 Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатномани онлайн тарзда бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади. Қарорга кўра:
2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади; «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДXП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:
автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини; автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартиргaХакерлар АҚШ Молия вазирлиги ҳамда Миллий телекоммуникация ва ахборот босқармаси тизимига кириб, маълумотларни ўғирлашди, деб хабар қилмоқда "Reuters” ўз ахборот манбаларига таяниб.$CUT$
Манбага кўра, ҳужум ортида чет эл ҳукумати қўллаб-қувватлаган хакерлар гуруҳи турибди. Шу билан бирга, қайси мамлакат ҳукумати ушбу ҳодисага алоқадор деб ҳисобланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳодиса ҳақида АҚШ ҳукуматига аллақачон хабарлар келиб тушган.
«Ушбу вазият билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш ва тузатиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда», деди Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Уллит.
"Ушбу ҳодиса туфайли Оқ уйда Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди”, дейилади манбалардан бири.анлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДXП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини; ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламент бўйича давлат хизмати ЯИДXП орқали жорий этилишини; давлат хизматини кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилишини таъминлайди; ЯИДXПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Қарорда келтирилишича, автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 сантиметрдан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
Қайд этилишича, рухсатнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Рухсатнома ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир йилдан кўп муддатга ҳам берилиши мумкин. Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|