Главная » 2016 » Март » 20 » Сергели массивига трамвай қатнови йўлга қўйилади
ПОИСК / IZLASH:
17:48
Сергели массивига трамвай қатнови йўлга қўйилади
"Олмазор” метро бекатидан Сергели массивига қадар тезюрар трамвай линияси қурилади.
"Халқ сўзи” газетасида чоп этилган бу хабарни Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Раҳматуллаев тасдиқлади, дея хабар берди, "Gazeta” нашри.
Рустам Раҳматуллаевнинг таъкидлашича, шаҳарда бундан ташқари 6,5 километр узунликдаги метрополитен станциялари қурилиши ҳам кўзда тутилган. Бу лойиҳалар транспорт воситалари қатновини яхшилаш, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳозирча қурилиш бошланиш санаси номаълум. Бундан ташқари 9 та шаҳар ташқарисига қатнайдиган транспорт автошоҳбекатлари ҳам бошқа жойга кўчирилади. Бир қанча тайёргарлик ишларига қарамай, Тараққиёт кўчаси (эски ТошМИ)дан "Роҳат” станциясига бўлган масофада трамвай линияси қурилиши лойиҳасини шаҳар ҳокимияти тасдиқламаганлиги маълум бўлди.
1)www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL2)www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k5)www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!