WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Январь » 28 » Рихси Иброҳимованинг умр бекатлари

ПОИСК / IZLASH:

17:38
Рихси Иброҳимованинг умр бекатлари
Санъатга бўлган илк ҳавас...

— Болалигимни мароқ билан эслайман. Маҳалламиздаги катта ариқда чўмилардик. Сувнинг остида ётган ҳар хил рангли кичкина тош ва шишаларни териб, қиррали жойини тошга ишқалаб, унга шакл берардик. Чиройли шакл чиқса, ингичка сим ўтказиб, зирак ясар, "Катта бўлганимда санъаткор бўлсак, шу зиракларни тақамиз”, деб орзу қилардик.  

Ёғоч қошиқларга пахта солиб, устига оқ мато ўраб, юзига қора куя билан қош кўз чизиб, қўғирчоқ ясар, маҳалламиздаги болалар билан "хола-хола”, "меҳмон-меҳмон” ўйнардик.  Айниқса, парда тутиб, унинг орқасидан ясаган қўғирчоқларимиз билан ўзимизча томоша  қўярдик. Ўша жойни театр ҳисоблардик. Қоғоздан пуллар ясаб, шу билан театрга киритардик (кулади).  Маҳалладаги айрим уришқоқ болаларга киргани рухсат бермасдик.

Бир куни дадаси армияга кетиб қайтиб келмаган бир қизни театрга киритмадик. "Сизлар мен етимни хафа қилдиларинг”, — деб роса ўксиниб йиғлаган. Шунда уни овутиб, театримизга олиб кириб кўнглини кўтарганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди. Болалигимдаги ана шу қўғирчоқлар билан қўйилган театрлар менда санъатга бўлган қизиқишни уйғотган бўлса керак... 

Кино деб медалдан  маҳрум бўлганман...

— 1953-1954 йилларда ҳозирги Миллий академик драма театри ўрнида кинотеатр бўлиб, унда "Бой ила хизматчи” фильми қўйилган. Фильмда бойнинг иккита-учта хотини бўлиб, хотинлари орасида ёши энг кичиги жуда катта қийинчиликларга учрайди. Бойнинг катта хотини кундошининг боласини қайнаган сувга солиб, уни  ўлдириб қўяди. Ана шундай даҳшатли таассуротлар билан давлат имтиҳонига кеч қолиб кириб, ўқитувчим билан уришиб қолганман.

Натижада иккита тўрт баҳо олиб, менга берилиши керак бўлган медалдан маҳрум бўлгандим. Келажакда санъат соҳасини танлашимга ота-онам рухсат бермайди, деб ўйлардим. Аммо бир куни отам мени ёнига чақириб "Қизим, артистларни тайёрлайдиган ўқиш бор экан”, деб қолди. Отамнинг истагини тушуниб ҳужжатларимни топширдим. У ерда аёллар жуда кам бўлганлиги учун мени бажонидил ўқишга қабул қилишган.

Биринчи курсда ўқиётган пайтларимиздаёқ домламиз Қудрат Хўжаев бизни оммавий саҳналарга олиб чиқа бошлаган. Оммавий базм саҳнасида илк маротаба "Холисхон” спектаклида қатнашиб, Маҳмуда ролини ижро этганман. Бу талабалигимдаги менга берилган илк рол эди. Аввалига "Мен ҳам шу ролим билан саҳнада бирорта сўз айтармиканман, қачон саҳнага чиқармиканман”, деб энтиккан бўлсам, саҳнага чиққанимдан сўнг кўзим тиниб, қулоғим шанғиллагандек бўлиб қолди... Саҳнада бош қаҳрамонлар қолиб, худди ҳамма томошабин менга қараётгандек ўзимни йўқотиб қўйганман.  Йил охирида менга "Йўлчи юлдуз” спектаклидаги  бойнинг кенжа хотини, Гуласал образини топширишди. Шундай қилиб, талабалик давримдаёқ мени катта саҳнага қабул қилишган.

Ижоддаги машаққатли дамлар....

— 1955 йилда илк ижодий фаолиятимни бошлаган бўлсам, деярли олтмиш йил умрим  саҳнада ўтди. Аввалига, "Холисхон”да Маҳмуда, кейинчалик, "Навоий”да Гули, "Бой ила хизматчи”да Жамила, "Гамлет”да Офелия, Эмилия, "Йўлчи юлдуз”да Гуласал каби бирин-кетин бош қаҳрамонларни ижро эта бошладим. Бугунгача мен ўйнамаган, армон бўлиб қолган рол қолмади ҳисоб.  

Ижодимнинг асосий қисми радио ва телевидение билан боғлиқ. 1957 йилда телевидение илк маротаба "Ваня тоға” номли диплом спектаклимиз билан очилган эди.  Биз спектаклда жонли ижро этардик.  Биринчи курсда ўқиётган бўлсам-да, "Ваня тоға” спектаклида битирувчи талабалар билан бирга иштирок этиб, буви ролини ижро этганман. Шундай қилиб, телевидение, радио, дубляж ва театр билан ҳаётим бирваракайига узвий боғланди. Радиода "Дугоналар радиожурнали”, "Табассум”, "Ғазал кечаси” каби катта туркум эшиттиришларни олиб борардим. Барча эшиттиришларимиз олтин фондда сақланмоқда. Телевидение студиясига эрталаб соат саккизда кириб, кечаси ўн иккигача қолиб кетар, қаттиқ чарчаганимиздан баъзиларнинг ҳушидан кетиб қолган пайтлари ҳам бўлган. 

90 ёшли отахоннинг эътирози

— Талабалик пайтларимизда кўпроқ устозлардан танбеҳ эшитганмиз. Ўз ўрнида танқидларни ҳам тўғри қабул қилишга ҳаракат қилардим. Аммо ижодимга нисбатан бир марта билдирилган танқид ҳалигача ёдимдан чиқмайди. Телевидениеда "Денгиздан томчи” кўрсатувида кичкина эпизодик — фолбин ролини ўйнаганимда тўқсон ёшли отахон менга "Қизим, сендан илтимос, бунақа салбий ролларни бошқа ўйнама. Сени халқ ҳар доим меҳрибон она ролида кўради. Салбий роллар билан обрўйингни тўкма”, дея менга эътироз билдирган. Отахонга актёрнинг вазифаси ҳар қандай ролни ижро эта олиш эканлигини ҳар қанча тушунтирмайлик, барибир ўз сўзида туриб олганди. Кўпчилик мухлисларнинг фикрича, уларнинг онасига, аммасига, бувисига ўхшар эканман. Аслида, менинг ролим кимгадир ўхшаши мумкин...

Режиссер қобилиятли бўлса...

Бугун театрнинг тақдири драматургияга боғлиқ бўлиб қолди. Биринчи галда театрда яхши ёзилган саҳна асари, кейин тажрибали режиссёр ва маҳоратли актёр бўлиши керак.  

Театримизга драматургларнинг ёзган асарларини олиб келишади. Асар муҳокамага қўйилганда гапираман десанг гап топилмайди. Танқид қилсанг — муаллиф хафа... Ижобий гап, фикр айтишга эса қийналади киши. Охирги ёзилаётган асарлар бир хил, маиший мавзуларда бўлиб қолди. Абдулла Қаҳҳор, Уйғун, Иззат Султон, Комил Яшин, Ўлмас Умарбеков сингари драматургларимиз ажойиб асарларни ёзиб қолдиришди.

Илгари ана шундай буюк ёзувчиларимизнинг асарлари ҳам театр "лабораторияси”да "пишиб”, кейин саҳнага олиб чиқиларди. Драматурглар то асари саҳнага олиб чиқилмагунча, театрдан кетмас эди. Мана, бугун ўша асарлар саҳнадан тушмай келяпти. Масалан, исталган соҳадаги бугуннинг замонавий қаҳрамонини олиб чиқиш мумкин. Агар актёр зўр бўлса,  у асардаги содда, юки йўқ образни ҳам тўлақонли жонлантира олади. Агар режиссёр қобилиятли бўлса, жўн ёзилган асарни ҳам "пишириб”,  саҳнага олиб чиқа олади.

Саҳнага мукофот учун чиқилмайди...

Театримизнинг илк атак-чечак қилган пайтлари, игна билан қудуқ қазгандек қилган ижодий меҳнатларидан нафақат ўрнак оламиз, балки ёшларга ҳам ибрат тарзида айтиб берамиз. 

Мустақиллик йилларида  бошқа соҳалардаги каби, санъат, актёрлар фаолиятига ҳам катта эътибор берила бошланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти, "Эл-юрт ҳурмати” ордени, "Меҳнат шуҳрати” ордени каби мукофотлари билан камтарона ижодий фаолиятим рағбатлантирилди. Мукофот ҳам, рағбат ҳам ўз вақти-соати билан қилган меҳнатингизга қараб белгиланади. Бунинг учун ёшлар ўртамиёна актёр бўлиб қолмай, кўпроқ ўз устида ишлаши керак. Бу борада шогирдларимизга ўрнида танбеҳ бериб, ўз вақтида танқид қилиб турамиз. 

Устоз санъаткорлар даражасидаги актёр бўлиш учун саҳнада худди улар сингари юракни бериб, ёниб ишлаш керак. Ижодимнинг жадал ўсиши, равнақ топишида устозларимизнинг кўмаги катта бўлган. Бизнинг давримизда Наби Раҳимов, Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Замира опа, Зайнаб Садриева, Икрома Болтаева каби  алоҳида дарғалар бўлса, улардан кейин Яйра Абдуллаева, Ирода Алиева, Света Норбоева, Тўти Юсупова, Ёқуб Аҳмедов сингари алоҳида дурдоналар қолди. Биздан кейин ҳам ҳеч бўлмаганда мана шундай қўл билан саноқли ҳақиқий фидокор актёрлар қолади, деб умид қиламан.  

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 182 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016