 Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
– Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?
Отахон:
– Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
– Ростданми Отахон?
Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин… минг афсуски касалим bor… Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.
Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
– Сизлар ҳам рўзадормисизлар болаларим.
Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
– Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|