WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 7 » Руҳий тест: Оилангизга хиёнат хавф соляптими?

ПОИСК / IZLASH:

15:17
Руҳий тест: Оилангизга хиёнат хавф соляптими?
Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёт бўлинг:

1) Кутилмаганда ойлик маошининг кўп қисмини ўзига сарфласа ва олдин ўзига ярашади деб ҳисоблаган мўйловини олиб ташласа;
2) Ишхонасида ҳамкасабаларининг кўпчилиги кутилмаганда меҳнат таътилига чиққанлигини айтиб, жуфтингиз кўп вақтини ишда ўтказадиган одат чиқарса;
3) Уяли алоқа воситаси сотиб олиб, гоҳ ваннада, гоҳ ҳовлида сиздан беркиниб гаплашса;
4) Сиздан ўзини олиб қочса, баҳоналар тўқиса;
5) Нонушта вақтида кўзларини олиб қочса, мавзуни бошқа ёққа бурса;
6) Харажат учун пул сўрасангиз, дўсти ҳали ҳам қарзини қайтармаганини баҳона қилса;
7) Дўстлари қўнғироқ қилиб матч ёки байрам зиёфатларига таклиф қилишганида рад этса (олдинлари  у дўстлари билан вақт ўтказишни ёқтирар эди);
8) Шу пайтгача бефарқ бўлган моделлар ҳақидаги журналларни сотиб олиб ўқишга тушса;
9) Эрталаб ва кечқурун бадантарбия билан шуғулланса, ҳаттоки ёмғир ёғишига ҳам қарамасдан эски велосипедда "айланиб келаман” деганча кетса;
10) 8-мартдан бир неча кун олдин қайси атир урфда эканлигини сўрасаю, сизга қуруқ атиргул совға қилса;
11) Ҳар бир ишингиздан айб топишга ҳаракат қилса, "шимимни яхши дазмолламабсан” деб минғилласа;
12) Кечки овқатга меҳр билан таом тайёрласангизу, у "қорним тўқ” деб таомдан бош тортса;

Ва ниҳоят 99,9% жуфтингизнинг сизга хиёнат қилишига ишонишингиз мумкин, агарда:
1. Автомашинасидан аёллар буюмларини топсангиз;
2. Ишдан келганида кўйлаги ёқасидан лаб бўёғи изини топсангиз, жуфтингизнинг ўзидан эса сизга бегона аёллар атирининг ҳиди келиб турса.

У СИЗГА СОДИҚМИ?
1. Сизнинг ишдаги мувафаққиятларингиз ҳақида эшитиб туриб, жуфтингиз ўзини қандай тутади?
А. Индамайди;
Б. Ўзи бошқа масалалар тўғрисида гапира кетади;
В. " Ҳаммадан зўр эканлигингга ишонган эдим ” деб мақтаб қўяди.

2. Вақт ўтиши билан хаёлингизга қандай шубҳали ўйлар келади?
А. Жуфтингиз фақатгина сизнинг ёнингизда ўзини бахтли ҳис қилади;
Б. У ҳеч қачон илк севгисини эсламайди;
В. Жуфтингизда сизга хиёнат қилишга хоҳиш йўқ.

3. Кайфиятингиз бўлмаган вақтда у ўзини қандай тутади?
А. Сизни ёлғиз қолдиришни афзал билади;
Б. Жиддийлашади ёки жаҳли чиқа бошлайди;
В. Сизга эътибор қаратишга, асабийлигингиз сабабини билишга ҳаракат қилади.

4. Байрам кечасига таклиф қилишди. Жуфтингиз ўзини қандай тутади?
А. Унинг ўзини тутиши чинакам хотинбозларга ўхшайди;
Б. Кечадаги аёлларни қизиқиш билан кузатади;
В. Асабийлашади ва сиздан бир қадам ҳам узоқлашмайди.

5. Бир вақтнинг ўзида сизларни иккита кечага таклиф қилишди, масалани қандай ҳал этасиз?
А. Бу масалани бирга муҳокама қиласиз;
Б. У ўз фикрида қатъий туради ва сиз у истаган кечага борасиз;
В. Охирги сўзни сиз айтасиз.

6. Агар жуфтингиз билан шошиб турган бўлсангиз ва тезда тановул қилиб олишни хоҳласангиз нима қиласиз?
А. Овқатни жуфтингиз тайёрлайди;
Б. Вақтни тежаш учун бирга тайёрлайсиз;
В. Барчасини ўзингиз тайёрлайсиз.

7. Жуфтингизнинг ота-онангизга муносабати қандай?
А. У ота-онангизни мамнуният билан қабул қилади;
Б. Ота-онангиз билан алоқа қилишни хоҳламайди;
В. Ота-онангиз унга шунчаки ёқади.

8. Жуфтингизнинг шахсий ишларингизга муносабати қандай?
А. У доимо кераксиз жойга бурун суқиб юради;
Б. Камдан-кам ҳолларда шахсий ишларингиз билан қизиқади;
В. Саволлар билан асабингизни бузмасликка ҳаракат қилади.

"А” жавобларига — 0 баллдан, "Б” жавобларга — 3 баллдан ва "В” жавобларига — 6 баллдан қўйиб чиқинг. Тўплаган балларингизни ҳисобланг.

0 баллдан 20 баллгача. Сизнинг аҳволингизга фақат ачиниш мумкин. Жуфтингиз сизга сиз хоҳлаганчалик содиқ эмас. Агар у билан муносабатингизни давом эттирсангиз олдинда сизни кўпгина хафагарчилик ва умидсизликлар кутмоқда.

21 баллдан 33 баллгача. Жуфтингиз сизни яхши кўради. Аммо уни сиз ўйлагандек содиқ дейишга ҳали эрта. ТўҚри у сизни севиши ва сиз билан муносабатларини давомий бўлишини исташи мумкин. Агар вақт ўтган сайин унинг муҳаббатини янада орттиришга эриша олсангиз, у ҳолда унинг учун дунёда сиздан ўзга аёл бўлмайди.

34 баллдан 48 баллгача. Жуфт танлашда омадингиз чопган. Унинг содиқлигига бекор шубҳа қиляпсиз. Агар унинг севгисига жавоб қайтармасангиз унинг қалбини қаттиқ шикастлайсиз.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 308 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016