WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6281]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [811]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4385]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [787]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1821]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2015]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [133]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mihaelhgc
Главная » 2018 » Июнь » 28 » Шаҳарлик келин

ПОИСК / IZLASH:

15:48
Шаҳарлик келин
Ҳаловат хола кенжа ўғли Эркинжонга шаҳардан келин олаётганини эшитган қўни-қўшнилар «Ўзлари гапга етарман кайвони аёл бўлса, «дом»да ўсган қизни келин қилиб, қариган чоғларида рўзғорнинг ишларини ким қиларкан, қишлоқчилик, сигир-бузоқ, ўчоқ-тандирга қараш нима бўлади?..» деб гап қилишган эди. У бу гапларни ичига ютиб ,»Ўғлим шунга кўнгил қўйди, пешонамда борини кўраман», деб ўйнаб-кулиб тўйни ўтказди. Ўтказдию, ичидаги ҳадик барибир йўқолмади.

«Чилласи чиққандан кейин кўчага шим кийиб чиқаман деса ёки рўзғор ишларини қилолмайман деб лабини буриб турса, говмишим туғиб ўтирибди, эрта-кеч бир челакдан сут беради. Соққинча қўлимнинг мадори етмайди, келин соғмаса ким соғади? Сигирдан қўрқаман деса-чи? Ўзи мен нима қилиб қўйдим, уй-жойимга эгалик қиладиган кенжа келинни билаги бақувват қишлоқ қизларидан танласам бўлмасмиди, Эркинжонни ҳам бир амаллаб кўрдирардим-да». Ҳаловат холага шу каби ўй-хаёллар тинчлик бермасди.

Сарви келин ўтган йили коллежни тугатган. Соч турмаклаш, пишириқ пишириш, тикиш-бичиш сингари ишларни билади. Аммо сигир соғиш, нон ёпишни умуман кўрмаган. Улар ҳамма нарсани бозордан сотиб олишарди. Кўп қаватли уйда ҳаёт шундай бўлгандан кейин нима ҳам қилсин.

Тўйдан бирон ҳафта ўтгандан кейин, Ҳаловат хола ҳовли супираётган келинининг ёнига келиб, «Болам, секин-секин ўрганаверасиз, қишлоқда яшайдиган аёлларнинг ишлари кўпроқ. Сигир соғади, нон ёпади, кези келганда даладан ўт олиб келади», деди юмшоққина кулиб.

Сарви келин дастлаб довдираб қолди. Челак кўтариб сигирнинг ёнига борган эди, елинига қўлини теккизар-теккизмас тепиб юборди, челак учиб кетди.

Ҳаловат хола нонни ёпиб олгач, қолган иккита кулчани кўрсатиб «Келинжон мана шуларни ёпинг, ўрганиб кетасиз», деди. Келин юз-кўзини рўмол билан ўраб, кулчаларни ёпиб, тандир ичига қараса, шунча жой туриб икки кулчани устма-уст ёпиб қўйган эди.

– Ойижон бунча уқувсиз бўлмасам, ҳеч ишни эплолмаяпман-ку, – деди йиғламсираб ораси оппоқ пишган кулчаларни кўрсатиб.

– Қўйинг, ҳафа бўлманг, ҳали ҳаммасини ўрганиб кетасиз. Сиздек пайтимда мен ҳам кўп қийналганман. Одам қилган ишни одам қилади. Фақат қунт билан, чин юракдан қилиш керак, – дея келинини юпатди Ҳаловат хола.

Эртасидан бошлаб келинчак астойдил ишга киришди. Тонг қоронғисида Ҳаловат холанинг кўйлагини кийиб, рўмолини ўраб сигирнинг ёнига борган эди, сигир бузоғини ялаганча индамай турди. Бир пасда ярим челак сут соғилди. Севиниб кетганидан сигирнинг бўйинларини силаб, эркалаб қўйди. Келиннинг ҳаракатларини узоқдан кузатиб турган қайнона ўзини кўрмаганга олди ва ички бир севинч билан уйга кириб кетди.

Сарви келин янги соғилган сутдан ширчой пишириб келганида хола узундан узоқ дуо қилди ва кулимсираб турган ўғлига қараб «Барака топгур қудам яхши қиз ўстирган экан, келиним уй ишларини бирма-бир қўлимдан олаяпти», деди хурсанд бўлиб.

Ошхонадан чиққан овқат қолдиқларини ва сабзавот пўчоқларини ахлат қутига ташлаётган келинни хола ёнига чақириб, сирли бир нарса айтаётгандек паст овозда «Келинжон, овқат қолдиқлари билан пўчоқларни эски қозончада бир паст қайнатсангиз товуқлар учун юмшоққина овқат бўлади», деди. Тўғрида, уч маҳал дон беришнинг ўзи бўладими? Ҳафтага қолмай озмунча дон кетадими? Сарви келин товуқларга эрталаб дон, тушликка қайнатилган аралаш овқат, кечки пайт майса ўтлардан тўғраб берадиган бўлди.

Келинчак ўзининг қилаётган ишларидан завқланарди, қайнонаси ва эрининг хурсанд бўлаётганини кўриб, янада яхшироқ ишлар қилгиси келарди. У учун битта жумбоқ қолганди, у ҳам бўлса нон пишириш. Ҳаловат хола бир куни қизиникига кетди. Ҳовлида ёлғиз қолган келин сурпа ёзиб, нон қилишга аҳд қилди. Тўрт коса ундан хамир қорди. Хамирга озгина сут ва ёғ қўшди. Обдан мушлагандан кейин зувалачалар ясаб, оширишга қўйди. Тандирнинг кулини олиб, ўтин қалади. Хамир кўпчиб, яхши етилгандан кейин, оловни ёқди. Қайнонасига ўхшаб тандир оқаргандан кейин 10-15 дақиқа чўғ тафтининг пасайишини кутди.

«Тандирнинг ичидаги олов ёниб бўлгандан кейин, юзингга тафти урилмаса нонни ёпавер» деган эди Ҳаловат хола. Келин енгча-рапидаларни шошмасдан кийиб, ўзини эркин қўйиб » Бисмилло» деб биринчи нонни ёпди. Қараса, қўли келишаяпти. Кейин иккинчисини, учинчисини…

Дастлабки ёпилган нонларнинг юзи қизара бошлади. Ҳовучига сув олиб сепди, нон ялтиллади. 10-15 дақиқадан кейин нонлари қизариб, пишиб қолибди. Охирги нонни узаётганда дарвоза очилиб Ҳаловат хола кириб келди.

Вой, пазанда келинимдан ўргилай, нон қилиптими? Ўхў, нонларнинг чиройлилигини қаранг. Хола илдамлаб тандир ёнига келди ва қип-қизил пишган нонларни саватга солаётган келинини дуо қилди, «Умрингиздан барака топинг, қўшганингиз билан қўша қаринг».

Биринчи пиширган нонингизни қўшниларга улашамиз. Шаҳарлик келин пиширган нонни кўриб қўйишсин.

Қайнона-келин бирдай қувонарди, бири рўзғор ишларини уддалай олганидан, бири эса келин бобида омади юришганидан…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 112 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018