WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 21 » ШҲТ саммити юзасидан мамлакатимиз ва хорижий ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди

ПОИСК / IZLASH:

20:19
ШҲТ саммити юзасидан мамлакатимиз ва хорижий ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди
Тошкентда шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ШҲТ саммитининг пойтахтимиздаги халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди. 

ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этиши расман тасдиқлангани таъкидланди. 

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Мўғулистон Президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф кузатувчи давлатлар, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи мамлакат меҳмони сифатида иштирок этади. 

Мажлисда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев ҳам қатнашади. 

ШҲТ саммитида халқаро ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Жефри Фелтман, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Николай Бордюжа, АСЕАН Бош котиби Ле Лионг Минь, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ижрочи директори Гун Цзяньвэй ҳам иштирок этади. 

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Носировнинг маълум қилишича, тадбирда иштирок этиш учун Тошкентга ШҲТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек, чет эл оммавий ахборот воситаларининг қарийб 1000 вакили ташриф буюради. 

Бўлажак ШҲТ саммити давлат раҳбарларининг юбилей мажлиси бўлиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил топганининг 15 йиллигига бағишланади. 

Давлат раҳбарлари мажлис кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасида серқирра ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама этади, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади. 

Давлат раҳбарлари учрашуви якунида асосий ҳужжат – ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент декларацияси қабул қилинади. Унда ташкилотнинг сўнгги ўн беш йиллик фаолияти, аъзо давлатларнинг ШҲТни ривожлантириш истиқболларига нисбатан келишилган ёндашувлари, шунингдек, жорий халқаро ҳамда минтақавий вазият бўйича позиция ўрин олади. 

Давлат раҳбарлари 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга доир 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракат режаси ва ШҲТни ривожлантириш, унга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди. 

ШҲТнинг бўлажак саммити Ўзбекистоннинг ташкилотга раислигининг сўнгги тадбиридир. Ўзбекистон раислигида ШҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш, ташкилот доирасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар алоқалар соҳаларида ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси кун тартибини мазмунан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди. 

ШҲТ саммити арафасида Тошкентда ташкилотга аъзо давлатларнинг турли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қатор учрашувлари ўтказилади. ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг 21-22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.

22-23 июнь кунлари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва Банклараро бирлашма кенгашининг ҳам мажлислари ўтказилади. Уларнинг доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ишбилармон ҳамда молиявий доиралар вакилларининг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасида иштирокини фаоллаштириш ҳақида фикр алмашиш мўлжалланмоқда. 

ШҲТ саммити ҳужжатлари бўйича якуний келишиш мақсадида 20-22 июнь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 100 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016