WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 4 » Sayyod o'z blogida "Бехаёлик посбонлари Лола ва Азизага!" deb atadi.

ПОИСК / IZLASH:

16:41
Sayyod o'z blogida "Бехаёлик посбонлари Лола ва Азизага!" deb atadi.
Sayyod o'z blogida qo'shiqchi Lola va Azizaning Instagramdagi blogida qo'shiqchi Tamilaga bo'lgan fikrini chop etganda Sayyod ularning fikrini ko'ngliga yaqin oldi shakili ularga nisbatan quyidagicha fikr bildirdi:
"Олишмай  дегандиму хаддан ошишяпти.

Кенг оммага ЯХШИЛИК ва ҚАЛБ гўзаллиги хақида уввос солганлар бировларни  хақоротлаб ва хаттоки фарзандларигача Худо урсин деганида   қалби АСЛИ қанчалик бўлди буёғи?

Менталитетимизга зид либослари билан лицензиясидан айро хонанда  Лола ва бэк вокалчи ("Сетора”нинг  яна бир   омадсиз сўнгги таркибидаги иштирокчи, Д,Махкамов билан турк қўшиғини ўғирлаб қайта ўзбекча дуэт қилиб айтган)    Азиза Низомовалар    шу кунларда тарқалган видео негадир уларнинг  хамиятига тегиб, тегибла кетаётганиданми  инстаграм оламида бош кўтаришмоқда.

Бу икки  шахсларнинг кўтараётган мавзулари мохиятида  тарқалган видеони мухокама қилмаслик ва умуман бундай нарсаларга кўз юмиб кетишлик ётибди.  Камида бефарқ бўл ва аслида иштонни бошга кийишликкача рухсат бўлсин деган шиор!

  Ўз сахифаларида минглаб одамларга  асосан баландпарвоз иқтибослар билан ЯХШИЛИК дея бонг ураётган бу икки шахснинг  тарқалаётган видеолар борасида ишлатаётган сўзларига эътибор қаратсангиз бу жирканч сўзлар  уларнинг дунёқарашидаги  тушунчаларми ё аламзадаликми дейсан?

-----------

Азиза Низомова боласи борми йўқми билмадиму, аммо умуман унга тегишли бўлмаган  тарқалган видео мавзусини кўтариб чиққан интернет журналистларини фарзандларигача Худо урсин дейиши ақлга  сиғмайди.

Нега бировни ўзи истаб яланглаган  ОРҚАсини  мухокамаси сенга  шу қадар тегиб кетгани  тушунарсиз. Балки неча йиллик "ижодингда” хамма қўшиқчиларни  фақатгина  айнан ОРҚАсидан томоша қилишдек  "бэк”идагина  жойинг лойиқ топилганидами, на гурух ва на дуэтда омадинг чопмаганигами, хаммага ёқяптику деб Шахзодани кўринишигача (балки)  "қилдирибми, ясатибми” олганинг хам фойда бермаётганигами билмасам энди. Ўша ўзлик ва ўз фикрига содиқликка келсак,  бошқаларни ишига суқилмаларинг дея туриб сенга нима суқилиб? Гапларинг мохиятини ўзига  гапларинг зид.

 Фарзандда нима гунох? Сенда  қадр қиммат ва муқаддаслик тушунчалари бормики  бировни бегунох фарзандларини Худо урсин дейсан? Боланг бўлса Худодан унга бахт тила, сени мабодо юришмаган омадингни унга қўшиб   берган бўлсин дегин, умр тила болангга!     Агар боланг йўқ бўлса Худо тирноққа зор қилмасин дегин!

 Юраверайсанми тинчгина "40 долларлик ишимга шукр " деб студиялардан  ризқингни териб "увиллаб”.  Биров бунда лицензиянг борми деб сўрамаётган бўлса, тўғрими? Нима бор бировларни қилмишига бошқаларни боласини қарғаб?!

Шунча йил бошқа кимларнидир   овозини БОР қилиб туриш учун сахна ортида терлаб пишиб, студияларда деярли ўшаларни  йўқ овозини бор қилиб туриб  хеч нарсага эришмаган бўлсанг бу сени танловинг!    Зўр овозинг бор, иқтидоринг аъло бўлса , ундан ўзинг учун керакли тарзда фойдалана олмай, аламингдан бировларни кетяланг мавзусида бошқаларни боласигача  қарғашгача ахволга келдингми шўрлик? Бировларни бегунох фарзандигача қарғаш учун Худони тилга олган сени қалбингда  ўзинг учун Худодан яхшилик сўраш учун куч  қолган бўлсин ишқилиб.

----------

Лолани хануз лицензияси қайтарилмагани мохиятига  тарқалган видео мохиятига шу қадар хосмидики чидаб туролмаяпти? Шахсий хаётидаги аламларини хам шунда бир қилиб олмоқчими? Сени бошингга келган кўргуликларни  сен қандай татияптган бўлсанг, тарқалган видео сохибаси хам шу қадар ўз танлаган йўли ва қилмиши учун натижасини тотяпти ва бунда уни хечким мажбурламагани ёки яширин тарзда суратга олиб тарқатмагани тушунарли хол!  

Сайт сохиблари ва сен ерга уриб ташлаган ўша хонандани продюсерида нима айб? Ёмон бўлсин деганмиди?  Шунча пули куйган сенми ё ўша продюсерми? Мехнатичи?  Концертингга ёрдам беришга хаттоки ўзингни  "Тарона”дан одам қолмаганида кунинг шу продюсерга ялинишгача  қолувдику. Унутдингми?

Ўсмирлик чоғларингизда Россия твсидан Майя тахаллуси билан кўрсатган клипингиздаги лавхаларни одамлар  унутган деб ўйлайсизми? Қорлар ёғиб излар ёпилиб кетганмикин? Ха,  албатта тегиб кетадида тарқалган видеолар мавзуси!  Балки "Кел” клипини бошқа тури хақида хам кенг оммага айтиб берарсиз? Кимга аталганди у клип ва унинг иккинчи қисми қай тарзда эди? Булар хақидаям айтақолинг халққа!  Билишсин нега бу мавзуда Клара Цеткин бўлиб олганингизни.

Тилимни қичитманг Лолахон,  яна бошқа бир эслатиб ўтадиган нарсалар хам йўқ эмас. Уларни десертига олиб қўя қолайлик.  Ва умуман бировни бегунох фарзандигача изохларингизда хамкасбингиз учун  қарғишларга имкон яратиб берганингиз учун,  сизни хам шундай   қадриятга   эга бўлган тарафларингизни   агар бир тафтиш қилсак,  тарқалган видео сохибасиданда бешбаттар холатга тушиб қолманг тағин.  Сизга қарши шунча фикрларни ўчирибсизу хамкасбингизни одамларни фарзандигача қарғишига кўз юмибсиз. Сиздаям фарзандлар бор а?

Бировни ифлос деганингда уч нарсани унутма:  Бири, уни ифлослигини била туриб олишдингми жавобан  ифлосликларига хам чидайсан, иккинчиси:  Кимдандир ифлослик олаётган бўлсанг бунда  ўзингни киринг  катта. Ва  учунчиси:  ифлосликка қарашлик жойинг йўқ бўлсаю уни  четлаб ўтиб кетолмадингми демак шу ифлосликларга аслида ич-ичингдан алоқанг йўқ эмас.  

Сайтми, блогми бошқами яхшиликниям ифлосликниям ёзишга мажбур! Бу иш!  Замирида кенг оммага миллат ва менталитетга салбий тарафлари борлиги билан шунга  ёндошилади.

Ифлосилик қилиб  ўзбек сайтлари русларники каби шахсий хаётингу  ва бошқа кирдикорларингни ёзиб юргани йўқку. Кетларингдан фотоаппарат кўтариб юргани йўқку тағинам. Унда нима бўларди?  Ўзбек журналист ва блогерларини бошидан компот ўгириб бонкадан ютоқлаб ичларинг! Сенларни мақтаган пайтимизда бизлардан зўри йўқ, ёмонингни эса ёпиш керакми?

Ариза ёзасанми, судга берасанми билганингни қил! Вахоланки бу  ерда хечким хақорот қилаётгани йўқ,  лицензиянгни хам олиб қўйишгани сени ўзингни йиғиштириб олишга  дарс бўлмаган экан бошқалардан аламингни олма!

Карьера ва шахсий хаётингдаги муаммоларингни сабабчиси фақат ва фақат ўзингсан! Бировни хам ўзи сабабчи бўлган нарсасига суқилиб бошқаларга сакрама!

----------

Бевосита тарқалган видео мохияти юзасидан:

Аввало видеода кўрган бўлишса хечким уни зўрлаб ёки яширинча видеога олмаган! Ўзи камерани кўра туриб била туриб ва умуман шу ишни қил демаса хам шартта туриб қилган. Тамом!

Хечкимни айблаш шартмас! Бу видео тарқалиши мумкинлигини тушуниб туриб ўзи камерага қилиб беряпти, бу уни танлови !

Видео тарқатаётганларни(!) айблаш мумкиндир лекин бошқаларни яширин равишда видеога олишгани ва хоказо холлардан фарқли бу ерда мана шундай ихтиёрий нарса турибди. Бунда видеони тарқатувчиларни хам айблаш нотўғри!

Мени ёки бошқа сайтларни видеони  тарқатишда айблашдан аввал кириб мақолани ўқиш керак ва сайтимизга қўйилган у видеони кўриш керак эди! Цензура сақланган холда умуман бехаё лавхалар йўқ бўлган видео қўйилганди.  Уни қўйилишига сабаб эса ўша хонандани иқрори(!) сабабчи бўлди ва у видеога киритилганди!

Ўзи камерага тушди, ўзи тан олди, нега бошқаларники шилиниб ачийди тушунарсиз.

Йўқ, тушунарли...мавзу мохияти у ачиётганларга бегонамасдек! Балки олдини олишяптими мабодо ўзлариники хам бўлиб тарқалиб қоладигандек бўлса- а?
 

Аниқ ва лўндаси!

Биз ўзбекмиз, менталитетимиз ориятли ва  уни ХИМОЯЛАШ хамманинг бурчи! Шу    миллат ғурури ва ориятини химоялаш ватанни химоялашдек хар бир эркакни бурчи! Журналист эса ижод олами аскари! Уни химоя майдонидаги барча холатлар жангдек кечади! Бунда ватанпарварлик энг мухим омил! Юрт тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти замирида мана шундай орият деган  мухим қадриятлар хам бор! Уларни асраш ва химоялашда журналистика сохасини ўрни катта! Блогерми,  эркин ижодкорми, мухбирми фарқи йўқ, хамманинг шу йўналишда ўрни бор ва мухими мана шундай тушунчалар билан ижодига ёндошиши! Улардан қай бири шу кунгача халқни ишончи ва хурматига эришганми демак бекоргамас! Қайси артистлар эса хурматдан қоляптими демак бу хам бекоргамас!     

Сан ва ёки бошқа бир артистни қаеридир очилиб қолганига танқид қилинганида  сани тилингда кавлади ва ифлос дейилишида лойни ўзингни устингдан ағдарганинг қолади холос. Очмасанг кўрмайди хечким!!!

"Бир сайтни эркак рахбари ёки мухокама қилаётган эркакларни қиладиган иши қолмабди” дейишдан аввал мана шу тушунчаларни уқиб олларинг! Бу юртни хамиятли эркаклари борки сенлар химоя қилмоқчи ва шу юртдаги ориятли қизларни тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нарсаларни бошиданоқ бартараф қилишга  хамиша хушёр туради!

Халиги хадисларми нақллар келтириб бахона қилишдан аввал у хадислардаги КЕНГ ОММА МАШХУРЛИК ВА ДАВР тушунчаларини аввал солиштириб олларинг! Онг нима учун берилган? Тўтиқушдек ўқиб олган нарсаларингни УҚИБ олмасдан хар ерда ишлатаверишдан аввал бугунги даврдаги жиловлаб бўлмас интернетдаги тарқалиши оддий хол бўлган нарслар олдида машхур бўлдингми ўзингни маданият сохаси вакилидек тутишга мажбурлигингни унутмаларинг!

Бировни хонадони тирқишидан кўринган зино қайдаю, бутун халққа тарқалиб бўлган ва тарқалиши мумкин бўлган нарсалар устидаги профилактик ишлари қайда?

Сенларни шахсий хаётларинг, шахсий худуд ва танангдаги шахсий бўлган жойларни машхурлик ортидан кенг оммага кўз-кўз қилишга хаққиларинг йўқ! Сенларни оиланг , турмуш тарзинг ва тушунчаларинг билан бу юрт менталитети тарбияланиши мумкин эмас! Буни сингдиришга хаққиларинг йўқ!

 Сенлар оврупалашганмисан, тарбиянг европалашганми,  бу нарсаларда  УЯТ ШАРМ ХАЁ дегани хам европалашган деганимас ва  уятсиз  хатти-харакатлару очиқ-сочиқ кийинишлар   ўша европадаги  хам палаги тоза зодагон (артистократ)лари  ўзига эп кўрмайди! ЗОТ деган нарса бор! Мода ва европалашган тушунчалари олдида ўша Англия қиролича оилаларини хам кўряпмиз хамма ери ёпиқ! ТАРБИЯ деган нарса бор ўзини гўзал бўлса хам оёқ кўкрларини кўз-кўз қилишга лозим топмаслик! Бунда гап фақат мусулмончилик ва Ислом динида эмас!  Интим зоналари хамма ерда бирдек тушунчада!

Вульгарность,  пошлость  это   не красота , не мода и не европизированность. Это  испорченность!     Аёл киши гўзаллигини ибоси билан хам кўрсата олади. Одамни куни танасини, оёқ ва кўкрларини очиб кўз-кўз қилишгача қолган бўлса у  гўзаллик тарғиботини англатмайди! Бу инсонни бузуқлигидан далолат!

Сенга қараган эркак борингча кўриб кўнгли ағдарилгандан кўра тасаввур билан фантазиясини овутгани афзалроқ.
 
Ўзбек қизларига етти махалла ота-она! Азалдан шундай бўлган ва бўлаверади! Бефарқликни тарғиб қилмаларинг! Ёқмаса кўчиб кетларинг бехаёлик мумкин бўлган ерларга! Шундоғам бефарқлик туфайли атрофда қанча тақдирлар синган. Ориятли, хамиятли эркаклар юртнинг иболи қизларига салбий таъсирдан химоялашга мажбур! Миллатларинг соф ўзбек бўлганида балки бу қадар холатда намоён бўлмасдиларинг. 

  Ўзини уйида тарбиялансин ва хоказо бахоналари керакмас!  Ўша ўзини уйида тарбия кўрмаяптганлар  қанча?  Худди айримларинг оиласидаги мухит каби.  Шуларни хам касрига қолишсинми бошқалар? Хамма бефарқ бўлса юрт ичидан емириладику! Бунча тор доирада тор фикрларингни одамларга сингитасанлар?

Нега Республика миқёсида  чиқаётган  хонандалар Республика миқёсида фикрламай олмайди? Миллатнинг негизидаги мухим бўлган шаъни хақида ўйламайди?!

Кенг оммага қалб гўзаллиги хақидаги ниқобларинг едирилиб кетдиямки ақлилликдан чарчамайсанлар. Кошки сенларни билганлар устиларингдан кулмаса?  

Биринг бировни боласини қарғаса, бошқанг бунга имкон яратиб турсанг. Аслида сенларни  қалбингдан ўша кетини кўрсатган хонандани кўринган жойлари тозароқ экан лекин! Уни фожеаси сенларники олдида балки холвадир! Бизга аён ва ноаёни олдида хеч нарсадир!  


Хар иккаланг химоя посбони бўлган  мавзуданам хайратдамасман.  Шахс сифатида керакли маълумотни бериб бўлгандексанлар...

Бировни  кавлашда айблашдан аввал эса бир нарсани унутманглар: очиб қўймасаларинг кавлашмайди! Ёпиб юрларинг.

Қулфлаб. Калитини ютворларинг." deb yozadi Sayyod.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sayyod.com/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 238 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016