WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 4 » Рашид Холиқов: “Бу кунлар сабримни чарҳлади...”

ПОИСК / IZLASH:

08:14
Рашид Холиқов: “Бу кунлар сабримни чарҳлади...”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов билан учрашув.

— 2010 йил. "Даракчи”га ишга келганимга ҳали кўп бўлмаган. Биринчи интервьюмни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовдан олгандим. Ҳаяжонданми, билмадим арзигулик савол бера олмаганим учун ўшандан буён Рашид акага рўбарў келишга хижолат бўлардим. Ўтган вақт ичида мен ўқишни битирдим. Рашид ака эса... Бу йиллар унинг бардошини тоблади, сабрини синовдан ўтказди. Муҳими у ҳаммасидан ёруғ юз билан ўта олди.

— Сабрлиман, дейишимиз жуда осон. Аммо бошимизга юмуш тушмагунча бу сўзнинг қадрини кўпам билавермаймиз. Сизнинг сабрингизни нима синади?
— Хабарингиз бор 2013 йил хасталик сабабли икки йил давомида ҳассада юришимга тўғри келди. Тўшакка михланиб ётганингда дунё кўзингга қоронғу кўриниб, қўшиқ айтиш тугул томоғингдан овқат ҳам ўтмас экан. Дард манаман деган одамни ҳам эгиб қўйиши хеч гап эмас экан-да. Ҳол-аҳвол сўрайман деб келган кишиларга қандай қилиб бу аҳволга тушганимни гапириб берганимда-ку, касалим яна қайтадан бошланаётгандек бўлаверарди. Бу кунларни, ҳатто, душманимга ҳам раво кўрмайман. Мана, менинг сабримни нима чархлади. Ўтган йилларда жуда кўп нарсаларнинг қадрига етишни ўргандим. Аллоҳнинг инояти, халқимиз, яқинларимнинг дуолари, шифокорларнинг тинимсиз уринишлари билан хасталик ортда қолди.

— Шу вақт мобайнида ашаддий мухлисларингизнинг ҳим сабрини тоблаган кўринасиз. Рашид Холиқов кам қўшиқ айтса ҳам, ҳатто умуман ижод қилмай қўйса ҳам содиқ қолганлар, яхши кўрадиганлар кўп.
— (кулиб) Бизнинг соҳада шошиш, сифатнинг эмас соннинг ортидан қувиш, ҳисобот учунгина концертлар қўйиш ярамайди. Катта гапиришга йўйманг-у, мен битта қўшиқ айтаман, токи у ҳар бир қалбдан ўз ўрнини топсин. Ёзган қўшиқларим жавонда чанг босиб ўз навбатини кутиб ётишини ёмон кўраман. Қўшиқ ёздимми, у ўз тингловчисини топсин. 25 йилдирки, бу фикрдан оғганим, мақсадимдан чалғиганим йўқ. Эҳтимол шунинг учун ҳам мухлисларим ҳамон мен билан биргадир.

— Сизни «Ўйнайсан» таронаси орқали таниган бўлсам, мен учун «Юлдузлар», «Дил нотинч», «Келинчак» қўшиқларингиз чиққан йиллар «Шаҳзод» гуруҳининг энг гуллаган даври бўлган.
— Сиз айтган тароналар ижодимиз энг гуллаган даврдан 10-15 йил ўтиб яратилган. Демакки ижоднинг гуллаши ҳалигача давом этяпти. Ҳар ҳолда бир ерда туриб қолаётганимиз йўқ. Замон ўзгаряпти, одамлар ҳам кечагидаймас. Ўзим ҳам бунга мослашишга ҳаракат қиляпман. Бугунги тингловчи нимани эшитаётгани, унга қандай мусиқа ёқиши билан қизиқаман. Хорижий мусиқалардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Қўшиқларим қанчалик замонавий бўлмасин, улардан ўзбеклигимни билдириб турадиган белгини, албатта, топасиз.  

— Даврингиз ўтиб, ўрнингизни ёшлар эгаллашини қандай қабул қиляпсиз?
— Тўғри, давр алмашяпти, санъаткорлар кўп. Баъзи ёш хонандаларимизга тегиб кетмасин-у, лекин бугун қўшиқчиликка кириб келаётганлар ўз овозига эмас – компьютернинг кучига таяниб қолишган. Сизнингча бундай ижоднинг умри қанча?! Мен ижодимни эндигина бошлаган даврларда қўшиқлар тасмага ёзиб олинарди. Фонограмма деган нарса-ку умуман йўқ эди. Минг афсуски ҳозирги техника асри хиргойи қилиб юрадиган ҳаваскорни ҳам санъаткорга айлантирди. Аччиқдир аммо ҳақиқат. Бироқ миллий йўлда ижод қилаётган, мумтоз қўшиқларимизни маромига етказиб куйлайдиган ёшларимиз ҳам йўқ эмас. Агар ўрнимизга даъвогарлар орасида ҳақиқий иқтидор эгалари топилса бундан ҳечам хавотирга тушмайман. Катта ўғлим ҳозир 19 ёшда. Санъат йўлини танлади. Қаршилик қилмадим, аксинча ўзим йўл-йўриқ кўрсатиб жонли ижрода куйлашга, техниканинг кучига боғланиб қолмасликка ундаяпман. Ҳар бир нарсанинг қадри вақт билан ўлчанади. Агар бугунги ёш хонандаларимиз орадан 25 йил ўтгач санъатда ўз ўрнини топиб, биз босиб ўтган йўлни қаноат билан ўта олишса, жуда қувонган бўлардим.

— Ўғлингиз ҳақида гапирдингиз. У яхши санъаткор бўлса-ку, яхши. Лекин ишончингизни оқлолмаса-чи? Орамизда ўн йил ижод қилгандан кейин ҳам фалончининг ўғли, пистончининг қизи деган тамғадан қутилолмаётган ижодкорлар камми?
— Тўғри. Лекин, ҳаммасини вақт кўрсатади. Аввалдан бир нарса дейиш жуда қийин. Балки ўғлим мендан ўтадиган санъаткор бўлар. Мендан ўтолмаса, йўлимдан кетар. Муҳими, ҳаётда ўз ўрнини, йўлини топсин. Унинг истакларига қарши чиқмоқчимасман.

— Бугун санъатга кириб келаётганларнинг аксарияти ё Озодбек Назарбековнинг, ё Гулсанам Мамазоитованинг этагидан тутяпти. Бора-бора уларнинг «нусха»сига айланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас. Ўтган йилларда сизнинг йўлингиздан бораман деган ёшлар чиқмади чоғи. Балки бу шогирд олмаслигингиз билан боғлиқдир?
— Сиз айтган икки санъаткор ўз йўлини топган, халқ ардоғидаги хонандалар. Бугунги ёшлар уларга ўхшашга ҳаракат қилаётгани, шогирд тушаётгани яхши, албатта. Бироқ, улар вақти келиб ўз йўлини топиши керак. Ўзимга келсак, эркаклар орасида энг юқори пардада ижро этаман. Шогирд бўламан деб келганларнинг овози етмагандан кейин уларга нимани ўргатишим мумкин? Вақтни зое кетазгандан кўра бошқа санъаткорга шогирд тушишни маслаҳат бераман.

— Бугун Рашид Холиқовнинг қўшиқлари янграмайдиган тўйнинг ўзи йўқ. Сиз ўша тўйда қатнашсангиз ҳам, қатнашмасангиз ҳам... Бунга муносабатингиз қандай? Баъзилар қўшиғини ўзидан бошқалар ижро этишини исташмайди-да.
— Албатта, бу ўша гуруҳлар ёки ижрочиларнинг камчилиги. Улар қўшиқ қандай ҳолатда, қандай кечинмалар билан яралганини билишмайди. Меҳнатини тасаввур қилишмайди. Танганинг иккинчи томони ҳам борки, менга ҳавас қилиб куйлашларининг ҳеч қандай ёмон жиҳатини йўқ. Мен қўшиқларим ҳамма тўйда айтилишидан шикоят қилсам, устоз Фарруҳ Зокиров нима десин? Ўзингиз айтинг, қайси тўй Фарруҳ аканинг қўшиғисиз ўтяпти?!

— Демак ёш санъаткорлар орасида тан берадиганларингиз бор?
— Йўқ, ёшлар орасида йўқ.   

— Эшитадиганларингиз бордир?
— (ўйланиб) Улуғбек Раҳмутллаев. Бу йигитнинг нафақат ижодини балки тарбиясини, ўзидан катталарга муносабатини ҳам ҳурмат қиламан. Қўшиқларини эса оиламиз билан эшитамиз. Ҳар ҳолда оилавий тадбирларимиз Улуғбекнинг иштирокисиз ўтмайди.

— Рашид Холиқов ўзини-ўзи тарбия қиладими?
— Бетиним! Ўзимга нисбатан аёвсизман. (ўйланиб) Отам ҳам, онам ҳам оламдан ўтиб кетишган. Мени назорат қиладиган, хатоларимни тўғирлайдиган, дакки берадиган одам йўқ. Ўзимнинг ёғимга ўзим қовурилиб юраман. Доим атрофимда одамлар гавжум, лекин ўзим билан қолганимда саволлар, эътирозлар вулқондай отилади.

— Оилада ўртанча фарзанд бўлсангиз ҳам кўп муаммолар сизнинг гарданингизда. Аслида ҳар бир оилада битта куйди-пишдиси бўлади. Бу вазифа сизнинг чекингизга тушган чоғи?  
— Ҳа, тўғри айтасиз, ёшлигимдан шундай. Уйда бирор масалани муҳокама қилиб ўтирган бўлсак дадам билан онам доим менинг фикрим билан қизиқишган. Одатда ойим билан фикримиз бир жойдан чиққан. Ҳозир эса акамга ҳам, опаларимга ҳам маслаҳатгўйман.

— Рашид Холиқов мен учун бренд, элита белгиси. Санъаткор бу номга қандай ва ниманинг эвазига эришади?  
— Бу гапни кўп айтишади. Ҳеч қачон бренд бўлай деб ишламаганман. Сидқидилдан, халқдан юз ўгирмай, оёғингиз ердан узилмай ишласангиз халқнинг ўзи шу мақомга олиб чиқади.

— Бу қиёфани ушлаб туриш-чи? Сизни ҳеч қачон халқ хизматларига шунчаки оддийгина кийиниб келганингизни кўрмаганман.
— Мен бундай кийинмайман ҳам. Санъаткор остона ҳатладими, у халқники. Халқ эса чиройли нарсани кўриши, санъаткорнинг қиёфасидан, ҳатти ҳаракатларидан ўрнак олиши керак. Мени боримча қабул қилсин, дейдиганларга асло қўшилмайман. Боримизча уйимизда қабул қилишади, саҳнада эмас!

— Санъатнинг шарти нимада? 25 йиллик хулосангизни билишни истайман.
Тинимсиз меҳнат, изланиш, ўзидан қониқмаслик. (ўйланиб) Мен 25 йил давомида нафақат ижод оламида, балки ҳаётда ҳам ўзим учун жуда керакли хулосаларни чиқардим. Буни айтмасликнинг иложи йўқ. Баъзан одамларнинг уним йўқ, буним йўқ деб нолиётгани қулоғимга чалинади. Охирги йилларда «Сунъий нафас олиш мосламаларисиз бир сония бўлса ҳам ўзим нафас олсам эди» деганларни ҳам кўрдим. Биласизми, баъзи мамлакатларда дўконга нон оламан деб чиққан одамнинг уйга қайтиши, ўз уйида ухлаган одамнинг тонгда уйғониши даргумон бўлиб қолган. Шуларни кўриб, эшитиб тинч, осойишта юртда яшаётганимизга шукр қилишимиз кераклигига яна бир карра ишонч ҳосил қиламан. Ҳатто кўчада машинангизни очиқ ташлаб кетсангиз ҳам биров тегмайди. Куни кеча "Туркистон” саройида ўтказилган "Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивалида "Эй, азиз юртим” қўшиғимни куйладим. Саҳнани соғинибман. Очиқ осмон бағрида юртимизни баралла куйладим, кўзимдан ёш чиқди. Қўшиққа жўр бўлаётган, тинчлигимизга шукрона келтираётган ёшларнинг ғайратини, кўзидаги ишончни кўриб қувондим. Шукр қилайлик, шундай юртда яшаяпмиз. Эртамизга бел боғлаган ёшларимиз бор. Ҳаётнинг кам-кўсти эса жонимиздан, хотиржамлигимиздан азиз эмас!
Қамариддин Шайхов суҳбатлашди
Фотомухбир Бекзод Мирсодиқов

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://qalampir.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 174 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016