Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100 фоиз генингизни мерос қилиб олмайди.
Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз каби аҳмоқ бўлмайди (бу билан сизни табриклаймиз, албатта).
Интеллект фақат отадан қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярми ўтади холос (масалан, сизнинг интеллектингиз 88 бўлса, шунинг 50 фоизи ўтади).
Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, Она эса, ўз навбатида, отасидан мерос қилиб олган бўлади.
Доҳийнинг қизи отасининг ярмича ақлли бўлади, аммо унинг ўғли худди отаси сингари даҳо бўлади. Aгар қизнинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.
Шу учун ҳам 100 фоиз аҳмоқ аёллар йўқ бўлганидек, доҳий аёллар ҳам деярли йўқ. Бироқ эркак даҳолар ва аҳмоқ эркаклар жуда кўп. Шу ердан омадсиз-алкашлар, ёлғиз-оналар авлодлари, шунингдек, Нобель мукофоти лауреатлари (деярли барча эркаклар) етишиб чиқади.
Эркаклар учун хулосалар:
Ўғлингизнинг ақлий қобилиятини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).
Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни ўзиники қилади. Aқлли авлод истасангиз – қиз фарзанд орзу қилинг.
Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.
Aёллар учун хулосалар:
Ўғлингиз ақл тарафдан – отангизнинг нусхасидир ва уни «Сен отанг каби аҳмоқсан» деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.
Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.
Тафаккур қилинг.