WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 11 » Руслан Шариповнинг онаси: "Инсон бошига тушган барча нарсага ўзи сабабчи бўлади" (Эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

16:46
Руслан Шариповнинг онаси: "Инсон бошига тушган барча нарсага ўзи сабабчи бўлади" (Эксклюзив)
Шу кунларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кучли иқтидор соҳиби, бугунгача ҳам хит бўлиб келаётган тароналар муаллифи Руслан Шариповнинг суратлари интернетларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Интернет нашрларда чоп этилган мазкур суратлар бутун санъат оламини "оёққа тургизди” десак муболаға бўлмайди. Санъаткорларнинг мазкур суратларга нисбатан қолдирган изоҳларидан Руслан Шариповнинг уйи шу кунларда уларнинг ташрифидан тинмаётган бўлса ажабмас, деган хулосага ҳам келгандик, аммо...

Ушбу фикр ва мулоҳазалар интернетни жунбушга келтирганини инобатга олган ҳолда "Darakchi.uz” ҳамда "Даракчи” газетаси ижодкорлари Руслан Шариповнинг хонадони томон йўл олди.

Ташрифимиз давомида афсуски ўзбек эстрадасининг тирик афсонаси бўлган Руслан Шариповнинг ўзини учратмадик. У шаҳар жазирамасидан қочиб, тоққа дам олишган кетган экан. Бизнинг унинг онаси Лола опа илиқ кутиб олдилар.

—Айтингчи бугунги кунда Руслан Шарипов нималар билан банд?

—Ҳозир тоққа кетган, умуман олганда эса ҳеч нарса билан банд эмас.

—Ўз вақтида ўзбек эстрадасининг чўққиларини забт этган Руслан Шариповнинг ҳаётида нима бўлдики, у ҳаммасидан воз кечиб, бугунги аҳволга тушди?

—Оилавий сабаблар ҳам бўлди... Лекин барбир инсон тақдири учун ўзи масъул бўлиши керак, шу сабабдан ҳаммасига барбир ўзи айбдор деб ўйлайман.

—Қандай оилавий сабаблар уни ҳамма нарсадан воз кечишига олиб келди?

—Руслан турмуш ўртоғини жуда қаттиқ севарди, ҳозир ҳам севади... Унинг яхши яшаши учун ҳамма шароитларни яратиб берди. Қўша-қўша машиналар, уй юмушларини бажарадиган хизматчилардан тортиб, болаларига қарайдиган энагагача ёллади. Ҳаётини турмуш шароитини доим яхшилашга ҳаракат қилиб юрарди. Кунларнинг бирида хотини Русланга бошқасини севиб қолганини ва унга турмушга чиқишини айтди. Назаримда, Русланда ҳаётга бўлган жуда катта қизиқиш ва иштиёқ ўша онда сўнди.

—Унинг атрофидаги дўстлари у билан бирга бўлишмадими, уни қайтаришга урунишмадими?

—Эстрада оламида ҳеч ким бир-бирига чиндан дўст эмас назаримда, бу ерда ҳаммаси пулга боғлиқ. Бугун юлдузлик даражасига етган қанчасини ўз вақтида шу даражага етишига сабабчи бўлган, аммо уларнинг баъзилари унинг тушкунлик ҳолатидан фойдаланган вазиятлари ҳам бўлди.

— Ўғлингизнинг тарқалган суратларини кўрдингизми?

— Йўқ, агар бўлса кўрсатинг.

Суратларга назар солгач...

—Ҳа, бугун у мана шундай инсонга айланган.

—Ушбу суратлар бутун халқ ва санъат аҳлини ларзага солди. Отаси қандай инсон бўлган?

—У ҳам ўз соҳасини жуда истеъдодли соҳиби бўлган. Бироқ у ҳам жуда кўнгли бўш одам эди. Руслан ҳам жуда кўнгли бўш инсон, бошига тушган барча нарсага ҳам унинг мана шу ҳарактери сабаб. Кучли эмас, ҳаёт синовларига таслим бўладиган, курашувчанлик қобилияти йўқ инсон.

—Унинг суратларини кўриб, аксарият санъаткорлар бош кўтарди, улардан бирортаси келдими?

—Ҳеч ким келмади. У ишлаган бирор ҳамкасби на Иззат Иброҳимов, на Рашид Холиков ва на Тохир Содиқов, бирортаси келмади.

—Бугун у ишламаётган бўлса яшаш учун пулни қаердан оляпти?

—Уйини сотган. Ҳозир мен билан яшаяпти.

—Ўртангизда она ва ўғил муносабатлари қандай?

—Мени яхши кўради, баъзида олдимга келиб оёқларимга бош эгиб йиғлайди. Ҳаётимдаги ҳамма нарсадан азиз инсонимсан дейди.

—У ҳамма нарсасини йўқотаётганини ҳаёти тубанликка тушиб бораётганини англаяптими?

—Эҳтимол, лекин билдирмайди. У агар истасам эртагаёқ аввалгидан-да зўр бўлиб кетишим мумкин, дейди.

—Уни ичкилиб балосидан даволаш ҳақида ўйлаб кўрмадингларми?

—У менга ҳеч қандай даволаш керакмас. Истасам мен ўзим ҳамма нарсани уддасидан чиқа оламан. Мен учун асосийси у соғ бўлгани ва ичмагани. Бошқа нарса керакмас менга. Албатта ҳозир уни даволаш ниятидаман ва уни аввалги ҳолига қайтишига ишонаман.

Сўнгсўз ўрнида...

Барбир яна шу гапни такрорлайман, у ўзини шу ҳолга келтирди. Инсон курашувчан бўлиши керак. Кимдандир далда ёки ёрдам кутиб яшаш нотўғри. Шу ҳолга келишига фақат ва фақат инсоннинг ўзи айбдор бўлади. Сенга ёрдам беришмаса, сендан юз ўгиришса, ўзингни шу ҳолга олиб келишинг керак дегани эмаску... Иродали бўлиши керак инсон, бу ҳаётда фақат кучлиларгина ғолиб бўлади!

Ўғлим ундан интервью олмоқчиликларни кўриб, жуда ҳурсанд бўлди. "Мени ҳали ҳам унутишмабди”, деди. Балки ҳозир ўғлим у ҳақида ҳамма қайғураётганини, уни санъатга қайтишини исташаётганини кўрса, уни аввалги ҳаётига қайтишига яна бир бор умид уйғонар...

Лола опа билан сухбатимиз узоқ давом этди...

Лайло РУСТАМОВА сухбатлашди


Руслан Шариповнинг ўзи тарқалган суратларига қандай фикрда? У олдида қандай режалари бор? Унинг болалик ҳотиралари, санъатга кириб келиши, фарзандлари ва интервьюнинг тўлиқ талқинини "Даракчи” газетасининг 16 июнь куни сотувга чиқадиган 24-сонида батафсил ўқишингиз мумкин.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 138 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016