WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 21 » СЕНИ ТАШЛАБ КЕТГАНИМ ЁЛҒОН, ЎҒЛИМ!

ПОИСК / IZLASH:

14:38
СЕНИ ТАШЛАБ КЕТГАНИМ ЁЛҒОН, ЎҒЛИМ!
Чарчаганимдан оёғимда мадор йўқ, тезроқ такси учрашини кутиб йўл юзида турардим. Борадиган манзилим узоқ бўлгани учун кўп машиналар рози бўлишмади. Фақат улардан бири «Таксист эмасман, шунчаки йўлим ўша томонда эди” деди. "Менга нима фарқи бор” дедим ичимда ва орқа ўриндиққа ўтирдим. Кўп юрмасимиздан кўзим уйқуга кетай дебди…

- Шу қўшиқ худди мен учун айтилганга ўхшайди – ҳайдовчининг овозидан сергакландим.

- Қайси қўшиқ? – дедим истар-истамас. Ҳайдовчи магнитафон овозини баландлатди:

Ўксинмагин жон ўғлим, полвон ўғлим,

Сени ташлаб кетганим ёлғон, ўғлим.

Топмоқ жойда йўқотмоқ ҳам бор экан,

Ўз ҳолимга ўзим ҳам ҳайрон, ўғлим…

Агар севги-муҳаббатга доир қўшиқ эшитганимда парво қилмаган бўлардим. Ҳозир эса бир ҳайдовчига қарайман, бир қўшиқ мағзини чақишга интиламан. Нотаниш киши ҳақида турли хаёлларга бордим. Қизиқишларим тинчлик бермади. Нега бундай деётганини сўрашга журъат қилдим. Ҳайдовчи бирор маънили сўз айтмай, ғудранар, кетма-кет бераётган саволларимга яккам-дуккам давоб қайтарарди. Мен узуқ-юлуқ, боши-охири аралаш эшитган воқеамни бир тизгинга солса, қуйидаги ҳикоя келиб чиқади:

- Одина билан институтда танишганмиз. Унга қалбимни очганимда, «Талабалик пайтимда турмушга чиқмайман. Ўқишни битириб олайлик-чи, бир гап бўлар», деган. Бу рад жавоби эмаслига ишониб, уни тўрт йил кутдим. Бу орада уйимдагилар мени уйлантириш тараддудига тушишди. Сабаби, ўқишга бир неча йил киролмаган, талабаликка эришганимда эса уйланиш ёшига етган эдим. «Ўзимнинг кўзлаганим бор, ўқишни битиргач, уйланаман», деб ота-онамга тушунтирдим. Ёлғиз ўғил бўлганим учун бўлажак келинга катта талаблар қўйишарди. Юқоридаги гапимни эшитиб, отам, онам ва иккита опам институтга бориб, Одинани кўриб келишди. У қиз ҳаммага бирдек ёқади, деб ўйлагандим, аммо Одина ҳақида салбий фикрларни қалаштириб ташлашди. Бирлари "Уялиб, ерга қараб турмас экан”, десалар, бошқалари "Замонавий кийинар экан” дейишди. Аммо мен оёқ тираб туравердим. Ўқишимиз битди, қўлга дипломни олдик. Онам менинг қайсарлигим билан совчиликка борди. Ҳатто тўйга бир кун қолганида ҳам қиздан кўнгиллари тўлмаётганини айтишди, мен эса қайта-қайта: «Уни тўрт йилдан бери биламан, ёмон эмаслигига ишонаман», дердим.

Шукрки, Одина юзимни ерга қаратмади. Келин бўлиб тушган куниданоқ катта ховлини эплади, ҳеч кимдан ширин муомаласини аямади. Аммо бир кам дунё экан. Йўқ, аслида Аллоҳ берган тўкис бахтдан бу камликни ўзимиз қидириб топган эканмиз.

- Ўзларинг бемалол юрганларингга бетимни сидириб ташлаб, сўрайдиган бўлдим. Хотининг қизми ўзи? – деди бир куни опам.

- Бу нима деганингиз? – жаҳлим чиқиб кетди.

- Нега унда?..

- Билмадим!

Бу мавзу яна бир неча бор кўтарилди. Жавобим жаҳлдан ўзгаси бўлмади. Кунларнинг бирида ишдан келсам, ота-онам, иккита опам, қайнона-қайнотам ўтиришибди. Бир бурчакдаги Одина тинмай йиғларди.

- Нима гап? — дедим секин.

- Сен қилолмаган ишни биз қиляпмиз. Кутиш шунчалик бўлар. Тағинам инсоф билан икки ой чидадик, хоҳласангиз «Қизим куёвим билан келишолмабди» денглар ёки бошқа баҳона топинглар. Ҳозироқ қизингиз уйимизни тарк этсин!» — дадам ғазаб билан бақирдилар.

- Майли, кетамиз, аммо сизлар янглишяпсизлар. Қандай қиз ўстирганимни яхши биламан, — деди қайнотам ва жимгина уйдан чиқиб кетишди. Одина ҳам менга ёшли кўзлари билан мўлтираганча уларга эргашди.

Карахт ҳолга тушдим. Ўзимга келиб, хотинимни ортидан югурай деганимда, мени йўлдан қолдириб бокира бўлмаган қизга уйланганимни исботлашга тушишди. Иккиландим. Наҳотки, шу рост бўлса? Ўшанда куёвжўра бўлган синфдош дўстимга "Ҳаммаси жойида” деб қўйгандим. Маслаҳат илинжида олдига бориб, бир бошдан гапириб бердим.

- Йўғ-ей, ўртоқ, шунақа эканми? Вой, ярамас-ей! Эсингдами, тўйдан аввал «Келин «Куёвжўрани курсдошларингиздан қилманг, ҳаммасини танийман, уяламан», деяпти», дегандинг. Шарманда бўлишини ўйлаган экан-да. Бир танобини тортиб қўй, ўзи хозир шунақалар кўпайиб кетди, – деди у.

Қизишиб, дарров судга бордим-да, ажрашиш учун ариза бердим. Бир ой ўтиб қайнона-қайнотам қизларини олдиларига олиб келишди. Уларни ҳайдаб солишга чоғланган дадамнинг гапини қайнонам бўлди:

- Аввал эшитинг, қуда. Қизимизни ҳам эмас, набирамизни ўйлаб келдик. Келингингиз ҳомиладор. Гумонларингиз асоссиз экан, шифокорга текширтирдик.

- Ҳа, энди кўчадан орттирган боласини ҳам бизга тиқиштиряпсизларми? Жуда муғомбир одамлар экансизлар-ку. Кўзимга кўринманг!

«Ҳомиладор», «кўчадан орттирган» – шу икки сўз миямда тинмай айланар, қай бирига таянишни билмасдим. Одина ва ота-онаси яна индамай чиқиб кетишди. Аввалгидек яқинларим мени хотин олишда янглишганимга ишонтиришга тушишди. Икки ўт орасида қолган эдим. «Балки у менинг боламдир?» деган ширин хаёлимни «Балки йўқ» деган шум тахмин чилпарчин қиларди. Орадан кўп ўтмай қайнонам эшигимизни қоқди. Олдида оқ халатли шифокор ҳам бор эди.

- Исмим Наргиза. Олий тоифали акушер гинекологман – босиқ охангда гап бошлади у. – Келинингизни текширувдан ўтказдим. Тасдиқлайманки, у ҳамон бокира. Тиббиётда бундай ҳолат кузатилган. Баъзиларда қизлик пардаси жуда қалин ва ичкарида жойлашган бўлади. Бундай аёллар ҳеч бир тўсиқсиз ҳомиладор бўла оладилар. Келинингизда ҳам шундай бўлган. Унинг ҳозир икки ойлик ҳомиласи бор. Шифокор сифатида ҳам, аёл сифатида ҳам бола ўз ота онаси бағрида ўсиши тарафдориман.

- Бу навбатдаги найрангми? – деди дадам – Ишонмайман, докторларинг ҳам қизинг каби сохта! Барчаси уюштирилган!

- Садқаи одам кетларинг! Сенларга ҳайф гап! Қизингиз ҳам, набирангиз ҳам бу одамлар қўлида увол бўлибди! – деди шифокор ва шаҳд билан ўрнидан туриб кетди.

- Шунчалик ишонмасангиз, бошқа ўзингиз хоҳлаган докторга олиб бориб текширтиринг, – деди қайнонам кетиш олдидан.

Кунларим мазмунсиз ўтарди. Энди менга ҳеч нарсанинг фарқи йўқ бўлиб қолди. Бир куни тонгда телефоним жиринглади. Одина.

- Достон ака, фарзандли бўлдик. Бу сизнинг ўғлингиз! – овози базўр чиқарди.

- Жуда яхши. Ҳозир етиб бораман.

Кетишга чоғландиму, яна иккиланиб қолдим. Бу ёғи нима бўларкин? Ахир, орадан қанча гап сўзлар ўтмади. Дадамга оғиз очишга қўрқиб, онамга маслаҳат солдим.

- Қўй, борма, болам, нима бўлганда ҳам энди кеч. Бир ҳафтадан кейин тўйинг бўлса, кўнглингни бўлиб нима қиласан?!

Ҳа, мени қўярда-қўймай ўзларининг таъбирлари билан айтганда «онаси ўпмаган қиз»га уйлантиришди. Аммо турмушимизнинг умри бир йилда якун топди. Фарзанд бўлмагач, у маҳаллани бошига кўтариб айюҳаннос солиб, «Аввалги хотини билан ҳам бекорга ажрашмаган, бу ўзи эркак эмас» деган хулоса билан оиламизни тарк этди. «Дарахтни силкитсанг, қиз ёғилади» дея қайта совчилик ишини бошлаган опаларим ҳамма эшикдан қуруқ қайтишди.

Яқинда бўлиб ўтган бир воқеа мақсадсиз ўтаётган ҳаётимда туб бурилиш ясади. Иш жойимдан бир тадбирга жўнатишган эди. Кечикиброқ бордим. Эшикдан кираётганимда икки-уч ёшлардаги бир бола қоқилиб тушди.

- Исминг нима, болакай? — дедим унинг туришига ёрдамлашиб.

- Даврон, — деди ёниб турган кўзларини менга қаратиб. Негадир бу бола кўзимга жуда иссиқ кўринди. Қаердадир кўргандекман. Кўпинча бундай тадбирларда эски қадрдонлар кўришиб қоламиз-ку, деб ўйладим. Ичкарига кирсам, тадбир бошланган, одам кўплигидан ўтиришим учун жой қолмаган эди. Эшик олдида тик оёқда туравердим. Орқа ўриндиқдан таниш овоз эшитилди.

- Эй, бугун шанба, боғча бўлмаганига бирга олиб келавергандим. Бир зум тинч турмайди-я!

Одина! Эшитаётган қулоқларимга, кўраётган кўзларимга ишонмасдим. Боядан бери у ёқдан бу ёққа югуриб юрган болакайни кузатдим. Уни аввал қаерда кўрганимни топдим. Фотосуратлар албомида. Онам кичкиналигимдаги расмимни кўрсатиб, «Бу сенсан. Бир зум тинч турмайдиган тўполончи бола эдинг», деганди. Энди у чиндан ҳам менинг ўғлим эканлигига ишондим. Таърифлаб бўлмас ҳолга тушиб қолдим. Одина билан нигоҳимиз тўқнашиб қолишидан қўрқиб, ташқарига чиқиб кетдим. Худди у ердан тезроқ кетишим керакдек катта-катта қадамлар ташлаб, кўзланмаган манзил томон ошиқардим…

- Хафа бўлмангу, ўта беқарор инсон экансиз, — дедим ҳайдовчининг ҳикояси тугагач. — Аллоҳ сизга бир неча бор имконият берибди, лекин фойдалана олмабсиз. Охиргисини ҳам бой бермоқчимисиз энди?

- Нима ҳам қила олардим? Ҳаммаси ўтиб кетди.

- Ҳаммаси эмас. Аёлингиз, ўғлингизнинг олдига боринг. Оилангизни қайта тикланг.

- Бунинг иложи борми?

- Албатта. Фақат кечиктирманг. Ўзингизга ишонинг.

- Бўлди, уларнинг олдига бораман. Одинадан кечирим сўрайман. "Ўғлим, сени ташлаб кетганим ёлғон”, дейман. Тўғри айтдингиз, мен беқарорман. Агар бу ишни эртагача қолдирсам, яна кимларнингдир таъсирига тушиб, барбод қилишим мумкин. Бугуноқ бораман, ҳозироқ!

МУБИЙНА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot sugdiyona.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 393 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016