WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 1 » Сардор Раҳимхон: “Рафиқамнинг сабрига муносиб туҳфа ҳозирлаяпман”(Эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

14:34
Сардор Раҳимхон: “Рафиқамнинг сабрига муносиб туҳфа ҳозирлаяпман”(Эксклюзив)
Бугунги қаҳрамонимиз халқ хизматидан ортмайдиган хонанда. Шу сабаб, хизмат доирасидан ташқарида бўладиган вақти у қадар кўп эмас. Лекин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бўш қолди, дегунча оиласи бағрига қушдек учади. Биз ҳам уни айнан шу пайтда суҳбатга тортдик...

— Вақт – оқар дарё, дейдилар. Ортга назар ташлаб, қанчалик мазмунли умр кечирганимизни ёдга солувчи соатларга меҳрингиз бўлак кўринади? Доим эътибор бераман: қўлингиздан ҳам сира соат тушмайди...

— Тўғри топдингиз. Соат бу – дунё ғаниматлиги, беш кунлик дунёда барчага қўлдан келганча яхшилик қилиш кераклигини, ўтиб бораётган умримизга янада эътиборли бўлиб, ундан мол-давлат, шон-шуҳрат эмас, балки мазмун, маънавий озуқа излаш кераклигини англатади. Айнан соатларга меҳрим бўлакчалиги ҳам юқоридаги фикрим билан боғлиқ. Шу боис уларни йиғишни яхши кўраман. Кичиккина: 10 та соатдан иборат коллекциям орасида яқинларимдан бири укам Талъат совға қилган қўл соати энг қадрлиси.

— Вақтни қадрлайдиган инсонсиз. Шу маънода оилангизга аввалгидан кўпроқ вақт ажратаётгандирсиз? 

— Ишим жуда кўп қурбонликларни талаб қилади. Оилага камроқ вақт ажратишим ҳам шулар сирасидан. Кундузи 11.00-12.00 ларда уйқудан турганимда фарзандларим боғчада бўлишади. Ярим тунда уйга қайтганимда эса табиийки ухлашаётганини кўраман. Шунинг учун оиламга дам олиш кунлари ва байрамларда вақт ажратаман. Лекин фарзандларимнинг тарбиясидан то еб-ичишигача жуда эътиборлиман. Боғчасига ўзим жойлаганман, имконим бўлди, дегунча қизларимни ўзим боғчадан оламан, уларни ўйингоҳларга олиб бориш, бирга дўконларга олиб чиқиш, улар билан ўйнашни яхши кўраман. Чунки қизларим даврасида бўлсам дам оламан.   

— Аввалги суҳбатларимиздан бирида рафиқангизни сайрга олиб чиқолмаётганингиздан хафа бўлишини айтгандингиз...

— Бу имконсизликдан ҳалигача қутулолмаяпман. Очиғи, атрофдагиларнинг нигоҳи бизга қадалаётгани ва эътибори ноқулайлик туғдиради. Лекин ресторан, кинога олиб боришни канда қилмайман. Рафиқамнинг сабрини муносиб баҳолаш мақсадида эса чет элга бирга дам олишга боришни режалаштиряпман.

— Шу вақтгача чет элда ёлғиз дам олишни уддасидан чиққан кўринасиз?

— Ҳа, бу орзуим хаёлий амалга ошган расм-ку (кулади)! Формула-1 пойгасида қатнашиб, чемпион бўлишни бир умр орзу қилганман. Дубайдаги "Ferrare world” деган жойда ҳақиқий Феррарига ўтириб расмга тушганман.

— Меҳрибон бўлишнинг ўзи камлик қилади, эътиборли ҳам бўлиш керак, деганди швейцариялик ёзувчи Анри Фредерик...

— Тўғри, эътибор ҳар бир инсон учун муҳим бўлса керак. Очиғи, авваллари эътиборталаб эдим. Ёшим улғайгач, ўғил, оила боши, ота, кимнингдир яқин инсони, санъаткор сифатида уларга эътибор беришим кераклигини англаб етганман. Жамиятдаги, оиладаги ўрним шуни тақазо этгани учун ҳам бугунги кунда эътибор кутиб яшамайман. Лекин эътиборни қадрлайман. Шу боис хонадоним тўрида эътибор тимсоли бўлган мукофотларимга алоҳида ўрин ажратганман. Улар орасида энг биринчиси: 2006 йил "Тарона” тақдимот маросимида "Йил янгилиги” номинациясига лойиқ кўришган. Бу мукофот менга ишонмай, ёрдамларини аяганлар олдида юзимни ёруғ қилган. Энг қадрли мукофотлардан яна бири 2009 йилда Юртбошимизнинг қўлларидан қабул қилиб олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони. Санъаткорлар орасида мазкур мукофотга эришган энг ёш хонандаман. Бу эса бахт улашиш билан бир қаторда, зиммамга катта масъулият ҳам юклайди. Президентимзнинг менга берган вазифалари ва мени берган ваъдаларим бари ёдимда. Халқни менга берган ишончи, эътибори, эътирофини оқлашга ҳаракат қиламан.

— Ўз вақтида "Йил янгилиги” бўлган Сардор Раҳимхоннинг янгиликларга тоби қандай?

— Ўзимга нисбатан талабчан бўлганим боис уйда оёқ узатиб  ётишни хушламайман. Доим ҳаракатдаман, ҳар кунимда нимадир янгилик бўлиши шарт! Йўқса, у кун энг ёмон кунимларимдан бири бўлади. Нохуш янгиликларга ҳам реал кўз билан қарайман, чунки ҳаётда ҳамма нарса ҳам биз истагандек бўлмайди. Янгилик билан боғлиқ яна бир факт: кўпчилик эркаклар футбол ишқибози, лекин мен дунёда содир бўлаётган воқеаларни ўзида жамлаган янгилик дастурларини  яхши кўраман. Қўйиб берса, 24 соат кўришдан зерикмайман. 

— Техника ривожланган бир пайтда сизнинг пластинка эшитишни хуш кўришингиз бу – янгилик!

— Ҳануз ёдимда: бувимнинг пластинка эшитса ҳам бўладиган радиоси бор эди. Камолиддин Раҳимов, Насиба Абдуллаева каби устоз санъаткорлар ижод намуналарини,  турли мумтоз қўшиқларини  эшитардик. Болалигим, бувимни ёдимга солгани учун ҳам грамофонда пластинка эшитишни хуш кўраман. 

— Янглишмасам, бу қизингиз Сабрия чизган расм-а?

— Ҳа, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан атай мени табриклаш учун ўз қўли билан ясабди. Ким учундир бу оддий қоғоздек туюлар. Лекин отага жажжи қизининг қўлидан шундай совға олиш ҳар қандай совғадан устун. Бу ҳолатимни ота-оналаргина тушунишади. Мен ҳам болалигимда ота-онамга турли нарсалар ясаб, ҳадя қилардим. Уларнинг ўша вақтдаги ҳиссиётини энди тушуняпман. Рости, Ватан ҳимоячилари кунида мени табриклашмайди, деб хафа бўлардим. Шу йилдан бошлаб, совғалар олишни бошладим (кулади). Сабрия жуда масъулиятли, эътиборли "адажон, бошингиз оғрияптими?” деб билса-билмаса дори кўтариб келади. Сабрия санъатсевар, эшитиш қобилияти юқори. Белига онасининг рўмолини боғлаб олиб, муқом билан рақсга тушиши кишини лол қолдиради. "Мимика”лар билан рақс тушишда раққоса Паризодани ортда қолдиради (кулади).    

— Айни дамда хонадонингизнинг эътибор талаби бу – Самия бўлса кераг-а?

— Ҳа, икки ёшли қизим Самия уйга боришим билан гапни "кўтаринг”, дейишдан бошлайди. Уйқуга ётгунича қўлимдан тушмайди. Кичкина бўлгани учун ҳамма эътибор унга қаратилган. Сабрия катта қиз бўлиб қолган, тушунади ва бизни қизғонмайди. Самияда ўзимни аксимни кўргандек бўламан: эркатой, инжиқ, айтганини қилдирадиган. Лекин ташқи кўринишидан онасининг ўзгинаси. От қилиб миниб, қулоқларим, юзимни чимчилаб, тишлаб ташлайди. Бу эркаликларига чидайман. "Адажон, биз билан ухланг!” дейишади. Икки кишилик ётоқда беш киши ухлашини тасаввур қиляпсизми? Самия устимга чиқиб олади, Сабрия, ўғлим Муҳаммадали ёнимда. Бунақа шароитда ухлаб бўладими? Кенг жойда ётишни яхши кўрадиган бўлганим учун охири болаларимни алдаб, ёстиғимни кўтариб уларнинг хонасига чиқиб кетаман. Рафиқам ҳозир ўзи ёстиғимни болалар хонасига олиб чиқиб берадиган бўлган (кулади).

— Мана бу қорнида боласи бор фил ва бегемотлар эътиборимни тортди.

— Тимсоҳларни томоша қилиш учун Таиландга борганимда, сувенир сотувчилари болали бегемот совға қилган. Бу ҳайвон уларда бахт рамзи экан. Малайзияга қилган саёҳатимда эса мени уйига таклиф қилган инсон "Фарзандларинг кўп бўлсин”, деган мақсадда қорнида боласи бор фил ҳадя қилган. Фикрлар моддийлашади, дейилгандек, шукур бугун бахтлиман ва учта фарзанднинг отасиман. Биласизми, кўпчилик оилада бўлгани каби фарзандлар туғилиши муддатини режалаштирамиз. Лекин иккита қизимнинг туғилиши орасидаги муддат икки йил бўлиб қолган. Шу сабаб рафиқам ўзини тиклаб олсин, деган мақсадда уч-тўрт йилдан кейин учинчи фарзанд кўришни режа қилгандик. Кутилмаганда, Аллоҳ яна энг азиз неъмат берганини билиб қолдик. Ишонасизми, тинмай сўрашимга қарамай, рафиқам била туриб, охирги дақиқаларгача ўғил ё қизлигини айтмаган. Кутилмаган совға бўлишини истаган экан. Тўғри, қиз отасига меҳрибон бўлади. Лекин ҳар бир эркак киши авлодини давом эттирадиган ўғли бўлишини орзу қилади-да. Ўғлим Муҳаммадали ҳозир тўрт ойлик.

— Китобларга меҳрингиз бўлакчалигини сўзамоллигингиз ва фикрларингиз бутунлигидан пайқаш қийин эмас... 

— Китоб – бу маънавий озуқа берадиган катта бойлик. Тўғри, бугунги кунда китоб ўқийдиган санъаткорлар жуда кам. Куни кеча хизмат сафари юзасидан хонанда Манзура билан Сурхондарёга бордик. Шунда Манзура йўл бўйи китоб ўқиб кетди, бу мени учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳамкасбимни китоб ўқийди, деб ҳеч ўйламасдим. Ўзимга келсак, кўнглимга яқини Абдулла Қодирий, Ойбек, Саид Аҳмаднинг асарлари, Зулфия, Ҳамид Олимжон, Муҳаммад Юсуф шеърларини мутолаа қилишни канда қилмайман.    

— Тасвирий санъатга ҳам меҳрингиз бўлакча экан?

— Албатта! Чуқур мулоҳаза талаб қиладиган расмларни соатлаб томоша қилишни яхши кўраман. Шу паллада дунё ташвишларини бир четга суриб, ўзингиз билан ўзингиз қоласиз-да. Янги уйга кўчиш арафасидаман, насиб бўлса тасвирий санъат асарлари билан безатишни режалаштиряпман.

— Англашимча, ўзингиз билан ўзингиз қолиб, кўнглингизни бўшатишни хуш кўрасиз-а?

— Биласизми, кўзёшдек самимий, беғубор нарса бўлмаса керак. Виждон азобидан қийналганда, кўнглингизни бўшатишни истаганингизда беминнат ёрдамчи. Шу сабаб сира йиғлашдан уялиш керак эмас. Ёлғиз қолиб, юрагимни бўшатадиган дамлар бўлиб туради. Шу дамда отам ёдимга тушиб кетди. Ўғил учун ота энг яқин инсон. У кишини йўқотгач, отамни қанчалик менга кераклигини ҳис қилдим. Отамни соғинганимда у кишининг телпагини қўлимга олиб, хаёллар уммонига шўнғиганча уни тўйиб-тўйиб ҳидлайман.

 — Толиққан иш кунингиз қандай якун топади?

— 1 стакан кефир ва олма билан тугаяпти (мириқиб кулади). Эркак киши ўттиз ёшдан ошганидан кейин вазн муаммоси пайдо бўларкан. Ҳамма учун хушқомат бўлиб юриш бирдек ёқади, ахир.

— Иштаҳани қитиқловчи ошхонага ҳам йўлингиз тушиб турадими? Тановвул қилишни назарда тутмаяпман. 

— (Мириқиб кулади), чиройли безатилган, мазали таомни истеъмол қилиш ҳам бир санъат. Овқатдан эстетик завқ, лаззат олгим, шукрона қилиб истеъмол қилгим келади. Шу боис фақат қорним тўйса бўлди, деб овқатланадиганлар сирасидан эмасман. Ойда бир уйдагиларга фантазиямга асосан янгича таом тайёрлаб бераман. Куни кеча рафиқамга "бир сир айтайми?” десам, муҳим гап экан, деб роса севинди. "Келинлар қўзғалони” видеофильмида Клара Жалилова Обид Юнусовга "дадаси, тўғрисини айтинг, бирор қариндошимиз ўтиб қолдими?” деганидек, рафиқам "ростини айтинг, нима бўлди?” дейди-да (кулади). Онам ўз вақтида "иккинчи таом пиширганингни кўрмай!” демаганида, катта қизиқишим сабаб янгиликлар қиладиган моҳир ошпаз бўлардим, дедим. Онам қандолатчи бўлгани боис ёшлигимда ошхонадан чиқмасдим-да. Таом билан боғлиқ фильмлар, кўрсатувларни қолдирмай кўраман. Куни кеча овқат тайёрлайдиган телеканалдан янгича "блинчик” қилишни кўрсатиб қолди. Рафиқамни дарров чақириб, бирга тайёрладик. Зиёда ошхонада мен билан таом пиширишни яхши кўради. Аёлим ўзбек ошхонасида тайёрланадиган барча таомларни пиширишни билади. Лекин талабим юқорилиги сабаб, унга жавоб беролмаслигини биламан. Чунки кутилмаган таъм, ноодатий таомларни яхши кўраман. Шу боис Зиёда пиширган овқатнинг айбини билсам ҳам "ширин чиқибди”, деб ёки индамайгина еб қўя қоламан (кулади).   

Ёшим катта бўлгач, дастурхонга ўзим дуо қиладиган бўлганман. Қуш уясида кўрганини қилади-да, Сабрия қўлини дуога очиб, болаларча фикрлаши билан "адажонимнинг пуллари кўп бўлсин, яхши ухласинлар...” деб дуо қилади. Бу завқли!  

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 161 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016