WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6424]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [448]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2686]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4408]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8219]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [811]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1838]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2037]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3951]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [49]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [182]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 23
Пользователей: 2
AntoshkaBug, AlinaDeask

Kun faolllari:
AntoshkaBug
Главная » 2018 » Сентябрь » 10 » Саломатликнинг олтин фаслдаги "душман"лари

ПОИСК / IZLASH:

17:52
Саломатликнинг олтин фаслдаги "душман"лари
Куз — организмимиз қанчалик мустаҳкамлигини текширувчи жиддий синов даври. Ҳар бир организм куздан турлича таъсирланади. Кимнингдир маза қилиб ухлагиси, кимнингдир йиғлагиси келади. Яна биров уйқусизликдан азият чекса, бировнинг бўлар-бўлмасга жаҳли чиқаверади. Мутахассислар фикрича, айрим касалликлар, айниқса, куз фаслида тез-тез "бош кўтаради”. Улар ҳақида билиб олсак, саломатлигимиз борасидаги муаммоларнинг олдини олиш чораларини кўришимиз ва олтин фасл тароватидан баҳра олишимиз мумкин бўлади.

Мутаҳассис — Сайёра Холова, терапевт

Йилнинг бу фаслида табиатда жиддий "қайта қуриш” юз беради. Биз эса шу табиатнинг бир бўлагимиз. Шундай экан, организмимиз ҳам кун совишига, қуёшли кунлар камайишига мослашишга ҳаракат қилади.

"Қулоқ-томоқ-бурун” соҳасидаги сурункали касалликлар шодасини инобатга олмаганда ҳам кузги хасталиклар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин. Бугун улар ҳақида тўхталамиз.

Грипп

Куз — турли вирусли инфекциялар "ишга тушадиган” давр. Организми етарлича чидамли бўлмаган инсон осонгина улардан бирининг нишонига айланиши мумкин. Юқтиргандан сўнг ҳарорат кўтарилади, умумий ҳолсизлик ҳисси, бўғимларда зирқираш, кўзларда оғриқ, ёруғликдан қўрқиш, пешана соҳасида оғриқ юзага келади. Кеч кузнинг бирмунча жиддий вирусли инфекцияси грипп ҳисобланади. Чунки у ўзидан кейин бирмунча жиддий асоратлар қолдиради.

Олдини олиш учун:

    одам гавжум жойларда бўлмасликка ҳаракат қилинг.
    Уйдан чиқишдан олдин бурнингизга оксолин суртмаси суртиб олинг ва кўпчилик билан муомалада бўлишга тўғри келса, бу муолажани ҳар уч соатда такрорлаб туринг.
    Имкон қадар тез-тез қўлларингизни ювинг. Чунки грипп вирусини транспорт тутқичларидан ёки бошқалар билан қўл бериб кўришиш орқали ҳам юқтириб олиш мумкин.
    Агар иммунитетни кўтарувчи дори воситалари қабул қилишни истамасангиз, табиий воситалар (қора қорағат, малина, наъматак…)дан фойдаланишингиз мумкин.
    Эрталаблари контраст душ қабул қилиш фойдали, шу тарзда организмнинг иммун тизимини кучайтирасиз.
    Саримсоқ пиёз ва пиёз истеъмол қилинг, кўпроқ кўк чой ичинг.

Ангина

Бу касаллик кузда жуда кўп учрайди. Хасталик организмга инфекция қўзғатувчиси тушиб, бодомсимон безга ўрнашиши оқибатида бошланади. Юқори ҳарорат, ютинганда оғриқ, бўғимлар зирқираши, бодомсимон безларнинг оқ қатлам билан қопланиб, катталашиши кузатилади.

Олдини олиш учун имкон қадар иммунитетни кўтаришга ҳаракат қилиш лозим. Касалликнинг илк аломатларини сезишингиз билан кўпроқ илиқ суюқлик ичиш керак. Агар хасталик авж олаверса, албатта шифокорга мурожаат қилиб, антибиотиклар воситасида махсус муолажа курсини ўташ зарур.

Ларингит

Агар оёқларингиздан нам ўтса ёки шунчаки совқотсангиз, бир неча кундан кейин томоқ қичишиши, қуруқ йўтал ва товуш пайчалари билан боғлиқ муаммолар бош кўтариши ҳеч гап эмас.

Касалликнинг илк аломатларини сезишингиз билан ҳар бир бурун ковагига 2 томчидан хлорофиллиптнинг ёғли эритмаси томизинг. У димоққа ёйилиб, томоқни безовталикдан ҳимоялайди ва касаллик ривожига қаршилик кўрсатади. Бурунни қизилпойча (зверобой) настойкаси билан чайиш ҳам фойдали таъсир кўрсатади. Настойкани ҳар икки бурун катагига нинасиз шприц ёрдамида юборсангиз бўлади. Бу муолажани ҳар икки соатда такрорлаб турсангиз, бир кун ўтибоқ касаллик ҳақида унутиш мумкин.

Трахеит

Агар ларингитни "тўхтатиш”нинг имконини қилолмасангиз, инфекция ва йўтал пастга — трахеяга тушиши мумкин. Трахеитда қайноқ суюқлик ичиш мумкин эмас. Яхшиси, илиқ қайнатмалар ичган маъқул. Чунки улар трахеяни камроқ таъсирлантиради ва унинг шишишини келтириб чиқармайди.

Олдини олиш учун ингаляция қилиш жуда фойдали. Айниқса, гиёҳлар қайнатмаси ва прополис, яъни асалари елимини қўллаган ҳолда. Шунингдек, ингаляция учун бир неча томчи эфир мойини қўллаш ҳам мумкин.

Цистит

Мазкур касалликда пешоб пуфаги шиллиқ қавати зарарланади. Цистит тез-тез пешоб ажратиш, ҳатто бу жараённинг оғриқли кечишида намоён бўлади. Қолаверса, бундай ҳолат умумий асабийлик, баъзида тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий дармонсизлик билан кечади.

Олдини олиш учун:

    аввало совқотишдан, узоқ вақт бир хил ҳолатда ўтиришдан (айниқса совуқ бинода) қочиш;
    организмда мавжуд барча инфекция ўчоқларини ўз вақтида даволатиш;
    шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш;
    жисмоний зўриқишлардан қочиш;
    овқатланиш тартиби ва таркибига эътиборли бўлиш;
    доимий равишда уйқуга тўймаслик, стресс каби ҳолатларни бартараф этиш лозим.

Пиелонефрит

Кўпинча пиелонефритнинг юзага келиши цистит аломатлари билан бошланади. Таносил тизими инфекциялари ўз вақтида даволанмаса, касаллик юқорига — буйракларга "кўтарилиши” ва пиелонефритни қўзғаши мумкин. Буйраклар яллиғланганда организмнинг ҳолати ўткир респиратор инфекцияга ўхшаш бўлади: бадан увишиб, титрайди, ҳарорат 28 даражадан ошади, бемор кўнгил айниши ва кучли бош оғриғини ҳис қилиши мумкин. Буйраклар яллиғланишининг сурункали кечиши қисман умумий ҳолсизлик, тез чарчаб қолиш, бош оғриқлари, бел соҳасининг симиллаб оғриши билан ифодаланади.

Қалқонсимон без фаолияти бузилиши

Кузги мавсум қалқонсимон без учун ҳам синовли давр. Ҳатто соғлом инсонларда ҳам куз-қишки даврда қалқонсимон без гормонлари ишлаб чиқариш жараёни сустлашади. Бу муҳим аъзо фаолиятидаги бузилишлар ҳақида бир неча аломатлар мавжудлигидан билиш мумкин. Қалқонсимон без фаолияти ошганда иштаҳа яхши бўлса-да, бирдан вазн йўқотиш, гипертония ва бош оғриғи, юрак уриши тезлашиши, қўллар қалтираши, таъсирчанлик ва хавотир ҳисси ошиши, уйқусизлик, ҳаддан ортиқ терлаш каби белгилар кузатилади. Қалқонсимон без фаолияти сусайгани эса доимий чарчоқ ҳисси, кайфият ўзгаришлари, одатдагидек овқатланганда ҳам вазн ортиши, мушак ва бўғимлар оғриши, руҳий сиқилиш, совуққа чидамсизлик каби аломатлар билан намоён бўлади.

Касалликнинг икки ёки бир неча аломатлари юзага келганда албатта эндокринолог маслаҳатини олиш керак. Мутахассис қалқонсимон без фаолияти даражасини аниқлаш учун керакли текширувларни амалга оширади.

Асаб фаолияти бузилиши

Ультрабинафша нурлари етарли миқдорда бўлмаслиги, ёғин-сочинли об-ҳаво, кузнинг қисқа кунлари асаб тизимига таъсир кўрсатади. Айнан шунинг учун шифокорлар кузги даврда невроз, психоз ва депрессияларнинг сезиларли равишда авж олишини такидлашади. Кўпинча бундай ҳолат уйқусизлик, ўта жиззакилик, руҳий сиқилиш билан бирга кузатилади.

Мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда енгил дори воситаларини қабул қилишингиз ёки халқ табобати тажрибаларидан фойдаланишингиз ҳам мумкин. Ўзингизга ғам-қайғуни йўлатмасликка ҳаракат қилинг. Улар нафақат хаёлларингизни банд қилади, ҳатто иммун тизимингизга ҳам инфекция сингари зиён етказади.

Кузги маслаҳатлар

1. Чаканда (облепиха)ни ғамлаб қўйинг. 1-2 чой қошиқ чаканда мевасининг шакар билан аралашмаси организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжини таъминлайди.

2. Тажриба қилманг. Яра касалликлари (масалан, ошқозон яраси) зўрайганда оғриқ хуружини бир чимдим туз қўшилган сут билан қолдириш мумкин. Аммо, инобатга олингки, бу шошилинч чора ва уни буткул соғайиш учун қўллаш самарасиз. Озиқ-овқат қўшимчалари ва гиёҳли дамламаларни унутинг, акс ҳолда ўзингизни жиддий хавфга қўйишингиз мумкин.

3. Бўғимларни эҳтиёт қилинг. Агар бўғимларингизда мавсумий оғриқ юзага келса, В гуруҳи витаминлари қабул қилинг. Улар асаб толалари ва бўғимларнинг тоғайдан иборат юзалари озиқланишини яхшилайди. Шунингдек, кальций препаратлари ҳам фойдали.

4. Шамоллашнинг олдини олинг. Касалликнинг илк аломатлари пайдо бўлганда ётоқ режимига амал қилинг, елвизакли жойлардан қочинг, ўзингизни иссиқ тутинг. Сув ва бошқа суюқликлардан кўпроқ ичинг. Эпидемия даврида одам гавжум жойлардан қочинг.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 34 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #новости, #ahborot, #news, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018