WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 26 » Шаҳзода концерт олди сирлари билан бўлишди

ПОИСК / IZLASH:

21:14
Шаҳзода концерт олди сирлари билан бўлишди
Бир неча йиллардан буён хонанда Шаҳзода май ойининг илк кунларида ўз мухлисларини чиройли концерт дастури билан хушнуд этиб келмоқда. Бир йил давомида пухта тайёргарлик билан амалга ошириладиган бу йилги  етти кунлик концертга ҳам саноқли кунлар қолди. Иш қизғин, репетициялар эса тинимсиз давом этаётган бир пайтда биз хонанда билан кўришиб, 2016 йилги концерт янгиликларини билишга ошиқдик. 

— Айни кунларда янги концертга тайёргарлик кўраётганингиздан хабаримиз бор. Шунга қарамай бизга вақт ажратганингиздан хурсандмиз. 

—  Бугунги иш тартибимиз жуда тиғиз. Ҳар йилгидек бу йил ҳам 1 февралдан, майдаги  концертга тайёргарлик бошлаганмиз.  Йигирма тўрт соат дам олмай тайёрланяпмиз десак ҳам муболаға бўлмайди. Рақслар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, махсус тасвирга олинаётган видеороликлар...

— Концертнинг қисқача сценарийси билан таништира оласизми?

— (жилмайиб) Аслида ҳеч бир хонанда концертдан олдин мухлисларга қандай "сюрприз”  тайёрлаганини айтмайди, сир тутгиси келади. Сабаби, сюрприздан мухлисларнинг ҳайратини саҳнада туриб кузатиш завқи бошқача-да. Шундай бўлса ҳам айрим сирларни очишим мумкин. Бу йилги концерт репертуаримдаги қўшиқларнинг 80 фоизи янги бўлади. 

— Концерт ташкиллаштиришда кимлар билан ҳамкорлик қиляпсиз?

— Аслида ҳар йилги концертим ғоялари ўзимга тегишли. Дастур ўзига хослиги билан эсда қолиши учун изланишда бўламан. Ғояларни  саҳналаштиришни эса режиссёр Сарвар Исаевга ишониб топшираман. Бундан ташқари Сарвар концерт учун суратга олинадиган барча роликларнинг ҳам режиссёри. Раққос ва раққосалар борасида эса айнан битта гуруҳ билан ишламаганман. Доим турли гуруҳлардан раққосаларни танлаб олиб улар билан ҳамкорлик қиламиз. Лекин рақсларни доим Татьяна Круглова саҳналаштиради. Саҳна либослари борасида эса дизайнер Дилдора Қосимова билан ҳамкорлик қиламиз. Ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётган ижодий гуруҳимиз иши мухлисларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман. 

— Назаримда бу йил концертингиз рекламаси ҳар йилгидан кўра кўпроқ бўлди...

— Бу гапингизга умуман қўшилмайман. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек тайёргарлик февраль ойидан бошланди.  Фақат бу йил реклама шаклларини бироз ўзгартирдик холос. Яъни, бу йил газета ва радиоларда реклама кўпроқ бўлди, ўтган йилларда бу йўналишга эътибор қаратмаган бўлишимиз мумкин. 

— Ўтган йилги концерт билан бу йилгиси нима билан фарқ қилади?

— Ўтган йилги концерт юбилей бўлгани учун дастурда йиллар давомида мухлислар кўнглидан жой олган энг хит қўшиқларни ижро этган эдим. Бу йил эса кўпроқ янги қўшиқлар ўрин олади. Бундан ташқари бу йил кўп дуэт қўшиқларни тақдим этиш режалаштирилган. 

— Концертда кимлар меҳмон бўлади?

— Барча яқин инсонларимга, ҳамкасбларимга таклифномалар берилади. Ўйлайманки, мен кутганларнинг барчаси ташриф буюришади.

— Концерт билан банд бўлиб, фарзандингизга вақт ажратишга улгуряпсизми?

— Уйғонишим билан энг аввало ўғлимга вақт ажратаман. Ишга кетгунимга қадар бирга ўйнаб, расм чизишга одатланганмиз. Репетиция ишлари давомида ҳам фарзандларим ҳолидан хабар олиб тураман. Тўғрироғи, ҳар ярим соатда Холид билан видео қўнғироқ орқали боғланиб гаплашиб оламан. 

— Бугун концертга тайёргарлик қизғин кечаётган бир пайтда тобингиз йўқлиги ҳақида эшитдик, бу ҳолат репетицияларга салбий таъсир кўрсатмадими?

— Ишлар кўплигидан, тиним билмаганим учун имунитетим тушиб кетганидан бироз соғлиғим билан муаммо бўлди. Аммо иситмага қарамай мухлисларим, ижодий гуруҳнинг олдидаги масъулият кучлилик қилди. Ҳар кунги репетиция жараёнида иштирок этиб, жараёндан бохабар бўлиб туришга ҳаракат қилдим. 

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 114 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016