WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 29 » Шаҳнозабонуни хотирлаб: Ҳаёт йўли, тақдир синовлари, сўнгги лаҳза

ПОИСК / IZLASH:

23:25
Шаҳнозабонуни хотирлаб: Ҳаёт йўли, тақдир синовлари, сўнгги лаҳза
"Ҳар кунингни сўнгги кундек яша”, деб бежиз айтишмас экан. Бу фикр қанчалик тўғри айтилганига 14 мартдаги кутилмаган мудҳиш хабар сабаб, яна бир карра амин бўлдим. Ўша куни "Шаҳнозабону вафот этибди”, деган гапни эшитгач, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашевага қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтариши билан бу шунчаки миш-миш эмаслигини англадим. "Тез ёрдам чақирдик, ишонолмаяпмиз!”, шундан бошқа  сўз айтолмади актриса. Бироздан сўнг эса ижтимоий тармоқларда ҳам "Шаҳнозабону вафот этибди”, деган гаплар болалади. Ҳамкасб ва мухлислари таъзия билдирар, бироқ ҳеч кимнинг ишонгиси келмасди...     

"Ҳеч қачон тақдирга тан бермаганман, бермайман ҳам”

Шаҳнозабону 1975 йилнинг 13 июнида Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Отаси Одил Азимов устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимовнинг шогирди, моҳир чангчи. Онаси Шоиста Азимова ҳамшира, бироқ ўзини оилага бағишлаб, фарзандлар тарбияси билан шуғулланишни афзал билган.

Хонанда оилада уч қиз, икки ўғилнинг тўнғичи эди. Шаҳнозабонунинг санъатга бўлган қизиқиши ва уни бу "олам”га кириб келиши тасодиф эмасди. Болалигидан ижод муҳитида катта бўлган қизалоқ келажакда машҳур хонанда бўлишини тасаввур этолмаган бўлса-да, ушбу "уммон”га қўшилиб оқишни истарди. Бу орада бўлажак хонанда ҳамма қизлар қатори бир олам орзу-умидлар билан оила қурди. Бироқ орзулари сароб бўлиб чиқди...

Лекин Шаҳнозабону "Ҳеч қачон тақдирга тан бермаганман, бермайман ҳам”, дея тош келса кемириб, сув келса симириб яшаган. "Балки ҳаётда мендан ҳам кўпроқ азият чекканлар бордир, билмадим. Ҳамманинг ўзига яраша дард-у қувончлари бўлади. Меники ҳам ўзимга етарли... Айрим сабабларга кўра, тўнғичим - ўғлим икки кунгина яшаб, оламдан ўтган. Эсласам, кўзимга ёш келаверади. Вақт ўтиб, 1996 йил яна ҳомиладор бўлдим. Ишонсангиз, Юлдуз Усмонованинг "Кечалари пайпаслайман, бешигинг йўқ”, мисрали қўшиғини эшитиб, "Бу сафар болам бағримда қолармикан?” деб йиғлаб ўтирардим. Раҳматли онам ҳам менга қўшилиб кўзёш тўкардилар. Ҳаттоки, кўзим ёриётганида, "Йўқ туғмайман, болам ичимда яшасин, бу гал ҳам ўлиб қолса-чи?” деб қўрққанман. Қизимни боқиш учун буюртмага, уйда ширинликлар  пиширардим”, дея кўнгил мулки билан бўлишганди суҳбатларимиздан бирида.

Хонанда ўғил кўрса, исмини биринчи фарзандининг номи билан Азизжон, деб қўйишни ният қилганди. Бироқ бошидан ўтказган оғир операция асорати сабаб, нияти амалга ошмади. "Балки қирқ ёшимда туғарман”, деб кулиб қўярди доим.

"Пешонадан ортиғи бўлмас экан...”

Шахсий ҳаётдан топилмаган бахт Шаҳнозабонуни ижод билан жиддий шуғулланиб, маълум марраларга эришишга ундаган бўлса ажабмас. Бўлажак хонанда болалик орзуларини амалга ошириш мақсадида ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган.

Шаҳнозабону "Ёшлигимдан қўшиқ куйлаш жон-у дилим бўлган. Кутилмаганда қизимнинг отаси "Хонандаликда ўзингни синаб кўр, қўшимча даромад бўлади”, деганида жаҳлим чиққанди. Лекин ўшанда яқин танишларимнинг тўйларига чиқиб, машҳур хонандаларнинг  қўшиқларини куйлаб юрганман. 1998 йил шаҳар бўйича "Энг ибратли келин” мукофотига сазовор бўлганимда, Эркин Воҳидовнинг "Девона кўнгил” шеърини қўшиқ қилиб, шу танловда куйлагандим”, деганди у санъатга кириб келган дамларини хотирлаб.

2000 йил Шаҳнозабонунинг ҳаётида туб бурилиш ясайди. Унинг "Қизалоғим”, "Қизғонаман”, "Дўст”, каби бир қатор қўшиқлари мухлислар кўнглидан чуқур жой эгаллаб, секин-аста машҳурлик пиллапояларидан кўтарила бошлади. 2002-2003-2004 йиллар "Зарафшон” концерт залида, кейин Ўзбек давлат циркида  ҳам концерт берди.

Хонанда ўзи орзу қилган концертни эса 2005 йили "Истиқлол” санъат саройида тақдим этган. 19та созанда жўрлигида мухлисларни жонли ижро билан хушнуд этганди. "Созандаларимнинг бирортасида "фальш” нота бўлмаган, лекин менда сезилган бўлиши мумкин. Бироқ буни айб, деб ҳисобламайман. Тўғри, жонли ижродаги концертим аъло даражада ўтган, деёлмайман. Аммо кўнглим таскин топган, томошабинлар илиқ қарши олишганидан бошим осмонда эди. Шундай сўнг тобим қочиб, маълум муддат санъатда кўринмай қолганман”, дея эски хотираларини бот-бот эсларди.

Ўша йили хонанда аппендицит ташхиси билан  шифохонага ётади. Операция муваффақиятсиз чиққани боис, кетма-кет дардга чалинаверади. Хасталикларни енгиб, оёққа турганида эса ҳаёт хонандани яна кутилмаган оғир синови билан синайди. "Онамни йўқотдим, ижодимда яна узилиш бўлди. Бунинг учун куйинмайман. Чунки пешонага ёзганидан ортиғи бўлмас экан”, дея тақдир зарбаларини мардонавор қарши оларди.

Бироқ суянган тоғларидан бирини йўқотиш юракни қандай кемиришини тасаввур қилиш қийин эмас. Хонанда "Онам ҳаёт бўлганида остона хатлаб кўчага чиқишимдан олдин "Онажон, дуо қилинг”, дердим... Бу йўқотишдан кейин студияда қўшиқ куйлолмай қайтиб чиқдим. Бўғзимга нимадир тиқилиб қолаверарди. Ҳозирча қўшиқ куйлашга тайёр эмас эканман. Ўзимда етарлича куч тополмаяпман. Охирги дамларда онамнинг ёнида бўлолмадим. "Болам, ишингдан қолма, ўзим айтганимда келасан”, дердилар. Ўша вақт ёз ойлари эди, айни ишим қизғин палла. Мутлақо кутилмаганда онамдан айрилиб қолдим. Ўшанда "Ёр қўйнида бўлган куним, онам қадрин нечун билмадим” қўшиғини бир кунда ўн беш марта эшитганман. Ҳақиқатда ғафлатда юраверган эканман. Отам ҳар куни "Ижодга қайт, йиғлама, жуда кўп куйиняпсан, дердилар. Аммо ўзимга келишим қийин бўляпти”, деганди Шаҳнозабону.

Хонанда сира "Қайсидир қўшиғим билан порлаб чиқаман”, демасди. Карвон кўп, ризқи бўлаклигини яхши биларди-да. Қолаверса, ўзини бошқалар билан таққослашни истамасди.

Тақдир хонандага деярли ҳар қадамда синов юборарди. 2009 йили Қашқадарёдаги хизматдан қайтаётганида автоҳалокатга учраб, бурнини синдирганди... Лекин сира соғлигидан шикоят қилиб, ётиб қолган эмас. Хонанда билан сўнгги бор суҳбатлашганимизда "Умрнинг тез ўтиши ҳақида ўйлаяпман. Имкон қадар ҳамма нарсанинг қадрига етишга ҳаракат қиламан. Аммо ортга қараганда, нима ё кимнингдир қадрига етолмаганингни кўраркансан, киши. Онамни йўқотганимдан сўнг одам бир-бирига ғаниматлигини янада кўпроқ ҳис қила бошладим. Айни пайтда қалбимда шу ҳиссиёт устунлик қиляпти. Нафақат яқинларим, балки доим менга ёмонликни раво кўрадиган одамларнинг ҳам қадрига етишни ўргандим. Ахир бу ўткинчи дунё! Аслида ҳар бир кунимиз катта дарс экан”, деганди...

"Шивалаб ёғаётган ёмғирни кўргим келяпти”

Хонанда бўйнидаги оғриқ сабаб, шифокорга учрайди. Умуртқа поғонасининг бўйин соҳасида ўсимта борлиги маълум бўлгач ва оғриқ тўхтамагани, аксинча кучайгани боис хонанда 13 февралда ўсимтани жаррохлик йўли билан олиб ташлашга қарор қилади. Жаррохлик муваффақиятли ўтган, бироқ шифокорлар қалтис ҳаракатланиш ва ортиқча уринишни тақиқлашган. Аҳволи яхшиланаётганини кўрган шифокорлар бир ҳафтадан сўнг уйига рухсат беришади. Бир гал хонанданинг уйига кўрик ўтказишга келган шифокор ижобий ўзгаришлар борлигини айтади. Шаҳнозабонунинг қизи Умида шифокорни кузатиб қайтса, онаси деярли ҳушсиз ахволда бўлади. Қизи нима бўлганини сўраганида, хонанда "Бошим айланиб кетди, шунга ётиб олдим”, дея жавоб қайтаради.

Орадан вақт ўтиб, Шаҳнозабону ота уйига боради. У ерда ҳам шифокорлар хонанданинг аҳволидан хабардор бўлиб туришган ва кўп ҳаракатланмасликни тайинлашган. Хонанда ёмғирни яхши кўргани боис охирги пайтларда "Шивалаб ёғаётган ёмғирни кўргим келяпти...”, деяверган. Нияти холис экан, осмон унинг учун сўнгги  ёмғирини қизғонмади. Хонанда ёмғирга талпиниб, тез-тез юра бошлаган ва ўтириб қолган... 14 март соат 9:45да Шаҳнозабону дунёдан кўз юмди. Ўша куни ҳам ёмғир тинмай ёғди...

"Умидани еру-кўкка ишонмасди”

Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Шаҳнозабонунинг қудаси: — Шаҳнозабону билан 1997 йилда танишганмиз. Ёдимда ўғлимни уйлантириш тараддудида юрган вақтим, Шаҳнозадан яхши қизлар бўлса тавсия қилишини сўрадим. Амакиларининг қизи борлигини айтди. Санъаткорлар оиласидан келин қилишни истаганим боис, Шаҳнозанинг синглисига оғиз солдим. Тақдир экан, ўғлимга Шаҳнозабонунинг синглисини келин қилдик. Синглисини ота-онасига тиргак бўлиб, ҳеч кимдан кам қилмай узатди. Шунча йил қуда-андачилик қилган бўлсак, сира сен-менга борган эмасмиз. Бу Шаҳнозабонунинг одамгарчилигидан. Кутилмаганда барчамизни ғафлатда қолдириб кетди. Ортидан бўзлаб қолган қизини ўйласам, юрагим эзиляпти. Умидани еру-кўкка ишонмасди... Аллоҳнинг иродаси экан...

"Орамизда йўқлигига ишонолмаяпмиз”

Мадина Мумтоз, хонанда, актриса: — Шаҳноза опани 9 ёшимдан буён танийман. Ўшанда онамнинг туғилган кунига келганида, қўлимдан тутиб, жонли қўшиқ куйлагани ёдимда. Жуда болажон эди. Қандай даврада бўлмасин, жонли ижрода куйлашни яхши кўрарди. Ҳамма билан бирдек муомала қиларди, ҳеч ким билан жанжаллашганини эшитмаганман. Очиғи, орамизда йўқлигига ишонолмаяпмиз. Расмларини томоша қилиб ўтирибман-у, худди ҳамон тирикдек. Ўзига қараб юришни яхши кўргани боис, бетоблигида эмас, бироз оёққа тургач, кўргани бораман, деб ният қилгандим... Ҳаммамизга сабр берсин! 

"Агар кўнгил боғини йўқотиб қўйсангиз, ўзлигингиздан асар ҳам қолмайди. Кимдир "Шаҳнозабону ўзгариб кетган”, дейиши мумкин. Аммо қалбан ўша-ўшаман ва шаддод, қувноқман. Кексайсам, қандай бўларкинман, деб ўйлайман. Лекин ўша пайтда ҳам қуйилишимга жавоб беролмайман”, деганди... Ҳа, Шаҳнозабону мухлислари хотирасида қувноқ, қўшиқ ва клипларидаги каби шўх-шаддод қиёфасида, атрофидагилари учун эса доим сертабассум, кўнгли очиқ, меҳмондўст инсон сифатида сақланиб қолади. Шундай оғир дамда хонанданинг оила-аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз ва мухлислари номидан чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Фарзанд доғи, яқинларни йўқотиш азоби оғир экани боис Шаҳнозабонунинг отаси, қизи, сингиллари ва укаларини безовта қилишни истамадик...

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 190 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016