқидим, илмий иш ёқладим, учинчи бор она бўлдим, кичкинтойимнинг парвариши учун съёмка ишларини четга суриб турдим. Қолаверса, иккала фарзандим бирин-кетин олийгоҳга ўқишга киришди. Ўғлим Турин политехника университети талабаси бўлди. Қизим Тошкент Педиатрия институти лицейини тамомлаяпти. Болажонларимнинг ширин ташвишлари билан бўлиб, бир муддат кинодан узоқлашдим. Режиссёрлардан яхши таклифлар тушганида эса вақтим зиқлиги боис кўпини қайтаришга тўғри келди. Афсусландим, албатта, аммо ҳозирги пайтда оилам мен учун биринчи ўринда. Тўғри, йигирма олти йил мобайнида яқинларим бирор марта ҳам ижодимга қарши бўлишмади. Аксинча, оилам ҳамиша мени қўллаб-қувватлаб келишган. Лекин кенжатойим дунёга келганидаги оналик ҳисси бошқача бўлди. Ўғлим билан қизимнинг қандай қилиб улғайиб қолганини сезмай қолганман, иш, югур-югурлар билан бўлиб, фарзандларимнинг болалигига тўймаган эканман. Ана шу соғинчни кенжатойимдан топдим. Ўзим боғчасига олиб бораман, бирга шуғулланамиз, болалар майдончаларига борамиз, хуллас, оналикнинг барча завқу шавқини қайтадан туяяпман. Лекин бу билан кинодан ҳам узилиб қолганим йўқ, март ойида «Иснод» деб номланган фильм премьераси режалаштирилаяпти. Ана шу картинада мени тамоман бошқа образда кўрасиз. Ўйлайманки, ижром томошабинларга ёқади. Бироқ бу сафар салбий қаҳрамонни гавдалантирганман.

— Раъно Шодиева салбий образда? Наҳотки?

— (кулиб) Ҳа, худди шундай. Фильм одам савдоси ва ОИТС мавзусига бағишланган. Турмуш ўртоғим «Ўзингни синаб кўрасан, бошқа қирраларинг ҳам очилади», дея маслаҳат берганларидан сўнг рози бўлдим. Аммо бунчалик салбий қаҳрамонни ижро қилмагандим ҳали. Характеримга кўра талабчанман, қаттиққўл онаман, лекин кимгадир ёмонлик қилиш қўлимдан келмайди. Қаттиқ гапириш, бақир-чақир менга эмас, нима бўлганида ҳам жуда сабрлиман. Шунга ҳам қаҳрамоним билан танишгач, «Қандай уддалайман, эплармиканман», дея ўйландим. Яқинда фильмнинг премьерадан олдинги намойиши бўлиб ўтди, аввалдан бирга ишлаб келган режиссёрлар «Раъно, сиздан буни кутмагандик», дейишди. Демак, ролим яхши чиқибди-да, дедим.

— Премьерадан сўнг табиийки салбий ролларга таклифлар кўпаяди?..

— Ва мен рози бўламан, агар образ маъқул келса (кулиб). «Иснод»даги қаҳрамоним мени нимаси билан қизиқтира олганини айтайми, биринчидан, бундай аёлларни сира учратмаганман. У шунчалар маккорки атрофидаги одамларни осонлик билан ўзига қарата олади. У инсонлар психологиясини, билади, кимга қандай муомала қилиш, қандай сўзлашиш — барини яхши ўзлаштирган. Лекин нима учун қинғир йўлни танлаганини билолмадим, гарчанд ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор дейишса-да, қаҳрамонимни ҳеч қанақасига оқламайман. Персонажимга биласизми, қандай таъриф бераман — «Фаришта қиёфасидаги иблис». Шу ролим орқали орамизда ичиқора инсонлар ҳам борлигини кўрсатиб бермоқчи бўлдим.

— Томошабинларга «Космос» тахаллуси билан таниш бўлган россиялик актёр Дмитрий Дюжев билан ишчи номи «У» («Она») қисқа метражли картинада суратга тушдингиз. Ўн беш дақиқалик асар сизни нимаси билан қизиқтира олди?

— Картина ўн дақиқа давом этади. Фильмда Дмитрий Дюжев, Карим Мирҳодиев ва мен иштирок этдик. Жуда чуқур фалсафий маънога эга, ҳақиқий муҳаббат ҳақида ҳикоя қилинади. Қисқа метражли фильм айрилиқдан сўнг эркакнинг ички кечинмалари, ҳиссиётларига бағишланган. Картина режиссёри Мухлиса Азизова, ҳали жуда ёш, лекин шунга қарамай профессионаллигини алоҳида эътироф қилмоқчиман. Ўз ишининг мутахассисларидан ташкил топган ижодий гуруҳни кўрибоқ, бу қизнинг ўз ишига қандай масъулият билан қарашини тушундим. Мени бир ҳолат ҳайрон қолдирди, Мухлиса жараёнга шу қадар киришиб кетарканки, ҳатто, оператор билан биргаликда камерани қайси йўналишга мослаштиришни айтиб турди. Съёмка бошланмасидан аввал ҳар бир лавҳанинг қандай бўлишини хаёлан тасаввур қила оладиган даражадаги ижодкор. Мухлисага омад тилайман! Ҳали бу қиз ҳақида кўп эшитамиз.

— Кино актёр-актрисаларини театрга жалб қилиш лойиҳасида кўринмадингиз. Сизни ҳам таклиф қилишгандир?

— «Тўмарис» спектаклига таклиф қилишганди, аммо ўша пайтлари кичкинтойимнинг тоби бўлмагани учун қатнаша олмадим. Аммо кейинги спектаклларда иштирок этиш ниятим йўқ эмас. Кўраяпсизми, яна ҳаммаси вақтга бориб тақалаяпти. Ҳозирда Ўзбекистон Маданият ва санъат институти «Телевидение режиссёрлиги» кафедрасида бўлажак режиссёрларимизга маҳоратдан дарс бераяпман. Биринчи йили ишлашим бўлса-да, талабаларимга бор тажрибамдан келиб чиқиб сабоқ беришга ҳаракат қилаяпман. Ҳар бир талабага ўз фикрингизни етказиб бериш қийин жараён. Институтда йигирма йилдан буён ишлаётган педагогларни кўриб, шунча сабр-тоқат, куч-ғайратни қаердан олишади, дейман.

— Қолаверса, ҳар бир дарс машғулоти учун тайёргарлик кўриш керак, шундайми?

— Албатта! Йигирма олти йил давомида тўплаган тажрибам педагогик фаолият учун камлик қилади, агар дарсга тайёргарлик кўрмасам. Биласизми, менинг бир одатим бор, институт ҳовлисида қайсидир ўқитувчини тўхтатиб, тушунмаганларимни сўраб олишим мумкин. Бундан сира уялмайман ҳам.

— Талабаларингиз сизни педагог сифатида қабул қилишаяптими ёки кўпроқ актрисамисиз улар учун?

— (кулиб) Билмасам, буни уларнинг ўзларидан сўраш керак. Лекин бир нарсани аниқ айтоламан, бу йил жуда иқтидорли талабалар қабул қилинган. Мен ҳам рус, ҳам ўзбек гуруҳларига дарс бераман, биринчи семестрда талабаларим анча ютуқларни қўлга киритишди. Менимча, кўпроқ педагог сифатида қабул қилишади. Негаки, биринчи кунданоқ бу ерда мен актриса эмас, педагогман деганман.

— Қизингизнинг «Ўтов» фильмидаги роли яхши баҳоланганди. Зулфиқор Мусоқов картинасидаги иштироки ҳам ўзига хос бўлган, эҳтимол актрисаликни давом эттирар?

— Қизим тиббиёт йўналишини танлаганди, шундай бўлса-да, киноларда ҳам суратга тушиб туради, деб ўйлардим. Чунки бир марта бўлса ҳам съёмкада иштирок этган инсон ижоддан кўнгил узиши қийин. Лекин қизимда бунинг тескариси бўлди. Зулфиқор Мусоқов картинасидаги иштирокидан сўнг фильм, клиплардан кўплаб таклифлар тушди. Қизим бўлса, «Ойижон, ҳаммага айтиб қўйинг, мен бошқа кинода ўйнамайман. Мени безовта қилишмасин, дарсларим қолиб кетаяпти», деди. Ишонасизми, ҳайрон бўлиб қолдим. «Булар менга ҳалақит бераяпти. Тўғри, съёмка жараёнини ёқтираман, аммо кўча-кўйда «Кинодаги қиз» дейишлари, мени таниб қолишлари ёқмаяпти. Санъаткор бўлиш менгамас экан», дея ўзини четга сурди. Буни қарангки, қизимнинг қароридан ўзимга келмасимдан катта ўғлим бирданига санъатга қизиқиш билдириб қолса-я. Асли, ижодга хавасмандлиги йўқ эди, доим хафа бўлиб қоларди, «Ижодий сафарларда бўласиз, сизни кам кўрамиз», деб. Киноларга таклифларни эса эшитишни ҳам истамасди. Энди эса «Ойижон, яхши ролларга кастинг бўлаётганини эшитсангиз, айтинг, ўзимни синаб кўрмоқчиман», деяпти. Боланинг қарашлари ўзгариб тураркан, қаранг.

— Уч фарзанднинг онаси, талабгир актриса, маҳоратли педагог яна талаба ҳам, шунча югур-югурларингиз бўлса ҳам ёш кўринасиз. Ваҳоланки, юмуши кўп инсон тез қарийди, дейишади?..

— (Кулиб) Ёш кўринишимнинг сири оилавий хотиржамликка боғлиқ. Турмуш ўртоғингиз сизни тушунса, севса, фарзандларингиз соғ-саломат бўлишса, ҳар тарафлама кўмак беришса, кун сайин ёшариб бораверасиз. Негаки, кўнглингиз хотиржам бўлади. Бундан ташқари, ёш кўринишнинг сири генга ҳам боғлиқ, назаримда. Ота-онам ёшларига нисбатан навқиронлар.

— Шу кунгача суратга тушган филмьларингиз орасида ички хиссиётларингизга яқин келгани учрадими?

— Ҳар бир актёр ижро этаётган ролларига ўзидан нимадир қўшади. Сценарийнавис асарни қоғозга туширади, режиссёр уни саҳналаштиради, актёр эса мусаввирдек гап — у ранг беради. Табиатан кузатувчанман, атрофимдаги инсонларда туйғулар ифодаси, нигоҳлар, бош, қўллар ҳаракатини оламан. Ҳаммаси катта энциклопедия бўлиб йиғилайверади. Ҳозир сиз билан суҳбатлашаётиб ҳам кузатаяпман, қаддингизни тик тутиб ўтиришингиз, жавобимни тинглаётганингиз, қарашларингиз, сиздан ҳам оламан буларни ва қачондир қайсидир ролимда фойдаланаман. Аммо шу ҳолича эмас, албатта, ижро уни ўзимдаги хиссиётлар билан янадабойитаман. ўзимдан нимадир қўшаман. Эҳтимол кўпчиликдан олаётгандирман ҳолатларни (кулади) лекин буларсиз, ижро этаётган ролларда ҳаққонийлик бўлмайди.

— Раъно опа, суҳбат учун вақт ажратганингиздан миннатдормиз. Лекин хайрлашмаймиз, премьерадан сўнг саволларимиз бўлар ахир...

— Келишдик! 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 144 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017