WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 8 » СЕМИРИШНИ ИСТАЙМАН!

ПОИСК / IZLASH:

20:35
СЕМИРИШНИ ИСТАЙМАН!
Парҳезда эмассиз, спорт билан шуғулланмайсиз, вақтида дам оласиз, аммо негадир вазнингиз камайишда давом этаяптими? Унда зудлик билан шифокорга мурожаат қилганингиз маъқул. Организмингиздаги ўзгаришлар одатий аллергия, шиш касалликлари ёки эндокрин тизим фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Вазн етишмаслигининг бошқа сабаблари ҳам бор. Булар асосан руҳият билан боғлиқ. Агар ташқи кўринишингизга мос чиройли семиришни истасангиз, қуйидаги тавсияларимиз айнан сиз учун!

Мутахассис – шифокор диетолог Муҳайё АҲМЕДОВА.

БИРИНЧИ ИШ!

Аввалига нима сабабдан вазн йўқотганингизни аниқлаштиринг. Агар яхши овқатлансангиз, ҳаётингизда ҳеч қандай муаммо бўлмасаю, озиб кетаётган бўлсангиз, шифокорга учрашинг. Организмдаги ўзгаришлар сабаби эндокрин тизим, гормонал мувозанат бузилиши, меъда ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари, моддалар алмашинувига боғлиқ бўлиши мумкин.

ҚАНИ БОШЛАДИК!

Вазн орттириш учун ҳар куни 1500 килокалорияли маҳсулот истеъмол қилишингиз лозим. Хўш, бу кўрсаткичга қандай эришасиз? «Торт, пирожний  ёки ёғда тўйиниб пишган гуруч тановул қилиб, семириш»ни мақсад қилган бўлсангиз, тўхтанг! Тўғри, бу усул ёрдамида дарров вазн йиғасиз. Аммо ҳузурини тўлишган белингизу, бўксангиз кўради. Калорияларда адашмаслик учун маҳсулот ёрлиғига диққат қилинг. Ҳар бир танланган маҳсулотни калорияси бўйича ҳисоблаб, харид қилсангиз 1500 ккал.ни ҳосил қилоласиз.

Етарлича калориялар ёрдамида 1 ҳафтада (ҳар бир аёл учун инвидуал) бир неча грамм вазн орттириш мумкин. Шуни унутмангки, ҳар бир организмнинг ўз хусусияти бор. Баъзан тўлишиш учун бошлаган парҳезингиз ич тозаланиши билан номоён бўлади. Бу нормал ҳолат. Кейинги ҳафталарда организм янги «шароит»га кўникади.

ОЧ ЮРМАНГ!

Аччиқ, шўр, ва нон маҳсулотларини меъёрда ейишингиз мумкин. Кун давомида 5-6 маротаба ўртача миқдорда овқатланинг. Ҳамиша нонушта қилинг. Эрталаб истеъмол қилинган углевод ва оқсиллар кун давомида сақланиб қолади. Таомланиш оралиғида очлик ҳисси юзага келмасин. Агар бунинг акси бўлса, иштаҳангизни жиловлашга урина бошлайсиз. Бу онг остида рўй берадиган сезги рефлексининг иши. Вақтида ухлашни ҳам унутманг.

ОВҚАТЛАНАМИЗМИ?

Парҳез давомида мураккаб углевод ҳамда оқсилга бой озуқаларни истеъмолига аҳамият беринг. Мисол учун: парранда ва мол гўшти, балиқ, сут, тухум. Бундай маҳсулотлар кальцийга бой. Сут, творог, сметана, қаймоқ, қатиқ маҳсулотларининг ёғлилик даражаси 3 фоиздан кам бўлмасин. Танага қувват берувчи коктейль тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун 200гр творог, 1 пиёла қатиқ, асал ва исталган резаворлардан бирини блендрда эзғилаб олсангиз кифоя.

Керакли тавсия:

ü Бир кундаги оқсилга бой егуликлар миқдори инсон вазнига қараб истеъмол қилинади.

ü Оқсилларни яхшиси клечаткалар билан биргаликда истеъмол қилган маъқул.

ü Иссиқ ҳароратдан қочилса, оқсилнинг фойдали озуқа қиймати сақлаб қолинади.

ü Бу турдаги маҳсулотларни ҳазм қилиш жараёни узоқроқ бўлади. Шунинг учун таомланиш орасида протеинли коктейль ичиб турган яхши.

Ферментлар тўғри ишлаши ҳамда овқат ҳазм бўлиши учун кун давомида камида 2 литр суюқлик ичинг. Булар: сутли ёки асалли чой, қуруқ сутли қаҳва, қуюқ шарбатлар ва оддий сув. Салат тайёрлаганда унга зайтун ёғини қўшинг.

НАВБАТ МАШҚЛАРГА!

Қорин соҳасида кераксиз ёғларни ғамлаб олмаслик учун спорт машғулотлари билан шуғулланиб туринг. Жисмоний машқлар тўғри тўлишишга ёрдам беради, яъни мушакларни чиройли кўринишга келтиради. Кун тартибингизни режалаштириб, жисмоний машқларни бажаринг. Чиройли қоматга эга бўлишда кўкрак соҳаси, қўл, оёқ, бўксалар учун махсус машқларни бажариш лозим. Шунда ушбу соҳалардаги тери осилиб қолмайди.

КАМОЛА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1103 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016