 Raspberry компанияси кичик клавиатура ичидан ўрин олган биринчи универсал мини-компьютерни тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Интернет, ҳужжатлар билан ишлаш, дастурлашни ўргатиш ва бошқа вазифаларни бажариш имконини берадиган АRМ процессорига эга Raspberry Pi 400 кичкина компьютерга жойлаштирилди. Компьютер клавиатура корпусидан жой олган, унга фақатгина монитор уланса кифоя — бунинг учун корпусда иккита HDMI мавжуд.
Компьютернинг техник тавсифи ҳам ёмон эмас — 1,8 гигагерц максимал частота ва 4 гигабайт тезкор хотирага эга 4 ядроли Cоrtex-А72. Унга турли операцион тизимларни, жумладан, Windows 10’ни ҳам ўрнатиш мумкин. Шунингдек, ундан портлар жамланмаси ҳам ўрин олган — иккита USB 3.0, битта USB 2.0, microSD учун слот ва ҳатто LAN-порт. Яна Wi-Fi ва Bluetooth ҳам мавжуд.
Унга сичқонча ва исталган монитор ёки телевизорни улаб, тайёр компьютер сифатида фойдаланиш мумкин. Энг муҳим жиҳати, бу каби компьютер нархи 70 доллар атрофида.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|