WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5006]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [671]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2453]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4083]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7536]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [703]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2631]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [134]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [151]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [295]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1636]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [294]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1800]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3105]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, kapriolwjv, GheRhync, OlgaRybkaPl, @telik@36, 3182858
Главная » 2017 » Октябрь » 11 » РОССИЯГА ИШЛАШГА КЕТАЁТГАНЛАРДАН РУС ТИЛИДАН ИМТИҲОН ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ПОИСК / IZLASH:

13:03
РОССИЯГА ИШЛАШГА КЕТАЁТГАНЛАРДАН РУС ТИЛИДАН ИМТИҲОН ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов бошчилигидаги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги делегацияси 2017 йил 4 октябрь куни Москва шаҳрида А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат институти делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегация таркибида, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Х.Асамов ва Агентлик ходимлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда Пушкин институти томонидан мазкур олий таълим муассасасининг ректори М.Н.Русецкая, институтнинг иқтисодий масалалар ва маъмурий-хўжалик фаолияти бўйича проректори А.М.Волакин, Тест синовидан ўтказиш ва ижтимоий-маданий мослашув маркази директори О.А.Раченко, институтнинг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси В.М.Костева иштирок этди, деб хабар беради, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати.

Э.Мухитдинов "тил – бу билимларга элтувчи яна бир калит” эканини таъкидлади. Ушбу институтнинг фаолияти ва тарихи Ўзбекистонда барчага яхши маълум экани, рус тили Ўзбекистон Республикасида иккинчи хорижий тил эканини айтиб ўтди. У, шунингдек, Фарғонада Меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига жўнатиш марказини ташкил этишда Пушкин институти алоҳида аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Маълумки, Меҳнат мигрантларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси ва Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий тарзда ёллаш ва ишга жўнатиш тўғрисида имзоланган Битимни амалга ошириш доирасида ҳамда 2017 йил 17 июлда Фарғонада Меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига жўнатиш бўйича ҳамкорликда Марказ ташкил этиш тўғрисида имзоланган Меморандум асосида А.С.Пушкин номидаги Рус тили давлат институти Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рус тили бўйича тўлиқ имтиҳон қилиш бўйича ҳамкор сифатида белгиланган.

Институт ректори М.Русецкая Ўзбекистонга ташриф буюриш ва Фарғонада 2017 йилнинг ноябрь ойи якунига мўлжалланган мазкур Марказнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди. У, шунингдек, Фарғона давлат университети базасида режалаштирилаётган Ҳамкорлик, рус тили ўқитувчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказининг очилиши ҳақида ҳам сўзлаб ўтди.

Ўзбекистон томони мамлакат раҳбарияти томонидан ташқи меҳнат миграцияси масалаларини ривожлантиришга кўрсатилаётган алоҳида эътибор, Республика Ҳукумати томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар ҳақида ахборот берди.

М.Русецкая Пушкин институтининг Ўзбекистондаги фаолияти кенг ва сермаҳсул бўлиши лозимлиги, мактабларда рус тилидан дарс бериш учун, олий ўқув юртларининг рус тили филологияси кафедраларида педагогларнинг малакаларини ошириш ҳамда чуқурлаштирилган рус тилини ўрганишга бағишланган тадбирлар уюштириш сингари илмий ҳамкорликнинг турли шаклларини ўз ичига қамраб олиши зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистонда рус тилини билиш даражаси жуда юқори эканини эътироф этиш билан бирга, у, ишлаш учун рухсатнома (патент) олишга зарур бўладиган тегишли сертификатларни қўлга киритиш учун бўлиб ўтадиган мажмуавий (комплекс) имтиҳонларнинг ўтказилиш тартиби ҳақида маълумот берди. Яъни бу имтиҳонлардан олдинги жараёнлар – имтиҳонларни топшириш, видео орқали қайд этиш, барча ишлар, автоматизациялаштирилган жараёнларни тестерлар ёрдамида текшириб кўришдан иборатдир.

Тест синовидан ўтказиш ва ижтимоий-маданий мослашув маркази директори О.А.Раченко Россия Федерацияси тарихи ва қонунчилигини ўрганишга мўлжалланган амалий материалларнинг ўзбек тилига таржимаси якунланганини маълум қилди. У педагогик таркибни қайта тайёрлаш учун икки ҳафта зарурлиги, номзодларнинг ўзларини тайёрлаш учун эса тахминан икки ой кераклигини таъкидлади.

Меҳнат мигрантларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси Президенти Ю.Слуцкая Фарғонада ташкил этиладиган Марказда тест синовларини ўтказиш учун қўлланиладиган ускуналар тайёрлаб қўйилгани ва икки ҳафта ичида фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Х.Асамов Фарғонада мазкур Марказнинг тез фурсатларда очилиши учун Агентлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганини айтиб ўтди. У барча саволлар бўйича яқин келажакдаги ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликка ҳар жиҳатдан тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув давомида рус тилининг электрон русурсларидан фойдаланиш ва жорий қилиш (тилни нолинчи (А1) даражадан (С2) даражасига қадар такомиллаштиришга кўмаклашувчи энг малакали рус тили ўқитувчилари томонидан махсус танлаб олинган дарслар, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига кетишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун рус тили курсларини ташкил қилиш, рус тилини мобил иловалар ва смс-тарқатмалар ёрдамида ўрганиш, масофавий тест синовлари(икки тилда сўзлашувчи болалар учун тест синовлари)ни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 24 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017